Jurnalistlar.uz
3.15K subscribers
19.2K photos
1.3K videos
23 files
8.74K links
Jurnalistlar.uz телеграм канали



Телефон: 71 230-91-70

Олимжон Ўсаров томонидан ташкил этилган

Электрон почта: [email protected]

Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси 30-уй
Download Telegram
#Ҳудудлардан_хабарлар

⚡️⚡️ Уюшма бўлими ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Жорий йилдан Термиз давлат университетида журналистика йўналиши очилиши воҳа ҳаётида муҳим янгилик бўлди. Энди журналистика касбини эгаллашни истаган ёшлар пойтахтга бориши шарт эмас.

Университетда назарий билим олаётган талабалар учун оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда ишлаш, таҳририятларда амалиёт ўташ, малака ва кўникмаларни ошириш имкониятлари яратилади.

Шу мақсадда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Сурхондарё вилояти бўлими ва Термиз давлат университети ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш йўлида янги қадам қўйилди.

Журналистика йўналиши талабаларига амалий кўникмалар бериш ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида уюшма вилоят бўлими раиси Муҳиддин Абдурахмонов ва университет ректори Абдуқодир Тошқулов ўртасида меморандум имзоланди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
#Қутлов

Бугун истеъдодли журналист Аслиддин Суюновнинг таваллуд куни

Аслиддин Суюнов 1982 йил 26 октябрда Самарқанд вилояти Қўшработ туманида туғилган.

2003 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг бакалавр йўналишини, 2007 йилда Ўзбекистон Миллий университетининг магистратура босқичини тамомлаган.

Илк журналистик фаолиятини 1998 йилда “Ўзбекистон овози” газетасида мухбирликдан бошлаган. Шундан сўнг “Гулхан” журнали, ЎзМТРК, “Инсон ва қонун”, “Маҳалла” газеталари, ЎзА таҳририятида турли лавозимларда самарали ишлаган. 2022 йилдан буён Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Сиёсат ва янгиликлар таҳририяти бош муҳаррири лавозимида фаолият юритмоқда.

💐 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Аслиддин Суюновни таваллуд айёми билан қутлаб, унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, ижодий ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.

💐 Табриклаймиз!
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
#Сайлов2024

‼️ Сайлов жараёнларини ёритувчи оммавий ахборот воситалари вакиллари диққатига!

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 59-сайлов участкасига ташриф буюриб, сайловда овоз берди.

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
#Сайлов2024

✔️ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловининг дастлабки натижалари

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Расмий муносабат

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар орқали тасдиқланмаган ва асоссиз, шунингдек, ишончли расмий манбаларга таянилмаган маълумотлар кенг тарқатилмоқда.

Қайд этиш лозимки, аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган, текширилмаган маълумотларни тарқатиш қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

Шу нуқтаи назардан, журналист ва блогерларга фақат расмий манбаларда тақдим этилган маълумотлардан фойдаланиш тавсия этилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
🇰🇷 “Diplomacy Journal” президенти ва ношири уюшмада

🇺🇿 Куни кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга депутатлар сайловларида Корея Республикасининг “Diplomacy Journal” журнали президенти ва ношири Жон Ёнг Ли ҳам халқаро кузатувчи сифатида иштирок этди.

Маданияти, менталитети ўхшаш Ўзбекистон Республикаси ва Жанубий Корея халқларини қадимий дўстлик ришталари боғлаб туради.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook