JIZZAX KADASTR
1.6K subscribers
14.3K photos
1.71K videos
5 files
8.13K links
Kadastr agentligi va Davlat kadastrlari palatasi Jizzax viloyati boshqarmalari ish faoliyati, sohadagi yangiliklar yoritib boriladi

📍 Manzil: Jizzax viloyati, Jizzax shahri, Yangi qo‘rg‘on ko‘chasi 2-uy

☎️ Telefon: +99872-226-77-62

@Jizzaxkadastr_bot
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
#savol_javob

Томорқа ер эгаларига On-line тарзда микрокредитлар ажратилади

“Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4767-сон, 30.06.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, “Томорқа хизмати” МЖЧларга:

⭕️ иссиқхона, совутгичли омборхоналар, чорвачилик мажмуалари қуриш учун асосланган ҳисоб-китобларга мувофиқ ер майдони;
⭕️ вилоятлар ва туман (шаҳар)лар марказий деҳқон бозорларида, аҳоли гавжум пунктларида махсус савдо майдонлари ажратилади.

Қарорга кўра, кластер усулида фаолият юритадиган жами 25 та “Томорқа хизмати” МЖЧга 3 йил муддатга кредит ёки уларнинг устав капиталига кейинчалик сотиш ҳуқуқи билан улуш ажратилади.

♻️ Аҳоли томорқаларида етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун 20-30 тонналик кичик ҳажмли совутгичлар барпо этиш учун кредит берилади.

Марказий банкнинг асосий ставкасида 3 ой имтиёзли давр билан бир йил муддатга 4 фоиз банк маржасини ҳисобга олган ҳолда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш йўналишида 2 миллион сўмгача Оилавий тадбиркорлик маркази хулосасисиз On-line тарзда томорқа ер эгаларига микрокредитлар ажратиш механизми жорий этилади.

2023 йил 1 январга қадар “Томорқа хизмати” МЖЧ ҳамда қишлоқ хўжалиги кооперативларига бериладиган кредитлар бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, бироқ 3 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган ҳажмда кафиллик берилади.

〽️ Қарорга кўра, ажратиладиган кредитлар фоиз ставкасининг 7,5 фоизли пунктигача қоплаб бериш тизими жорий этилади.

Камида 30 та аҳоли томорқаларини суғориш учун ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш ҳаражатларининг 70 фоизини, бироқ 120 миллион сўмдан ошмайдиган қисмини қоплашга субсидия ажратилади.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#savol_javob

⁉️ Савол: Турмуш ўртоғим, 2 фарзандим билан 3 йилдан бери “ижара шартнома”сиз ижарада яшайман. Арзон жой олиш учун ҳокимиятга мурожаат қилган эдик хозир йўқлигини маълум қилишди. Яна қаерга мурожаат қилсак бўлади?

Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 январдаги 14-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисида низомга асосан кўп квартирали уйлардаги квартираларни яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларга бириктириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссия томонидан кўриб чиқилади. Комиссия туман ҳокимиятидан ташкил этилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сонли қарори билан тасдиқланган “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан, ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича бошланғич бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига субсидия тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, шу жумладан, даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни аниқлаш мезонлари, субсидияларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тасдиқланган.

Telegram Instagram YouTube Facebook
​​“Маҳаллабай” ишлаш жараёни Жиззах вилояти талқинида.
Ҳозирги кунда республика бўйича маҳаллабай ишлаш тизимида кенг миқёсда ишлар олиб борилмоқда. Шу жумладан, Жиззах вилоятида ҳам маҳаллабай ишлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Бизга маълумки, вилоят ҳудудининг маъмурий майдони 2117830 гектарни ташкил этиб, вилоятда 12 (ўн иккита) туман ва 1 (битта) шаҳар мавжуд. Шунингдек, вилоятдаги жами 294 та маҳалла фуқаролар йиғинида 255 580 та хонадон мавжуд бўлиб, жами 1403.2 минг киши истиқомат қилади.
Жиззах вилоятида жами 272 366 та кўчмас мулк объектлари мавжуд, жумладан:
- якка тартибдаги уй-жойлар сони 218 854 та;
- кўп квартирали уй-жойлардаги хонадонлар сони 36 726 та:
- нотурар жойлар 16 786 та бўлиб, барча кўчмас мулк объектлари “Кўчмас мулк-3” дастурига киритилган.
Маҳаллабай ишлаш жараёнида ушбу 272 366 та объектларнинг барчасига уй рақамлари шакллантирилди ва маълумотлар базасига тўлиқ киритилди.
Вилоятда бугунги кунда 3 минг 809 та (97,49 гектар) қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бўш ер майдонлари аниқланиб, юридик ва жисмоний шахслар мустақил равишда таклифларини беришлари учун e-kadastr.uz очиқ электрон саҳифасига жойлаштирилди. Шундан, “YERLEKRON” ААТга киритилган бўш ер майдонлари 3804 та (97.25 га)ни ташкил қилади.
Шунга кўра, вилоят ҳудудида 3 018 та ер майдонлари “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасидаги аукцион савдоларига чиқарилди. Аукцион савдоларига чиқарилган ер участкаларининг 936 таси (25.14 гектар) қисми 204 млрд. 410 млн сўмлик инвестиция киритиш, маҳаллий аҳоли учун 3 484 та янги иш ўринлари яратиш мажбурияти билан 7 млрд. 619 млн сўм миқдорда аукцион савдолари орқали сотилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаро Ф.Б.Касимовнинг мурожаати юзасидан Расмий муносабат

БАТАФСИЛ
https://telegra.ph/Rasmij-munosabat-04-10-6
Forwarded from Kadastr - Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр агентлигининг Ургут тумани бўлими ҳамда Давлат кадастрлари палатасига янги маъмурий бино фойдаланишга топширилди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Қашқадарёда 186 та бўш ер участкалари электрон аукционда сотилган

https://effect.uz/?p=76425

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFdyfQHlEeR0uCjgTQ
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Бош вазири Имрон Хон 14 апрель куни видеоанжуман шаклида учрашув ўтказадилар.
Тадбир кун тартибидан икки томонлама амалий шериклик ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари ўрин олган.
Саммит якунида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва таълим соҳаларига оид қатор қўшма ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

14 апреля состоится саммит Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева и Премьер-министра Пакистана Имрана Хана в режиме видеоконференции.
В повестку дня мероприятия включены актуальные вопросы двустороннего практического партнерства и регионального взаимодействия.
По итогам саммита планируется подписание ряда совместных документов в политической, торгово-экономической, транспортно-коммуникационной и образовательной сферах.

#Mirziyoyev #sammit #Pokiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг қаҳрамонлари Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади

Очередной выпуск нового проекта "С народом". Его герои расскажут о своей встрече с Президентом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#матбуот_анжуман

Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармасида "Ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар" мавзусида матбуот анжуман ўтказилди.

Батафсил Андижон МТРК лавҳасида.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун бўш ер участкалари

1 батафсил
2 батафсил

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Кадастр агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси томонидан Ер қонун бузилиши олдини олиш ва уни аниқлаш бўйича 2021 йилнинг уч ойи давомида 113 та ҳолатда жами 11,3 гектар ер майдонлари юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди.
Туманлар кесимида ноқонуний ҳолатлар:
🛑 Арнасой туманида 0 та ҳолатда 0 гектар;
🛑 Бахмал туманида 0 та ҳолатда 0 гектар;
🛑 Ғаллаорол туманида 14 та ҳолатда 1,07 гектар;
🛑 Ш.Рашидов туманида 10 та ҳолатда 0,67 гектар;
🛑 Дўстлик туманида 2 та ҳолатда 0,11 гектар;
🛑 Зомин туманида 0 та ҳолатда 0 гектар;
🛑 Зарбдор туманида 9 та ҳолатда 5,05 гектар;
🛑 Зафаробод туманида 11 та ҳолатда 0,14 гектар;
🛑 Мирзачўл туманида 0 та ҳолатда 0 гектар;
🛑 Пахтакор туманида 0 та ҳолатда 0 гектар;
🛑 Фориш туманида 4 та ҳолатда 0,57 гектар
🛑 Янгиобод туманида 5 та ҳолатда 0,69 гектар;
🛑 Жиззах шахрида 58 та ҳолатда 2.97 гектар; эгаллаб олинган.
Кўрилган чоралар:
Ҳуқуқбузарлик содир этган юридик ва жисмоний шахсларга 111 та ҳолатда огоҳлантириш хатлари юборилган;
Туман ҳокимликларига 34 та тақдимномалар киритилган;
Прокуратура органларига 28 та ҳолат бўйича маълумотлар тақдим этилган.
https://t.iss.one/Jizzax_kadastr_axborot )
Президент Шавкат Мирзиёев 12 апрель куни Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Йил якунигача пойтахтда қиймати 30 триллион сўмдан зиёд 847 та лойиҳани амалга ошириш ва қарийб 36 мингта иш ўрни яратиш кўзда тутилгани таъкидланди.
Тақдимотда, шунингдек, Андижон шаҳри яқинида қурилиши режалаштирилган “Янги Андижон” турар жой массивининг бош режаси ҳақида ҳам маълумот берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 12 апреля ознакомился с презентацией инвестиционных проектов, которые будут реализованы в городе Ташкенте.
До конца года планируется реализовать 847 проектов на сумму более 30 триллионов сумов и создать около 36 тысяч рабочих мест.
В ходе презентации главе государства также представили мастер-план жилищного массива «Янги Андижон», который планируется построить недалеко от города Андижана.

#Mirziyoyev #taqdimot #Toshkent #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент фармони билан 17 турдаги маълумотномани сўраш бекор қилинмоқда

📍
http://uza.uz/posts/257213

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
⚡️ Ёшлар масаласига бефарқ раҳбарлар лавозимидан озод этилди

Президент раислигида ёшлар масалаларига бағишлаб ўтказилаётган йиғилишда ёшлар билан ишлашни лозим даражада ташкил этмагани учун бир айрим раҳбарлар эгаллаб турган алвозимидан озод этилди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3uN0Jaw

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Республика бўйича 648 минг нафар ишсизлар “ёшлар дафтари”га киритилган бўлса, шундан биринчи чоракда 283 минг ёшларнинг бандлиги таъминланди. Бу жуда паст”, - Президент баҳоси.
__

"Если по республике в "молодежную тетрадь" включены 648 тысяч безработных, то в первом квартале было трудоустроено 283 тысячи молодых людей. Это очень мало", - оценка Президента.

@maxsus_rakurs