"Kattaqo'rgʼon tongi" gazetasi
632 subscribers
15.9K photos
1.59K videos
92 files
6.4K links
Kattaqo'rgʼon tongi gazetasining rasmiy kanali
☎️66-455-23-95
✉️[email protected]
🌐kattakurgon-tongi.uz
↪️https://www.facebook.com/Kattakurgontongirasmiy
🏛Kattaqo'rgʼon sh, Xorazmiy k, 47-uy
Murojat uchun admin : @shukurov_azizbek
Download Telegram
ҲАР БИР РАҲБАР ЎЗ ВАЗИФАСИГА МАСЪУЛИЯТЛИ БЎЛИШИ ЛОЗИМ

Яқинда вилоят ҳокими раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда шаҳримизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда корхона-муассасаларнинг санитар ҳолати юзасидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ топшириқлар берилган эди.

🔹Бугун шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, шаҳар прокурори Исмоил Нуриддинов ҳамда корхона-муассаса раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда иқтисод, таълим, инвестиция, саноат, хизмат кўрсатиш, аҳоли бандлиги, тадбиркорликни ривожлантириш ва бошқа муҳим йўналишлар бўйича кўрсатиб ўтилган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.

🔹Ҳар бир соҳа бўйича масъулларга камчиликларни бартараф этиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирларни бир ҳафта муддатда ижросини таъминлаш юзасидан қатъий топшириқлар берилди.

🔹Шунингдек, меҳнат жамоаларида соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.
KATTAQO’RG’ON SHAHAR DRAMA TEATRI GASTROL SAFARI BILAN QORAQALPOG’ISTONDA

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil  25-dekabrdagi PQ-406-son qarori hamda O‘zbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining 2024-yil 1-yanvardagi 3-sonli buyrug‘i ijrosini ta'minlash maqsadida Kattaqo’rg’on shahar drama teatri ijodiy jamoasi tomonidan Berdaq nomidagi Qoraqalpoq davlat akademik musiqali teatri hamda Qoraqalpoq Davlat qo’g’irchoq teatrida yozuvchi Farmon Toshev asari asosida, rejissyor G’ofur Mardonov tomonidan sahnalashtirilgan “Qaltis qadam” spektakli 3 kun davomida namoyish etildi.


Kattaqoʻrgʻon shahar drama teatri axborot xizmati.
36 million 999 ming 115 nafar

Oz qoldi. Hademay, yangi marraga yetamiz. Yurtdoshlarimiz soni ko’payaversin.
#Биласизми?
Дунёдаги ягона визасиз ҳудуд

Норвегиядаги 3000 аҳолига эга Шпицберген архипелаги дунёдаги ягона визасиз зона бўлиб, фуқаролигидан қатъий назар ҳар ким у ерда хоҳлаганча яшаши ва ишлаши мумкин.

Шимолий Муз океанида жойлашган оролда ижтимоий таъминот, хусусан, тиббий ёрдам фақат норвегияликларга тақдим этилади. Меҳмонлар эса бу имтиёзлардан фақат пул эвазига фойдаланиши мумкин.