Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.5K subscribers
14.7K photos
2.12K videos
13 files
6.41K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Туркий давлатлар ташкилоти Транспорт вазирлари мажлиси бўлиб ўтади

2022 йилнинг 27-28 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти транспорт вазирлари мажлиси бўлиб ўтади.

Тадбирда ташкилотга аъзо давлатлар ўзаро ҳамкорликда халқаро юк ташувлари жараёнларини янада ривожлантириш, минтақа транзит салоҳиятини ошириш, шунингдек, муқобил транспорт йўналишларини ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама этишади.

Тадбир доирасида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар темир йўл маъмуриятларининг биринчи учрашуви ҳамда ТДТ аъзо давлатлар портлари раҳбарлари бешинчи учрашуви ўтказилади.

Йиғилиш якунлари бўйича Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида халқаро аралаш юк ташиш тўғрисида Битим ва Транспорт соҳасида ўзаро боғлиқлик дастури каби ҳужжатларнинг келишилиши кутилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Мурод ОБИДОВ,

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Тошкент шаҳар транспорт тизимини комплекс ривожлантириш лойиҳа офиси раҳбари:

Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси лойиҳасининг асосий йўналишларидан бири транспортдан фойдаланиш қулайлигини оширишга қаратилган.

Лойиҳа бўйича 32,6 километр метро, 32 километр темир йўл, умумий узунлиги 471 километр бўлган 25 та транспорт коридорларида алоҳида автобус йўлаклари қуриш кўзда тутилган. Шунингдек, 28 та транспорт ўтиш боғламалари ишга туширилади.


Батафсил: 👇

“Янги Ўзбекистон” газетасининг 2022 йил 22 октябрь № 217 (739) сонида


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Президент Шавкат Мирзиёев куз-қиш мавсумида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по обеспечению устойчивой работы отраслей экономики и учреждений социальной сферы в осенне-зимний период.

#Mirziyoyev #yigilish #energetika #kuzqish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича йил якунига қадар қилинадиган ишлар ҳамда келгуси йилдаги вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по вопросам социально-экономического развития Кашкадарьинской области на период до конца года и задачам на следующий год.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по мерам социально-экономического развития Кашкадарьинской области.

#Mirziyoyev #videoselektor #Qashqadaryo #hisobot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Жамоат транспорти соҳасини ислоҳ қилиш бўйича Жанубий Корея тажрибаси ўрганилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва БМТ Тараққиёт Дастури ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Тошкент – Кам углеродли автотранспортга инвестициялар жалб этишни жадаллаштириш” қўшма лойиҳаси доирасида яшил шаҳар транспорт тизимлари бўйича энг илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш мақсадида Корея Республикасига Транспорт вазирлиги ходимларининг ўқув хизмат сафари ташкил этилди.

Хизмат сафари давомида Корея Республикасининг Ер, инфратузилма ва транспорт вазирлиги, Корея транспорт институти ҳамда Сеул шаҳри маъмуриятининг тегишли мутахассислари билан консультатив учрашувлар ўтказилди.

Сафар давомида Сеул шаҳри жамоат транспорти соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар билан яқиндан танишилди.


Батафсил


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |