Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
14.8K photos
2.15K videos
13 files
6.45K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари сессиясида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Мурат Камаловни Жўқорғи Кенгес Раислигига сайлангани билан табриклаб, ўта масъулиятли вазифада муваффақият тилади.
Йиғилишда Қорақалпоғистонни ривожлантириш бўйича келгуси 3 йилга мўлжалланган ўнта устувор йўналиш белгиланди, ҳар бири бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

На внеочередной сессии Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан особое внимание уделено вопросам социально-экономического развития региона.
Президент Шавкат Мирзиёев поздравил Мурата Камалова с избранием на пост Председателя Жокаргы Кенеса и пожелал успехов на ответственной должности.
На совещании определены десять приоритетов развития Каракалпакстана на ближайшие 3 года. По всем направлениям даны подробные указания.

#Mirziyoyev #safar #yigilish #iqtisodiyot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги Опера ва бахшичилик мактаб-интернатини бориб кўрди.
Ихтисослаштирилган таълим маскани ўтган ойда ишга туширилди. Муассаса 150 ўринга мўлжалланган бўлиб, унга 9 синфни битирган иқтидорли ўқувчи ёшлар танлов асосида қабул қилинади. Ҳозирда 30 нафар ўғил-қиз ўқишни бошлади. Уларга таниқли санъат усталари ва педагоглар сабоқ бермоқда.
Давлатимиз раҳбари мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью Школы-интерната оперы и искусства бахши в городе Нукусе.
Специализированное учебное заведение начало свою работу в сентябре. Оно рассчитано на 150 учащихся, сюда на конкурсной основе принимаются одаренные выпускники 9-х классов. На сегодняшний день здесь учатся 30 мальчиков и девочек. Им преподают известные мастера искусств и квалифицированные педагоги.
Глава государства побеседовал с учащимися и учителями школы.

#Mirziyoyev #safar #Nukus #maktab

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги «Қорақалпоқ балиқ саноат» МЧЖ фаолияти билан танишди.
Корхона йилига 200 тонна балиқ ва 5 миллион дона балиқ личинкалари етиштириш, 5 минг тонна озуқа ем тайёрлаш қувватига эга.
Шу ерда қишлоқ хўжалиги тармоқларидаги лойиҳалар тақдимот қилинди. Давлатимиз раҳбари чорвачиликда оилавий кооперцияни йўлга қўйиб, паррандани кўпайтириш, гўшт нархини арзонлаштириш чораларини кўриш муҳимлигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью ООО «Коракалпок балик саноат» в Нукусе.
Предприятие способно заготавливать 200 тонн рыбы и 5 миллионов мальков рыбы, а также производить 5 тысяч тонн корма в год.
Здесь же состоялась презентация проектов по отраслям сельского хозяйства. Глава государства подчеркнул важность создания семейных кооперативов животноводства, расширения птицеводства, принятия мер по снижению цен на мясо.

#Mirziyoyev #safar #korxona #qishloqxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Қозоғистоннинг "SCAТ" авиакомпанияси Актау – Урганч - Актау йўналиши бўйича парвозларни амалга оширишга рухсат олди

2020 йил 1 августдан бошлаб Урганч аэропортида жорий қилинган "Очиқ осмон" режими асосида «Ўзавиация» агентлиги “SCAТ” авиакомпаниясига 2020 йил 2 октябрда Актау – Урганч – Актау йўналиши бўйича мунтазам парвозларни амалга оширишга рухсатнома берди.
_____

Казахстанская авиакомпания «SCAT» получила разрешение на выполнение полетов по маршруту Актау-Ургенч-Актау.

На основании введенного с 1 августа 2020 года режима «Открытое небо» в аэропорту Ургенч Агентством «Узавиация» 2 октября 2020 года выдано разрешение Авиакомпании «SCAT» на выполнение регулярных полетов по маршруту Актау-Ургенч-Актау.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Қозондан 700 га яқин фуқароларимиз автобусларда олиб келинмоқда

Россия Федерациясидан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган мамлакатимиз фуқароларини Ватанга қайтариш жараёни давом этмоқда. Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 23 сентябрь куни 15 та автобусдан иборат илк карвон Россия Федерациясининг Қозоғистон билан чегара олди ҳудуди Самара вилоятида тўпланиб қолган фуқароларимизни Ватанга олиб келиш мақсадида Россияга жўнатилган эди. Режага мувофиқ ушбу автобуслар 27 сентябрь куни 750 нафар фуқароларимизни Ўзбекистонга олиб келган эди.

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Uzautotrans service” корхонаси томонидан 26 сентябрь куни навбатдаги 15 та автобусдан иборат карвон Россия Федерацияси ҳудудидан мамлакатимиз фуқароларини олиб келиш мақсадида йўлга чиққан эди. Айни дамда ушбу автобуслар Қозон шаҳридан 700 га яқин фуқароларимизни олиб қайтмоқда. Режага мувофиқ автобуслар карвони эртага Ўзбекистонга кириб келади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати