Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.4K subscribers
14.9K photos
2.15K videos
13 files
6.47K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллаларни обод қилиш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по проделанной работе и дальнейшим приоритетным задачам в области благоустройства махаллей и реализации общенационального проекта «Яшил макон».

Facebook|Instagram|Twitter
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Шаржа шаҳрига авиақатновларни уч бараварга кўпайтиради

2022 йил 31 октябрдан Uzbekistan Airways авиакомпанияси БААнинг Шаржа шаҳрига парвозлар сонини оширади.

Тошкент – Шаржа йўналишида авиақатонвлар ҳафтанинг душанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, UzAirways мобил иловаси орқали, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook |Instagram |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял делегацию во главе с Президентом Республики Татарстан Рустамом Миннихановым.

#Mirziyoyev #qabul #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тадбиркорлик ривожи учун янги шароит ва имкониятлар яратилмоқда

Ҳудудларда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 октябрдаги 630-сон қарорига мувофиқ ташувчилар томонидан шаҳар атрофи ва вилоят ичидаги шаҳарлараро норентабель автобус йўналишларидан кўриладиган зарарлар қоплаб берилмоқда.

Айни кунларда Транспорт вазирлиги масъуллари мазкур қарор ижроси доирасида амалга оширилган ишлар ва унинг натижаси билан танишиш мақсадида Наманган вилоятида ўрганиш ишларини олиб боришмоқда.

Хусусан, ушбу қарорга мувофиқ субсидия маблағлари олган “Элмурод-Бекмурод транс” ва “Чортоқ бош бекат” корхонаси раҳбарлари билан бўлиб ўтган учрашувда улар фаолиятини янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook |Instagram |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 12-14 октябрь кунлари Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисларида иштирок этиш учун ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.

По приглашению Президента Республики Казахстан Касым-Жомарта Токаева Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев 12-14 октября посетит город Астану для участия в мероприятиях очередных заседаний Совещания по взаимодействию и мерам доверия в Азии и Совета глав государств-участников Содружества Независимых Государств.

#Mirziyoyev #sammit #OHIChK #MDH

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллаларни обод қилиш ва аҳолини ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по приоритетным задачам благоустройства махаллей и решения волнующих население вопросов.

#Mirziyoyev #videoselektor #mahalla #Yashilmakon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Халқаро юк ташувлари соҳасида профессионал ҳайдовчиларни тайёрлашга ихтисослашган ўқув маркази ўз фаолиятини бошлади

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни пойтахтимизда бўлиб ўтган “Халқаро автомобиль ташувлари: муаммолар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция доирасида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Халқаро автомобиль транспорти иттифоқи ва Ўзбекистон халқаро автомобиль ташувчилар уюшмаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланган эди.

Ушбу меморандум автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари соҳасида кўп сонли профессионал ҳайдовчиларни, шунингдек, бошқа ихтисослашган мутахассисларни тайёрлаш/қайта тайёрлаш учун ихтисослаштирилган ўқув марказини ташкил этиш ва ишга тушириш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишни назарда тутади.

Бугунги кунга келиб мазкур ўқув маркази ўз фаолиятини бошлади.


Батафсил


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook |Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро юк ташувлари соҳасида профессионал ҳайдовчиларни тайёрлашга ихтисослашган ўқув маркази ўз фаолиятини бошлади

Транспорт вазирлиги кўмагида Ўзбекистон халқаро автомобиль ташувчилар уюшмаси ва Литва автомобиль ташувчилар миллий ассоциацияси (LINAVA) билан ҳамкорликда автомобиль транспортида халқаро юк ташувлари соҳасида фаолият юритувчи маҳаллий ва хорижий корхоналарнинг малакали ҳайдовчиларга бўлган талабини қондириш, қолаверса, ушбу соҳада хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларни қонуний асосда иш билан таъминлашни ташкил этиш мақсадида ўқув марказида илк амалий ҳаракатлар бошланди.

Ушбу марказ томонидан Литванинг TVG транспорт компанияси билан ҳамкорликда Литвада ҳайдовчилик соҳасида ишлаш истагида бўлган мамлакатимиз фуқаролари учун танлов жараёнлари ўтказилмоқда.



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook |Instagram |