Ангор, Музработ, Олтинсой, Сариосиё, Қизириқ ва Узунда кичик саноат зоналари ташкил этилади
Кичик саноат зоналари жойлардаги бўш турган, фойдаланилмаётган бино-иншоотлар ёки ер участкалари негизида давлат ва хусусий сектор ўртасидаги шериклик асосида барпо этилади.
Бу ерга бозор тўйинмаган экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи саноат ҳамда кичик хусусий корхоналар фаолияти йўлга қўйилади. Бу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.
Ҳозир вилоятда 9 та кичик саноат зонаси фаолият юритмоқда. Уларда умумий қиймати 143,2 млрд сўмлик 75 дан зиёд лойиҳа асосида тўқимачилик, кимё, озиқ-овқат, машинасозлик, қурилиш материаллари, чарм-пойабзал, мебель ҳамда ички ва ташқи бозорда харидоргир бўлган бошқа тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.
Яна 9 та кичик саноат зонасида эса айни пайтда импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарувчи лойиҳа ташаббускорларини жалб этиш ишлари олиб борилмоқда.
👉 Сурхондарё хабарлари

Шахснинг судланганлик ҳолати қайси ҳолатларда тугалланади?
✅ шартли ҳукм қилинганларга нисбатан – синов муддати тугаган кундан бошлаб;
✅ мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач;
✅ жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин – 1 йил ўтгач;
✅озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин – 2 йил ўтгач;
✅ 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – 4 йил ўтгач;
✅ 5 йилдан ортиқ, лекин 10 йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – 7 йил ўтгач;
✅ 10 йилдан ортиқ, лекин 15 йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – 10 йил ўтгач.

Узун, Сариосиё ва Шеробод туманлари ҳокимлари мурожаатларни Telegram орқали қабул қилишни йўлга қўйди
Бугундан бошлаб Узун, Сариосиё ва Шеробод туманлари ҳокимининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари учун расмий телеграм боти ишга туширилди.
Ушбу туманларнинг аҳолиси таклиф ва мурожаатлари 👉 @Uzun404bot, 👉 @Sariosiyo404bot, 👉 @Sherobodpressbot орқали шахсан туман ҳокимига йўллашлари, ўзларини қийнаётган муаммолари ҳақида ёзишлари мумкин.

"Манзилли режа" асосида 36 минг нафардан зиёд ёшлар бандлиги таъминланди
Ҳозирда Сурхондарё вилоятида 2 миллион 629 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 584 минг 365 нафари 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлардир.
Бу ёшларнинг 49 минг 924 нафари иш билан банд бўлмаган йигит-қизлардир. 2020 йилда бандлигини таъминлаш мақсад қилиб олинган 38 минг 570 нафар ишсиз ёшларнинг шу кунгача 36 минг 452 нафари доимий иш жойига эга бўлди. Йил якунига қадар яна 2 минг 118 нафар ёшларнинг турли соҳалар бўйича бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.
Жорий йилда 52 минг 102 нафар йигит-қиз таълим муассасаларини тамомлади. Шу кунгача улардан 8 минг 909 нафарининг иш билан бандлиги таъминланди. Таълим муассасалари битирувчиларининг 32 минг 684 нафари олий ўқув юртларига ҳужжат топширган.
Битирувчи ёшларнинг 5 минг нафарга яқини олий таълимда таҳсилни давом эттириши инобатга олинса, қолган 37 минг 644 нафарининг бандлигини таъминлаш бўйича ҳам “Манзилли режа” ишлаб чиқилган.

АҚШ ва Канададаги ватандошлар Сурхондарёга 50 минг долларлик кўмак юборишди
АҚШ ва Канададаги ватандошлар Сурхондарёга қиймати 50 минг долларлик кислород концентрати, пульсоксиметр ва шахсий ҳимоя воситалари юборишган.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига топширилган
“Covid-19” инфекциясига қарши курашиш воситалари АҚШ ҳамда Канадада яшайдиган юртдошларимизнинг “Биз Ўзбекистонга бефарқ эмасмиз” шиори остида жамғарган маблағлари ҳисобига хориждан харид қилинган.
Қайд этилишича, хориждаги ватандошларимиз Ўзбекистонда пандемияга қарши курашишга беғараз ёрдам бериш учун қисқа вақтда 100 минг доллар йиққан. Бу пулга Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ва АҚШнинг “Give To Get International Ing” жамғармаси томонидан замонавий тиббиёт ускуналари ҳамда бошқа шахсий ҳимоя воситалари хориждан божхона тўловларисиз олиб келинган.
Йиғилган 100 минг долларннинг қолган қисмига сотиб олинган тиббиёт ускуналари ҳамда бошқа шахсий ҳимоя воситалари Қашқадарё вилоятига етказиб берилган.
👉 Сурхондарё хабарлари
👉 Сурхондарё ха

🌤 #ОБ_ҲАВО
17 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Гидрометеорология хизмати марказига кўра эртага — 17 сентябрь куни Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси +12...+17, кундузи +23...+28°С бўлади.

Ангор, Бойсун ва Жарқўрғон туманлари ҳокимлари мурожаатларни Telegram орқали қабул қилишни йўлга қўйди
Бугундан бошлаб Ангор, Бойсун ва Жарқўрғон туманлари ҳокимининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари учун расмий телеграм боти ишга туширилди.
Ушбу туманларнинг аҳолиси таклиф ва мурожаатлари 👉 @Angor404bot, 👉 @Boysun404bot, 👉 @jarqurgonhokimiyat_bot орқали шахсан туман ҳокимига йўллашлари, ўзларини қийнаётган муаммолари ҳақида ёзишлари мумкин.

Америка журналида Термиз археология музейи экспонатлари ҳақида мақола чоп этилди
АҚШнинг Филаделфия шаҳрида жойлашган “Theoretical & Applied Science” (Назарий ва амалий фанлар) номли халқаро илмий журналда Термиз археология музейи нумизматика фонди тўғрисида мақола чоп этилди.
Ҳар ойнинг сўнгида нашр этиладиган мазкур халқаро илмий журнал 45 дан ортиқ халқаро илмий маълумотлар базаси асосида ташкил этилган.
Термиз археология музейи бош мутахассиси М.Нормўминов муаллифлигида чоп этилган ушбу мақолада музейининг нумизматика фондига тегишли “Амир Темур ва темурийлар даври”га оид тангалар илмий жиҳатдан таҳлил қилинган.
Вилоят ҳокимлигининг маълум қилишича, бугунги кунда Термиз археология музейи фондида 28 мингдан ортиқ турли даврларга оид тангалар сақланади. Шулардан 12 мингдан ортиғи айнан Амир Темур ва темурий ҳукмдорлар томонидан Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг турли шаҳарларида зарб этилган тангалар ҳисобланади.

Сурхондарёда 7 нафар абитуриент тана ҳарорати юқорилиги учун имтиҳонга киритилмаган. Улар 17 сентябрь куни тест топшириши мумкин
Шундан сўнг, бир ҳафта муддатда абитуриентларнинг ўқишга кирган-кирмагани ҳақидаги маълумотлар эълон қилинади.
Аввалроқ ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов республика бўйича 90 нафар абитуриент тана ҳарорати юқорилиги учун имтиҳонга киритилмаганини айтган эди.

Энди сурхондарёликлар вилоят ҳокимига Telegram орқали ҳам мурожаат қилишлари мумкин
Сурхондарё вилояти ҳокимининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари учун расмий телеграм боти ишга туширилди, деб хабар бермоқда ҳокимлик ахборот хизмати.
Эндиликда сурхондарёликлар 👉 @bobolov_bot орқали таклиф ва мурожаатларини шахсан Тўра Боболовга йўллашлари, ўзларини қийнаётган муаммолари ҳақида ёзишлари мумкин.
Бундан ташқари, мурожаатлар куну тун ишлайдиган қисқа – 1088 рақамли “Ишонч телефони”, (76) 224-22-91 телефон рақами, вилоят ҳокимининг +998973501847 рақамли Telegram мессенжери ҳамда ҳокимлик расмий веб-сайтидаги виртуал қабулхонаси орқали ҳам қабул қилинмоқда.

❇️ #КУН_ҲИКМАТИ
Ҳар қандай инсоннинг сабри чегараси бор. Ҳиссиётлар чегараси. Оғриқлар чегараси. Кўз ёшлари чегараси. Нафрати чегараси. Кечириши чегараси. Шу сабабли, инсонлар баъзан узоқ сабр қилиши мумкин. Узоқ сукут сақлаши мумкин. Узоқ хулосалар чиқариши мумкин. Кейин эса бир онда ҳеч қандай сўзлар ва тушунтиришларсиз кетиб қолиши мумкин.
©️ Номаълум муаллиф

"Тошкент – Термиз" йўлига ёритиш чироқлари ўрнатилмоқда
🚓🚦 "Тошкент-Термиз" М-39 халқаро автомобиль йўлининг 838-, 842- ва 845-километрларида пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёритиш чироқлари ўрнатиляпти.
👉 Сурхондарё хабарлари
🚓🚦 "Тошкент-Термиз" М-39 халқаро автомобиль йўлининг 838-, 842- ва 845-километрларида пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёритиш чироқлари ўрнатиляпти.
👉 Сурхондарё хабарлари
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Мигрантларга патент Ўзбекистонда берилишига Россия ҳали рози бўлмаяпти
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи биринчи ўринбосари Давлатназар Матрасулов Россияга ишлашга борувчилар учун Ўзбекистонда патент бериш масаласида гапирди.
«Патент олиш яъни уни тайёрлаш, расмийлаштириш ва бериш масаласида Россия Федерацияси билан 3та халқаро шартномамиз мавжуд. Россиялик масъуллар Ўзбекистонга келиб, шу ерда патент беришни зиммасига олишганди. Бироқ, бу ҳали қонунийлаштирилмаган. Шу масала бўйича ишни тезлаштириш ва ўзаро музокара ўтказиш учун бир гуруҳ раҳбарлар Россияга жўнаб кетишган», деди Давлатназар Матрасулов.
👉 Батафсил ўқиш
👉 Тошкент хабарлари