Kasbi.uz / Kasbi tumani hokimligi
4.35K subscribers
22.2K photos
1.65K videos
20 files
3.84K links
Rasmiy sayt: Kasbit.uz

Kasbi tuman hokimligi Axborot xizmati rasmiy kanali.
Tumanda sodir bo'layotgan yangiliklar, xabarlarni eng avval shu yerdan bilishingiz mumkin.

Murojaat uchun: @Kasbi_hokimiga_mu

Link: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE9dMGsa_svRHaIs2w
Download Telegram
Муротжон Азимов бошчилигидаги делегация Россия Федерациясида

Бугун Россия Федерацияси Татаристон республикаси пойтахти Қозон шаҳрида "Ўзбекистон – Россия ҳудудлараро ҳамкорлик бўйича III форуми" бўлиб ўтмоқда. Унда республикамизнинг бир нечта ҳудудлари қаторида Қашқадарё делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Форум Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида икки давлат ишбилармонлар иштирокида ўтказилмоқда.

Ташриф давомида вилоят ҳокими бир қатор йирик компаниялар билан учрашувлар, шунингдек, хусусий уй-жой бошқаруви компанияси фаолиятини ўрганиши режалаштирилган.

Батафсил маълумотлар бериб борамиз.
Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hurmatli yurtdoshlar!

🤳 Paxta mavsumida mehnat munosabatlarini rasmiylashtirish yuzasidan savollar tug‘ilsa yoki majburiy mehnat holatlariga guvoh bo‘lsangiz, Davlat mehnat inspeksiyasining 1176 qisqa raqamlariga yoki
@Munosibmehnatuzbot telegram botiga murojaat qiling.

✔️ Eslatib o‘tamiz, “Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari to‘g‘risida”gi Qonunning 19-moddasiga muvofiq jismoniy shaxsning iltimosiga ko‘ra uning shaxsiga doir biron-bir ma’lumot oshkor etilmasligi kafolatlanadi.

Kanalga ulaning
👉@kasbi_tuman_hokimligi
#Тайинлов Қашқадарё вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Рустамов Олимхон Бакиевич
- Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У 1966 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент халқ хўжалиги институти, Ломоносов номидаги Москва давлат университети ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

По приглашению Президента Российской Федерации Владимира Путина Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев отбыл в эту страну с официальным визитом.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Qashqadaryoda 9 oy davomida 72085 ta ko'chmas mulkga bo'lgan huquqlari davlat ro'yxatidan o'tkazilgan

Davlat kadastrlari palatasi viloyat boshqarmasi tomonidan joriy yilning yanvar-sentabr oylari davomida 72085 ta ko'chmas mulkga bo'lgan huquqlari davlat ro'yxatidan o'tkazilgan.

Ushbu ko'rsatgich tuman (shahar)lar kesimida quyidagicha:

▫️Chiroqchi tumani 2065 ta;
▫️Dehqonobod tumani 2361 ta;
▫️G'uzor tumani 3587 ta;
▫️Kasbi tumani 2865 ta;
▫️Kitob tumani 8775 ta;
▫️Ko'kdala tumani 924 ta;
▫️Koson tumani 3063 ta;
▫️Mirishkor tumani 2198 ta;
▫️Muborak tumani 3234 ta;
▫️Nishon tumani 3564 ta;
▫️Qamashi tumani 2974 ta;
▫️Qarshi shahri 13452 ta;
▫️Qarshi tumani 8225 ta;
▫️Shahrisabz tumani 4336 ta;
▫️Shahrisabz shahri 6332 ta;
▫️Yakkabog' tumani 4130 ta.

Shundan, 58000 tasi turar joy obyektlari bo'lsa, 14085 tasi notutar joy obyektlarini tashkil etadi.

Telegram|YouTube|Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерациясига расмий ташрифнинг биринчи манзили – Қозон шаҳрига келди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в город Казань, с которого начинается программа официального визита в Российскую Федерацию.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Yer qa'ri uchastkalaridan foydalanish huquqini sotib oling (317 ta)

▪️Strategik turdagi qazilmalarni qazish huquqi 14 ta (ko'rish)
▪️Noruda foydali qazilmalarni qazish huquqini 293 ta (ko'rish)
▪️Qimmatbaho metallarni oltin izlovchilar usulida qazish huquqini 10 ta (ko'rish)

Kanalga ulaning
👉
@kasbi_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига расмий ташрифи Қозон шаҳрида бошланди. Давлатимиз раҳбарини Россия Бош вазирининг ўринбосари - саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ва Татаристон Раиси Рустам Минниханов кутиб олди.

Официальный визит Президента Шавката Мирзиёева в Российскую Федерацию начался с посещения города Казани. Главу нашего государства встретили вице-премьер - министр промышленности и торговли России Денис Мантуров и Раис Татарстана Рустам Минниханов.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Hudud Inform
Энергетика вазирлигининг расмий изоҳи:
1 ноябрдан тариф нархлари мутлақо ўзгармайди

Ижтимоий тармоқларда 1 ноябрдан бошлаб бир ойда электр энергиясини ўртача ойлик истеъмоли учун тўлов миқдорига ўсувчан коэффициент қўлланилиши турлича баҳоланмоқда.

Аввало, шуни айтиш керакки, мазкур ўсувчан коэффициент аҳоли истеъмолчиларининг 98 фоизига мутлақо таъсир қилмайди. Чунки мамлакатимиздаги 7 миллион 589 мингдан зиёд абонентнинг атиги 146 мингдан ортиғи 1000 киловатт/соатдан кўп электр энергияси ёқади холос. Уларнинг атиги 10 минг нафаригина ойига 5 минг киловатт/соатдан ошиқ, бор-йўғи, 4 мингдан ортиқ истеъмолчи эса ойига 10 минг киловатт/соатдан зиёд электр энергияси истеъмол қилади.

Аввало, тариф нархи ошаётгани йўқ. Ўша 295 сўм жой-жойида турибди.

Аммо одамларда тежамкорлик кайфиятини кучайтириш ҳамда "яширин иқтисодиёт" унсурларига барҳам бериш учун қўшимча ўсувчан коэффициент қўлланилиши назарда тутилмоқда.

Бунда сиз бир ойда 1000 киловатт/соатгача электр энергияси сарфласангиз, 295 сўмдан 295 минг сўм тўлайсиз.

1001 киловатт/соатдан 5000 киловатт/соатгача сарфласангиз, 1000 киловатт/соат учун 295 сўмдан 295 минг, айтайлик, 4850 киловатт/соат ёққан бўлсангиз, 1001 дан 4850 гача 590 сўмдан 2 миллион 271 минг 500 сўм+295 минг сўм=жами 2 миллион 566 минг 500 сўм тўлайсиз.

Олдин сиз бунинг учун жами 1 миллион 430 минг 750 сўм тўлардингиз холос.

Агар бир ойда 9420 киловатт/соат ишлатсангиз-чи?

Худди боягидек 1000 киловатт/соат учун 295 минг сўм, 1001 киловатт/соатдан 5000 киловатт/соатгача 590 сўмдан 2 миллион 360 минг сўм, 5001 киловатт/соатдан 9420 киловатт/соатгача 3 миллион 911 минг 700 сўм, жами 6 миллион 566 минг 700 сўм тўлов қиласиз.

Ўсувчан коэффициентгача эса бир ойда 9420 киловатт/соат сарфлаган истеъмолчи бунга 2 миллион 778 минг 900 сўм тўларди.

Яъни у бир ойда 6 миллион 358 минг 500 сўм шартли субсидия олгани ҳолда, аҳолининг қолган 98 фоиз қисмидан кўра бир неча ўн карра кўпроқ электр энергиясини истеъмол қиларди.

1 ноябрдан кейин бунга чек қўйилади.

Худди шу ўсувчан тариф 10 минг киловатт/соатдан зиёд ток ишлатадиганларга ҳам қўлланилмоқда. Энди кимда-ким бундан кўп свет ёқса, у учун белгиланган тарифга нисбатан 4 баробар ўсувчи коэффициент қўлланилади.

Батафсил

https://t.iss.one/hudud_inform