Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
15.2K photos
2.16K videos
13 files
6.53K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳридаги “Юксалиш” кичик саноат зонасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.
117 гектар майдонни эгаллаган мазкур саноат мажмуасида 1 триллион 208 миллиард сўмлик 95 та лойиҳа амалга оширилиши кўзда тутилган.
Давлатимиз раҳбари маҳсулотлар кўргазмаси билан танишди, мутасаддилар билан биргаликда вилоят саноатини ривожлантириш режаларини кўриб чиқди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектами, реализуемыми в малой промышленной зоне "Юксалиш" в городе Намангане.
В промышленной зоне, занимающей площадь 117 гектаров, намечено реализовать 95 проектов на сумму 1 триллион 208 миллиардов сумов.
Глава государства ознакомился с выставкой продукции, обсудил с должностными лицами планы по развитию промышленности региона.

#Mirziyoyev #safar #Namangan #sanoat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳридаги «Орзу” маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод ва хавфсиз маҳалла” концепцияси асосида амалга оширилган ишлар билан танишди.
Мамлакатимизда янгилик бўлган лойиҳа - Наманган шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий геоахборот мониторинг ва рақамли бошқарув тизими тақдим этилди.
Жиноятчиликнинг олдини олиш юзасидан вилоят секторлари раҳбарларининг ахборотлари тингланди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с работой, проводимой в сходе граждан махалли "Орзу" города Намангана на основе концепции «Благоустроенная и безопасная махалла».
Представлена новая для нашей страны система социально-экономического геоинформационного мониторинга и цифрового управления Намангана.
Заслушаны доклады руководителей секторов области о проводимой работе по предупреждению преступности.

#Mirziyoyev #safar #Namangan #sanoat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилояти транспорт бошқармаси, Термиз транспорт прокуратураси ҳамда “Термиз минтақавий темир йўл узели” УК билан ҳамкорликда экспортёр корхоналар вакиллари билан учрашув ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
🔴🟡🟢 Ҳудудлар тоифаларига ўзгартиришлар киритилди

Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёнида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, жорий йил 20 июнь ҳолатига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан киритилган таклифлар, беморларни бутунлай соғайиши ҳамда эпидемик вазиятни эътиборга олган ҳолда туман (шаҳар)ларнинг тоифалари ўзгартирилди.

2020 йил 20 июнь ҳолатига:

👉 Қорақалпоғистон Республикаси
👉 Тошкент шаҳри
👉 Андижон вилояти
👉 Бухоро вилояти
👉 Жиззах вилояти
👉 Навоий вилояти
👉 Наманган вилояти
👉 Қашқадарё вилояти
👉 Самарқанд вилояти
👉 Сирдарё вилояти
👉 Сурхондарё вилояти
👉 Тошкент вилояти
👉 Фарғона вилояти
👉 Хоразм вилояти

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
Forwarded from Navro'z Ashurmatov
30 июнь куни “Тошкент” автовокзалидан қуйидаги йўналишларда автобус қатновлари амалга оширилади.

7:40 Тошкент – Жўш чипта нархи 51 000 сўм;
9:15 Тошкент – Бухоро чипта нархи 66 000 сўм;
9:30 Тошкент - Навоий чипта нархи 52 000 сўм;
10:20 Тошкент - Қоракўл чипта нархи 73 000 сўм;
10:30 Тошкент - Қарши чипта нархи 54 000 сўм;
11:00 Тошкент - Каттақўрғон чипта нархи 45 000 сўм;
12:00 Тошкент – Бухоро чипта нархи 66 000 сўм;
18:00 Тошкент – Нукус чипта нархи 100 000 сўм;
18:00 Тошкент - Хива чипта нархи 115 000 сўм;
20:00 Тошкент – Бухоро чипта нархи 66 000 сўм;

Маълумот учун телефон: (71) 207-87-00

"Тошкент" автовокзалининг телеграм каналига обуна бўлинг: https://t.iss.one/toshkentavtovokzal


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг Россия университетларида таҳсил олаётган 220 нафар талабалари Москвадан Тошкентга чартер рейс билан олиб келинди.

Барча талабалар Тошкент темир йўл муҳандислари институти талабалар турар жойида карантинга олинди. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан карантин даврида талабалар учун барча зарур маиший шароитлар яратиб берилди. Уч маҳал иссиқ овқат, онлайн тарзда ўқишни давом эттираётган талабалар учун юқори тезликдаги интернет хизмати мавжуд. 14 кунлик карантин давридан сўнг барча талабалар уйларига юборилади.

Шунингдек, яқин кунларда Шимолий Кавказ кон-металлургия институтида таҳсил олаётган яна 102 нафар талабанинг ватанга келишини ташкил этиш режалаштирилган.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Ёшлар муаммолари ўрганилди

2020 йил июнь ойи мамлакатимизда “Ёшлар ойлиги” деб эълон қилинганлиги муносабати билан жойлардаги корхона ва ташкилотларда ишловчи ёшлар иштирокида "Прокурор ва ёшлар" учрашуви ўтказилиб келинмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Тошкент вилояти Транспорт бошқармасида бўлиб ўтди.

Тошкент вилояти транспорт прокурори ёрдамчиси Садоқат Каримова иштирокида бўлиб ўтган учрашувда вилоят транспорт бошқармасидаги ёшларнинг кундалик ҳаёти ва иш фаолиятида юзага келаётган айрим муаммоли масалалар муҳокама қилиниб, уларнинг ечими юзасидан фикр алмашилди.

Тошкент вилояти транспорт прокурори ёрдамчиси Садоқат Каримова ёшларнинг саволларига жавоб қайтариб, улар томонидан кўтарилган барча муаммоли масалаларни ижобий ҳал этиш мақсадида прокуратура томонидан тегишли вазирлик ва идораларга таклифлар киритилишини маълум қилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Айни кунларда Фарғона вилояти Сўх туманида йўл қурилиши ва таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Хусусан, Ҳушёр маҳалласидаги Зиё кўчаси тўлиқ асфальтланган бўлса, айни дамда бетонли қоплама ётқизиш ишлари Сариканда маҳалласининг Чорадара кўчасида бошланди.

2020 йилнинг 29 июнь куни ҳолатига 16 та МФЙлар ҳудудидаги 25 та ички кўчаларда қурилиш ишлари олиб борилиб 3,1 км асфалтбетон, 3,5 км цементбетон, 10,8 км шағаллаш ва 6,5 км умумфойдаланувдаги йўлларда жорий таъмирлаш хамда 940 метр пиёдалар йўлакчаларни қуриш ишлари амалга оширилди.

Сўх тумани ҳудудида жами 88 км умумий фойдаланишдаги ва 385 км ички йўллар мавжуд бўлиб, 2020 йилда 16 км умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва 27 та МФЙ ҳудудидаги 121 та кўчаларда – 76,2 км узунликдаги ички йўлларни таъмирлаш бундан 12,9 км асфалтбетон, 15,2 км цементбетон ва 48,1 км шағалла копламага ўтказиш, 20 км пиёдалар йўлакчаси қуриш ишлари режалаштирилган.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва катта зафарлар тилади.
Телефон мулоқоти чоғида икки томонлама ҳамкорликка доир ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Состоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и Туркменистана.
Глава нашего государства сердечно поздравил Гурбангулы Бердымухамедова с днем рождения, искренне пожелав лидеру Туркменистана доброго здоровья, благополучия и больших успехов.
Рассмотрены актуальные вопросы двустороннего сотрудничества и региональной повестки.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Жорий йил 1 июль санасидан бошлаб:

🛒 республиканинг барча ҳудудларида йирик буюм бозорлари ҳамда буюм савдоси билан шуғулланадиган йирик савдо мажмуалари ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари санитария-дезинфекция ишларини амалга ошириш учун ёпилади;

“қизил”
ва “сариқ” ҳудудларда соат 07:00 дан 23:00 га қадар жамоат жойларида уч кишидан ортиқ тўпланиш ҳамда 23:00 дан 07?00 га қадар кўчаларда, кўп қаватли уйлар ва ҳовлилар олдида бўлиш ТАҚИҚЛАНАДИ;

Бунда:

фақатгина фуқароларнинг саломатлиги ёмонлашганлиги, ҳомиладорлиги муносабати билан шифокор кўригидан ўтиш учун даволаш муассасасига ёхуд зарур дори-дармон харид қилиш мақсадида дорихонага бориб-келишига рухсат берилади;

мазкур талабларни бузган шахсларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилади;

〰️〰️〰️〰️

🚫 “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларида жамоат транспорти ҳаракати камайтирилади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг