Jurnalistlar.uz
3.18K subscribers
19K photos
1.29K videos
23 files
8.68K links
Jurnalistlar.uz телеграм канали



Телефон: 71 230-91-70

Олимжон Ўсаров томонидан ташкил этилган

Электрон почта: [email protected]

Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси 30-уй
Download Telegram
#Ҳудудлардан_хабарлар

✔️ САЙЛОВ ЖАРАЁНЛАРИНИ ЁРИТИШДА ЖУРНАЛИСТЛАРНИНГ ЎРНИ ВА МАСЪУЛИЯТИ

🔺 Навоий шаҳридаги “Ёшлар медиа маркази”да Навоий вилояти ҳудудий сайлов комиссияси, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Навоий вилояти бўлими, вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида “Сайлов жараёнларини ёритишда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фаолларининг ўрни” мавзусида семинар ташкил этилди.

Навоий вилоятидаги оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар, ижтимоий тармоқ фаоллари ҳамда ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари иштирок этган мазкур семинарда дастлаб Навоий вилояти ҳудудий сайлов комиссияси раиси Шуҳрат Жўраев жорий йилги сайловлар янги сайлов қонунчилиги асосида ўтказилаётгани, уларни ёритишда журналистларнинг ўрни, сайловни ёритиш бўйича аккредитациядан ўтказилган ОАВ вакиллари олдига қўйиладиган вазифалар хусусида атрофлича сўз юритди.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
#Сайлов2024

✔️ Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш бўйича мурожаатларни тақдим этиш муддати ўз ниҳоясига етди

Сайлов қонунчилигига кўра, ОАВ вакиллари сайлов кампанияси даврида холис ахборотларни кенг, тезкор ва эркин тарқатиш, шунингдек ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ташкил этиши учун аккредитация қилинади.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
⚡️⚡️ КУРСДОШ ЖУРНАЛИСТЛАР УЧРАШУВИ
ёхуд “Биз – журналистлар ” китоби тақдимоти


Бугун пойтахтимиздаги “Иброҳимбек” маросимлар уйида Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетида 1990-1996 йилларда таҳсил олган курсдошларнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Узоқ йиллардан бери мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги оммавий ахборот воситалари ҳамда ахборот хизматларида фаолият олиб бораётган курсдошлар куннинг биринчи ярмида ўзлари бундан 28 йил илгари таълим олган Ўзбекистон Миллий университетига борди, даргоҳ ўқув хоналарида бўлиб, талабалик дамларни эсга олди. Билим масканида яратилган шарт-шароитлар билан танишиб, устозларини йўқлади, улар билан дилдан суҳбатлашди.

“Иброҳимбек” маросимлар уйида давом этган курсдошлар учрашуви тадбири доирасида “Биз – журналистлар ” китоби тақдимоти ўтказилди. Ушбу китобга курсдошларнинг публицистик материаллари, ҳикоя ва шеърлари киритилган.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов2024

🗺 Хорижда овоз бериш

✔️ Чет давлатлардаги Ўзбекистон фуқаролари сайловчилар рўйхатига кириш учун ёзма шаклда хориждаги сайлов комиссияларига ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига saylov.mfa.uz веб-сайти орқали электрон шаклда мурожаат қиладилар.

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Уюшма_минбари

21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни
_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _

📹 Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси сиёсий шарҳловчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Қобилбек Каримбековнинг давлат тили ва оммавий ахборот воситалари ҳақида мулоҳазалари

Бизни кузатиб боринг
YouTube | Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сайлов2024

‼️ 27 октябрь. Сайловда иштирок этинг!

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
#Ҳуррият_газетаси

ТИЛ — ТИРИК ОРГАНИЗМ

у ҳам худди инсон вужудидек парваришга, диққат-эътиборга муҳтож

Ёқимли ва мукаммал нутқ инсоннинг ҳеч нарсага қиёслаб бўлмайдиган маънавий бойлиги, жавоҳирлар тўла сандиғи ҳисобланади. Яхши сўз, яхши хабардан кўнглимиз қувонади, хурсанд бўламиз, дилимиз яйрайди. Шу боисдан ҳам халқимизда тил, талаффуз маданиятига эътибор бериш, ҳар сўз, ҳар жумлани ўйлаб гапириш, фикрни қисқа сўзлаб ифодалаш, муомала одобига ҳамиша риоя қилиш хусусида кўплаб ҳикматлар мавжуд. Инсоннинг нутқи шундай сирли хилқатки, унда сўзловчининг қалби, ички дунёси, таълим-тарбияси, одоб-ахлоқи ўз аксини топади.

“Эй ўғил-қизларим, тилга эҳтиёт бўлинглар! Киши дилини оғритадиган, кўнглини қолдирадиган, иззат-нафсига тегадиган, ор-номуси, шаънини оёқ ости қиладиган сўзлардан нари бўлинглар. Тилдан етган озор найза озоридан ёмон”, деб уқтиришади улуғ устозлар.

🖥  Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети – “Green University”да бўлди.

Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram | Facebook