Кушербаевга мурожаат
11K subscribers
2.17K photos
575 videos
15 files
376 links
Расул Кушербаевга йўлланадиган мурожаатлар учун очилган махсус канал.

Мурожаат йўллаш тартиби:👇 https://t.iss.one/Kusherbayevga_murojaat/16

Алоқа: @Kusherbayevga_murojaatbot
Download Telegram
Ўрмон хўжалигидаги дарахтлар кесилиб, сотилмоқдаНаманган

Давлат ўрмончилик агентлиги Наманган вилояти бошқармаси "Санг" давлат хўжалигида ўрмон ҳўжалигини қўриқлаш бўйича масъуллар томонидан ўрмон хўжалигидаги дарахт ва буталарни кесиб сотиш ҳаракатлари бўлмоқда.

Бу бўйича Инсон хуқуқларини ҳимоя қилиш "Эзгулик" жамияти фаоли Араббой Кодиров 2024 йил 5 январь соат 18.16 да Ўзбекистон Республикаси Экология вазирлиги 1157 номерли ишонч телефонига мурожаати бўйича 2024 йил 13 январь куни ўзини Республика Давлат ўрмон хўжалиги худудий вакили Иззатилла деб таништирган шахс келиб "Санг" ўрмон хўжалигида ноқонуний дарахт ва буталар кесилганлиги холати бўйича ўрганиш олиб бориб далолатнома тузган.

Экология Наманган вилояти бошқармаси вакиллари холатни батафсил ўрганишини айтиб кетган. Лекин  Экология Наманган бошқармаси вакиллари ҳозиргача келмаган.

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Ijarada turadigan talabalarning to'lovi qoplab berilmayapti

Assalomu alaykum!

Men Samarqand davlat chet tillar instituti Xorijiy til va adabiyoti ( ingliz tili) 1- kurs talabasiman.

Ushbu institut ijarada turadigan talabalarning to'lovi 170 ming so'm qoplab berilmayapti.

Ismim sir qolishini xohlayman.

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Assalomu alaykum!

Sizga yo'llagan murojaatim ijobiy hal boldi. Raxmat kattakon.

Ulug‘bek

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Қарздор корхонанинг ҳисоб рақамларига банд солинган ва ижро ишлари давом этмоқда

Жорий йилнинг 16 январь куни Телеграмм тармоғининг “Кушербаевга мурожаат” каналида “МИБ шунча пайтдан бери нимани аниқлади? Чилонзор” сарлавҳаси билан хабарлар тарқалди.

Маълум бўлишича, Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг ижро варақасига асосан қарздор "BALIQ SAVDO" МЧЖдан ундирувчи У.Юнусовнинг фойдасига жами бўлиб 205.389.000 сўм миқдорида қарздорлик суммаларини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Чилонзор туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари даврида, қарздор корхонанинг барча ҳисоб рақамларига инкассо топшириқномалари ва ҳисоб рақамларига банд қўйилган.

Қарздорга тегишли бўлган ва кадастр хизматидан рўйхатдан ўтказилган кадастр ҳужжатлари бўйича бино-иншоот мавжуд бўлмаганлиги сабабли, қарздорлик суммаларининг ундируви учун кўчмас мулкларга қаратишни имкони бўлмаган.

Ҳозирда, ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

Мажбурий ижро бюронинг
Тошкент шаҳар бошқармаси


👉 @Kusherbayevga_murojaat
Тикув машинкаси беришса, ўзимни ўзим банд қилиб ишламоқчиманЯнгийўл шаҳри

Мен Атажанова Ҳилола Шавкатовна, Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳар, Мезон МФЙ, Ахил кудчаси 26-уйда яшайман.

Икки нафар ёш фарзандим бор. Ўзимни қўлимда тикувчилик ҳунарим бор. Факат тикув машинкасини сотиб олишга маблағим етарли эмас.

Янгийўл шаҳар ҳокимига ҳам мурожаат қилдим, маҳаллага ҳам чиқдим. Ҳеч ким ёрдам бермаяпти.

Сизга мурожатим шундан иборатки, ўзимни ўзим уй шароитида банд қилиб тикувчилик билан шуғулланмоқчиман.

Шунга тикув машинка олишимда ёрдам беришларини сўраб қоламан.

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Bolalarga ajratiladigan oziq-ovqat ta‘minotini kimdir nazorat qiladimi?Kattaqo‘rg‘on

Men Kattaqòrg‘on tumani, 21-DMTT xòjalik ishlar bòyicha mudir Raxmonov Maqsudman.

Tumanimizdagi har bir bog'chaga 2-3 baravar ortiĝi bilan sifatsiz, 7000 so‘mlik moshni 10970 sòmdan qilib tuman MMTB  xodimlari va ta‘minotchilar tarqatishdi.

Bizning bog‘chaga SANPI me'yori bòyicha 1oyga 20 kg mosh yetadi, 4-oyga esa 80 kg. Bizga 205 kg mosh berildi.

Byudjetda pul bòlmasa, sifatsiz 10970 sòmlik mosh kimga kerak?

Tarbiyalanuvchilar uchun tuzilgan taomnoma faqat qovoq manti, kartoshka xonim, moshxordalardan iborat.

MMTB oziq-ovqat ta‘minoti bòyicha masul shaxsga murojaat qilsak 3 oydan buyon 1 oyda 4 kun ĝòshtsiz ovqat qilinadi, budjetda pul yòq deb javob berayapdi.

Mosh bilan birga  sifatsiz 140-kg quruq meva, 50 kg tomat pastasi berilgan.

Tomatning bozor narxi 23000 sòm, lekin fakturada 30000 sòm kòrsatilgan.

Bolajonlar uchun ajratiladigan oziq-ovqat ta‘minotini kimdir nazorat qiladimi?

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали "LIDER-QMB" МЧЖ раҳбари Л.Бобоёров “Денов туман йўллардан фойдаланиш” УКдан қарздорлик ундириб берилмаётганлиги юзасидан 2024 йилнинг 16 январь куни эълон қилинган хабар Бюронинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, Денов туманлараро иқтисодий судининг 25.09.2023 йилдаги қарздор “Денов туман йўллардан фойдаланиш” УКдан ундирувчи "LIDER-QMB" MCHJ фойдасига 112,1 млн. сўм қарз ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати Бюронинг Денов тумани бўлими иш юритувига 26.10.2023 йилда қабул қилинган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Шунингдек, Бюронинг туман бўлими иш юритувида қарздор “Денов туман йўллардан фойдаланиш” УКдан солиқ ҳамда бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фойдасига 20 дан ортиқ қарз ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, улар “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг тегишли моддасига асосан йиғма ижро иши юритувига бирлаштирилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор УКнинг ягона ғазначилик ҳисобварақларида мавжуд пул маблағларига қаратилиб, ҳисоб рақамига банд солинган ҳамда инкассо топшириқномалари юборилган.

Бундан ташқари, қарздор УКга тегишли бўлган “МАN CLA 16230 4x2” русумли юк машинаси 19.12.2023 йилда хатловга олиниб, реализация қилиш мақсадида 255 млн. 315 минг сўм бошланғич баҳоси билан аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздордан ундириладиган ёки унинг мол-мулклари реализациясидан тушадиган пул маблағлари “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 79,80- моддаларига асосан тақсимланиши маълум қилинади.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилояти бошқармаси

👉 @Kusherbayevga_murojaat
#yordam kerak

Assalomu aleykum hurmatli yurtdoshlar!

Suratdagi yosh jajji bolajon Umarov Asadbek.

Bolakay simtomatik epilipsiya kasalligi bilan og'ir bemor bo'lib qolibdi.

Shunga sahiy yurtdoshlar bu sinov dunyoda avvalo Alloh shifo bersin.

Sizning ham moddiy yordamingizga muxtoj, itimos imkoniyatingiz boricha yordam qilinglar! Moddiy imkoniyati bo‘lmagan azizlar bolajon haqqiga duo qilib qo'yinglar!

Plastik karta raqami:
8600060757652038

Muxlisa Rashidova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bu holat har kuni takrorlanadi
Oltinko'l

Men To'xtasinov Avazbek, Andijon viloyati, Oltinko'l tuman, Jalabek qishlog'i, Mehnat MFY Gulbog' ko'chasi, 161-uyda yashayman.

Bu holat har kuni takrorlanadi. Andijon H.E.T.K direktori bu murojaatimizga befarq bo'lmasdan ijobiy hal qilib beradi, degan umiddamiz.

👉 @Kusherbayevga_murojaat
Бизларни тингламайдиган раҳбарлар келиб, бир кеча яшаб кўришсинЧироқчи

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани Қуруқсой мфй Қуруқсой қишлоғига яшовчи фуқаро Шералиев Абдинаби Турдиқуловичман.

Биизлар бир неча йиллардан буён электр энергиясидан қийналиб келмоқдамиз. Симёғочлар қўлбола ясалган.

Туманимиз ва вилоятимизни тегишли давлат ташкилотларига мурожаат қилмаган жойимиз қолмади. Ҳеч ким мурожаат юзасидан қонуний ўрганиб амалий ечим излагани йўқ.

Бизлар ҳам одаммиз 21- асрга яшаяпмиз янги Ўзбекистон фуқорасимиз. Бизлар ҳам ёруғликга ўтирайлик, телевизор кўрайлик.

Шу тингламайдиган раҳбарлар бизларникига бир кеча яшаб кўрсинчи. Бизларни мурожатимизга амалий ёрдам берадиган раҳбар борми?

Сизлардан илтимос шу мурожатимизни каналга чиқарингизлар!

👉 @Kusherbayevga_murojaat