Jurnalistlar.uz
3.22K subscribers
18.8K photos
1.27K videos
23 files
8.61K links
Jurnalistlar.uz телеграм канали



Телефон: 71 230-91-70

Олимжон Ўсаров томонидан ташкил этилган

Электрон почта: [email protected]

Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси 30-уй
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: Юртимиз тинч, халқимиз омон бўлсин! Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!

Бизни кузатиб боринг
🚀Telegram 🎬YouTube 📷Instagram 🔵Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари Наврўз сайли иштирокчилари билан мулоқот қилди

Бизни кузатиб боринг
🚀Telegram 🎬YouTube 📷Instagram 🔵Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Ҳар кунимиз Наврўздек гўзал, Наврўздек файзли ва мазмунли бўлсин!

Бизни кузатиб боринг
🚀Telegram 🎬YouTube 📷Instagram 🔵Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг Москва вилоятидаги "Крокус Сити Холл" концерт залида содир бўлган фожиа оқибатида ўнлаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Президент Владимир Путинга чуқур таъзия йўллади.

Мактубда Ўзбекистон тинч аҳолига қарши қаратилган бу террорчилик ҳаракатини қатъий қоралаши билдирилган.

Давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг яқинларига бардамлик, барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Президент Шавкат Мирзиёев направил глубокие соболезнования Президенту России Владимиру Путину в связи с трагическими событиями в концертном зале "Крокус Сити Холл" в Московской области, в результате которых погибли и пострадали десятки невинных людей.

В письме отмечается, что Узбекистан решительно осуждает данный террористический акт против мирного населения.

Глава нашего государства передал искренние слова поддержки близким погибших, а также пожелания скорейшего выздоровления всем пострадавшим.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Кўргазмамиз эшиклари барча учун очиқ! (+видео)

Пойтахтимиздаги Фотосуратлар уйидан махсус репортаж

📽 https://youtu.be/IIWAeIjB3ys

Бизни кузатиб боринг
🚀
Telegram 🎬YouTube 📷Instagram 🔵Facebook
#Қутлов

Бугун устоз журналист, “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоевнинг таваллуд куни

Аҳмаджон Мелибоев 1946 йил 23 март куни Қирғизистоннинг Ўш вилоятидаги Сафед Булон қишлоғида туғилган. 1974 йилда Тошкент давлат университети журналистика факультетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини ёшлар газетасида бошлаган. “Ёш гвардия” нашриётида бўлим муҳаррири, бош муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлаган. Ўзбекистон телевидениесида сиёсий шарҳловчи, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасида бош муҳаррир, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси вазифаларида самарали меҳнат қилган.

2018 йилдан ҳозирга қадар “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Аҳмаджон Мелибоевнинг “Бир заминда яшаймиз”, “Умидли дунё”, “Ёлғиз яшаб бўлмайди”, “Ҳуштакни ким чалади?”, “Умр учар юлдуз”, “Торнинг чўмичдан фарқи”, “Сувора соғинчи”, “Қирқ бешинчи бекат”, “Қабоҳат тўри”, “Ризқ дарахти”, “Ўзингни ўзинг бошла” номли публицистик тўпламлари, “Ўнғор эртаклари”, “Сафед Булон ҳикоялари” каби насрий асарлари нашр этилган.

Аҳмаджон Мелибоев 1997 йилда “Шуҳрат” медали, 2018 йилда “Дўстлик” ордени, 2021 йилда “Ўзбекистонда  хизмат кўрсатган журналист” унвони билан тақдирланган. 2019 йилда “Олтин қалам” танлови ғолиби бўлган.

💐 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси таниқли журналист Аҳмаджон Мелибоевни таваллуд айёми билан қутлаб, устозга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, ижодий ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.

💐Табриклаймиз!
🚀Telegram 🎬YouTube 📷Instagram 🔵Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов

Бугун “Нурли жол” газетаси бош муҳаррири Ғуломзакир Юсуповнинг таваллуд куни

Ғуломзакир Юсупов 1954 йил 23 март куни Тошкент вилоятида туғилган. 1988 йилда Тошкент давлат университети журналистика факультетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини “Шарқ” нашриётида бошлаган. “Тошкент оқшоми” газетасида катта мухбир, “Халқ сўзи” газетасида мухбир, “Қишлоқ ҳаёти” газетасида мухбир бўлиб ишлаган. 1998-2010 йилларда “Ишонч” газетаси шарҳловчилар гуруҳи раҳбари, бош муҳаррир ўринбосари, бўлим муҳаррири, 2010-2012 йилларда “Нурли жол” газетаси бош муҳаррири ўринбосари вазифаларида самарали меҳнат қилган. 2012 йилдан ҳозирга қадар “Нурли жол” газетаси бош муҳаррири лавозимида фаолият олиб бормоқда.

Ғуломзакир Юсупов 2014 йилда “Меҳнат шуҳрати”, 2021 йилда “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланган.

💐 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси таниқли журналист Ғуломзакир Юсуповни таваллуд айёми билан қутлаб, унга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, ижодий ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.

💐Табриклаймиз!
🚀Telegram 🎬YouTube 📷Instagram 🔵Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотда унга ва дўст Россия халқига Москва вилоятидаги "Крокус Сити Холл" концерт залида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди.

В ходе телефонного разговора Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев выразил глубокие соболезнования Президенту Российской Федерации Владимиру Путину и дружественному российскому народу в связи с многочисленными человеческими жертвами в результате теракта в концертном зале «Крокус Сити Холл» в Московской области.

#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Хотира

Саъдулла Ҳакимов ҳаёт бўлганида
73 баҳорни қарши олган бўларди


- - - - - - - - - -

Шараф билан яшалган умр

…Кўп бор таъкидлаганимдек, Саъдулла ака билан қарийб уч йил бир жамоада ишлаган бўлсак, бирон марта баланд овозда гапиргани, асабийлашгани, бирон тадбирни шошиб бажарганини кўрмаганман. Буни ўша пайтлари Уюшмада жавлон урганлар яхши билади.

Устоз хотиржам юрарди, муҳими, диди баланд эди. Номига тадбир ўтказишни истамасди. Тадбир ташкиллаштириш билан боғлиқ ҳамма ҳаракатлар олдиндан режалаштириларди, тайёргарлик кўриларди. Эҳтимол шу боисдан ҳам кўзда тутилган ишлар талаб даражасида уддаланарди. Яйраб-яшнаб ишлардик. Ходимлар у кишини ҳурмат қилганидан яхшироқ фаолият юритишга ҳаракат қиларди, десам тўғри бўлади.

✍️ Батафсил: Ўзбек (кирилл) | O‘zbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
🚀Telegram 🎬YouTube 📷Instagram 🔵Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Jurnalistlar.uz
#Диққат_эълон

📢Диққат, эълон!

🇺🇿 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, ОАВ ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида “Олтин қалам” XVIII Миллий мукофоти учун халқаро танловни эълон қилади.

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

📺 Телевидение йўналиши бўйича (1-, 2-, 3-ўринлар);

🎙 Радио йўналиши бўйича (1-,2-,3-ўринлар);

✍️ Босма нашрлар йўналиши бўйича (1-, 2-, 3-ўринлар);

🌐 Интернет нашрлари йўналиши бўйича (1-, 2-, 3-ўринлар);

🌍 Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун 1 та биринчи ўрин, 4 та иккинчи ўрин (ТВ, радио, босма ва интернет нашрлари йўналишлари бўйича);

12 та рағбатлантирувчи номинациялар бўйича ўтказилади.

‼️ Танловда ҳар бир иштирокчининг 2023 йил 31 мартдан 2024 йил 31 мартгача босма ва интернет нашрларида эълон қилинган, радио ва телевидениеда эфирга узатилган 5 тадан 7 тагача материаллари кўриб чиқилади.

✍️ Батафсил: Ўзбек (кирилл) | O‘zbek (lotin)

☎️ Мурожаат учун телефонлар:
🗣71 244-37-87 🗣71-244-64-62 🗣71 244-64-61

Бизни кузатиб боринг
🚀Telegram 🎬YouTube 📷Instagram 🔵Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Jurnalistlar.uz
#Диққат_эълон

📢Диққат, эълон!

🇺🇿 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан “Олтин қалам” XVIII Миллий мукофоти учун халқаро танлов эълон қилинди.

Танлов 5 та асосий номинация — телевидение, радио, босма нашрлар, интернет нашрлари ҳамда “Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун” йўналишлари бўйича ўтказилади.

⚡️⚡️ Шунингдек, танловда қуйидаги рағбатлантирувчи номинациялар жорий этилади:

1. “Ёшлар ҳаёти ва фаолиятига бағишланган энг яхши материаллар учун”

2. “Маънавиятни юксалтиришга қаратилган энг яхши материаллар учун”

3. “Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар энг яхши ёритилган материаллар учун”

4. “Давлат тилини ривожлантиришга бағишланган энг яхши таҳлилий материаллар учун”

5. “Миллий урф-одат ва анъаналаримиз акс этган энг яхши материаллар учун”

6. “Оила ва маҳалла мавзуси энг яхши ёритилган материаллар учун”

7. “Ҳарбий-ватанпарварлик мавзуси энг яхши ёритилган материаллар учун”

8. “Ўзбек тилининг гўзаллиги ва бой имкониятлари тарғиб этилган энг яхши материаллар учун”

9. “Энг яхши фоторепортаж учун”

10. “Публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун”

11. “Энг фаол теле ва радио бошловчи”

12. “Миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик мавзуси ёритилган энг яхши материаллар учун”

Танловнинг рағбатлантирувчи 12 та номинацияси ғолиблари диплом, “Олтин қалам” статуэткаси ва базавий ҳисоблашнинг 100 баробари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.

✔️ Танловда ҳар бир иштирокчининг 2023 йил 31 мартдан 2024 йил 31 мартгача босма ва интернет нашрларида эълон қилинган, радио ва телевидениеда эфирга узатилган 5 тадан 7 тагача материаллари кўриб чиқилади.

📚 “Публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун” рағбатлантирувчи номинацияси бўйича танловда қатнашиш истагида бўлганлар Ўзбекистон Журналистлар уюшмасига китобидан бир дона тақдим этади.

📶 Изоҳ: танлов ҳакамлар ҳайъати таклифи билан рағбатлантирувчи номинациялар номи ўзгариши мумкин.

Бизни кузатиб боринг
🚀Telegram 🎬YouTube 📷Instagram 🔵Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, муҳим ижтимоий-иқтисодий дастурлар ижроси билан танишиш мақсадида Наманган вилоятига жўнаб кетди.

✍️ Батафсил: Ўзбек (кирилл) | O‘zbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
🚀Telegram 🎬YouTube 📷Instagram 🔵Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифини Янги Наманган туманидаги “Гавҳар груп” корхонаси фаолияти билан танишувдан бошлади.

✍️ Батафсил: Ўзбек (кирилл) | O‘zbek (lotin)

Бизни кузатиб боринг
🚀Telegram 🎬YouTube 📷Instagram 🔵Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM