Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги
11.6K subscribers
14.7K photos
2.12K videos
13 files
6.4K links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi rasmiy sahifasi

Ishonch telefoni – 1167
Manzil - Toshkent shahri, Zulfiyaxonim ko’chasi, 3-uy
email - [email protected]
vebsayt - www.mintrans.uz
youtube.com/@mintransuz
instagram.com/transport_vazirligi
Download Telegram
Жўқорғи Кенгесдаги учрашувдан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев Нукус туманидаги “Саманбай” овул фуқаролар йиғинига бориб, бир гуруҳ ёшуллилар ва маҳалла фаоллари билан учрашди. Тинчлик ва ҳамжиҳатликни қадрига етиш ва асраб-авайлаш, биргаликда фаровон келажагимизни барпо этиш хусусида суҳбатлашилди.

После встречи в Жокаргы Кенесе Президент Шавкат Мирзиёев посетил сход граждан аула "Саманбай" в Нукусском районе и встретился со старейшинами и махаллинскими активистами. Состоялась беседа о необходимости ценить и оберегать мир и согласие, вместе строить благополучное будущее.

Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 ЭЪЛОН

‼️ Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўтказиладиган брифинглар вақти ва тартиби ўзгарганини маълум қиламиз.

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Фавқулодда ҳолат даврида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг комендатураси томонидан амалга оширилаётган ишлар
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Даврон Жуманазаров, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️
📍Мавзу: Бош прокуратура томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат даврида қонунийликни таъминлаш бўйича кўрилган чора-тадбирлар
● Вақти: 12:15
● Иштирок этади: Аброр Маматов, Бош прокуратура бўлим прокурори
〰️〰️〰️

📹 Брифинглар "Ўзбекистон 24" ҳамда "UzReport TV" телеканаллари ва АОКАнинг ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифалари орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Тошкент – Нукус – Тошкент йўналишидаги авиақатновлар жадвали ўзгарди

“Uzbekistan Airways” АЖ Ахборот хизмати 2022 йил 4 июлдан 2 августга қадар Тошкент – Нукус –Тошкент йўналиши бўйича HY017/018 авиақатновлари янги жадвал бўйича амалга оширилишини маълум қилди (маҳаллий вақт):

Тошкентдан жўнаб кетиш: 16:20 (20:00 ўрнига)
Нукусга етиб бориш: 18:00 (21:40 ўрнига)
Нукусдан жўнаб кетиш: 18:50 (22:30 ўрнига)
Тошкентга етиб бориш: 20:10 (23:50 ўрнига)


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Халқаро_ҳамкорлик

Ўзбекистон – Қирғизистон: Ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

Чўлпон-Ота шаҳрида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси ўринбосари А.Камолов ва “Қирғизистон темир йўли” МК” давлат корхонаси бош директори ўринбосари Д.Усубақунов ўртасида икки томонлама музокаралар бўлиб ўтди.

Музокарада мультимодал транспорт йўлаклари бўйлаб контейнерли юк ташишни ташкил этиш, транзит ташишда юк ҳажмини кўпайтириш имкониятлари ва бошқа бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Томонлар, юкларни ташиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, темир йўл орқали олиб ўтиладиган маҳсулотлар тўғрисида олдиндан маълумотлар билан алмашишга келишиб олдилар.

Шунингдек, темир йўл инфратузилмасини лойиҳалаш ва қуриш соҳасида тажриба алмашишни ташкил этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув якунида тегишли баённома имзоланди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тошкент_шаҳри

Тошкент шаҳри жамоат транспорти тармоғини кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар ҳусусида Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бўлим бошлиғи Аҳролхўжа Тошхўжаев билан суҳбат.

©️ “Янги Ўзбекистон” газетаси


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
#Халқаро_ҳамкорлик

Эрон билан транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳоккама этилди

Бугун, 4 июль куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Эрон Ислом Республикаси Саноат, кон ва савдо вазири ўринбосари Алиризо Пеймонпок билан учрашди.

Учрашувда транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, халқаро транспорт ва транзит йўлаклари имкониятларидан унумли фойдаланиш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама этилди.

Хусусан, томонлар мамлакатларимиз ўртасида транспорт ва транзит йўналишларидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қўшма қўмитани тузиш юзасидан фикр алмашишди.


Батафсил


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Наманган автомобиль йўлларини реконструкция қилиш дастури ижроси


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
Туркия Президенти давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасида тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлади.
Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни, энг аввало, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Состоялся телефонный разговор Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с Президентом Турецкой Республики Реджепом Тайипом Эрдоганом.
Президент Турции выразил твердую поддержку усилиям главы нашего государства по обеспечению мира, стабильности и устойчивого развития в Республике Каракалпакстан.
Рассмотрены вопросы расширения узбекско-турецких многоплановых отношений, прежде всего в торгово-экономической, инвестиционной, транспортно-коммуникационной и культурно-гуманитарных сферах.

#Mirziyoyev #muloqot #Tutkiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Халқаро_ҳамкорлик

Исроилнинг “Israel Aerospace Industries” концерни билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди

Бугун, 5 июль куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов “Исроил аэрокосмик саноати” (Israel Aerospace Industries) концерни штаб-квартирасининг маркетинг ва бизнесни ривожлантириш бўйича бош директори Евгений Шейнин билан учрашди.

Учрашувда фуқаро авиацияси соҳасида хизматлар кўрсатиш йўналишида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.

Хусусан, "Uzbekistan Airways Technics" авиакорхонасида самолётларга техник хизмат кўрсатиш, ҳаво кемалари двигателларини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш йўналишида ўзаро ҳамкорликдаги лойиҳаларни йўлга қўйиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишлари доирасида келгусида амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олдилар.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ҳайдовчиларни тайёрловчи таълим ташкилотларининг рейтингини аниқлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (353-сон, 04.07.2022 й.) билан Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи таълим ташкилотларининг рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

🔰Низомга кўра, рейтинг баҳолаш қуйидаги кўрсаткич (индикатор)лар асосида амалга оширилади:

🔹таълим ташкилотлари битирувчиларининг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳон натижалари;
🔹таълим ташкилотлари битирувчиларининг ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлгандан кейин, йил якунигача йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик ҳолларидаги жарима баллари;
🔹йил якунигача қонуний кучга кирган суд қарорига асосан таълим ташкилотлари битирувчилари айби билан содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари сони;
🔹таълим ташкилотларида тўлиқ штатда фаолият юритадиган олий маълумотга ёки илмий даражага эга ўқитувчиларнинг сони тўғрисида маълумотлар.

➡️ Таълим ташкилотлари рейтингини баҳолаш кўрсаткич (индикатор)лар асосида Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати амалга оширилади.

📊 Таълим ташкилотлари рейтинги қуйидагича тоифаларга ажратилади:

▫️81 баллдан 100 баллгача – “яшил”;
▫️51 баллдан 80 баллгача – “сариқ”;
▫️50 баллдан паст – “қизил”.

❗️Рейтинг балл кўрсаткичлари республика бўйича ягона шаклда юритилади ҳамда йил якунлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича алоҳида ҳисоблаб чиқилади.

🗓 Рейтинг натижалари ҳар йили 25 январда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинади.

➡️ Низом 2022 йил 1 сентябрдан эътиборан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Ўзбекистон -Германия ишбилармонлар кенгашининг 6-йиғилиши доирасидаги тадбирлар


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🛩 Uzbekistan Airways Sales бош офиси кассалари август ойи сўнгига қадар кечки 21:00гача хизмат кўрсатади

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Uzbekistan Airways» АЖ ахборот хизмати раҳбари Камола Икромова маълум қилди.

Авиакомпания йўловчилари чипталарни марказий авиакасса, агентлар тармоғи ҳамда аэропорт ҳудудида жойлашган авиаксасса орқали, шунингдек, авиакомпания www.uzairways.com расмий сайтидан 3% чегирма билан ёки click, payme ёки телеграм ботдан сотиб олишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Airways Қурбон ҳайити муносабати билан 2022 йил 9 июлдан 12 июлгача амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларнинг барча турдаги тарифларига эълон қилинган 50% чегирмалар ҳамон амалда. Бугунги кун ҳолатига ушбу чегирмадан 2158 та авиачипта харид қилинган.

🔘 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қурилиш ва ипотека соҳаларида ислоҳотларни жадаллаштириш ҳамда архитектура йўналишидаги олий таълим муассасаларини трансформация қилиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по мерам ускорения реформ в области строительства и ипотеки, а также трансформации архитектурных вузов.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида архитектура, қурилиш ва шаҳарсозлик соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Йиғилиш аввалида давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистондаги вазият ҳақида тўхталиб ўтди.

"Бу ерда содир бўлган нохуш воқеалар барчамизда ташвиш ва изтироб уйғотиши табиийдир.

Нукус шаҳрида юз берган воқеалар натижасида, афсуски, бир қанча фуқаролар ҳалок бўлди ва жабр кўрди.

Шу муносабат билан ўз яқинларини йўқотган оилаларга чин юракдан ҳамдардлик билдираман. Шифохоналарда даволанаётган беморларга эса тезроқ соғайиб кетишларини тилайман.

Мана шундай дақиқаларда тинчлик ва инсон ҳаёти нақадар бебаҳолигини, уни асраб-авайлаш нақадар муҳим эканини, бунга барчамиз масъул эканимизни янада чуқур ҳис этамиз".

Facebook|Instagram|Twitter
"Албатта, бу воқеалар бир кунда ёки ўн кунда ташкил қилинган эмас.

Бу ҳаракатларга четдаги ғаразли кучлар томонидан йиллаб тайёргарлик кўрилган.

Уларнинг асл мақсади Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига тажовуз қилиш ва миллатлараро низо келтириб чиқаришга қаратилган.

Бўлиб ўтган воқеаларни ҳар томонлама чуқур ва холисона тергов қилиш учун Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари бошчилигида тергов ва суриштирув гуруҳи иш олиб бормоқда.

Бу жараёнга холис томонларни, яъни, жамоатчилик вакиллари, депутатлар ва фаолларни ҳам жалб қилиш зарур.

Шунинг учун, Бош прокурор Н.Йўлдошевга топшириқ ҳар бир ҳолат чуқур ва холисона ўрганилсин ва воқеа иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларига адолатли ҳуқуқий баҳо берилсин.

Шу ўринда, куч тузилмаларининг ҳаракатлари ҳам чуқур таҳлил қилинсин. Агар улар томонидан нотўғри куч ишлатилган бўлса, амалдаги қонунчиликка асосан уларнинг ҳам жиноий жавобгарлиги таъминлансин".

Facebook|Instagram|Twitter
“Ҳозирги вақтда Қорақалпоғистондаги вазият изга тушмоқда. Энг асосийси, аҳолининг тинчлиги ва ҳаётига ҳеч нарса хавф солаётгани йўқ.

Иқтисодиёт тармоқлари ишламоқда. Одамлар кундалик ишлари ва юмушлари билан банд. Деҳқонлар ўз даласида ишламоқда, пешона тери билан яратган ҳосилларини йиғиштирмоқда.

Бозорлар, дўконлар ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари фаолият юритмоқда. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан бу ерга озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар етказиб берилмоқда.

Давлат ҳокимияти органлари, жамоатчилик вакиллари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари томонидан ҳудудда барқарор вазиятни таъминлаш бўйича уюшган ва мувофиқлашган ҳолда иш олиб борилмоқда".

Facebook|Instagram|Twitter