Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.3K subscribers
15.8K photos
2.26K videos
14 files
6.72K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Forwarded from Navro'z Ashurmatov
Жойларда сайёр қабул ва мулоқотлар ўтказилмоқда

Ҳудудларда транспорт тизими фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда бу борада аҳолига кўрсатилаётган хизматларни янада ривожлантириш бўйича ўрганиш ишларини олиб бориш мақсадида Транспорт вазирлиги раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳлари жойларда сайёр қабуллар ўтказмоқда.

Хусусан, йўловчи ва юк ташиш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, соҳага оид муаммоларни жойига чиққан ҳолда тадбиркорлик субъектлари билан мулоқот қилиш орқали ўрганиш ҳамда уларни ҳал этиш мақсадида Транспорт вазирининг ўринбосари А. Мирзаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида сайёр қабул ўтказди.

Сайёр қабулда Нукус шаҳри, Таҳиатош, Хўжайли ва Нукус туманларида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона раҳбарлари иштирок этишди.


#Cайёр қабул


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Бангкок шаҳрида БМТ нинг ЭСКАТО етакчилари иштирокида учрашув бўлиб ўтди


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги долзарб масалаларни батафсил кўриб чиқдилар. Халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат чоғида Президентлар Қирғиз Республикасидаги воқеалар ривожига алоҳида тўхталдилар. Ушбу мамлакатдаги вазият Қирғизистон Конституциясига мувофиқ ҳолда тез фурсатда барқарорлашиши зарурлиги қайд этилди.

Cостоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и Туркменистана.
Главы государств предметно рассмотрели актуальную двустороннюю повестку, обменялись мнениями по вопросам международной политики и регионального взаимодействия.
Президенты отдельно остановились на развитии событий в Кыргызской Республике. Подчеркнута необходимость скорейшей нормализации ситуации в этой стране в соответствии с Конституцией Кыргызстана.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Uzbekistan airways" авиакомпанияси томонидан Санкт-Петербург – Термиз йўналишида амалга оширилган чартер рейси орқали 159 нафар юртдошимиз Ўзбекистонга олиб келинди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ҳар бир ҳудудда “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” шакллантирилиб, уларга қўллаб-қувватлашга муҳтож ишсизлар киритилиши ва манзилли иш йўлга қўйилиши айтилди.
“Ижтимоий шартнома” тажрибасини кенг қўллаш муҳимлиги таъкидланди. Нодавлат нотижорат ташкилотлар имкониятларидан самарали фойдаланиш лозимлиги қайд этилди.

Состоялось видеоселектерное совещание по вопросам повышения роли женщин и молодежи в обществе и обеспечения их занятости.
Поручено наладить адресную работу в рамках молодежной и женской «тетрадей» с включением в них безработных и нуждающихся в поддержке лиц.
Отмечена важность широкого применения механизма социального контракта, эффективного использования возможностей негосударственных некоммерческих организаций.

#Mirziyoyev #videoselektor #yoshlar #xotinqizlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Ёшлар ва хотин-қизлар бўйича мутлақо янги тизим жорий қилишимиз керак

Шавкат Мирзиёев: Нам необходимо внедрить совершенно новую систему по вопросам молодежи и женщин

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қозоғистон Республикаси, Тожикистон Республикаси, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси давлат раҳбарларининг Қирғиз Республикасидаги воқеалар юзасидан қўшма баёноти

Совместное заявление глав государств Республики Казахстан, Республики Таджикистан, Туркменистана и Республики Узбекистан о событиях в Кыргызской Республике

#Mirziyoyev #qoshmabayonot #MarkaziyOsiyo #Qirgiziston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | «Ангрен-Поп» йўналишида электрлаштирилган темир йўл қурилиши ва унинг фойдаланишга топширилиши билан мамлакатимизда яхлит, мустақил ва замонавий темир йўл тизими яратилди


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси томонидан лицензиясиз йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган ҳайдовчиларга нисбатан рейд тадбирлари олиб борилмоқда.

Қўшма рейд тадбирлари давомида ноқонуний фаолият билан шуғулланганлиги аниқланган ҳайдовчиларга нисбатан Янгариқ тумани маъмурий судида Транспорт бошқармаси томонидан тўпланган ҳужжатлар асосида очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилояти транспорт бошқармаси ходимлари томонидан жамоат транспортида давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш борасида назорат ва тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси томонидан бугун Москва – Андижон йўналишида чартер қатнови амалга оширилди.

Ушбу рейс билан 190 нафар ҳамюртимиз ўз ватанига қайтди. Аэропорт ҳудудида йўловчилар белгиланган санитария-эпидемиология талабларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда кутиб олинди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Андижонда сайёр қабул

Ҳудудларда транспорт тизими фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда бу борада аҳолига кўрсатилаётган хизматларни янада ривожлантириш бўйича ўрганиш ишларини олиб бориш мақсадида Транспорт вазирлиги раҳбарияти бошчилигидаги ишчи гуруҳлари жойларда сайёр қабуллар ўтказмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Д. Дехканов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Андижон вилоятида бўлиб, вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона рахбарлари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Асака, Андижон, Балиқчи, Марҳамат, Жалақудуқ ва Хўжаобод тумани тадбиркорлари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда вилоятда жамоат транспортини ривожлантириш истиқболлари, транспорт корхоналарнинг муаммолари ҳамда соҳадаги тадбиркорлик субъектларига халақит бераётган омилларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди.

#Cайёр қабул

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати