Transport vazirligi_matbuot_kotibi
94 subscribers
152 photos
36 videos
135 links
O‘zbekiston Respublikasi Transport vazirligi Axborot xizmati rahbari Navro‘z Ashurmatovning telegram kanali

Vazirlik telegram kanali – @Mintrans_uz

Facebook: www.facebook.com/mintrans.uz/

Instagram: www.instagram.com/transport_vazirligi/
Download Telegram
🇺🇿🇰🇬 Андижон – Ўш йўналишида микроавтобуслар қатнови қайта тикланди

Ушбу йўналишдаги қатновлар 2019 йилнинг 25 сентябрь санасидан йўлга қўйилган эди. 2020 йилда Республикамиз ҳудудига коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш мақсадида мазкур йўналишдаги қатновлар вақтинчалик тўхтатилган эди.

📆 Бугун, 1 июнь санасидан ушбу йўналиш қайта тикланиб, Қирғизистон Республикасига тегишли “Трансордо” масъулияти чекланган жамияти томонидан 12 дона замонавий микроавтобуслар қатновларни амалга оширишни бошлади.

🛂 Эслатиб ўтамиз, давлат чегараларини кесиб ўтиш жараёнида икки давлат фуқароларидан сўнгги 72 соат ичида ўтказилган коронавирус инфекцияси йўқлигини кўрсатувчи ПЗР тести натижалари ҳамда Ўзбекистон фуқароларидан хорижга чиқиш биометрик паспорти мавжуд бўлиши талаб этилади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Uzbekistan Airways Дубайга рейслар сонини кўпайтирмоқда


Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент – Дубай – Тошкент йўналишида мунтазам қатновлар сонини кўпайтирмоқда!

Жорий йил 19 июндан бошлаб, авиакомпания Тошкент – Дубай ва Дубай – Тошкент йўналишларида ҳафтада 6 марта (сешанба кунидан ташқари) парвозларни амалга оширади.


Чипта нархи

🛫 Тошкент – Дубай йўналишида 2 325 712 сўмдан

🛫 Тошкент – Дубай – Тошкент йўналишида эса 3 627 220 сўмдан


Батафсил 👉 www.uzairways.com


☎️ Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
🇺🇿 🇰🇿 Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги aвиақатновлар кенгаймоқда

Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси Авиация маъмуриятларининг жорий йил май ойидаги келишувига мувофиқ икки давлат ўртасида янги мунтазам авиақатновлар ташкил этилди.

Жумладан, Самарқанд – Олмаота ва Туркистон – Тошкент мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди.

🛫 Самарқанд – Олмаота – Самарқанд йўналишида “Uzbekistan Airways” ва “Air Astana” авиакомпанияларининг ҳар бири томонидан ҳафтасига 2 маротабадан қатнов амалга оширилади.

🛫 Туркистон – Тошкент – Туркистон йўналишида “Air Astana” авиакомпанияси таркибига кирувчи “Fly Arystan” авиакомпанияси томонидан ҳафтасига 2 маротаба қатнов бажарилади.

Батафсил



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати



mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Uzbekistan airways авиакомпанияси томонидан июнь ойида Самарқанд халқаро аэропортидан мунтазам амалга ошираладиган маҳаллий авиақатновлар рўйхати
 
▪️ Душанба

Самарқанд – Урганч 08:50/10:05
Урганч – Самарқанд 10:55/12:05

Самарқанд – Фарғона 12:55/13:55
Фарғона – Самарқанд 14:45/15:50

▪️ Сешанба

Самарқанд – Фарғона 15:00/16:00
Фарғона – Самарқанд 16:50/17:55

▪️Чоршанба

Самарқанд – Наманган 11:55/12:55
Наманган – Самарқанд 13:45/14:50

Самарқанд – Урганч 15:40/16:55
Урганч – Самарқанд 17:45/18:55

▪️Жума

Самарқанд – Фарғона 08:05/09:05
Фарғона – Самарқанд 09:55/11:00

▪️Шанба

Самарқанд – Наманган 08:05/09:05
Наманган – Самарқанд 09:55/11:00

Тошкент – Самарқанд 17:25/18:20
Самарқанд – Тошкент 20:30/21:20

▪️Якшанба

Самарқанд – Фарғона 15:55/16:55
Фарғона – Самарқанд 17:45/18:50

Самарқанд – Урганч 11:50/13:05
Урганч – Самарқанд 13:55/15:50


☎️ Авиакасса телефон рақами: +998 66 232 36 59

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
🚌 Олмалиқда янги автобуслар йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлади

Тошкент вилоятида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида ҳаракат таркибини янгилаш чоралари кўрилмоқда.

Олмалиқ шаҳри аҳолисига 18-сонли “Аммофос ОАЖ бошқармаси - Калмакир бекати” йўналишида хизмат кўрсатиб келаётган «NEXT LAP» масъулияти чекланган жамият томонидан ISUZU русумли 7 та янги автобус кредит маблағлари эвазига сотиб олинди.

Масофаси 12 км. бўлган ушбу йўналишда ҳаракатланган "Дамас" русумли транспорт воситалари ўрнига эндиликда янги автобусларда йўловчиларга хизмат кўрсатиш бошланди.

«NEXT LAP» МЧЖ раҳбари  С.Саидовнинг таъкидлашича “Ўзавтосаноат” МЧЖнинг Бектемир тумани бўлими томонидан лизинг асосида яна  30 тагача ана шундай  автобусларни босқичма-босқич сотиб олиш режалаштирилган.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Ҳурматли пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари!

🚧 Триатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши муносабати билан йўлларнинг бир қисми транспорт ҳаракати учун 5-6 июнь кунлари соат 06:00 дан 13:00 га қадар ёпилади.

—  КХАЙ — Чингиз Айтматов кўчасидан Кўргазма кўчасигача;
— Кўргазма кўчаси — КХАЙ кўчасидан Корхожиота кўчасигача;
— Корхожиота кўчаси — Кўргазма кўчасидан Ифтихор кўчасигача.

Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишни сўраймиз.
__

Уважаемые жители и гости столицы!

🚧 В связи с проведением Чемпионата Узбекистана по триатлону, 5 - 6 июня с 6:00 до 13:00 — часть дорог будет закрыта для движения транспорта.

—  МКАД — от улицы Чингиза Айтматова до улицы Кургазма;
— улица Кургазма — от МКАД до улицы Корхожиота;
— улица Корхожиота — от улицы Кургазма до улицы Ифтихор.



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати

mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram
Uzbekistan airways томонидан июнь ойида Тошкент – Нукус – Тошкент йўналишида амалга ошираладиган мунтазам авиақатновлар рўйхати

▪️ Душанба

HY 011 Тошкент – Нукус 07:25/09:05
HY 012 Нукус – Тошкент 09:45/11:05

▪️ Сешанба

HY 017 Тошкент – Нукус 19:00/20:40
HY 018 Нукус – Тошкент 21:20/22:40

▪️Чоршанба

HY 011 Тошкент – Нукус 07:25/09:05
HY 012 Нукус – Тошкент 09:45/11:05
HY 017 Тошкент – Нукус 19:00/20:40
HY 018 Нукус – Тошкент 21:20/22:40

▪️ Пайшанба

HY 017 Тошкент – Нукус 19:00/20:40
HY 018 Нукус – Тошкент 21:20/22:40

▪️Жума

HY 011 Тошкент – Нукус 07:25/09:05
HY 012 Нукус – Тошкент 09:45/11:05

▪️Шанба

HY 011 Тошкент – Нукус 07:25/09:05
HY 012 Нукус – Тошкент 09:45/11:05

▪️Якшанба

HY 017 Тошкент – Нукус 19:00/20:40
HY 018 Нукус – Тошкент 21:20/22:40

Батафсил 👉 www.uzairways.com

☎️ Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан расмий изоҳ

Ижтимоий тармоқларда Қарши халқаро аэропортида самолёт ўт олмагани ва йўловчилар самолёт ичида иссиқда қолиб кетгани ҳақидаги видео юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

2021 йилнинг 5 июнь куни Россиянинг “Royal Flight” авиакомпанияси Қарши халқаро аэропортидан ABG-2604 Қарши – Домодедово рейсини амалга ошириши лозим эди. Шу куни соат 13:32 да “Royal Flight”нинг Boeing-767-300 русумли самолёти Қарши халқаро аэропортига келиб қўнди. Аэропорт томонидан барча техник ва сервис хизматлари кўрсатилгач, соат 16:10 да барча йўловчилар самолётга чиқариб бўлинди.

Бироқ республикада кузатилаётган иссиқ туфайли самолётнинг асосий ва қўшимча двигателлари қўшилмай қолди. Самолёт компьютери параметрларини қайта териш ва бир неча бор двигателларни қўшишга қайта уринишлар ҳам иссиқнинг ҳаддан зиёд кучайиши оқибатида самара бермади. Асосий ва қўшимча двигателларни ишга тушириш имкони бўлмагач, табиийки, самолётнинг кондиционер тизими ҳам ишламади.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, халқаро фуқаро авиацияси қоидаларига кўра, йўловчилар самолётга чиқарилиб, ҳаво кемаси эшиклари ёпилгач, йўловчилар хавфсизлиги бўйича барча қарорлар самолёт экипажи командири томонидан қабул қилинади. Экипаж командири йўловчиларни тушириш ҳақида қарор қабул қилгач, йўловчилар самолётдан зудлик билан туширилди. Қарши халқаро аэропорти томонидан йўловчилар учун аэровокзалда барча зарур шароитлар яратиб берилди.

Самолёт 6 июнь куни тонгги соат 04:54 да белгиланган манзилга жўнаб кетди ва 329 нафар йўловчи Домодедово аэропортига соғ-саломат элтиб қўйилди.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати
Forwarded from ~
Toshkent – Xojikent – Toshkent yo‘nalishida harakatlanadigan shaharlararo yo‘lovchi poyezdlarining 2ta reysi bekor qilinadi!

"Toshkent mintaqaviy temir yo‘l uzeli” UKga qarashli Qadirya-Oqqovoq bekatlari oralig‘ining 16-kilometrdan 17 kilometirigacha bo‘lgan hududda kapital ta’mirlash ishlari amalga oshiriladi va harakat jadvalidagi soat:

2021 yil 7 iyun kuni
07:10 dagi – Toshkent – Xojikent;
10:10 dagi – Xojikent – Toshkent yo‘nalishlarida harakatini amalga oshiradigan shaharlararo yo‘lovchi poyezdlari qatnovi bekor qilinadi.

Shu kunlari soat 14:06, 16:42,17:31 hamda soat 19:13da harakatlanadigan Toshkent – Xojikent – Toshkent yo‘nalishidagi shaharlararo yo‘lovchi poyezdlari harakat jadvali bo‘yicha qatnovlarini amalga oshiradi.

“O‘zbekiston temir yo‘llari” AJ rahbariyati bunday noqulaylik uchun yo‘lovchilardan uzr so‘raydi.

“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi" AJ
“Uzbekistan Airways” АЖда янги лавозим тайинловлари амалга оширилди

Ходжиев Шохруз Ғайратович “Uzbekistan Airways” АЖ Рақамлаштириш бўйича директори лавозимига тайинланди.

Шохруз Ходжиев 1990 йилда Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида туғилган, миллати ўзбек. Маълумоти олий, 2014 йилда Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети ва 2016 йилда Санкт-Петербург давлат иқтисодиёт университети магистратура бўлимини тамомлаган.

Шохруз Ходжиев ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигида Рақамлаштириш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
“Uzbekistan Airways” АЖда янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Икрамова Камола Шахитовна “Uzbekistan Airways” АЖ матбуот котиби лавозимига тайинланди. Лавозимга тайинлов Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосасига кўра амалга оширилди.

Камола Икрамова 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек. Маълумоти олий, 2010 йилда Ўзбекистон давлат санъат институтини тамомлаган.

Камола Икрамова ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва турли халқаро компанияларда жамоатчилик билан алоқалар соҳасида фаолият юритган.
Тошкент – Нукус – Урганч – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча рейс

❗️Uzbekistan Airways авиакомпанияси 8 июнь куни Тошкент – Нукус – Урганч – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча рейсни амалга оширади!


🛫 Тошкентдан учиш: 08:00
🛬 Нукусга келиш: 09:30


🛫 Нукусдан учиш: 10:10
🛬 Урганчга келиш: 10:40


🛫 Урганчдан учиш: 11:40
🛬 Тошкентга келиш: 13:00


Батафсил 👉 www.uzairways.com


☎️ Маълумот учун телефон: +998 78 140 02 00



Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Хоразм вилоятида 28 та маҳалла жамоат транспорти қатнови билан қамраб олинди

Жорий йилнинг январь-май ойларида Хоразм вилояти транспорт бошқармаси томонидан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 4 та янги автобус йўналишларини очиш ва 5 та автобус йўналишини оптимизация қилиш орқали 28 та маҳалла автобус қатновлари билан қамраб олинди.

Бугунги кунда вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланаётган 292 та автокорхоналар томонидан 199 та йўналишда йўловчиларга хизмат кўрсатилмоқда.

2021 йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида Хоразм вилоятида жами 521,2 км узунликдаги ички хўжалик автомобиль йўлларини таъмирлаш, шундан 431,0 км қисмига тош - шағал ётқизиш, ички йўлларда жойлашган 17 дона кўприкларни таъмирлаш кўзда тутилган.

Ушбу ишларни амалга ошириш учун 195,8 млрд.сўм маблағ йўналтирилиши белгиланган. Бу ҳақда Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси бошлиғи Р.Бабаев журналист ва блогерлар учун ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилди.
14 июндан қўшимча тезюрар “Шарқ” поездининг ҳар кунлик қатнови йўлга қўйилади

📆 2021 йил 14 июндан Тошкент – Бухоро –Тошкент йўналишида 12/11-сонли қўшимча тезюрар “Шарқ” поездларининг ҳар кунлик қатнови йўлга қўйилади.

Ҳаракат жадвалига кўра, Тошкент – Бухоро йўналишида мунтазам қатновини бошлайдиган 12-сонли қўшимча тезюрар “Шарқ” поезди 14 июнь куни соат 18:50 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан, Бухоро – Тошкент йўналишида мунтазам қатновини бошлайдиган 11-сонли қўшимча тезюрар “Шарқ” поезди эса 15 июнь куни соат 05:10 да Бухоро темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга оширади.

Бугунги кунда Тошкент – Бухоро – Тошкент йўналишида қатновини амалга ошираётган 10/09-сонли тезюрар “Шарқ” поездларининг ҳаракат жадвали ўзгармайди. 

☎️ Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА

Йўловчилар ҳамда сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ темир йўл вокзаллари ҳудудларида савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш бўйича танлов эълон қилади.

📆 Танлов юзасидан аризалар жорий йил 20 июлига қадар қабул қилинади.

☎️ Қўшимча маълумотар учун +99871 299 71 66 телефон рақамига ёки [email protected] электрон почта манзилга мурожаат қилишингиз мумкин !


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Turkish Airlines Истанбул – Фарғона – Истанбул йўналишида илк қатновни амалга оширди


Бугун , 8 июнь куни Turkish Airlines авиакомпаниясининг А321 neo ҳаво кемаси Фарғона халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.

Мазкур ТК260/ТК261 қатнови орқали Истанбулдан 165 нафар йўловчи олиб келинган бўлса, Фарғонадан Истанбул шаҳрига 137 нафар ҳамюртимиз йўл олишди.

"Турк ҳаво йўллари" авикомпанияси вакиллари ва Фарғона халқаро аэропорти ўртасида тузилган шартномага кўра Истанбул – Фарғона – Истанбул авиақатнови ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилда Наманган вилоятида 954 километр ички йўллар таъмирланади


Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати


mintrans.uz | Telegram | Facebook | Instagram |