Jurnalistlar.uz
3.12K subscribers
19.3K photos
1.31K videos
23 files
8.78K links
Jurnalistlar.uz телеграм канали



Телефон: 71 230-91-70

@Olimjon_Usarov

Электрон почта: [email protected]

Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси 30-уй
Download Telegram
#Пресс_тур

📸 Пресс-тур: Навоий вилоятидаги бунёдкорлик ишлари ва ислоҳотлар самараси журналистлар нигоҳида

Навоий шаҳрида “Сунъий интеллект ахборот хавфсизлигига қандай таъсир ўтказади? Янги имкониятлар ва чақириқлар” мавзусида ўтказилаётган минтақавий семинар иштирокчилари учун тадбир олдидан пресс-тур уюштирилди. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган пресс-турда Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида матбуот, телевидение, радио ва интернет журналистикаси йўналишлари бўйича фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари вакиллари Навоий вилоятида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва ислоҳотлар самараси билан яқиндан танишдилар.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
#Ҳудудлардан_хабарлар

✔️ УЧ ВИЛОЯТ ЖУРНАЛИСТЛАРИ НАВОИЙДА МУЛОҚОТ ҚИЛДИ

🔰 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Навоий вилоят ҳокимлиги ҳамда Уюшманинг вилоят бўлими ҳамкорлигида Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилоятларидаги оммавий ахборот воситаларида фаолият олиб бораётган журналистлар, шунингдек, блогерлар иштирокида “Сунъий интеллект ахборот хавфсизлигига қандай таъсир ўтказади? Янги имкониятлар ва чақириқлар” мавзусида минтақавий семинар ўтказилди.

Семинарни Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Навоий вилояти бўлими раиси Отабек Аслонов олиб борди. Унда Навоий вилояти ҳокимининг матбуот котиби Шоҳира Ҳамро мавзу юзасидан сўз юритди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook
#Тадбирдан_фотолавҳалар

📸 “Сунъий интеллект ахборот хавфсизлигига қандай таъсир ўтказади? Янги имкониятлар ва чақириқлар” мавзусида Навоийда ўтказилган минтақавий семинардан фотолавҳалар.

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook