Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
14.8K photos
2.14K videos
13 files
6.44K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Транспорт воситаларининг техник ҳолати устидан назоратни ташкил этиш бўлими ходимлари томонидан "Тошшаҳартрансхизмат" АЖга қарашли 8 та автосаройда йўналишсиз такси автомобиллари ва барча автобусларнинг йўналишга чиқишдан аввал карантин қоидалари асосида дезинфекция қилиниши юзасидан назорат тадбирлари ўтказилди.

Тадбир давомида ҳайдовчиларга карантин талабларига амал қилган ҳолда фаолият юртиши, тиббий ниқобда бўлмаган йўловчиларнинг жамоат транспортидан фойдаланишга йўл қўймаслик, карантин талаблари ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Forwarded from ~
Bitiruvchilar temir yoʻl tashkilotlariga ishga taqsimlandi

Toshkent davlat transport universitetining ilmiy-anjumanlar zalida "Oʻzbekiston temir yoʻllari" aksiyadorlik jamiyati hamda Oʻzbekiston Respublikasi transport prokuraturasi hamkorligida Toshkent temir yoʻl muhandislari institutining soʻnggi bitiruvchilarini ishga taqsimlash va yoʻllanma berish marosimiga bagʻishlangan tadbir boʻlib oʻtdi...

https://www.railway.uz/uz/informatsionnaya_sluzhba/novosti/20045/
Бугунги кунда бободеҳқонларимиз томонидан етиштирилган пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш учун тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда.

Хоразм вилояти транспорт бошқармаси томонидан пахта йиғим-терими мавсумида теримчиларни пахта далаларига олиб бориш ва олиб келиш учун 400 та автобус ва 175 та микроавтобусларнинг рўйҳати шаҳар ва туманлар кесимида шакллантирилди.

Вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан биргаликда автобус ва микроавтобусларни техник кўрикдан ўтказиш, ҳайдовчиларга терим мавсумида йўл ҳаракати хавфсизлиги, техника хавфсизлиги ва карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ташишни ташкил этиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИСИ АХБОРОТИ

❗️2020 йил 1 октябрдан мавжуд карантин ва санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда Ўзбекистон Республикасига авиация, темир йўл ва автойўл ўтказиш пунктлари орқали кириб-чиқишга рухсат берилди.

Аввал жорий қилинган чекловлар бекор қилинади.

📍Масъул идораларга чет давлатлар мутасадди идоралари билан музокаралар ўтказиб, барча турдаги халқаро қатновлар (авиа, темир йўл, автобус қатновлари) сонини кўпайтириш бўйича топшириқ берилди.

🚧1 октябрдан бошлаб, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон билан чегарада жойлашган автойўл ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистонга кираётган шахслар коронавирусга ПЗР ёки экспресс-тест ёхуд антиген текширувидан ўтган ҳолда 14 кунга меҳмонхона ёки уй карантинига юборилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Хориждан Ўзбекистонга кириб келишнинг янги тартиби эълон қилинди

❗️Республика махсус комиссияси қарори асосида, хорижий давлатлардан авиа, темир йўл ва автотранспорт воситаси орқали Ўзбекистонга келувчи шахсларни қабул қилишнинг янги тартиби жорий этилади.

🟩 Сўнгги 14 кун давомида «яшил» давлатда (Хитой, Таиланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Финландия, Латвия, Австрия ва Япония) бўлиб турган шахслар – Ўзбекистон ҳудудига тўғридан тўғри киритилади.

🟨🟥 «Сариқ» (Озарбайжон, Беларус, БАА ва Европа Иттифоқи давлатлари (Буюк Британия ва Испания бундан мустасно) ҳамда «қизил» давлатлардан (қолган барча давлатлар) кириб келаётган шахслар – сўнгги 72 соат давомидаги коронавирусга ПЗР тести манфий натижалари тўғрисида маълумотнома тақдим этган ҳолда Ўзбекистон ҳудудига киритилади.

☝️Агар шахс сўнгги 72 соат ичида коронавирусга тест топширмаган бўлса ёки шахсда коронавирус инфекциясининг аломатлари (йўтал, иситма ва б.қ.) мавжуд бўлса, Ўзбекистонга келганидан сўнг ўтказиш пункти (аэропорт, вокзал ёки бошқа) ҳудудида ўз ҳисобидан коронавирусга ПЗР ёки экспресс-тест ёхуд антиген текширувидан ўтади ҳамда Ўзбекистон ҳудудига киритилиб, 14 кунга меҳмонхонага ёки уй карантинига юборилади.

📝Ўзбекистонга келаётган шахслардан 14 кун давомида меҳмонхонада ёки уй карантинида бўлиш мажбуриятини зиммасига олиш тўғрисида тилхат олинади.

Текширув натижалари мусбат бўлган тақдирда, шахс белгиланган тартибда карантин маркази ёки хоҳишига кўра меҳмонхонага карантинга жойлаштирилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️1 октябрдан хорижлик сайёҳларнинг Ўзбекистонга гуруҳ бўлиб келиши қўллаб-қувватланади

❗️Республика аэропортларида, темир йўл станцияларида ва чегара пунктларида шахслар ва транспорт воситаларини ҳаракатланишига рухсат берилаётганлиги муносабати билан халқаро туризмни ташкил этишга нисбатан қўлланилган чекловлар бекор қилинди.

🔘Шу билан бирга, туризмни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида туристик компанияларга туристларни олиб келиш билан боғлиқ енгилликлар тақдим этилмоқда.

🌀Ўзбекистонга хорижий давлатлар фуқаролари бўлган туристларни олиб келиш фаолияти билан шуғулланаётган туристик фирмалар улар томонидан мамлакатимизга туристик гуруҳ (5 кишидан кам ва 15 кишидан ортиқ бўлмаган ва турли касалликлар, жумладан, Covid-19 қамраб оладиган тўлиқ суғуртаси бўлиши шарти билан) сифатида ташкил этилаётган туризм саёҳатларини амалга оширишдан аввал туристларни ПЗР тест текширувидан ўтказилишини таъминлаши лозим.

⛔️Бунда ПЗР тест текшируви натижаси манфий бўлган туристларга нисбатан 14 кунлик карантинда сақлаш бўйича чеклов қўлланилмайди, улар Ўзбекистонга киришда коронавирусга текширилмайди.

🔬Турист Ўзбекистонга кириб келган вақтда унда коронавирус аломатлари бўлса, у ўтказиш пунктида ўз ҳисобидан коронавирусга ПЗР ёки экспресс-тест ёхуд антиген текширувидан ўтиши лозим.

Тест мусбат чиқса, сайёҳ ўз ҳисобидан карантинга олиниб, даволанишдан ўтади ёки ўз мамлакатига қайтади.

☝️Хорижий туристлар Ўзбекистонда мавжуд карантин чекловлари ва санитария талабларига қатъий риоя этган ҳолда ҳаракатланишлари лозим.

📍Бу борадаги талаблар бажарилиши туристик фирмалар зиммасига юклатилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Тошкент давлат транспорт университетида «Ўзбекистон темир йўллар» АЖ ва Ўзбекистон Республикаси транспорт прокуратураси билан ҳамкорликда йиғилиш бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини такомиллаштириш, куз-қиш мавсумига тайёргарликни кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Келгуси йил учун мўлжалланган лойиҳаларни маҳаллий кенгашлар билан келишиш, узоқ ҳудудларни хусусий сектор ёрдамида ичимлик суви билан таъминлаш зарурлиги таъкидланди. Сув объектларини таъмирлаш, уларга энергия тежовчи ускуналар ўрнатиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам улучшения деятельности систем питьевого водоснабжения и канализации, усиления подготовки к осенне-зимнему сезону.
Отмечена необходимость согласования планируемых на следующий год проектов с местными кенгашами, привлечения частного сектора к питьевому водоснабжению отдаленных территорий. Даны указания по ремонту объектов сферы, установке энергоэффективного оборудования.

#Mirziyoyev #videoselektor #ichimliksuvi #tayyorgarlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Республика махсус комиссияси қарори асосида хориждан Ўзбекистонга кириб келишнинг янги тартиби эълон қилинди



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Коронавирус масаласини ҳеч қачон унутмаслигимиз керак

Президент: Вопрос коронавируса не должен остаться вне нашего внимания

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимидаги лойиҳаларни амалга оширишни маҳаллий кенгашлар билан келишиш тартиби жорий қилинмоқда. Маҳаллий кенгашлар дегани - халқнинг овози

Шавкат Мирзиёев: Внедряется порядок согласования проектов питьевого водоснабжения и канализации с местными кенгашами. А местные кенгаши - это глас народа

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter