JIZZAX KADASTR
1.6K subscribers
14.3K photos
1.71K videos
5 files
8.13K links
Kadastr agentligi va Davlat kadastrlari palatasi Jizzax viloyati boshqarmalari ish faoliyati, sohadagi yangiliklar yoritib boriladi

📍 Manzil: Jizzax viloyati, Jizzax shahri, Yangi qo‘rg‘on ko‘chasi 2-uy

☎️ Telefon: +99872-226-77-62

@Jizzaxkadastr_bot
Download Telegram
#Бугун_туғилган_кун
Давлат Кадастрлар палатаси Зарбдор туман филиали бошлиғи Қодирқулов Санжар Душабаевични таваллуд топган кунлари муносабати билан самимий қутлаймиз!
Ҳурматли Қодирқулов Санжар Душабаевич! Сизга бахт, омад, соғлик-саломатлик, оилавий хотиржамлик ва соҳавий улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз. Оилангиз ва Сизни қадрлаганлар бахтига доимо соғ-саломат бўлинг!!!
Ҳурмат билан: Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлар палатаси Жиззах вилояти бошқармалари жамоаси.
Forwarded from Kadastr - Live
#Qashqadaryo #Kadastr #Xalq_bilan_birga

Қашқадарё вилоятида ҳам май ойидан буён бир ойда икки маротаба кадастрга оид сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда. Натижада бу каби сайёр қабуллар фуқароларнинг қайта мурожаатларини ҳал этишда, мурожаатчиларнинг оғирини енгил қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
#kadastr #futbol
⚽️⛹🏻 Хабарингиз бор Кадастр агентлигининг 2021 йил 23 июльдаги буйруғига мувофиқ барча вилоятларда мини футбол тури бўйича мусобақалар ўтказиш топшири берилган эди.
🌐 Бугун яъни 07-август куни Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани марказий ўйингоҳининг мини футбол майдончасида Кадастр агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси ва (шаҳар) туман бўлимлари ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси ва унинг туман (шаҳар) филиаллари ўртасида футбол мусобақасининг саралаш босқичи ўтказилади.
🤾🏻👏 Барча жамоаларга омад тилаймиз!
🇺🇿Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг :
https://t.iss.one/Jizzax_kadastr_axborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr_xalq_bilan #Jizzax_kadastr
Фуқаро: "Уй-жой учун кадастр ҳужжатларимни олишда муаммолар бор эди. Шу сабаб Давлат кадастрлари палатаси Бахмал тумани филиалига мурожаат қилдим. Мурожаатимни ижобий ҳал қилдилар..."

Ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боринг
👇🏼 https://t.iss.one/Jizzax_kadastr_axborot
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи маслаҳат учрашувидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на третьей Консультативной встрече глав государств Центральной Азии

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ҲАФТАНИНГ МУҲИМ ХАБАРЛАРИ.

Kadatsr agentligi Qaraqalpaqtsan Respublikası basqarması tárepinen Shomanay rayonında ótkerilgen kóshpeli qabıllaw.

BUXORODA AHOLI MUROJAATLARINI JOYIGA CHIQIB O'RGANISH TASHKIL ETILDI.

UCHKO'PRIKLIK FUQARONING MUROJAATI HAL ETILDI.

Кадастр Агентлиги ва Давлат кадастрлар палатаси Тошкент шаҳар бошқармалари тизим ходимлари учун “Коррупцияга қарши кураш” мавзусида йиғилиш ўтказилди.

Кадастр агентлигининг 2021 йил 23 июлдаги буйруғига мувофиқ тизимда спорт мусобақалари ўтказилади.

Тадбиркор ва фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш мақсадида Сирдарё туманида сайёр қабули бўлиб ўтди.

Қашқадарёда 800 га яқин кадастрга доир фуқаролар мурожаати қайта кўриб чиқилмоқда.

Fuqarolar murojaatlari natijasi Navoiy viloyati misolida.

Кадастр агентлиги ходими Бегзод Отабеков тадбиркорлар билан очиқ мулоқотга тайёргарлик Республика штабига кадастр масаласи бўйича келиб тушаётган мурожаатлар тўғрисида ахборот берди.

Яна бир мурожаат ижобий ҳал қилинди. Қоракўллик Раҳмон ака миннатдор.

Xorazmda yer munosabatlari takomillashtirilmoqda.

Сирдарё вилоятида мансабдорлар ва 311 нафар фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди.
Сирдарё вилоятида мансабдорлар ва 311 нафар фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди

Кадастр агенглигининг Сирдарё вилоят бошқармаси туман шаҳар инспекторлари томонидан 311 та ҳолатда "Ерга бўлган ҳуқуқини ўз вақтида давлат рўйхатидан ўтказмаганлик" учун жисмоний ва юридик шахсларга 76 млн. 195 минг сўм жарима қўлланилди.

Ҳозиргa қадар 188 та ҳолатда 35 млн.182 минг сўм ундирилган, 123 та ҳолат тегишли ташкилот ва идораларга юборилган.

Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар, ер участкасига бўлган хуқуқни давлат рўйхатдан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этишингизни сўраймиз.

Эслатма: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 68² 1 моддасига кўра, Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Улашинг: @humanuzofficial
#Davlat_kadastrlari_palatasi #Hududiy_boshqarmalar #Andijon_viloyati

Xabaringiz bor 23-iyul kuni bo'lib o'tgan aholi murojaatlari bilan ishlash tizimini yangicha tashkil qilish chora-tadbirlari bo‘yicha videoselektor yig'ilishida berilgan topshiriqlar ijrosini ta'minlash maqsadida Davlat kadastrlari palatasi raisi Moxir Valiyev boshchiligida Davlat kadastrlari palatasi Andijon viloyati boshqarmasida kengaytirilgan yig‘ilish bo‘lib o‘tdi.

Yig‘ilishda fuqarolar murojaatlari bilan ishlash, targ‘ibot va tashviqot ishlarini yana-da kuchaytirish, har bir murojaatga individual yondoshish lozimligi taʼkidlandi. Bu bo‘yicha yig‘ilish qatnashchilariga tegishli ko‘rsatma va topshiriqlar berildi.

Shuningdek palata raisi Andijon viloyatida aholi murojaatlari bilan ishlash bo'yicha olib borilayotgan ishlar bilan yaqindan tanishib, murojaatlarni ijobiy hal qilish bo'yicha tegishli idoralar bilan integratsiyalashgan dastur faoliyati bilan tanishdi.
Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали 2021 йилнинг ўтган даврида 525 та мурожаат келиб тушган.

Ҳеч бир мурожаат эътиборимиздан четда қолмайди, мурожаатларни имкон қадар қонуний, ижобий ҳал этишга ҳаракат қиламиз. Асосий мақсадимиз, кадастр соҳасида фуқароларимизни қийнаётган муаммоларни бартараф этишга, одамларни ҳаётидан рози бўлиб яшашларига кўмаклашишдир – дейди Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси раҳбари Фаёзиддин Бердиқулов.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Puqaralardıń kadastr tarawı boyınsha múrájatların úyreniw boyınsha isshi topardıń jumısları Zo’r tv telekanalı «BU KUN» kórsetiwinde

📲Qaraqalpaqstan kadastr
instagram | facebook | youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Davlat_kadastrlari_palatasi #Hududiy_boshqarmalar #Farg_ona_viloyati

Davlat kadastrlari palatasi raisi Moxir Valiyev boshchiligida Davlat kadastrlari palatasi Farg'ona viloyati boshqarmasida kengaytirilgan yig‘ilish bo'lib otdi.

Mazkur yig'ilishda Farg‘ona viloyatida xatlovdan o‘tkazilgan 1050 ta MFYlardagi 859 815 ta yaʼni 100 foiz ko‘chmas mulk obyektlarning foydalanuvchilar haqidagi maʼlumotlar shakllantirilib, xatlovdan o‘tkazish ishlari yakuni tahlil qilindi.

Shuningdek viloyatning barcha tuman filiallarida aholiga sifatli kadastr xizmatlarini ko'rsatish tashkilotga bo'lgan ishonchni oshirishda xizmat qilishi alohida ta'kidlab o'tildi.

Kun tartibidagi eng muhim masala: fuqarolar murojaatlari bilan ishlash, targ‘ibot va tashviqot ishlarini yana-da kuchaytirish, har bir murojaatga individual yondashish lozimligi bo‘yicha viloyat boshqarmasi hamda barcha tuman filial rahbarlariga tegishli ko‘rsatma va topshiriqlar berildi.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УЧ ТУМАН (ФОРИШ, АРНАСОЙ, ДЎСТЛИК) ФУҚАРОЛАРИ БИЛАН САЙЁР ҚАБУЛ
Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармалари раҳбарлари томонидан жорий йилнинг июль ва август ойларида учта – Фориш, Арнасой ҳамда унга яқин бўлган Дўстлик туманлари фуқаролари билан ишлашнинг янгича тизими асосида САЙЁР ҚАБУЛ ўтказишди.
Сайёр қабулда ҳар иккала бошқарма раҳбар ва ходимлари томонидан мурожаатларни қайта кўриб чиқиш орқали уларнинг ижобий ҳал этилишига алоҳида эътибор қаратилди. Аёлларнинг мурожаатларига ечим топиш алоҳида эътиборда бўлди,
Дарҳақиқат, бугун деярли барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилиб, жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.
Халқ билан учрашиб, жойларга чиқиб уларнинг дардига қулоқ тутиш, шу орқали аҳолининг розилигига эришиш бугунги ҳар бир раҳбарнинг асосий вазифасига айланди.
«Жиззах овози» газетасининг 2021 йил, 7 август, №30-сонида «Коррупцияга қарши кураш: Муаммо ва ечим» сарлавҳа остида мақола чоп этилди.

https://t.iss.one/Jizzax_kadastr_axborot
#Davlat_kadastrlari_palatasi #Hududiy_boshqarmalar #Fuqarolar_murojaati
#Muammo_va_yechim

Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmalari tomonidan fuqarolar murojaatlarini ijobiy hal etish bo'yicha amalga oshirilayotgan ishlar:

Andijon viloyati

Buxoro viloyati

Jizzax viloyati

Namangan viloyati

Navoiy viloyati

Qashqadaryo viloyati

Samarqand viloyati

Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari 👇👇👇

Telegram | Facebook
#Davlat_kadastrlari_palatasi #Hududiy_boshqarmalar #Fuqarolar_murojaati
#Muammo_va_yechim

Davlat kadastrlari palatasi hududiy boshqarmalari tomonidan fuqarolar murojaatlarini ijobiy hal etish bo'yicha amalga oshirilayotgan ishlar:

Sirdaryo viloyati

Surxondaryo viloyati

Toshkent viloyati

Farg'ona viloyati

Xorazm viloyati

Qoraqalpog'iston Respublikasi

Toshkent shahri

Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari 👇👇👇

Telegram | Facebook