Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.5K subscribers
14.7K photos
2.13K videos
13 files
6.41K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Риштон – Сўх йўли очилди

Фарғона вилояти Риштон туманидан Сўхга борувчи Қирғизистон орқали ўтувчи йўлнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

«Риштон» божхона чегара постининг очилишида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва Боткен вилояти губернатори Омурбек Сувоналиев бошчилигидаги расмийлар қатнашди.

Эндиликда икки давлатдаги чегара ўтказиш масканлари барча фуқаролар ҳамда енгил автомашиналар ҳаракатланишлари учун очиқ.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz |Telegram |Facebook | Instagram|
Forwarded from navruz bot
​​Навоийда буюртмачилар ва тендер комиссияси аъзолари қурилишда коррупцияга йўл қўймаслик бўйича расман огоҳлантирилди

Навоий вилояти прокуратурасида тегишли ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда вилоят ҳудудида қурилиш, жумладан, йўл қурилиши соҳасида давлат харидларини амалга ошириш жараёнида коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида соҳага масъул ташкилотлар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари, буюртмачи ташкилотлар раҳбарлари ва тендер комиссияси аъзолари, жумладан, “Ўзйўлинспекция” вилоят бўлинмаси вакиллари қатнашган йиғилиш давомида жорий йилда амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш учун пудратчиларни танлашда амалдаги тартиб-қоидаларга оғишмай риоя этиш, таниш-билишчилик ва бошқа коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик хусусида расман огоҳлантирилди.

Шунингдек, лойиҳа ва пудрат ишлари (хизматлари) хариди жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш, ушбу соҳада “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимидан, шу жумладан, электрон тендер платформасидан тизимли фойдаланиш ҳамда танлов (тендер) ғолиблари билан ўрнатилган тартибда пудрат шартномаларини тузиш чораларини кўриш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.

Масъулларга – қурилиш, шу жумладан, йўл қурилиш соҳасида ҳам коррупция, бюджет маблағларининг мақсадсиз сарфланиши ва жараёнларда шаҳарсозлик норма талаблари бузилиш ҳолатлари учраётганлиги такидланиб, аниқланган ҳар бир ҳолатга нисбатан кескин чоралар кўрилиши ва қонуний жавобгарлик муқаррарлиги тушунтириб ўтилди.


“Ўзйўлинспекция” Навоий вилояти ҳудудий бўлинмаси
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Риштон – Сўх йўли очилди


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz|Telegram|Facebook | Instagram|
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Фарғонадан Туркияга мунтазам парвозлар йўлга қўйилди

Фарғона – Истанбул – Фарғона йўналишида мунтазам авиақатновлар ҳафтада икки маротаба чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади

HY 277 Фарғона – Истанбул 08:50/12:30
HY 278 Истанбул – Фарғона 14:00/20:50


☎️ Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
​​Навоийда буюртмачилар ва тендер комиссияси аъзолари қурилишда коррупцияга йўл қўймаслик бўйича расман огоҳлантирилди

Навоий вилояти прокуратурасида тегишли ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда вилоят ҳудудида қурилиш, жумладан, йўл қурилиши соҳасида давлат харидларини амалга ошириш жараёнида коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида соҳага масъул ташкилотлар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари, буюртмачи ташкилотлар раҳбарлари ва тендер комиссияси аъзолари, жумладан, “Ўзйўлинспекция” вилоят бўлинмаси вакиллари қатнашган йиғилиш давомида жорий йилда амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш учун пудратчиларни танлашда амалдаги тартиб-қоидаларга оғишмай риоя этиш, таниш-билишчилик ва бошқа коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик хусусида расман огоҳлантирилди.

Шунингдек, лойиҳа ва пудрат ишлари (хизматлари) хариди жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш, ушбу соҳада “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимидан, шу жумладан, электрон тендер платформасидан тизимли фойдаланиш ҳамда танлов (тендер) ғолиблари билан ўрнатилган тартибда пудрат шартномаларини тузиш чораларини кўриш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.

Масъулларга – қурилиш, шу жумладан, йўл қурилиш соҳасида ҳам коррупция, бюджет маблағларининг мақсадсиз сарфланиши ва жараёнларда шаҳарсозлик норма талаблари бузилиш ҳолатлари учраётганлиги такидланиб, аниқланган ҳар бир ҳолатга нисбатан кескин чоралар кўрилиши ва қонуний жавобгарлик муқаррарлиги тушунтириб ўтилди.


“Ўзйўлинспекция” Навоий вилояти ҳудудий бўлинмаси
​​Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази очилди


Бугун Нукус транспорт коллежида ташкил этилган Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов сўзга чиқиб, йиғилганларни марказнинг очилиши билан табриклади ҳамда ушбу марказ юртимизга қурилиш соҳасида замонавий билимга эга, тажрибали кадрларни тайёрлаб беришига қатъий ишонч билдирди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда юртимизда улкан қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, бу соҳада малакали кадрларга талаб ортиб бормоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 январдаги “Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижий давлатга кетаётган шахсларни ва банд бўлмаган аҳолини ўқитишни ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ички ва ташқи меҳнат бозорига қурилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашда, меҳнат мигрантларининг иш сифати ва шароитларини яхшилашда, шунингдек, фуқароларнинг бандлигини ва ижтимоий ҳимоясини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мазкур қарор асосида Нукус транспорт коллежи биносида Қурилиш соҳаси малакали кадрларини тайёрлаш маркази ташкил этилди. Марказда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиб, зарур жиҳозлар ва ўқув жараёнида фойдаланиладиган махсус техникалар билан таъминланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг маълум қилишича, марказ 14 та касб бўйича ўқув режа ва ўқув дастурлари билан тўлиқ таъминланган бўлиб, ҳозирда ушбу йўналишларда 300 нафар фуқаро ўқишга қабул қилинди. Улар уч ой давомида билим ва тажрибасини оширади ва ўқиш якунида уларга сертификат берилади.



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Аҳоли саломатлигини сақлаш ва коронавирусга қарши курашиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Сирдарё вилоятида синовдан ўтказилган соғлиқни сақлаш тизимининг янги модели барча ҳудудларда жорий этилиши таъкидланди.
Коронавирусга қарши курашиш бўйича ҳудудий штаблар фаолиятини тиклаш, тартиб-интизомни кучайтириш, аҳолини босқичма-босқич эмлаш бўйича топшириқлар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам охраны здоровья населения и противодействия коронавирусу.
Отмечено, что апробированная в Сырдарьинской области новая модель организации здравоохранения будет внедрена во всех регионах.
Даны поручения по восстановлению деятельности территориальных штабов по противодействию коронавирусу, усилению дисциплины и порядка, поэтапной вакцинации населения.

#Mirziyoyev #videoselektor #sogliqnisaqlash #vaksinatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Раҳбар_ва_ёшлар_учрашуви

Тошкент давлат транспорт университетида Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Джураев иштирокида талабалар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Учрашувда бугунги ислоҳотлар жараёнида ёшларнинг алоҳида ўрни борлиги ва мамлакатимиз транспорт соҳадаги янгиланишлар жараёнида уларнинг инновацион ғоя ва рационализаторлик таклифлари билан яқиндан танишиш муҳимлиги алоҳида қайд этиб ўтилди.

Айнан шу нуқтаи назардан бошқарма раҳбари “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти биносида Коворкинг маркази ташкил этиб, ёшлар томонидан таклиф этилаётган истиқболли лойиҳалар бевосита Транспорт вазирлиги ҳусусан Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси томонидан тўлиқ қўллаб- қувватланишини маълум қилди.

Учрашув давомида ёшларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилиб, билдирилган таклифларини амалга ошириш юзасидан зарурий чора-тадбирлар белгиланди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |