Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.5K subscribers
14.7K photos
2.12K videos
13 files
6.4K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Қашқадарё вилоятида ички хўжалик йўларини қуриш, қайта таъмирлаш жараёнлари


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳаллаларда маданий тадбирлар ташкил этилмоқда

Халқимизга яхши кайфият улашиш, аҳоли қалбида бугунги тинч ва осуда ҳаётимизга шукроналик туйғуларини янада ошириш, айниқса ёшларни юксак билимли ва маънавиятли қилиб вояга етказиш, жойларда фуқароларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида Транспорт вазирлиги томонидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, вазирлик бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ҳафтанинг дам олиш кунлари пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек тумани маҳаллаларида мунтазам равишда маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Мирзо Улуғбек туманининг “Алпомиш” МФЙ аҳолиси вакиллари билан ўтказилган ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси кино ва театр актрисаси “Шуҳрат” медали соҳибаси Дилноза Кубаева иштирокида ташкил этилди.

“Инсон қадри учун!” шиори остида ўтказилган маданий-маърифий тадбир аҳолига ўзгача кайфият бағишлади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz |Telegram | Facebook | Instagram |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Покистон Ислом Республикаси Президенти Ориф Алвий ва Бош вазири Шаҳбоз Шарифга ушбу мамлакат мустақиллигининг 75 йиллиги муносабати билан табрикномалар йўллади.

Уларда, жумладан, Ўзбекистон Покистон билан стратегик шериклик тамойилларига асосланган дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларининг бугунги даражасини ғоят қадрлаши ва бу борадаги улкан салоҳиятни янада рўёбга чиқаришдан манфаатдорлиги қайд этилган.

Давлатимиз раҳбари дўст Покистон халқига тинчлик-осойишталик, бардавом равнақ ва фаровонлик тилади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев поздравил Президента Исламской Республики Пакистан Арифа Алви и Премьер-министра Шахбаза Шарифа с 75-летием независимости этой страны.

В поздравительных посланиях, в частности, отмечается, что в Узбекистане высоко оценивают достигнутый современный уровень отношений дружбы и многопланового сотрудничества с Пакистаном, основанных на принципах стратегического партнерства, и заинтересованы в дальнейшем раскрытии огромного потенциала взаимодействия.

Глава нашего государства пожелал дружественному народу Пакистана мира, дальнейшего процветания и благополучия.

Facebook|Instagram|Twitter
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хоразм_вилояти

Урганч шаҳрида йўловчилар учун барча шарт-шароит яратилган автовокзал фаолияти қайта тикланди

🚏 Мазкур автовокзалдан Урганч – Манғит, Урганч – Нукус, Урганч – Самарқанд, Урганч – Тўрткўл, Урганч – Беруний, Урганч – Шаҳрисабз, Урганч – Тошкент йўналишларида автобус қатновлари амалга оширилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Қарор_лойиҳаси

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларда йўловчи ташиш тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор билан республикада жамоат транспортида йўловчи ташиш тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилмоқда.

🔹 Қарорга мувофиқ 2022-2026 йилларда 5 000 та автобус ва микроавтобус харид қилиш дастури;

🔹 2022-2026 йилларда 278 та янги автобус йўналишларини ташкил этиш дастури;

🔹 2022-2026 йилларда 81 та автовокзал ва автостанцияларни қуриш ва реконструкция қилиш дастури тасдиқланмоқда.

Мазкур қарор лойиҳаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

👉 https://regulation.gov.uz/uz/d/65592

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Транспорт вазирлари иштирокидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади

Айни дамда Туркманбоши шаҳрида денгизга чиқиш имконига эга бўлмаган давлатлар Транспорт вазирларининг “Ашхобод жараёни: ўзаро боғлиқликни кучайтириш учун” мавзусидаги Халқаро конференция ўз ишини бошлади.

Туркманистон ташаббуси билан БМТ шафелигида ўтказилаётган тадбирда 30 дан ортиқ давлатлар делегациялари, халқаро ва ихтисослашган ташкилотлар раҳбарлари, халқаро молия институтлари, банклар вакиллари иштирок этишмоқда.

Мазкур конференцияда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов бошчилигидаги делагация иштирок этмоқда.

Анжуманда БМТ томонидан ишлаб чиқилган тавсияларни амалга ошириш ҳамда минтақадаги ўзаро боғлиқликни кучайтиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилиниб, янги таклифлар ишлаб чиқилиши кўзда тутилган.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
no comment | Амударё узра 413 метрлик кўприкнинг қурилиш жараёни


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook |Instagram |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Состоялся телефонный разговор Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с Президентом Турецкой Республики Реджепом Тайипом Эрдоганом.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хоразм_вилояти

Енгил автотранспортда йўловчи ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилиш ҳисобланади

“Автотранспорт воситаларини бошқаришда ва йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш тўғрисида”ги Президент қарорига (ПҚ–311- сон, 7.07.2022 йил) мувофиқ 2022 йил 1 сентябрдан 2024 йил охиригача 4 тадан кўп бўлмаган ўриндиқларга эга транспортларда йўловчи ташиш ўзини ўзи банд қилиш деб қаралади.

Ушбу фаолият лицензия варақаси асосида амалга оширилади;

Лицензия варақаси беришда автомобилнинг эксплуатация даврига қўйилган талаб бекор қилинади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook |Instagram |
#Ҳуқуқий_тарғибот

Бухоро вилояти транспорт бошқармаси инспекторлари томонидан “Олот” чегара божхона постида назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Тадбир давомида автомобиль транспортида ташувларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ лицензия ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар асосида амалга оширилишини таъминлаш, каботаж ташувларини олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилмоқда.

Шунингдек, ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига, санитария талабларига, меҳнат ва дам олиш тартибига, автомобиль транспортида йўловчилар ва юкларни ташиш қоидаларига риоя этилиши назорат қилинмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook |Instagram |
#Халқаро_ҳамкорлик

🇹🇲🇮🇷Туркманистон ва Эрон билан транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан қатор келишувларга эришилди

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 15-16 август кунлари Туркманистоннинг "Аваза" миллий сайёҳлик зонасида денгизга чиқиш имконига эга бўлмаган давлатлар Транспорт вазирларининг “Ашхобод жараёни: ўзаро боғлиқликни кучайтириш учун” мавзусидаги Халқаро конференция бўлиб ўтди.

Конференция доирасида Ўзекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Махкамов Туркманистон Транспорт ва коммуникациялар агентлиги бош директори Мамметхан Чакиев ҳамда Эрон йўл ва шаҳарсозлик вазири Саид Рустам Қосимий билан транспорт ва логистика соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, юк ташувларида ўзаро имтиёзлар тақдим этиш ва миллий ташувчиларга қулайликлар яратиш масаласида икки томонлама музокаралар ўтказди.


Батафсил


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook |Instagram |
#Расмий_изоҳ

🚆Бугун соат 17:33 лар атрофида "Чорсу" бекатидан "Тинчлик" бекатига ҳаракатланаётган 33-сонли ҳаракат таркибининг вагонларини ёруғлик чироқлари билан таъминлаш тизимида қисқа муддатли носозлик юзага келган.

💠Машинист эса белгиланган йўриқномага асосан ҳаракат тезлигини пасайтириб, "Тинчлик" бекатига кириб келган ва йўловчиларни шу бекатда қолдирган. 2 дақиқадан сўнг ортдан келган 31-сонли ҳаракат таркиби бекатдаги барча йўловчиларни "Беруний" бекатигача олиб борган.

🚇Ҳозирда барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда.

📌Келтирилган ноқулайлик учун “Тошкент метрополитени” ДУК раҳбарияти барча йўловчилардан узр сўрайди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook |Instagram |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига давлат ташрифининг биринчи манзили - муқаддас Мадина шаҳрига келди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в священный город Медину, с которого начинается программа государственного визита в Саудовскую Аравию.

#Mirziyoyev #tashrif #SaudiyaArabistoni

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter