markaz16
513 subscribers
16.7K photos
2.09K videos
17 files
8.91K links
Bahriyev Merojiddin
https://t.iss.one/markazMMM16
Download Telegram
❗️ ​Тошкентда шифокорлар мобиль телефонлар билан таъминланади

🔹Оилавий поликлиникалар қатъий патронаж хизматини кўрсатишга ўтади. Тошкентда 63 та оилавий поликлиника ва 11 та кўп тармоқли тиббиёт марказларининг барча шифокорлари мобиль телефонлар билан таъминланади.

🔹Улар ҳар бир оилага қўнғироқ қилиб, оила аъзолари саломатлиги ҳақида маълумот олади. Бу, ташаббускорларнинг айтишича, call-марказларига бўлаётган нагрузкалар юмшатилади.

🔹Шу билан бирга, қўшимча захира клиникалар учун 717 кишилик шифокорлар захираси яратилади. Улар уч кун — 18 соат давомида профилактика, диагностика ва даволаш бўйича ўқитилади.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
▪️​​​​​​ Тошкент шаҳрида яна бир ҳокимликнинг масъул ходими қўлга олинган

Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳокимлиги масъул ходими тадбиркорга янги қурилаётган ер усти метроси остидан тижорий мақсадда фойдаланиш учун бўш ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, 4 минг АҚШ доллари олаётган вақтда Тошкент шаҳар ДХХ бошқармаси ҳамда шаҳар прокуратураси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
markaz16 pinned «🔸 2020 ЙИЛ 16 ИЮЛЬ КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади: 🕙 14.00 “Давергеодезкадастр” қўмитаси 🔹 Мавзу: Ўзбекистонда Ер муносабатларини тартибга солиш муаммолари Халқимиз “ҳатто қушнинг ҳам уяси бузилмасин”…»
▪️ ️Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ҳайфсан берилди

Улар коронавирус тарқалишининг олдини олиш ва даволаш бўйича Тошкент шаҳридаги ишларни талаб даражасида ташкил этмагани, эпидемиологик вазиятнинг салбий ўзгаришларига тайёр туришни таъминламагани, бу касаллик билан пастга тушиб мукаммал шуғулланмагани учун огоҳлантирилди.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
🔹 Президент Шавкат Мирзиёев 15 июль куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пандемия билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида ҳокимлар ва секторлар раҳбарлари ишониб топширилган ҳудудлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганмаган, деди бугунги йиғилишда давлатимиз раҳбари. “Тиббиёт муассасаларидаги реал вазиятни билмайди. Аҳолини вирусдан огоҳлантириш ва сақлаш, касалларни ўз вақтида ва тўғри даволаш учун масъулиятни ҳис қилмаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳам, кейинги бир ойда коронавирусни даволаш стратегияси ва тактикаси кескин бузилган, реал ҳолатдан келиб чиқиб, даволаш амалиёти ўзгартирилмаган.

Тошкент шаҳрида касалликни аниқлайдиган тестлар ва зарур тиббиёт воситалари етишмаяпти. Дорихоналарда вирус ва иситмага қарши препаратлар нархи асоссиз, бир неча баробар ошириб юборилган, бу эса аҳоли орасида кўплаб эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Айни пайтда Тошкент шаҳри шифохоналарида 418 та, Тошкент вилоятида эса 816 та штат бирликлари бўш тургани вазирлик ва ҳокимият томонидан жорий вазият ўз ҳолига ташлаб қўйилганидан далолат беради.

▪️ Йиғилишда таъкидланганидек, аҳоли коронавирус ва бошқа касалликлар бўйича қаерга бориб мурожаат қилишни ва даволанишни билмай, сарсон бўлмоқда. Шошилинч тиббий ёрдамга қўнғироқ қилиб тушиш қийинлашиб кетган.

▪️ Вирус юқтирганлар сони пойтахтда 4 минг 92 тани ва Тошкент вилоятида 1 минг 498 тани ташкил этмоқда. Бу бутун мамлакат бўйича касалларнинг 40 фоизи деганидир. Тошкент шаҳрида коронавирусдан ўлим сони ҳам кескин кўпайиб, 45 тага етган.

▪️ Коронавирус тарқалишининг олдини олиш ва даволаш бўйича Тошкент шаҳридаги ишларни талаб даражасида ташкил этмагани, эпидемиологик вазиятнинг салбий ўзгаришларига тайёр бўлишни таъминламагани, бу касаллик билан “пастга тушиб” мукаммал шуғулланмагани учун Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ҳайфсан эълон қилинди. Шаҳар ва вилоятнинг барча сектор раҳбарлари жиддий огоҳлантирилди.

✔️ Республика махсус комиссиясига бу икки ҳудудда коронавирус тарқалишига қарши кураш ва аҳолини даволаш ишларига алоқадор барча вазирлик ва идоралар, йирик тиббиёт муассасалари раҳбарларидан иборат 24 соат ишлайдиган штаблар ташкил қилиш кўрсатмаси берилди. Ушбу штаблар вазиятни реал вақт режимида назорат қилиб, юзага келаётган муаммоларни тезкор ҳал этиш чораларини кўради.

✔️ Шунингдек, Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятидаги поликлиникалар ҳузуридаги мобил гуруҳлар сонини уч баробар кўпайтириш вазифаси юклатилди.

Зангиота туманида яқинда иш бошлаган шифохонадаги жой сонини яна 1000 ўринга кўпайтириш топшириғи берилди.

✔️ Аҳолидан мурожаатлар сони кескин ортиб бораётганини ҳисобга олиб, колл-центрлар алоқа воситалари ва операторлари сонини камида икки баробарга ошириш лозимлиги таъкидланди.

⚡️ Тошкент шаҳар ҳокимлигига камида 3 ойлик дори-дармон ва ҳимоя воситалари захирасини шакллантириш вазифаси қўйилди.

⚡️ Коронавирус касаллигини даволаш билан боғлиқ барча жараёнларга, жумладан, Тошкент шаҳридаги ишларга масъуллар бириктирилди.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
▪️ ️ Тошкент шаҳрида охирги уч кунда шошилинч тиббий ёрдам хизмати ўз вақтида етиб бормагани учун турли касаллик билан мурожаат қилган 43 киши бевақт кўз юмди.

✔️ Тез тиббий ёрдамга 40-50% одам қўнғироқ қилиб туша олмаяпти.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹Президент Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирусга қарши курашиш борасидаги ишларни танқид қилди ҳамда масъулларни огоҳлантирди.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
▪️​​​​​​ Тошкент шаҳрида 100га яқин тез ёрдам машинаси етишмовчилиги мавжуд.

❗️Оқибатда, охирги 3 кунда пойтахтда турли касалликлар бўйича шошилинч тиббий ёрдамга мурожаат қилган 43 нафар бемор тез ёрдам етиб боргунга қадар оламдан ўтган.

"Бунга шаҳар ҳокимияти ҳам, вазирлик ҳам, прокуратура ва бошқа идоралар ҳам мутлақо эътибор бермаган", — дейилади Ўзбекистон 24 телеканалининг ахборотида.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
▪️​​​​​​ ​​Бюджет маблағлари, ота-она ишончи ва ўқувчи умидининг йўқолиши

⚡️«Репититор» деган сўз бизга қачон кириб келганига аҳамият қаратсак, таълимнинг сифат даражаси қачондан бой берила бошлагани аён бўлади. Ўқувчи ўн бир йил давомида ўзлаштирмаган билимни пайти келиб репититор саноқли ойлар ичида етказиб берадиган бўлди. Бу жуда юқори натижа. Аммо нега биргина репититор хусусий тартибда берган билимни бутун бир педагогик жамоа – улкан таълим тизими уддалашни зиммасига олмади?

▪️​​​​​​Қайтага репититорлар учун катта йўл, кенг имкониятлар яратиб берилди. Мактабда ўқувчига дарс бериш касбий вазифаси бўлган, бунинг учун давлат бюджетидан маош оладиганлар ўз синфидаги болалардан репититорлик гуруҳи тузиб олиш билан даромад манбаини икки ҳисса оширгани ҳеч кимни таажжубга солмади. Бора-бора бу иш мактабларда енг ичидаги «легал» фаолият турига айланди.

❗️Синфдошларининг кўпчилиги шу йўлни тутгандан кейин ўқувчида танлаш имконияти қоладими?

▪️​​​​​​Ўқитувчисининг раъйини қайтармай, унга лаббай деб жавоб бериб, тезда репититорлик гуруҳига қўшилган ўқувчи билан ўқитувчи орасида ҳамма муносабатлар бир текис йўлга қўйилади. Чунки эндиликда у ўқитувчи учун алоҳида даромад келтирувчи объект.

⚡️«Мактаб барибир яхши таълим бера олмайди, мактабда яхши ўқитувчилар йўқ, яхшиси, фарзандимни репититорга берсам, бирпасда ҳамма нарсани ўрганиб олади», қабилида фикрлайдиган айрим ота-оналар ўқувчининг мактаб ва ундаги таълимга нисбатан ишончини сўндиришган, десак хато бўлмайди.

Бу эса мактаб ва ундаги таълим тизимига бўлган ишончни йўқотиши билан бирга, мактаб учун ҳам маънавий зарба бўлади.

▪️​​​​​​Хусусий секторда репититорлик фаолияти қўллаб-қувватланиши, уларга шарт-шароитлар яратиб берилиши, қонуний йўл қўйилиши айримларнинг суиистеъмолчилик кайфиятига, халқ таълимини тўлиғича даромад манбаига айлантириб олишига сабаб бўлди.

Икки ўртада ҳар қандай ҳолда мактабни тарк этмай фидойи меҳнат қилаётган ўқитувчиларга, мактаб жамоасига, таълим тизимига ишонч сусайди. Репититорга борадиган одам мактабда ўқимаса ҳам бўлаверади, қабилидаги нотўғри фикр шаклланишига сабаб бўлди.

⚡️Тинимсиз меҳнат эвазига ўз ҳақини пешона тери билан топаётган ўқув марказлари ҳам кўп. Улар ўз вақтида мактабда олинмаган билимнинг ўрнини тўлдириш учун ҳаракат қилаётганидан кўз юмиб бўлмайди. Шундай қаттиққўл ва талабчан педагоглар ёрдамида минг-минглаб ўқувчилар қисқа вақтдан унумли фойдаланиб билим олиш, ўз устида ишлаш, энг муҳими, ҳаққоний натижага эришиш нималигини билиб олишди. Ўн бир йил давомида мактабдан олмаган билимини олти ой ичида репититордан топганлар кам дейсизми?

Бирма-бир таҳлил қилганда мактаб ва ўқитувчи, ота-она ва фарзанд ҳамда репититор орасидаги бу муаммо юзага келишидан жиддий манфаатдорлар борга ўхшайди.

❗️Акс ҳолда, бу муаммога йўл қўйилмаган, масалага тизимли ёндашилган ва ўз вақтида ижобий ҳал қилинган бўлар эди.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
▪️​​​​​​ ​​Бош прокуратура соғ одамлардан «COVID-19’дан даволанди» деб катта харажатлар ёзилган ҳужжатларга имзо қўйдириш ҳолатларини ўрганиши маълум бўлди

⚡️Бош прокуратура Telegram’даги «Troll.uz» каналида тарқалган хабар юзасидан ўрганиш ўтказади. Каналда COVID-19’га топширган тест натижаси «манфий» чиққан одамларни карантинда ушлаб туриб, маълум муддат ўтгач уларни коронавирус инфекциясидан даволаш учун миллионлаб сўм харажат қилингани ҳақидаги ҳужжатларга имзо қўйдириб олиш ҳолатларининг учрагани ҳақида пост эълон қилинганди.

«Gazeta. uz» нашрининг ёзишича, Бош прокуратура матбуот хизмати бу борада ўрганиш ўтказилишини маълум қилган.

▪️​​​​​​Каналда тарқалган ахборот юзасидан Бош прокуратуранинг Соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа ижтимоий соҳаларда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси томонидан ўрганиш ўтказилади. Бош прокуратура ахборот хизматининг хабар қилишича, Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси бошланганидан бери каналда қайд этилган ҳолатга ўхшаш вазиятлар кузатилмаган.

▪️​​​​​​«Troll. uz» каналининг ёзишича, ижтимоий тармоқларда одамлардан шундай қалбакилаштирилаётган ҳужжатларга имзо қўйдириш ҳолатлари ҳақидаги постлар етарлича топилади. Блог муаллифи Умид Ғофуровнинг айтишича, у 50 нафар одамдан шунга ўхшаш ҳолатлар бўйича хабарлар олган. Шунингдек, у ушбу вазиятда далилларни топиш мушкуллиги сабаби карантин ҳудудларининг айримларида телефонлар олиб қўйилишини таъкидлаган.

⚡️«Қариндошимни COVID-19’га гумон қилиб олиб кетишди. Тестлар ‘манфий’ деб топилди. Аммо ундан 35 миллион сўм миқдоридаги харажатлар ёзилган ҳужжатларга имзо қўйишни сўрашган. Аёл бунга жавобан бунча пули йўқлигини айтган, шунда карантин ҳудудидагилар ҳаммаси давлат томонидан тўланишини тушунтирган», — дейилади хабарлардан бирида.

⚡️Бошқа мактубларда муаллифлар улардан 25 миллион сўмлик ҳужжатларга имзо қўйиш сўралгани, аммо дорилар беморларнинг ҳисобидан харид қилинганини ёзиб мурожаат қилган.

⚡️«Бемор вафот этганидан кейин 60 миллионлик ҳужжатларга имзо қўйишимизни сўрашди, акс ҳолда майитни бермасликларини айтишди. Жанжал-тўполондан кейин жасадни касалхонадан олиб кетдик», — деб ёзган бошқа бир фуқаро.

⚡️Шунингдек, яна бир хатда вафот этган беморнинг оиласига 1500 минг АҚШ доллари таклиф қилингани ва улардан фуқаронинг вирусдан ўлгани ҳақида ҳеч кимга айтмаслик сўралгани баён қилинган ҳамда оила карантинга олингани, ушбу пуллар тўлаб берилгани айтилган.

⚡️Яна бир мурожаат Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидан йўлланган: «Ҳаммадан ўн миллионлаб пуллар сарфланган муолажалар ёзилган ҳужжатларга имзо қўйиш сўралмоқда, шунинг учун ҳам кўпчилик, давлат амалдорлари пул ишлаётганини билиб, карантинга жиддий муносабат билдирмай қўйди».

2020 йил апрель ойида соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов коронавирус инфекциясидан муолажа қилинаётган беморларга 32 миллион сўмдан 64 миллион сўмгача маблағ сарф қилинаётганини билдирганди.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
▪️​​​​​​ ​Бугун мамлакатимизда 496 ҳолатда касаллик қайд этилди.

▪️​​​​​​Қайд этилганларнинг 5 нафари аҳоли орасида аниқланган.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУС БИЛАН БОҒЛИҚ МУАММОЛАР ҲАЛ ҚИЛИНАДИ

🔹Бундан буён ҳар бир фуқаро «103»га мурожаат қилганда, бандлик ҳолатлари, айниқса узоқ вақт банд бўлиш ҳолатларига мутлақо чек қўйилади.

🔹Бундан буён 15 дақиқадан кўп бўлмаган вақтда зудлик билан тез тиббий ёрдам автомашиналари тегишли ходимлар билан етиб бориши тўлиқ таъминланади.

🔹Тест намуналари таҳлилларини узоғи билан эртаси кунига чиқариб бериш ва жавобларни мурожаат қилган фуқароларга ўз вақтида етказиш чоралари кўрилади.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
🔹Хаджибаев коронавирусга қарши курашга маъсул бўлди

Мамлакатимиз Президентининг тегишли қарорига асосан Абдуҳаким Мўминович Хаджибаев Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Бу ҳақда шу йилнинг 15 июль куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пандемия билан боғлиқ вазият муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида ҳам маълум қилинган.

А.Хаджибаев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди. А.Хаджибаев шу тариқа мазкур лавозимга учинчи бор тайинланиши.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
markaz16 pinned «🔸 2020 ЙИЛ 16 ИЮЛЬ КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади: 🕙 14.00 “Давергеодезкадастр” қўмитаси 🔹 Мавзу: Ўзбекистонда Ер муносабатларини тартибга солиш муаммолари Халқимиз “ҳатто қушнинг ҳам уяси бузилмасин”…»
▪️ КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН 42 ЯШАР ИЧКИ ИШЛАР ПОДПОЛКОВНИГИ ВАФОТ ЭТГАНИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

Коронавирусга чалингани тасдиқланган яна бир ички ишлар органи ходими 12 июль куни вафот этган.

▪️ Маълумотларга кўар, подполковник Абдулазиз Тошев бошқа касалликдан даволаниш мақсадида касалхонага ётқизилган, у даволаниш давомида коронавирусга топширган тести мусбат чиққан. Подполковник Тошев 42 ёшда бўган.

13 ва 14 июль кунлари Тошкент шаҳар ИИББ майори ва ИИВ подполковниги коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этгани маълум бўлган, буни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган эди.

▪️Айни кунгача коронавирусга чалингани тасдиқланган жами тўрт нафар ички ишлар органлари ходими вафот этган (биринчи ўлим ҳолати ҳақида расмий маълумотлар йўқ).

☑️ Сергели ИИО ФМБ подполковниги Абдулазиз Тошев ва Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилояти бошқармаси масъул ходими Адҳамжон Деҳқоновнинг ўлими юзасидан ССВ ҳали ахборот бермаган.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
▪️ ️ ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ВИЛОЯТИ УЧУН ТЕЗ ЁРДАМ МАШИНАЛАРИ ВА ПЗР АППАРАТЛАРИ СОТИБ ОЛИНАДИ

Маълуотларга кўра, бугунги куннинг энг долзарб муаммосининг бири – «103». Президент топшириғи билан колл-марказдаги мутахассислар, линиялар сони кўпайтириладиган бўлди.

✔️ Иккинчи муаммо – тез ёрдам машиналари муаммоси: бугун тез ёрдам учун 50 та машина Тошкентга, яна 32та машина амбулатор тизим хизматига берилади.

✔️ ПЗР аппаратлари ва таҳлиллар сони етишмаётганлиги муаммоси: маълумотларга кўра, ҳар куни Ўзбекистон бўйича 22 мингдан 24 минггача анализ ўтказиляпти. Анализлар жавоб беш кунгача чиқмаяпти, натижада таҳлил топширган фуқаро ўзи бемор ё бемор эмаслигини ҳам билмасдан халқ ичида юрибди.

Бугуннинг ўзидан ПЗР аппаратлари сони кўпайтирилади, уларни ишлатиш учун шароит яратилади.

✔️ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги энг катта муаммолардан яна бири: заҳира койка ўринлар етишмаслиги. Яна керакли миқдорда койка ўринлар тайёрлаш бўйича топшириқ берилган.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсупалиевнинг сўзларига кўра, йиғилишда эпидемик суриштирувларни олиб боришни танқидий кўриб чиқиш масаласи ҳам кўтарилган.

«Ҳар битта ҳолат бўйича эпидемик суриштирувларни охирига етказиш ва занжирни тўлиқ аниқлаш вазифаси қўйилди», – деди Юсупалиев.

✔️ Бош санитар врачнинг сўзларига кўра, керак бўлса ҳар битта туманда лабораториялар ташкил этиш, бунинг учун ПЗР аппаратлари харид қилиш ва айниқса касаллик ўчоқларида дезинфекция тадбирларини кучайтириш бўйича вазифалар ҳам белгилаб берилган.

Худо насиб қилса, энди булар ўз вазифасини сидқидилдан бажарса тез кунда коронавирус билан боғлиқ ҳолда келиб чиққан энг долзарб муаммолар ҳал бўлади.

Бундан ташқари, улар ўтган 4 ойдагидек беғам-бепарво ўтирмай ушбу карантин кунларида вируснинг манбасини ҳам топиб, уни жиловлайди, аҳолимизнинг соғлигини чин маънода асраб ҳам қолишидан умидвормиз.

Ҳар ҳолда, шунга умид қиламиз!

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
🔹 ЎЗБЕКИСТОНГА COVID-19’ГА ҚАРШИ ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ОЛИБ КЕЛИНГАНИ МАЪЛУМ ҚИЛИНДИ

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов маълум қилган. Унга кўра, Ўзбекистонга 200 минг қадоқ Японияда ишлаб чиқарилган «Авиган» («Фавипиравир») дори воситаси келтирилган.

🔸 Шодмоновнинг таъкидлашича, ҳар битта тез ёрдам станциясида қўшимча тез ёрдам бригадалари, поликлиникаларда мобил гуруҳлар ташкил этилади ҳамда уйида даволанаётган беморларга сифатли ёрдам кўрсатиш тизими йўлга қўйилади.

Шифохонада ва уйида даволанаётган барча беморлар учун олий таълим муассасалари ва республика марказларидаги етакчи олим ва мутахассисларни бириктириш вазифаси қўйилди.
Бундан ташқари, аҳоли орасида саросимани камайтириш нуқтаи назаридан Call-марказлар сони ҳамда уларда ишлайдиган ходимлар сонини кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди.
Куни кеча мамлакатга 200 минг қадоқ Японияда ишлаб чиқарилган, энг самарали дорилардан бири бўлган «Авиган» дориси келтирилган.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
🔸 Ўзбекистон Миллий матбуот марказида “Давергеодезкадастр” қўмитасининг матбуот анжумани бошланди.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Youtube ва Facebookдаги саҳифалари ва @MARKAZ16Uz. орқали жонли томоша қилинг.

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг ва тез ҳамда қулай шароитда жавоб олинг.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.


https://youtu.be/Gc5ShhDACqY
РОССИЯ—ҚОЗОҒИСТОН ЧЕГАРАСИДА ҚОЛИБ КЕТАЁТГАН МИНГЛАБ ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАРНИ ПОЕЗД ОРҚАЛИ ҚАЙТАРИШ БОШЛАНДИ

Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати хабар берди. Хабарга кўра, Россия—Қозоғистон чегарасида қолиб кетган минглаб ўзбекистонликлар поезд орқали қайтарилмоқда. Улар Россияда ишсиз қолгач, Қозоғистон орқали уйларига етиб олмоқчи бўлган, бироқ у ерда коронавирус туфайли чекловлар қатъийлаштирилиб, чегарада қолиб кетган.

⚡️ 1404 йўловчиси бўлган иккита поезд Кинель, яна бир поезд эса 702 йўловчи билан Бузулук станцияларидан ҳаракатланмоқда. Йўл давомида йўловчи поездлар фақат техник кўрик учун тўхтатилади, яъни станция-вокзалларда йўловчилар платформага тушишига рухсат этилмайди.

▪️ Чипталар фақат Ўзбекистон фуқаролари учун сотилди. Бузулук—Тошкент йўналишидаги чипталар нархи 1 миллион 200 минг сўм (8500 рубль), Кинель—Тошкент — 1 миллион 450 минг сўм (10 100 рубль)ни ташкил этди.

⚡️ Поездлар Ўзбекистон Миллий гвардияси, Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари кузатуви остида олиб келинади. Ушбу рейсларнинг барча йўловчилари поездлардан тушишлари биланоқ Наманган ва Тошкент вилоятларининг карантин зоналарига юборилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонликларнинг Россия—Қозоғистон чегарасига тўпланиши май ойидан буён кузатилиб келмоқда.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.