Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
14.9K photos
2.15K videos
13 files
6.46K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Президент Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини белгилаб берди.
Халқ депутатлари вилоят кенгаши сессиясида ҳудуд ўз ривожланишида бошқа вилоятлардан орқада қолаётгани таъкидланиб, жойлардаги муаммо ва имкониятларни маҳалла даражасида ўрганиш, аҳоли бандлиги ва даромадини таъминлаш бўйича янги иш тизими жорий этилиши қайд этилди.
Бухоро вилояти учун қарийб 19 трлн сўмлик 713 та инвестиция лойиҳаси шакллантирилгани маълум қилинди.

Президент обозначил задачи по социально-экономическому развитию Бухарской области.
На сессии областного кенгаша народных депутатов отмечалось, что развитие региона отстает от других областей, будет внедрена новая система работы по изучению проблем и возможностей на уровне махалли, обеспечению занятости и доходов населения.
Для реализации в Бухарской области сформировано 713 инвестпроектов на сумму почти 19 трлн сумов.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатимиз раҳбари Бухоро шаҳрининг Низомий маҳалласида қурилган замонавий уйларни бориб кўрди.
Илгари бу ҳудудда пана-пастқам, канализацияси йўқ уйлар бўлиб, шаҳар кўркини бузиб турарди. Ўтган йили бу ерда 7 қаватли замонавий уйлар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилди.
Шавкат Мирзиёев меҳнат фахрийси Неъмат ота Хотамов хонадонига кириб кўрди. Дастурхон атрофида дилдан суҳбат бўлди. Президент халқимиз мана шундай замонавий шароитларда яшашга муносиб эканини таъкидлади.

Глава государства осмотрел современные многоквартирные дома в махалле Низами города Бухары.
В прошлом здесь находились низкие неприглядные жилые объекты без канализации. В минувшем году на их месте возведены семиэтажные дома, точки торговли и обслуживания.
Шавкат Мирзиёев побывал в гостях у ветерана труда Неъмата Хотамова. Состоялась теплая беседа за столом. Президент подчеркнул, что наш народ достоин жить в таких новых условиях.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #uylar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига икки кунлик сафарини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Президент Шавкат Мирзиёев завершил двухдневную поездку в Бухарскую область и вернулся в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Термиз – Дарбанд – Термиз йўналишида шаҳарлараро поезд қатнови йўлга қўйилди


“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан Сурхон воҳасида йўловчиларга қулайлик яратиш, транспорт хизматлари кўрсатиш кўламини янада ошириш мақсадида 22 январь санасидан “Термиз – Дарбанд – Термиз” йўналишида 6381/6382 сонли шаҳарлараро поезди ҳаракати йўлга қўйилди.

Соат 16:50 да Термиз темир йўл вокзалидан ҳаракатини бошлаган ушбу шаҳарлараро поезд бугун соат 20:03 да Дарбанд вокзалига кириб келади. Мазкур поезд 23 январь куни эрталаб соат 05:22 да Дарбанд вокзалидан ҳаракатини бошлаб, шу куни соат 08:42 да Термиз темир йўл вокзалига кириб боради.

Мазкур поезд қатнови йўлга қўйилганлиги муносабати билан Тошкент – Термиз – Тошкент йўналишидаги 80/79-сонли поездига Дарбанд вокзалигача бориш учун уланадиган қўшимча вагонлар бекор қилинади.

Шунингдек, Тошкент – Термиз – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 80/79-сонли ҳамда Қумқўрғон – Сариосиё йўналишидаги 682-сонли поездлар ҳаракат жадвалига ҳам ўзгартириш киритилиши маълум қилинди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Тошкент шаҳридаги 10 та кўчаларда махсус автотранспортлар ҳаракатланиши учун алоҳида ажратилган йўлаклар ташкил этиш режалаштирилмоқда.

👉 Батафсил ўқинг

На 10 улицах города Ташкент планируется организовать отдельные полосы для движения специализированного автотранспорта

👉Читайте подробнее


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Navro'z Ashurmatov
Zagros Airlines Самарқанд ва Бухорога авиақатновларни йўлга қўймоқчи

Бугун Транспорт вазирлигида Эроннинг “Zagros Airlines” авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ҳамда “Zagros Airlines” авиакомпаниясининг Ўзбекистондаги бош вакили Мортеза Шейхассани билан бўлиб ўтган мулоқотда икки давлат ўртасида мунтазам ҳаво қатновларини қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек, авиакомпания вакиллари йўналишлар географиясини кенгайтириш, транзит салоҳиятини ривожлантириш ва парвозлар сонини ошириш бўйича қатор таклифларни билдирди. Хусусан, “Zagros Airlines” авиакомпанияси Эроннинг турли шаҳарларидан Самарқанд ва Бухорога авиарейслар қўйиш истагида эканлигини маълум қилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Бугун кечагидек яшашга ҳаққимиз йўқ - уйғониш керак, ҳаммамиз бирлашишимиз керак

Президент: У нас нет права жить как раньше - всем нам нужно проснуться, объединиться

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи ҳақидаги махсус репортажни қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилинг:

Смотрите специальный репортаж о поездке Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в Бухарскую область по следующим ссылкам:

https://youtu.be/mEUAOu9DB48

www.facebook.com/Mirziyoyev/videos/412602719856072

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти ахбороти

Сўнгги кунларда Хитойнинг турли ҳудудларида, жумладан, Пекин шаҳри аҳолиси ўртасида COVID-19 коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг янги ҳолатлари рўй бергани муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси Хитойда бўлиб турган ва мазкур мамлакатга келишни режалаштираётган ватандошлардан қуйидагиларга эътибор қаратишларини сўрайди:

1. ХХР Ҳукуматининг коронавирус тарқалишини тўхтатиш ҳамда касаллик оқибатларини бартараф этиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ва кўраётган чора-тадбирларига қатъий риоя этиш.

2. 2021 йил 19 январдан эътиборан хорижий мамлакатлардан пойтахт Пекинга келадиганлар соғлигини назоратга олиш учун карантин муддати 28 кунгача узайтирилди. Хориждан Хитойнинг бошқа шаҳарлари орқали Пекинга кирмоқчи бўлганлар пойтахтга киришдан олдин ўша шаҳарларда 21 кун карантинда бўлади. Пекинга етиб келгач, уларнинг саломатлиги 7 кун давомида яна кузатувга олинади.

3. Хитойдан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган ватандошларга “Сиан – Тошкент – Сиан” йўналишида чартер ҳаво қатновларини амалга ошираётган Хитой авиакомпанияси хизматларидан фойдаланиши тавсия этилади. Талабалик гувоҳномасини тақдим этган талабалар учун авиачипта харид қилишда чегирма мавжуд.

Авиакомпания вакили: +86 136 6656 9568.

4. Ўзбекистон фуқаролари ХХР ҳудудидан Сеул шаҳрига (Корея Республикаси пойтахти) етиб олиши ва аэропорт транзит ҳудудидан чиқмаган ҳолда ҳафтанинг ҳар жума куни “Uzbekistan Airways” АЖ амалга ошираётган “Тошкент – Сеул – Тошкент” йўналишидаги рейслар орқали Ватанга қайтишлари мумкин.

Авиакомпаниянинг Пекин ва Сеул шаҳарларидаги вакиллари:

Тробов Мурод Ҳакимжонович, тел. : +8618401969633 (Пекин);
Абдуллаев Аюбхон Камилович, тел. : +821087186850 (Сеул).

5. Ўзбекистонга қайтган ва ўқишни/меҳнат фаолиятини давом эттириш мақсадида Хитойга қайтишни режалаштираётган ватандошларларга таълим муассасаси/иш берувчи билан боғланиб, ўзларининг Хитойга қайтишлари бўйича маслаҳатлашиб олиш тавсия этилади.

Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги Элчихонаси Консуллик бўлими
Бобур Яхяев +86 135 1102 4242
Фахриддин Сулейманов +86 155 1004 3355

Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги Элчихонаси масъул ходимлари
Рустам Назаров +86 138 0122 1452
Акмалхон Олимхонов +86 185 0017 0040
Мансур Ибрагимов +86 135 5220 7848
Сардор Сирожов +86 186 1812 9040
Аваз Камалов +86 178 1070 2707

Ўзбекистон Республикасининг Шанхай шаҳридаги Бош консулхонаси масъул ходими
Азиз Улуғбеков +86 131 2255 5772

Ўзбекистон Республикасининг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси масъул ходими
Раҳмон Эрназаров +86 186 6485 5747




Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

Йўловчилар диққатига!

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ фуқароларнинг транспорт хизматларига бўлган талабларини инобатга олиб, йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида 2021 йилнинг 3-4 февраль кунларидан бошлаб, Тошкент – Шовот – Тошкент йўналишида 58/57-сонли поездларнинг қатновини ҳафтасига 3 маротаба амалга оширади.

Хусусан, ҳафтанинг чоршанба, шанба ва якшанба кунлари Тошкент – Шовот йўналишида 58-сонли ҳамда пайшанба, якшанба ва душанба кунлари эса Шовот – Тошкент йўналишида 57-сонли поездлар йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.

ИЗОҲ: Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати