JIZZAX KADASTR
1.61K subscribers
14.7K photos
1.75K videos
5 files
8.31K links
Kadastr agentligi va Davlat kadastrlari palatasi Jizzax viloyati boshqarmalari ish faoliyati, sohadagi yangiliklar yoritib boriladi

📍 Manzil: Jizzax viloyati, Jizzax shahri, Yangi qo‘rg‘on ko‘chasi 2-uy

☎️ Telefon: +99872-226-77-62

@Jizzaxkadastr_bot
Download Telegram
#Kadastr #xizmatlar #kadastr_hujjati #qonunchilik

📝Kadastr pasportining shakllari quyidagi turlar bo‘yicha belgilangan

(O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020 yil 2-sentabr sanasidagi 535-son qarori)

Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari 👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram
Бугун Жиззах шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Жиззах шаҳрида иқтисодий-ижтимоий ва инвестицион соҳаларда олиб борилаётган ишлар, истиқболдаги режалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилади. Матбуот анжуманида ОАВ ходимлари, ахборот хизмати раҳбарлари, блогерлар иштирок этишди.
Forwarded from Kadastr - Live
#savol_javob

САВОЛ
Биз кўп қаватли уйда турамиз. Пастки қаватдаги қўшнимиз темир панжара билан атрофни ўраб олган. Ана шу панжара ноқонуний қурилма ҳисобланадими ва уни буздириб ташласа бўладими?

ЖАВОБ

Кўп квартирали уйлар атрофидаги ер участкаси умумий фойдаланишдаги ер участкаси ҳисобланади ва у ерда қурилмалар қуриш мумкин эмас.

Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 91-моддасига асосан Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари уларга ғайриқонуний равишда эгалик қилинган ва фойдаланилган вақтда қилинган сарф-харажатлар қопланмаган тарзда тегишлилигига кўра қайтарилади.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасини ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкаси ижарачисига ёки мулкдорига қайтариш тегишли туман, шаҳар, вилоят ҳокимининг қарорига биноан ёки суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#хатлов

Тошкент вилоятида олиб борилаётган хатлов ишлари "Севимли" телеканалининг "ЗАМОН" информацион дастури нигоҳида.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Audio
Ҳафта давомидаги асосий янгиликлар.

1.
Қашқадарёда фермер хўжаликларининг фойдаланишида бўлган ерларни «ИНОЛЛА» дастурида рўйхатдан ўтказиш ишлари бошлаб юборилди.

2. «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.

3. Қорақалпоғистон Республикасида якка тартибда уй-жой қуриш учун аукцион орқали реализация қилинган ер майдонлари тўғрисидаги маълумотлар инфографика шаклида жамоатчиликка тақдим этилди.

4. Сурхондарё вилоятида Ер ва кадастр назорати бўлими инспекторлари аттестация ўтказилди.

5. Мурожаатлар таҳлил қилинди.

6. Андижон ва Бухоро вилоятларида “Коррупцияга қарши курашиш ва уни келтириб чиқарувчи омилларни бартараф этиш” юзасидан давра суҳбати ўтказилди.

7. Фарғона вилоятида ПРEСС-ТУР ташкил этилди

8. Андижон вилоятида ўтказилган хатловда 13 минг 451 та янги объектлар аниқланди.

9. Кадастр агентлигининг davreestr.uz ахборот тизимида янги имкониятлар яратилди.
Ҳудудларда маҳаллий саноатни ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Бу борадаги ишларни “ички талабни ўрганиш – импортни таҳлил қилиш – ресурс базасини аниқлаш – янги лойиҳалар ишлаб чиқиш” занжири асосида ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.
24 та туман қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилиши белгиланди.
Саноат кооперациясини ривожлантириш, ҳар бир вилоятда саноат ярмаркалари ўтказиш бўйича кўрсатма берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по развитию местной промышленности в регионах.
Указано на необходимость организовать работу в этом направлении по цепочке «изучение внутреннего спроса - анализ импорта - определение ресурсной базы - разработка новых проектов».
На производстве стройматериалов будут специализированы 24 района.
Даны указания по развитию промышленной кооперации, проведению промышленных ярмарок в каждой области.

#Mirziyoyev #videoselektor #sanoat #hududlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Kadastr #xizmatlar #kadastr_hujjati #qonunchilik

📝KO‘CHMAS MULK OBYEKTIGA KADASTR PASPORTI QUYIDAGI HOLLARDA RASMIYLASHTIRILADI YOKI QAYTA RASMIYLASHTIRILADI


🔰ko‘chmas mulk obyektining bir qismi begonalashtirilganda yoki yer uchastkasi alohida bo‘linganda (bunda ikki qismga alohida kadastr pasporti shakllantiriladi);

🔰qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallanmagan yer uchastkalari xususiylashtirilgandan so‘ng ularning bir qismiga bo‘lgan huquq boshqa shaxsga o‘tganda;

🔰o‘z yer uchastkasida tegishli ruxsatnomalarni rasmiylashtirmasdan qurilgan bino va inshootlar mavjud bo‘lganda

(O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2020 yil 2-sentabr sanasidagi 535-son qarori)


Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari 👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram
Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Ўз вақтида кўрилган ва ўзаро мувофиқлашган саъй-ҳаракатлар туфайли Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги вазиятни барқарорлаштиришга эришилгани ва унинг кескинлашишига йўл қўйилмагани катта мамнуният билан қайд этилди.
Давлат раҳбарлари минтақада мавжуд барча масалаларни конструктив ва ишончга асосланган мулоқот орқали ҳал қилиш борасида қатъий эканликларини яна бир бор таъкидладилар.

Президенты Узбекистана и Кыргызстана провели телефонный разговор.
Лидеры с глубоким удовлетворением отметили, что благодаря своевременным и скоординированным усилиям удалось обеспечить нормализацию ситуации на участке кыргызско-таджикской границы и не допустить ее эскалации.
Главы государств вновь подтвердили твердую приверженность решению всех имеющихся вопросов
в регионе путем конструктивного и доверительного диалога.

#Mirziyoyev #muloqot #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter