markaz16
532 subscribers
16.3K photos
2.07K videos
17 files
8.67K links
Bahriyev Merojiddin
https://t.iss.one/markazMMM16
Download Telegram
❗️ ЎЗБЕКИСТОНДА ЗИЛЗИЛА СОДИР БЎЛДИ

Бугун, 4 июль куни Тошкент вақти билан 14:52 да (04.07.2020 йил, Гринвич бўйича 09:52 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Зилзила координаталари: 38,92 градус шимолий кенглик; 70,99 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,5. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 301 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди. Хусусан:

☑️ Тошкент : 301 км, 3 балл.
☑️ Наманган : 238 км, 3 балл.
☑️ Aндижон : 237 км, 3 балл.
☑️ Фарғона : 176 км, 4 балл.
☑️ Гулистон : 257 км, 3 балл.
☑️ Жиззах : 301 км, 3 балл.
☑️ Самарқанд : 356 км, 3 балл.
☑️ Бухоро : 572 км, 2 балл.
☑️ Термиз : 376 км, 3 балл.
☑️ Қарши : 450 км, 2 балл.
☑️ Навоий : 498 км, 2 балл.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ САВОЛ:

Жазирама иссиқ кунларда йўлларга қўйилган термометрлар 60 даражагача иссиқни кўрсатиб турганига кўп гувоҳ бўламиз. Аммо “Гидромет” бундан паст даражани эълон қилади.

60 даража иссиқ ноқулай об-ҳаво шароити ҳисобланади. Бундай шароитда меҳнат қилаётганларга қўшимча пул тўланиши керак. “Гидромет” атайин паст даражани айтадими ёки термометрлар нотўғри ишлайдими?

Тошентданман, ободонлаштиришда ишлайман.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
⚡️​​30-ўлим.

Тошкентлик 65 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
⚡️​​​2020 йил 4 июль соат 18:00 ҳолатига:

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9611 (+111) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 66 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 1 нафари Бухоро вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔹 САВОЛ:

Абитуриент тест кунлари карантинга тушиб қолса, у қачон тест топширади?

“Тест саволларининг айримлари ўта мураккаб ва уларга профессорлар ҳам жавоб тополмайди. Масалан, ўтган йили тил ва адбиёт йўналишида шундай савол тушган: “Алибобо ва қирқ қаронқчи эртагида олтинларни нечта эшак ва от ташиган, сонини биласизми?” деган савол тушган. Бу абитуриентни чалғитишми ё...”

Мазкур саволга ДТМ раҳбариятининг жавоби!

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ ЎЗБЕКИСТОН ЯНА БИР “КАЛАМУШЛАР” ГУРУҲИДАН ҚУТУЛДИ

Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудларида ўтказган тезкор тадбирлари натижасида жами аъзолари 25 нафар бўлган иккита яширин «Жиҳодчилар» гуруҳи фаолиятига чек қўйилди.

☑️ Маълумотларга кўра, гуруҳлардан бири 2019 йилнинг май ойида ташкил этилган бўлиб, унга етакчилик қилган шахс ўтган йилнинг ноябрь ойида Сурия давлатидаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террористик ташкилоти сафига бориб қўшилган.

☑️ Иккинчи гуруҳ эса муқаддам экстремизм ва терроризм билан боғлиқ жиноятларни содир этганлиги учун жазо муддатини ўтаб чиққан фуқаро томонидан тузилган.

Дастлабки суриштирув жараёнларида маълум бўлишича, биринчи гуруҳ аъзоларининг аксарияти ҳозирда Суриядаги жангарилар сафида бўлган ўз етакчиси билан интернет орқали мунтазам равишда алоқа қилиб турган.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹 САВОЛ:

Хорижий ОТМда таълим олаётган талаба Ўзекистондаги ОТМга пандемия даврида кўчира оладими?

Ижодий имтиҳонлар қаерда бўлиб ўтади?

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
⚡️​​​Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълум қилади

Йўл таъмирлаш ишлари сабабли 5 июль соат 22:00 га қадар айрим йўллар қисман ёпилади:

1) Фурқат кўчасининг Цирк яқинидаги тоннелдан чиқишдан “Халқлар дўстлиги” саройи яқинидаги тоннелга киришгача бўлган қисми;
2) Фурқат кўчасининг Алишер Навоий шоҳ кўчасидан Қоратош кўчасигача бўлган қўшимча йўли (дублёр).

Шу сабабли, автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши йўл қатновининг бир тарафидан амалга оширилади.

Тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилинган.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
⚡️​​​“Чирчиқда «Нексия» дарёда оқиб кетди” хабари юзасидан ИИВ баёнот берди

Жорий йилнинг 4 июль куни ижтимоий тармоқда “Чирчиқда «Нексия» дарёда оқиб кетибди” сарлавҳаси остида видео лавҳа тарқалди. Ушбу видео бўйича ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати расмий баёнот берди.

Жорий йилнинг 30 июнь куни соат 18:20 ларда, Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани ҳудудидан ўтган 4Р12 «Бектемир-Чорбоғ» автомобиль йўлининг 32 километрида ҳайдовчи 2001 й.т. И.М. «Нексия» русумли транспорт воситасида ҳаракатланаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида бошқарувни йўқотиб ҳайдовчи Х.Д. бошқарувида бўлган «Зил» русумли юк автомашинасининг ён томонига урилган ва ушбу ҳудуд атрофидан ўтган Чирчиқ дарёсига тушиб кетган. Дарёга тушиш вақтида ҳайдовчи автомобилдан тушиб қолишга улгурган.

Ушбу ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Юқоричирчиқ тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани хабар қилинган.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
​​ Бўстонлиқ туманидаги «снос»лар бўйича бўлиб ўтган пресс-тур ҳақида мулоҳазалар

Бу жуда яхши. Бироқ буни кўриб бир қатор тушунарсиз ва ҳавотирли саволлар пайдо бўлаяпти.

⚡️​​​ Масалан, пресс турда Олий суд раиси ўринбосарининг «снос» масаласида тушунтириш бериши ва шу ернинг ўзидаёқ «снос» қилаётганларнинг ёнини олиб, одамларни ноқонуний қурилма қурганлигини айтиб, айбдор қилишга интилиши мустақил суд учун ғалати эмасми? Бу суд ҳокимиятининг ижро ҳокимиятига адвокатлик қилаётганига, жойига бориб унинг топшириқларини сўзсиз бажараётганига ўхшамаяптими?

Агар шундай бўлса, бу дахшат!

​​ Адолатли, халқпарвар суд… Ҳар қандай вазиятда ҳам суянишимиз мумкин бўлган «холис» суд...

⚡️​​​ Яқинда айрим судъялар ҳоким ва прокурорларни дўқига жавобан одамларни уй жойларини бузишга қарор чиқариб юбораяпти, деганимда айнан Олий суддаги ўша масъулларимиз менга хато қилганимни айтиб, қандай гапириш кераклигини ўргатмоқчи бўлувди. Лекин мен осмондан олмадим: айрим судъялар журъатсизлик қиляпти, гах, деса қарор чиқариб, бир жойларга югуриб ҳам бораяпти.

​​ Тасаввур қилинг: эрталаб уйғонсангиз, уйингизга ҳокимият вакили уйингни бузаман, деб кириб келса...

⚡️​​​ Мени мулк ҳуқуқим бор, прокурорга шикоят қиламан, деб турганингда ҳокимни ортидан «қонунийликни таъминлайдиган» прокурор йўталиб бўй кўрсатади. Наилож «сенлар билан ҳали судда гаплашаман» деб адолатдан нажот кутасан. Ҳоким, прокурор пинагиниям бузмайдида дарвозага қарайди. Шунда суд ҳам дарвозадан кириб келса. «Уюшган мафия» га ўхшайди бари: ана сени ҳуқуқларинг, ана сенга адолат, ана сенга…

​​ Бўстонлиқдан нажот истаб келган фуқаролар менга буни айтиб беришганида «шок»ка тушиб қолдим.

Уларда ҳудди шундай бўлибди. Ҳаммаси бир бўлиб, уйига келиб, жойида суд қилишибди, мулк ҳуқуқи бор қарорларини нима қилиб бўлса ҳам йўққа чиқаришибди.

Расул Кушербоев,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
⚡️​​​Коронавируснинг кучи қачон пасайиши маълум қилинди

Бу ҳақда “Комсомольская правда" нашри хабар қилди. Унга кўра, коронавируснинг тажовузкорлиги камида бир йилдан кейин пасаяди, деб маълум қилган вирусолог олим, тиббиёт фанлари доктори Анатолий Альтштейн.

“Балки бу давр бир йилдан уч йилгача чўзилар. Ундан кўпроқ ҳам бўлиши мумкин. SARS-CoV-2 ана шундай вирус”, деган профессор.

Олим вирус одамдан одамга ўтгани сари мослашиб, ўз ташувчисини ўлдирмасликка ўрганишини айтди. Альтштейннинг аниқлик киритишича, коронавирусга оғир касаллик чақириш фойдали эмас, чунки инсон бошқалар билан мулоқот қилмай қўйса, инфекция бошқаларга ўтолмай қолади.

“Коронавируслар организмга нисбатан енгил муносабатда бўлишга мослашган, яъни унинг имкониятларидан фойдаланади, кўпаяди, кучли зарар етказмасдан унинг ҳисобига яшайди”, дея қўшимча қилган олим.

У янги вирус ана шу йўлдан кетишига умид қиларкан, SARS-CoV-2 бошқа коронавируслардан юқори даражадаги юқумлилиги билан фарқ қилишини қайд этиб ўтди

Эслатиб ўтамиз, кеча, яъни 4 июль куни Ўзбекистонда рекорд даражада кўп - 312 ҳолатда касаллик аниқланган.

Шундан 142 нафари аҳоли орасида, хусусан, 105 нафари Тошкент шаҳрида, 36 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафари Бухоро вилоятида қайд этилган.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️❗️Коронавирус Қирғизистонни исканжасига олди

Қирғизистон ҳукумати коронавирусга чалинган одамларни қутқаришга улгуролмаяпти....

Ўзингизни асранг!!!

Ноқобсиз кўчага чиқманг!

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
❗️​2020 йил 5 июль соат 10:00 ҳолатига:

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9829 (+121) нафарни ташкил этмоқда.

❗️​Янги касалланиш 7 нафари фуқаролар орасида, жумладан, Тошкент шаҳрида (шундан
4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида,
3 нафари аҳоли орасида),
7 нафари Тошкент вилоятида (шундан
4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида,
3 нафари аҳоли орасида),
аниқланган.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
❗️​Ўзбекистон Қирғизистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини юборди

Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди. Унга кўра, Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат раҳбарлари ўртасида эришилган келишувлар доирасида яна бир инсонпарварлик юки Қирғизистонга етиб борган.

Қайд этилишича, ушбу инсонпарварлик ёрдами таркибида 50 комплект кислороднинг мобил концентратори ва 100 дона сунъий нафас олдириш аппарати бор.

Умумий оғирлиги 8 тоннани ташкил этувчи инсонпарварлик ёрдами юки авиапарвоз орқали барча санитария-эпидемиология меъёрларига риоя қилинган ҳолда етказиб берилган.

Қирғизистон ҳукумати кўрсатилган ёрдам учун миннатдорчилик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун Қирғизистонга бундан аввал икки марта ёрдам жўнатган.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹 САВОЛ:

Ички бозорда қурилиш маҳсулотларининг нархи ошиб бормоқда. “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси Ўзбекистон бозорларида нархни шаклланишида таъсир кўрсатадими?

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹 САВОЛ:

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган қурилиш маҳсулотлари ички бозорни таъминлай оладими, ички бозорнинг неча фоизи Ўзбекистон маҳсулотлари ҳисобланади?

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔹 САВОЛ:

Ўзбекистонда янги турдаги қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва ички бозорни янги қурилиш материаллари билан тўлдириш борасида қандай ишлар олиб борилмоқда?

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
❗️ ЗАНГИОТАДАГИ ШИФОХОНА ЭРТАДАН КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН ФУҚАРОЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛА БОШЛАЙДИ

Мазкур кўп тармоқли махсус шифохона лойиҳаси 33 гектар майдонда 2 минг ўринга мўлжалланган бир қаватли 4 та блокдан иборат махсус шифохона ҳисобланади.

🔹 Ҳар бир блокда 5 та даволаш корпуси, шу жумладан, 3 та стационар бокс, 1 тадан жонлантириш ва жарроҳлик бўлими бор.

🔹 Айни кунларда қурилиш ишларининг биринчи босқичи, яъни 1000 ўринга мўлжалланган қисми тайёр ва эртадан, 6 июль куни беморларни қабул қилишни бошлайди.

☑️ Таъкидланишича, шифохона қоғозбозлик амалиётидан воз кечган. Барча ишлар «Электрон соғлиқни сақлаш» тизими орқали амалга оширилади.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.