Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
14.9K photos
2.15K videos
13 files
6.47K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Ўзбекистон транспорт вазири биринчи ўринбосари Илҳом Маҳкамовнинг Тожикистон транспорт вазири Азим Иброҳим билан Душанбеда учрашуви бўлиб ўтди

Учрашувда икки қардош мамлакат ўртасида юк ва йўловчи ташувлари узлуксизлигини таъминлаш, хусусан, давлатлар ўртасида юк ташувлари ҳажмини ошириш, темир йўл соҳасидаги ҳамкорлик ҳамда янги автотранспорт йўналишларини очиш масалалари муҳокама қилинди.

Тожикистон Республикаси Транспорт вазири Азим Иброҳим сўнгги ойларда дунёда кузатилаётган коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият автотранспорт қатнови ҳар бир давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатди. Айнан шунинг учун ҳам ушбу йўналишдаги ҳамкорликни янада кенгайтиришимиз лозим дея таъкидлади.

Учрашувда томонлар ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан конструктив таклифлар билдирди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Ўсимликлар карантини соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлиги таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Давлат раҳбари амалга оширилаётган ишлар бўйича тақдимот билан танишиб, навбатдаги вазифаларни белгилаб берди. Маҳсулот етиштирувчи, қадоқловчи ва экспорт қилувчи ҳар бир корхонага карантин инспекторларини бириктириш зарурлиги таъкидланди.
Фан билан амалиёт уйғунлигини таъминлаш, мутахассисларга халқаро фитосанитар талабларини ўқитиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось совещание, посвященное анализу результативности реформ в сфере карантина растений. Глава государства ознакомился с презентацией о проводимой работе и обозначил дальнейшие задачи. Отмечена необходимость закрепления инспекторов по карантину за каждым предприятием, занимающимся заготовкой, упаковкой и экспортом продукции.
Даны указания по обеспечению интеграции науки и практики, обучению специалистов международным фитосанитарным требованиям.

#Mirziyoyev #yigilish #fitosanitariya #karantin

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Экспортга замин яратувчи ҳамма соҳалар ҳозирги замонавий бозор иқтисодиётига муносиб иш қилмаса, режаларимиз мутлақо бўлмайди

Президент: Пока все экспортообразующие сферы не будут работать по современной рыночной экономике, наши планы не станут реальностью

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эртага, 22 сентябрь куни соат 21:30 да “O‘zbekiston24” телеканали ва Президент матбуот хизматининг Facebook'даги расмий саҳифаси орқали "Янги Ренессанс сари" фильмини томоша қилинг.

Смотрите завтра, 22 сентября, в 21:30 фильм "Янги Ренессанс сари" на телеканале “O‘zbekiston24” и на официальной странице пресс-службы Президента в Facebook.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мен 29 ёшдаман"
Мансур Жумаев - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бош мутахассиси, шоир

"Мне 29 лет"
Мансур Джумаев - главный специалист Союза писателей Узбекистана, поэт

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев видеоконференция шаклида ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида нутқ сўзлайди.

Нутқ трансляциясини 23 сентябрь, чоршанба куни соат 18:00 да қуйидаги телеканаллар ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда томоша қилинг:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV" (ўзбек тилида)
"Yoshlar", "Toshkent" (рус тилида)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (инглиз тилида)

Президент Матбуот хизматининг Facebook'даги саҳифаси ва YouTube'даги канали

Президент Шавкат Мирзиёев выступит на 75-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН в формате видеоконференции.

Смотрите трансляцию выступления в среду, 23 сентября, в 18:00 на следующих телеканалах и страницах в соцсетях:

"O'zbekiston", "O'zbekiston 24", "Zo'r TV", "Sevimli TV" (на узбекском языке)
"Yoshlar", "Toshkent" (на русском языке)
"Uzreport TV", “Dunyo bo’ylab” (на английском языке)

Страницы Пресс-службы Президента в Facebook и Youtube

#Mirziyoyev #UN #birgakuramiz #смотримвместе

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Махсус поезд рейси орқали мингга яқин юртдошимиз Россиядан олиб келинди.

Республика махсус комиссияси Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясининг Шимолий Кавказ ва Жанубий федерал округларидан олиб келиш учун “Тошкент – Ростов-Дон – Тошкент” темир йўл рейсини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Россия ва Қозоғистон томони билан келишувга биноан, жорий йилнинг 19 сентябрь куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ поезди 746 нафар юртдошларимиз билан “Лихая” станциясидан Ўзбекистонга жўнаган эди.

Мазкур поезд бугун Тошкент жанубий вокзалига етиб келди. Ушбу рейс орқали олиб келинган барча фуқаролар автобусларда Тошкент вилоятидаги карантин зоналарига етказилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
БААнинг "AIR ARABIA Abu-Dabi LLC " авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари ўртасида имзоланган Ҳаво қатнови тўғрисидаги битим асосида «Ўзавиация» агентлиги томонидан "AIR ARABIA Abu-Dabi LLC" компаниясига Абу-Даби – Тошкент – Абу-Даби йўналишларида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун 2020 йил 9 сентябрда 3-К сонли Фойдаланиш рухсатномаси берилди.

Авиакомпания мазкур йўналишда Ўзбекистонга парвозларни Airbus-320-214 ҳаво кемаларида амалга оширишини маълум қилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
БМТ Тараққиёт Дастури Савдо-саноат палатаси билан биргаликда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун Бизнес-клиника лойиҳасини ишга туширди.

Бизнес-клиника пандемия даврида молиявий қийинчиликларга дуч келган тадбиркорларга бизнесни тиклаш ва давлат томонидан бериладиган имтиёз ва преференциялар билан боғлиқ барча масалалар бўйича бепул маслаҳатларни бериб боради.

Пандемиядан зарар кўрган барча кичик ва ўрта бизнес вакиллари Бизнес-клиника орқали тажрибали мутахассислардан бизнесни тиклаш ва инқироздан босқичма-босқич чиқиш имкониятини берадиган солиқ, божхона, кредит ва бошқа имтиёзлар бўйича консультациялар олишлари мумкин.

📞 1094
https://t.iss.one/biznes_klinika
🌐 www.businessinfo.uz


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Рақамли иқтисодиёт ҳамда электрон ҳукуматни жорий қилиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ҳар бир тармоқ ва ҳудуд раҳбари рақамли иқтисодиёт соҳасида кескин ўзгариш қилиши, рақамлаштириш соҳасини алифбосидан бошлаб чуқур ўрганиши кераклиги айтилди.
530 та ҳудудий ва 280 та тармоқ лойиҳасининг самарадорлиги муҳокама қилиниб, қўшимча вазифалар белгиланди.
– Рақамли иқтисодиётсиз мамлакат иқтисодиётининг келажаги йўқ, – деди Президент.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам внедрения цифровой экономики и электронного правительства.
Указано, что руководители отраслей и регионов должны совершить коренной поворот в сфере цифровой экономики, досконально изучить ее начиная с азов.
Обсуждена реализация 530 региональных и 280 отраслевых проектов, определены дополнительные задачи.
- Без цифровой экономики нет будущего у экономики страны, - отметил Президент.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #raqamlashtirish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter