#Қутлов
Аббосхон Усмонов – 80 ёшда!
Бугун Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Аббосхон Усмонов 80 ёшга тўлди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вакиллари устозни қутлаш учун унинг хонадонига борди.
Тўғриси, бугун устознинг уйидан меҳмонлар аримагани аниқ. Уюшма вакилларини хонадон эгаси А.Усмонов билан “Янги Ўзбекистон” ва “Правда Востока” газеталари таҳририяти бош муҳаррири Салим Дониёров ва бошқалар қарши олди.
А.Усмонов узоқ йиллар давомида Тошкент вилоят партия қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, “Халқ сўзи” ва “Народное слово” бирлашган газета таҳририятларида, сўнгра “Правда Востока” газетасида бош муҳаррир лавозимларида самарали меҳнат қилган.
🖥 Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)
✅ Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook

#Ҳуррият_газетаси🗞
✔️ БОШ ҚОМУСИМИЗ – БАХТИМИЗ КАФОЛАТИ
Инсоният яралгандан бери муайян қонунларга, қоидаларга амал қилиб келади. Башарият тарихида қандай муваффақиятларга, натижаларга эришилган бўлса, шубҳасиз, бу борада қонунларнинг, тартиб-қоидаларнинг алоҳида ўрни бор. Шу маънода мамлакатимизда ҳам барча соҳаларда қўлга киритилаётган улкан натижаларга Бош Қомусимиз ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётир.
Ҳар бир миллатнинг, давлатнинг тараққиёти бевосита амалдаги қонунлар билан белгиланади. Қонун устувор юртда адолат ҳукм суриб, виждон эркинлиги, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик таъминланади. Пировардида эса ўша юртда тинчлик-осойишталик, хотиржамлик барқарор бўлади.
Бугун мамлакатимизда яшаётган 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари икки карра бахтиёрдир.

Бугун устоз журналист Акбар Нурматовнинг таваллуд куни
Акбар Нурматов 1962 йил 5 декабрь куни Қашқадарё вилоятида туғилган. 1986 йилда М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети журналистика факультетини тамомлаган.
Журналистик фаолиятини 1986 йилда “Зарафшон” газетасида мухбирликдан бошлаган. Шундан сўнг “Қашқадарё ҳақиқати” газетасида, Самарқанд давлат университетида ишлаган. 1999-2018 йилларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида катта ўқитувчи, декан, ўқув ишлари бўйича проректор каби лавозимларда самарали меҳнат қилган.
Бугунги кунда Акбар Нурматов Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети "ЮНЕСКО ва ихтисослшган медиа" кафедраси мудири лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
💐 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси таниқли журналист Акбар Нурматовни таваллуд айёми билан қутлаб, унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, ижодий ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.
💐Табриклаймиз!

#Туҳфа
📚 УЮШМА КУТУБХОНАСИГА ТУҲФА
🔹 Кеча Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси кутубхонасига истеъдодли журналист Саид Раҳмонов ўзининг "ҲАМОҲАНГЛИК" номли китобини туҳфа қилди.
Ушбу китобда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли рўй бераётган ўзгаришлар мавзуси қаламга олинган. Юртимиз иқтисодий ҳаёти, одамлар турмуш тарзи, тафаккуридаги янгиланишлар, мавжуд муаммоларни енгиб ўтаётган замонамиз қаҳрамонлари характери журналист нигоҳ, кузатишлари ва холис таҳлиллари орқали ёрқин очиб берилган.
Муаллифнинг охирги етти йилда республикамиздаги турли марказий нашрларда чоп этилган туркум мақолалари қизиқарли тарзда ёритилиши, фикр-мулоҳазалар тиниқлиги ва чуқур таҳлилга асослангани билан диққатни тортади.

#Ўзбекистон_дунё_нигоҳида
🗞 Қозоғистон ОАВ: Маҳалла институти Ўзбекистон ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаол иштирок этяпти
🇰🇿 Қозоғистоннинг "Инфозакон" электрон нашрида "Ўзбекистонда маҳалла институти - инсон қадрини юксалтиришнинг муҳим платформасидир" сарлавҳали мақола эълон қилинди.
"Маҳалла – халқ билан мамлакат ўртасидаги ишонч кўприги сифатида хизмат қиладиган, инсонни жамиятнинг бир қисми бўлишга ўргатадиган, уни бағрикенглик ва халқпарварлик руҳида тарбиялайдиган макондир, – деб ёзади муаллиф. – Мамлакатда 9435 та маҳаллалар бўлиб, уларнинг ўзига хос номлари бизга тарихдан сўзлайди. Чунки уларда халқнинг узоқ ва шонли тарихи, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаёти, маданий мероси акс этади".

ЗАҲМАТКАШ ЖУРНАЛИСТ, ЗУККО РАҲБАР
Бугун ким кўп — журналист кўп. Қоғоз керак эмас, ручка керак эмас, қўлингизда телефон бўлса бас, журналистсиз. Қизиғи, махсус маълумот бор-йўқлигининг аҳамияти йўқ, олий маълумот ҳақидаги дипломнинг бўлиши ҳам шарт эмас. Рост-ёлғонлиги тўғрисида ҳужжатга эга бўлмаган тўрт қатор хабарни телефонда эълон қилиб юборасиз — “журналистсиз”.
Албатта, хабар тарқатиш воситаси қоғоз ўрнига телефон бўлган ҳамма хабарчиларга ҳам тааллуқли эмас юқоридаги гаплар. Улар орасида, аслида, қалами ўткир ҳақиқий журналистлар ҳам, ҳақиқий журналистдан ошириб сифатли-салмоқли хабару мақолалар эълон қилаётганлар ҳам кам эмас.
Журналистикада қоғоз ўрнини телефон, электрон воситалар эгаллаётгани эса мутлақо салбий ҳодиса эмас, давр тақозоси, тараққиёт самараси деб қабул қилиш тўғри бўлади...

#Ҳудудлардан_хабарлар
📖 “NAVOIYAZOT”ДА ЯНГИ КИТОБ ТАҚДИМОТИ
Китоб – асрларни асрларга, замонларни замонларга боғловчи, аждодларнинг эзгу орзу-интилишларини авлодларга етказувчи бетимсол восита.
Ўзбекистон кимё саноатидаги етакчи корхоналардан бири — “Navoiyazot” АЖ ташаббуси билан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Навоий вилояти бўлими ҳамкорлигида “Navoiyazot” ишлаб чиқариш корхонаси ташкил топганлигининг 60 йиллиги юбилейига бағишлаб чоп этилган “Navoiyazot” акциядорлик жамияти — жадал янгиланиш ва инновацион ўзгаришлар даврида” номли янги китобнинг тақдимот маросими ўтказилди.