JIZZAX KADASTR
1.61K subscribers
14.5K photos
1.72K videos
5 files
8.2K links
Kadastr agentligi va Davlat kadastrlari palatasi Jizzax viloyati boshqarmalari ish faoliyati, sohadagi yangiliklar yoritib boriladi

📍 Manzil: Jizzax viloyati, Jizzax shahri, Yangi qo‘rg‘on ko‘chasi 2-uy

☎️ Telefon: +99872-226-77-62

@Jizzaxkadastr_bot
Download Telegram
#SAVOL
O‘zboshimchalik bilan qurilgan uy-joy va boshqa bino va inshootlarga kadastr hujjatlari tayyorlanib davlat ro'yxatidan o‘tkaziladimi?
O‘zboshimchalik bilan qurilgan bino va inshootlar shuningdek qurilish davrida foydalanish uchun qurilgan vaqtinchalik imoratlarga bo‘lgan huquqlar davlat ro‘yxatidan o‘tkazilmaydi.
❗️Bino va inshootlarga bo‘lgan mulk huquqining sud tomonidan tan olinishi hollari bundan mustasno.
🇺🇿 https://t.iss.one/Jizzax_kadastr_axborot
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #agentlik #komlaens #antikorrupsiya

Бир неча кун аввал Кадастр агентлиги коррупцияга қарши курашиш ва “Комплаенс-назорат” бўлими вакант лавозимларига танловнинг кейинги босқичи бошлангани ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра республикамизнинг барча вилоятидаги номзодлар тест синовидан ўтказилдилар.

📝 Жами 102 та талабгордан тест олинди.


Тез кунларда тест натижалари тўғрисида қўшимча ахборот берамиз.

Telegram Instagram YouTube Facebook
🔵Бугун Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармасида ОАВ ходимлари ва блогерлар учун матбуот анжумани бўлиб ўтди. “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили ижросига бағишланган мазкур тадбирда сўнгги йиллардаги солиқ ислоҳотлари мавзуси қизғин муҳокамада бўлди.

❇️Матбуот анжуманида вилоят ДСБ бошлиғи ўринбосари Жўрабек Ахбўтаев сўзга чиқиб, “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойилига кўра иш юритиш солиқ идораларининг асосий функциясига айланиб бораётганини рақамларда ифода этди.

🔵Тадбирда журналистларга яширин иқтисодиётга қарши курашда ҳамкорлик қилиш, тарғибот ишларини кучайтириш ҳамда ҳар қандай савол ва мурожаатлар бўйича аввало солиқ идораларига мурожаат қилишлари сўралди. Зотан, солиқ тўлаш маданияти янги Ўзбекистонни қуриш йўлида муҳим фуқаролик позицияси ҳисобланади.
Forwarded from Kadastr - Live
#prezident #surxondaryo

Сизлар билан учрашиб, муаммоларни ҳал этиш учун келганмиз. Бу ташрифга анчадан бери тайёргарлик кўрдик. Тошкентга боғлиқ масала қолмади. Энди берилган маблағ ва тизимни ақл билан ишлатиб, жойларда манзилли бажариш керак. Мен куйиб-пишганим билан сизлар жон куйдирмасангиз, халқнинг бири икки бўлмайди. Сурхондарёнинг ички имкониятларидан фойдалансак, одамларнинг дардига дармон бўлиш учун ҳамма шароит бор. Бунинг учун сектор раҳбарлари фидойи бўлиб, жойига тушиб, “маҳаллабай” тизимда ишлаши керак.

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев.
Forwarded from Kadastr - Live
#infografika #xisobot

📌Тошкент вилоятида ер участкалари ва ердан фойдаланувчиларнинг чегаралари хатлови ишларининг бориши тўғрисида МАЪЛУМОТ

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#kadastr #xizmat #maydon

🏠🏢 Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш хизматидан онлайн фойдаланинг.

Хизмат Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали амалга оширилади.

👇👇👇👇👇👇👇👇
Турар жойнинг майдони бўйича маълумотнома олиш учун онлайн ариза бериш

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Ер соҳасидаги муносабатларни тубдан такомиллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди
#3june #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Forwarded from Kadastr - Live
#PREZIDENT

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 июнь куни ер муносабатларини такомиллаштириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Ер - умуммиллий бойлик. Кейинги йилларда ушбу ресурсдан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, ер муносабатлари соҳасида қонунийликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, ахборот технологияларини жорий қилиш орқали ер ажратиш тартибининг очиқлиги ва шаффофлиги ортиб бормоқда, соҳада бюрократик тўсиқлар бартараф этилмоқда.

Бироқ, ер ресурсларини талон-торож қилиш, ўзбошимчалик билан эгаллаш ва ноқонуний сотиш ҳолатлари ҳали ҳам кузатилмоқда. Ноқишлоқ ва қишлоқ хўжалиги ерларини ажратиш тартиби барча учун бир хил ва шаффоф эмас.

Давлатимиз раҳбари бу борадаги камчиликларни кескин танқид қилиб, ерни бозор активига айлантириш, унинг иқтисодий қийматини белгилаш ва молиявий оборотга киритиш бўйича ишларни жадаллаштириш, ер ажратиш ва ундан фойдаланиш соҳасида давлат ва жамоатчилик назоратини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

- Бугунги кун тартибидаги масала жуда мураккаб. Бу соҳада қонун устуворлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ўз ижобий натижасини топмаяпти. Ер – халқни боқаётган мулк. Еримизга бўлган муносабатни мутлақо ўзгартиришимиз керак, - деб таъкидлади Президент.
Forwarded from Kadastr - Live
#Namangan_2021 #gullar_bayrami

💐Жорий йил май ойининг сўнгги ҳафтасида Кадастр агентлиги ва тизим ташкилотлари вакилларидан иборат жамоа ички туризм дастурини қўллаб қувватлаш ҳамда “Team building” ўтказиш мақсадида гуллар шаҳри Наманганга ташриф буюрди. Агентлик вакиллари “Бобур” истироҳат боғида ўтказилган мафтункор гуллар фестивалининг 60 йиллик юбилейида қатнашиш билан бирга, Султон Увайс Қароний мақбараси, ва унинг ажойиб архитектураси, музей экспонатлари, жумладан, Қуръони Каримнинг қадимий қўлёзма нусхаси ва “балиқли кўл” булоғи каби диққатга сазовор жойлар билан танишдилар.

🎗Маълумот учун: Жорий йилнинг 23 май куни бошланган анъанавий Халқаро гуллар фестивали Наманган шаҳрида 1961 йилдан буён ўтказиб келинади.

Telegram Instagram YouTube Facebook