Kasbi.uz / Kasbi tumani hokimligi
4.17K subscribers
22.2K photos
1.65K videos
20 files
3.84K links
Rasmiy sayt: Kasbit.uz

Kasbi tuman hokimligi Axborot xizmati rasmiy kanali.
Tumanda sodir bo'layotgan yangiliklar, xabarlarni eng avval shu yerdan bilishingiz mumkin.

Murojaat uchun: @Kasbi_hokimiga_mu

Link: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE9dMGsa_svRHaIs2w
Download Telegram
“Obod va xavfsiz mahalla” tamoyili asosida o‘quv seminari tashkil etildi

O‘zbekiston Respublikasi Ichki Ishlar, Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik hamda Yoshlar siyosati va sport vazirliklarining qo‘shma qarori bilan “Obod va xavfsiz mahalla” tamoyili asosida respublika mahallalarida xavfsiz muhitni yaratish mexanizmlari belgilab olingan edi.

Qaror ijrosini taʼminlash maqsadida Kasbi tumanidagi mahallalarning MFY raisi, hokim yordamchisi, yoshlar yetakchisi, xotin-qizlar faoli hamda profilaktika inspektorlari uchun o‘quv seminari tashkil etildi.

Mashg‘ulotlarda O‘zbekiston Respublikasi IIV xodimlari, IIV akademiyasi katta o‘qituvchilari, Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik vazirligi vakillari, Oila va xotin-qizlar qo‘mitasi bosh mutaxasisi Zohid Jonuzoqovlar tomonidan huquqbuzarlik sodir etishga moyil yoki huquqbuzarlikdan jabrlanish ehtimoli yuqori shaxslarga huquqiy, psixologik, tibbiy, pedagogik va boshqa turdagi yordam ko‘rsatish tartiblari tushuntirildi.

Kanalga ulaning
👉@kasbi_tuman_hokimligi
Мамлакатимиз суверенитетини янада мустаҳкамлашда
глобал иқлим ўзгариши, озиқ-овқат, энергетика, логистика билан боғлиқ хавф-хатарлар, сув тақчиллигининг салбий таъсирини юмшатиш бўйича янги ташаббус ва дастурлар ишлаб чиқилиши ва ҳамкорларимиз билан бирга фаол иш олиб борилиши қайд этилди.

"Биз Ўзбекистонни ижтимоий давлат, деб эълон қилдик. Мамлакатимизда 2 миллион 200 мингдан зиёд ижтимоий кўмакка муҳтож, давлатдан ёрдам олаётган оилалар бор. Аҳолимизнинг 55 фоизи ёшлардан иборат.

Янгиланган Конституциямизда давлатнинг ижтимоий мажбуриятлари 3 баробар кўпайтирилмоқда.

Бу рақамни айтиш осон, лекин уни амалда таъминлаш жуда катта меҳнат талаб қилади. Бунга давлат бюджетидан ҳар йили қўшимча 30-40 триллион сўм ажратиш керак бўлади", - деди Президент.

Бунинг ҳисобидан ҳар йили юзлаб янги боғчалар, мактаб ва шифохоналар қуриш лозимлиги таъкидланди.

Ёшлар сиёсатини, таълим-тарбия, илм-фан, маданият ва спорт соҳаларини ривожлантиришни устувор вазифа сифатида юқори босқичга кўтариш бўйича ҳам янги имкониятлар сафарбар этилади.

Нуронийлар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган инсонлар, алоҳида эътиборга муҳтож аҳоли қатламига ижтимоий хизматлар кўлами янада кенгайтирилади.

Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори мунтазам ошириб борилади.

Facebook|Instagram|Twitter
"Нима учун аҳолимиз референдумда бунчалик фаол бўлдилар, нимага улар ислоҳотларимизни қўллаб-қувватламоқдалар?

Чунки Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларимизнинг қишлоқ ва овулларидан тортиб, пойтахтимиз маҳалла ва кўчаларидаги улкан бунёдкорлик ва ободончилик ишларини ўз кўзлари билан кўраяптилар", - деди Президент.

Биргина мисол, ўтган йилдан бошлаб “Очиқ бюджет” тизими жорий этилгани қишлоқ ва маҳаллардаги оддий-оддий одамларимиз кайфиятига қандай ижобий таъсир кўрсатганини ҳаммамиз кўриб, билиб турибмиз.

Лекин, одамларимизнинг ўсиб бораётган талабларини қондириш учун ҳозиргидан кўра икки карра кўп ишларни бажаришимиз керак.

Мамлакатимизда камбағаллик борлиги тан олиниб, алоҳида дастурлар асосида уни қисқартириш бўйича катта иш олиб борилмоқда.

Шу мақсадда аҳоли, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг даромадини ошириш борасида “учта дафтар”, ижтимоий реестр тизими йўлга қўйилиб, салмоқли натижаларга эришилди.

"Асосийси, фуқаролар ислоҳотларимизни қўллаб-қувватламоқда. Лекин, ҳали қиладиган ишларимиз кўп.

Бу борада одамларимиз янгиланган Конституциядан, биз жорий этаётган янги тизимдан кўп нарсаларни кутмоқда. Аҳолимизга муносиб турмуш шароитларини яратиш учун, энг аввало иқтисодий ўсишни таъминлаш зарур.

Ялпи ички маҳсулотимиз ҳажмини ҳозирги 80 миллиард доллардан яқин йилларда 160 миллиард долларга етказиш учун бор имкониятларни ишга солишимиз керак. Бу – аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 4 минг долларга етади, дегани.

Биз бундан буён ҳам хусусий секторни қўллаб-қувватлаш,
солиқ маъмурчилигини янада соддалаштириш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтириш борасидаги ишлар жадал давом эттирилади.

Ҳукуматга 1 августга қадар давлат ўзига олган ҳар бир янги мажбурият бўйича уларнинг маблағлари, ижро механизмлари, бу масалада масъул вазирлик ва ҳокимликлар аниқ кўрсатилган алоҳида дастур ишлаб чиқиб, парламентга киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: "Ҳар бир ишимизда, қабул қилаётган барча қонун ва қарорларимизда фақат ва фақат халқимиз, Ватанимиз манфаатлари энг устувор ўринда туриши шарт!"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: "Нуронийлар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган инсонлар, алоҳида эътиборга муҳтож аҳоли қатламига ижтимоий хизматлар кўламини янада кенгайтирамиз"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатимиз раҳбари Конституциямизда илк бор Ўзбекистонга ҳуқуқий давлат деган таъриф берилганига эътибор қаратди.

Конституцияда инсон ҳуқуқлари кафолатларига оид нормалар ҳам 3 баробар кўпайтирилди.

Бу – авваламбор барча соҳада қонун устуворлиги таъминланади, дегани. Бундан буён, қонунлардаги ноаниқликлар инсон фойдасига ҳал бўлади.

"Энг муҳими, “Қонун – муқаддас, ҳар қандай ҳолатда ҳам адолатни қарор топтириш шарт!” деган қараш
жамиятнинг ҳар бир аъзоси, айниқса, мансабдорлар учун ҳаёт қоидасига айланиши керак.

Шу билан бирга, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш учун судларнинг одил ва мустақил иш юритишини, албатта амалда таъминлашимиз зарур", - деди Президент.

Шу мақсадда, Асосий қонунда ҳеч ким суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб турилиши мумкин эмаслиги белгиланди; эркинликни чеклашга фақат суд қарори асосида йўл қўйилиши ҳақидаги қоида мустаҳкамланди; айбланувчига ўзига қарши кўрсатма бермаслик, яъни “сукут сақлаш” ҳуқуқи биринчи марта алоҳида белгилаб қўйилди; адвокатлар мақоми оширилиб, улар терговчи ва прокурор билан тенг ваколатга эга бўлди.

Асосий қонунга киритилган бу илғор янгиликларни амалда жорий этиш осон бўлмайди, кўп жамиятлар бундай ўзгаришларни фақат орзу қилади.

Бунинг учун суд-ҳуқуқ идораларининг кадрлар салоҳиятини яхшилаш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш зарур. Энг муҳими, терговчи, прокурор, судья, адвокатларнинг билим ва малакаси, маънавий дунёсини юксалтириш билан бирга
аҳолининг ҳам ҳуқуқий маданиятини ошириш, ҳаммамизнинг дунёқарашимизни ўзгартириш талаб этилади.

"Қандай оғир бўлмасин, бу ишларни амалга оширишни замоннинг ўзи тақозо этмоқда", - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бугунги кунда халқ овози ва фикрини кенг жамоатчиликка, давлат идоралари эътиборига олиб чиқаётган энг таъсирчан куч, бу – оммавий ахборот воситалари ва журналистлардир" - Президент.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: "Мамлакатимизда миллатлар ва конфессиялар ўртасида тотувлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш сиёсати изчил давом эттирилади"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари юртимизда муддатидан илгари Президент сайлови ўтказилишини эълон қилди.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
"Бундай қарорга келиш учун қандай объектив зарурат бор, деган савол туғилиши табиий, албатта. Нима учун қолган уч ярим йиллик Президентлик муддатидан ўз ташаббусим билан воз кечаяпман?

Чунки, ўзингиз кўриб турибсиз, Асосий қонунимизга мувофиқ, биринчидан, ҳокимиятнинг барча бўғинлари ислоҳ қилиниб, улар ўртасидаги муносабат ва мувозанат жиддий ўзгармоқда.

Иккинчидан,
янгиланган Конституциямиз Президент, парламент, ҳукумат, вазирлар, ҳокимлар олдига кечиктириб бўлмайдиган янги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий вазифаларни қўймоқда.

Учинчидан, халқимиз биздан барча соҳаларда ғоят муҳим ва долзарб ўзгариш ва ислоҳотларни кутмоқда.

Тўртинчидан, дунёда ва минтақамизда кескин ва мураккаб жараёнлар ҳукм сураётган ҳозирги вазиятда тўғри ва самарали ривожланиш йўлини излаб топиш ва уни амалга ошириш энг ўткир ва долзарб масалага айланмоқда.

Азиз ва муҳтарам ватандошлар, барчангиз кўриб турибсиз, олдимизга бугун янада улкан марралар қўймоқдамиз.

Бундан буён ҳам, давлат ва жамият ҳаёти, бугунги ва келгуси тараққиётига оид ҳар бир масала бўйича фақат ва фақат сизлар, донишманд, бағрикенг халқимиз билан бамаслаҳат иш олиб борамиз.

Асосий қонунимизда халқ – давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи, деб бежиз ёзилмаган.

Шу нуқтаи назардан, янгиланган давлат ҳокимияти тизимида халқимиз, яна бир бор айтаман, фақат халқимиз ўзи ишонган раҳбарга мандат бериши мақсадга мувофиқ.

Ўйлайманки, бугунги мавжуд шароитда бу энг тўғри ва адолатли қарор бўлади", - деди Президент.

Сайловлар қонунга тўла мувофиқ ҳолда, очиқ ва ошкора тарзда ўтказилиши қайд этилди. Бунда сиёсий партиялар, Президентликка номзодлар юртимиз тинчлиги ва унинг равнақига, халқимиз фаровонлигига хизмат қиладиган янги ғоя ва ташаббуслар билан майдонга чиқишига ишонч билдирилди.

Учрашув якунида иштирокчилар кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашди.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови 2023 йил 9 июль кунига тайинланди.

Указом Президента Республики Узбекистан досрочные выборы Президента Республики Узбекистан назначены на 9 июля 2023 года.

Facebook|Instagram|Twitter