Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.3K subscribers
14.9K photos
2.15K videos
13 files
6.48K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчилари билан учрашув ўтказилди

Бугун Транспорт вазирлиги раҳбарияти ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Uzbekistan airways” АЖ, “Uzbekistan airports” АЖ ва Автомобиль йўллари қўмитаси мутасаддилари иштирокида мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчилари билан учрашув ташкил этилди.

Мамлакатимизнинг транспорт салоҳиятини янада юксалтириш, хорижий ҳамкорлар билан қўшма лойиҳаларни мувафаққиятли амалга ошириш ҳамда юртимиз миллий манфаатларини мустаҳкамлашда хорижий давлатлардаги элчиларимизнинг ўрни ниҳоятда беқиёсдир.

Айнан шу нуқтаи назардан мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатоналари раҳбарлари билан ташкил этилган ушбу мулоқот барча учун бирдек манфаатли бўлди.

Батафсил

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда энергия таъминотини яхшилаш, аҳоли бандлигини ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по вопросам улучшения энергоснабжения регионов и повышения занятости населения.

#Mirziyoyev #videoselektor #energetika #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | «Uzbekistan airways» 4 миллионинчи йўловчини кутиб олди

15 декабр куни "Uzbekistan Airways" нинг Сеул – Тошкент авиақатнови йўловчиси Шаҳноза Йўлдошева авиакомпаниянинг 2022 йил бошидан буён 4 миллионинчи йўловчисига айланди.

Ушбу йўловчига Uzbekistan Airways йўналишлар тармоғининг исталган йўналиши бўйича бизнес-классдаги парвоз учун бепул чипта сертификати топширилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖга “D” тоифали гувоҳномага эга бўлган ҳайдовчилар суҳбат асосида ишга қабул қилинмоқда

15 декабрь куни ўтказилган суҳбат жараёнлари натижаларига кўра 18 нафар “D” тоифали гувоҳномага эга фуқаролар “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимидаги автобус саройига ҳайдовчи лавозимига ишга қабул қилинди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

Пойтахтда аҳолига қулай жамоат транспорти хизматини йўлга қўйиш борасида кўрилаётган чоралар

15 декбарь куни шаҳар жамоат транспорти йўналишларига 945 та автобусларнинг чиқарилиши таъминланди

190 – 181 – 120 - сонли ҳамда E-1 экспресс автобус йўналишларида MAN RR3 русумли сайёҳлик автобуслари қатнови йўлга қўйилди.

16 декабрь куни шаҳар жамоат транспорти йўналишларига 1000 та автобусларнинг чиқарилиши режалаштирилган.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

Пойтахтда автобусларни кўпайтириш, жамоат транспорти тезкорлиги ва сифатини ошириш борасида барча чоралар кўрилмоқда


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
БМТ Бош ассамблеяси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан таклиф қилинган “Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришишни жадаллаштиришда парламентларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги резолюцияни бир овоздан маъқуллади.

Генеральная ассамблея ООН единогласно одобрила резолюцию «Об усилении роли парламентов в ускорении достижения Целей устойчивого развития (ЦУР)», принятие которой было предложено Президентом Республики Узбекистан Шавкатом Мирзиёевым.

#Mirziyoyev #rezolyutsiya #BMT #parlamentlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Вазирлар жамоат транспорти қулайликлари ва муаммоларни ўрганмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ҳамда Транспорт вазири Илхом Маҳкамов бошчилигидаги ишчи гуруҳ жамоат транспортида йўловчилар учун яратилган қулайликлар ва мавжуд муаммоларни ўрганмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Транспорт вазирлиги тизимига ишга кириш очиқлик ва ошкоралик тамойилларига асосланган ҳолда амалга оширилмоқда

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, Транспорт вазирлиги ва унинг тизимидаги мавжуд вакант лавозимларни малакали кадрлар билан тўлдириш фақат очиқ танлов орқали амалга оширилмоқда.

2022 йил давомида вазирлик марказий аппаратидаги мавжуд вакант лавозимларга ўтказилган очиқ танловларнинг 33 нафар ғолиби билан меҳнат шартномлари тузилди.

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтиши, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этиши зарур.

📌 Бугунги кунда вазирликда мавжуд 3 та вакант лавозим учун очиқ танлов жараёнлари суҳбат босқичи амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |