JIZZAX KADASTR
1.61K subscribers
14.5K photos
1.73K videos
5 files
8.23K links
Kadastr agentligi va Davlat kadastrlari palatasi Jizzax viloyati boshqarmalari ish faoliyati, sohadagi yangiliklar yoritib boriladi

📍 Manzil: Jizzax viloyati, Jizzax shahri, Yangi qo‘rg‘on ko‘chasi 2-uy

☎️ Telefon: +99872-226-77-62

@Jizzaxkadastr_bot
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун бўш ер участкалари

1 батафсил
2 батафсил

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент металлургия заводининг очилиш маросимида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Давлатимиз раҳбари ушбу йирик ва замонавий мажмуанинг мамлакатимиз иқтисодиётига таъсирини юксак баҳолаб, корхонани барпо этишга ҳисса қўшган лойиҳачи ва қурувчиларга, хорижий ҳамкорларга ташаккур изҳор этди.
Тошкент металлургия заводи фаолиятига старт берувчи рамзий тугма босилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие и выступил на церемонии открытия Ташкентского металлургического завода.
Глава государства высоко ценил экономический эффект от этого современного предприятия-гиганта, выразил благодарность проектировщикам и строителям, зарубежным партнерам, внесшим вклад в возведение завода.
Нажатием символической кнопки дан старт производству на Ташкентском металлургическом заводе.

#Mirziyoyev #tanishuv #Yangihayot #TMZ

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
🏢 Кадастр агентлиги томонидан 2022 йил 1 январга қадар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини уларнинг бозор баҳосига асосланган ҳолда аниқлаш, ҳар бир эгалик қилувчига (фойдаланувчига) тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари тўғрисида тўлиқ ва ишончли маълумотлар базасини яратиш учун ахборот тизимини такомиллаштириш, кўчмас мулк объектларини уларнинг бозор баҳосидан келиб чиққан ҳолда сифатли баҳолашдан ўтказиш методикаси ишлаб чиқилади.

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони.

БАТАФСИЛ
2020 йил 6 декабр куни таваллудининг 35 йиллигини нишонлаётган Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи Сидиков Нодир Эшкуватовични бошқарма жамоаси самимий муборакбод этади.
Ҳурматли Нодир Эшкуватович, Сизга ва оила аъзоларингизга узоқ умр, бахт-саодат, давлатимиз манфаатлари йўлида олиб бораётган соҳага оид ишларингизда ривож тилаймиз, мартабангиз бунданда улуғ бўлишини тилаб қоламиз.
Ҳурмат билан, Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси жамоаси.
Forwarded from Kadastr - Live
#Биласизми?

🏢 Нотурар жой бўлган кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни нотариал тасдиқлаш мажбурий эмас.

🇺🇿 Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 480-моддасига 2019 йил 20 март кунида киритилган қўшимча ва ўзгартиришларга асосан “Жисмоний ва юридик шахслар номларида бўлган нотурар жой бўлган кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни нотариал тасдиқлаш шарт эмас” деб белгиланган.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун бўш ер участкалари

1 батафсил
2 батафсил

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
🏢 КАДАСТР АГЕНТЛИГИ РАҲБАРЛАРИНИНГ АТТЕСТАЦИЯ НАТИЖАЛАРИ

Жорий йилининг ноябрь ойида Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида Кадастр агентлигининг жами 346 нафар раҳбарлари аттестация ўтказилди.

Натижалар таҳлил қилинганда 24 % аттестациядан ўтган, ‼️15 % шартли ўтган бўлса, 61 % раҳбарлар аттестациядан ўта олмагани маълум бўлди.

3 декабрдан бошлаб Кадастр агентлигининг туман-шаҳар филиаллари ходимларини аттестациядан ўтказиш ишлари бошланди. Ҳар бир вилоят кесимида натижалар эълон қилиб борилади.

❗️❗️❗️ Шунингдек, кадастр тизимидаги тозалаш ишлари натижаларига кўра жорий йилнинг 1 июнидан 1 декабрига қадар Агентлик тизимида фаолият юритиши давомида ўз ишига совуққонлик билан қараган, лавозимини суиистеъмол қилган ҳамда аҳолига хизмат кўрсатишда сусткашликка йўл қўйган 850 дан ортиқ ходимларнинг меҳнат шартномалари бекор қилинган.
Forwarded from Kadastr - Live
🇺🇿 Мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Конституциясини яратиш ғояси илк бор 1990 йил 20 июнда бўлиб ўтган мамлакат Олий Кенгашининг 2-сессиясида илгари сурилган.

Ушбу сессия Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов раислигида 64 кишидан иборат Конституциявий комиссияни тузиш тўғрисида қарор қабул қилган.

Комиссия ишлаб чиққан лойиҳа матбуотда эълон қилиниб, кенг муҳокама этилган.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 1992 йил 8 декабрда 12-чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 11-сессиясида қабул қилинган.
Forwarded from Kadastr - Live
7 декабрь санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси

Бугун 214 та мулк савдога чиқарилди. Бошланғич нархи 28,7 млрд.сўмлик 124 та мулк 46,4 млрд.сўмга реализация қилинди.

Реализация қилинган мулклар:

5 та давлат активи:
- Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳридан бошланғич нархи 27 млрд. 432 млн.сўм бўлган "Афросиёб Палас" ДУК меҳмонхонаси 43 млрд. 344 млн.сўмга сотилди.

67 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманидан нархи 3,4 млн.сўмлик ер участкаси учун 208,3 млн.сўм нарх тасдиқланди.

1 та дарё ўзанларини тозалаш ҳуқуқи:
- Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманидан нархи 263,1 млн.сўмлик дарё ўзанларини тозалаш ҳуқуқи 1,2 млрд.сўм нарх тасдиқланди

Бундан ташқари, юридик ва жисмоний шахсларнинг 9 та мулки, 26 та уй-жой қуриш учун ер участкалари, 1 та норуда қазилмаларни қазиш ҳуқуқи, 4 та ташқи реклама объектларини ўрнатиш ҳуқуқи реализация қилинди ҳамда 11 та давлат мулкини ижарага бериш бўйича савдолар ўтказилди.

❗️7 декабрь куни савдоси тўхтатилган мулклар ҳақида маълумот ➡️ e-auksion.uz/news-view?news_id=183
Forwarded from Kadastr - Live