"Kattaqo'rgʼon tongi" gazetasi
643 subscribers
15.8K photos
1.59K videos
91 files
6.4K links
Kattaqo'rgʼon tongi gazetasining rasmiy kanali
☎️66-455-23-95
✉️[email protected]
🌐kattakurgon-tongi.uz
↪️https://www.facebook.com/Kattakurgontongirasmiy
🏛Kattaqo'rgʼon sh, Xorazmiy k, 47-uy
Murojat uchun admin : @shukurov_azizbek
Download Telegram
🟢ШАҲРИМИЗНИНГ ОБОДЛИГИГА БАРЧАМИЗ МАСЪУЛ

🔹Бугун шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова шаҳримиз бўйлаб ўтказилаётган ҳашар ишларини кўздан кечириш мақсадида Гузалкент маҳалласидаги хонадонларга ташриф буюрди.

🌿Ўз хонадони саранжом-саришталигига бефарқ бўлмаган, уйини гулу-гулзорга айлантирган, кўрганда кишининг бахри-дили очиладиган файзли хонадонга айлантирган оилалар ҳам кўп. Албатта, бу каби оилалардан ибрат олса арзийди.
Ҳамшаҳарларимизга шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳар бир инсон аввало ўз уйи, кўчаси ободлиги ва гулу-гулзорга айланишида масъулият билан қараши лозим. Зеро, азалдан халқимизда хонадонларнинг саранжомлигига, атроф-муҳитнинг тозалигига алоҳида эътибор қаратиш қадрият ҳисобланган. Янги келин тушган хонадонларда эрта саҳардан кўча, ҳовлига сув сепиб супуриш одатга айланган. Бугун ҳам бу каби қадрияларни ҳар бир ёшга, оила бекаларига, сингдириш лозим. Бунда ёши улуғ онахон ва отахонларимизнинг панд-насиҳатлари муҳим аҳамиятга эга.
Ўйлаймизки, бугунги хайрли ишда ҳамшаҳарларимиз фаол иштирок этадилар.
#Биласизми?
Ким биринчи бўлиб типография усулида китоб чоп этган?

Кўпчилик дунёда типографияда чоп этилган биринчи китоб Гутенбергнинг Инжил китоби бўлганига ишонади. Бироқ 1377 йилда, юқоридаги китоб пайдо бўлишидан 70 йил олдин, корейслар будда динига оид "Чикчи" ҳужжатини тузганлар.

Унда Будданинг ваъз (панду, насиҳат)лари, шунингдек, хитой ва ҳинд роҳиблари ва ваъзхонларининг ҳаёти ҳақида маълумотлар мавжуд.
#Миллий_давлатчилигимиз_тарихидан
Ўзбек халқининг келиб чиқиши қачондан бошланган?

Бу ҳақда Самарқанд давлат университетининг тарих факультети олимлари фикр юритди.

———-

#Milliy_davlatchiligimiz_tarixidan
Oʻzbek xalqining kelib chiqishi qachondan boshlangan?

Bu haqda Samarqand davlat universitetining tarix fakulteti olimlari fikr yuritdi.

Batafsil: 👉 https://zarnews.uz/wnkd
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"KUN XABARLARI" | "MAJIDIY IZDOSHLARI" TEATR JAMOASI MUNOSIB TAQDIRLANDI

#20-aprel#Samarqand


Telegram | Facebook | Youtube |Admin
ҲАР БИР РАҲБАР ЎЗ ВАЗИФАСИГА МАСЪУЛИЯТЛИ БЎЛИШИ ЛОЗИМ

Яқинда вилоят ҳокими раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда шаҳримизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда корхона-муассасаларнинг санитар ҳолати юзасидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ топшириқлар берилган эди.

🔹Бугун шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, шаҳар прокурори Исмоил Нуриддинов ҳамда корхона-муассаса раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда иқтисод, таълим, инвестиция, саноат, хизмат кўрсатиш, аҳоли бандлиги, тадбиркорликни ривожлантириш ва бошқа муҳим йўналишлар бўйича кўрсатиб ўтилган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.

🔹Ҳар бир соҳа бўйича масъулларга камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирларни бир ҳафта муддатда ижросини таъминлаш юзасидан қатъий топшириқлар берилди.

🔹Шунингдек, меҳнат жамоаларида соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.