JIZZAX KADASTR
1.6K subscribers
14.3K photos
1.71K videos
5 files
8.13K links
Kadastr agentligi va Davlat kadastrlari palatasi Jizzax viloyati boshqarmalari ish faoliyati, sohadagi yangiliklar yoritib boriladi

📍 Manzil: Jizzax viloyati, Jizzax shahri, Yangi qo‘rg‘on ko‘chasi 2-uy

☎️ Telefon: +99872-226-77-62

@Jizzaxkadastr_bot
Download Telegram
#Infografika #Xizmatlar

Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari 👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram
Солиқ солиш мақсадида турар жой объектларининг кадастр қийматини қай тартибда ҳисоблаш тартибини биласизми.
🇺🇿 Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 июльдаги "Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган нотурар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 561-сонли қарорига мувофиқ жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган нотурар кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш амалга оширилади.
Бунда:
🔰Нотурар бинолар ва иншоотлар тикланиш қийматининг яхлитланган кўрсаткичлари тўпламидан 1991 йилги нархлар даражасида асосий нархларнинг тикланиш қиймати олинади;
🔰Тикланиш қийматининг миқдори Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан тақдим этилган маълумотлар бўйича қурилиш материаллари индекс нархларининг ўтган йилги ўзгаришларини ҳисобга оладиган йиллик индекс коэффициентига кўпайтирилади;
🇺🇿 _Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 декабрдаги "Солиқ солиш мақсадида жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг, турар жой фондининг кадастр қийматини ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 1043-сонли қарорига мувофиқ жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларининг кадастр қийматини ҳисоблаш амалга оширилади.
_Бунда:
⭕️ Жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқида тегишли бўлган нотурар кўчмас мулк объектларининг кадастр қиймати учун ягона функционал кўрсаткич — нотурар кўчмас мулк объекти умумий майдонининг куб метри белгиланади.
⭕️ Объектларнинг ушбу Низомга мувофиқ ҳисоблаб чиқилган кадастр қиймати бу объектларнинг кадастр қийматини кейинги ҳисоблашгача (қайта ҳисоблашгача) ўзгаришсиз қолади.
⭕️ Кўчмас мулк объектларида ўзгаришлар бўлган тақдирда (реконструкция қилиниши, қўшимча иморатлар, объектлар қурилиши ва бошқалар), Кадастр агентлиги томонидан ушбу объектларнинг кадастр қиймати қайта ҳисобланади ҳамда давлат солиқ хизмати органларига қонунчиликда белгиланган муддатларда тегишли маълумотлар тақдим этилади.
🇺🇿Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг :
https://t.iss.one/Jizzax_kadastr_axborot
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
#Jizzax #kadastr #yer_nazorati
Жиззах вилоятида 144,7 гектар ер майдонларидан ноқонуний фойдаланилаётганлиги аниқланди.
🏢Кадастр агентлигининг Жиззах вилояти бошқармаси тизимида фаолият кўрсатаётган инспекторлар томонидан ўтказилаётган хатловлар натижасида жорий йилнинг 13 сентябрь ҳолатига ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш бўйича 673 та ҳолатдаги 144,7 гектар ер майдонлари аниқланди.
Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 144,7 гектар ер майдонининг 25,4 гектари уй-жой қуриш 1,9 нотурар жой қуриш, 106,9 гектари томорқа сифатида, 0,7 гектари балиқ ховузи қуриш,
9,5 гектари бошқа мақсадларни ташкил этмоқда.
Ўзбошимчалик билан эгалланган 673 та ҳолатнинг
157 та ерқонунбузилиши ҳолатлари жойида бартараф этилиши таъминланди.
🇺🇿Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг :
https://t.iss.one/Jizzax_kadastr_axborot
Forwarded from Kadastr - Live
#Prezident #Kadastr #Xalq_bilan_birga

Ижобий ҳал бўлган мурожаатлар ҳудудлар кесимида:

Қорақалпоғистон Республикаси - 361 та
Андижон вилояти - 563 та
Бухоро вилояти - 673 та
Жиззах вилояти - 564 та
Қашқадарё вилояти - 937 та
Навоий вилояти - 217 та
Наманган вилояти - 453 та
Самарқанд вилояти - 733 та
Сурхондарё вилояти - 1 258 та
Сирдарё вилояти - 302 та
Тошкент вилояти - 925 та
Фарғона вилояти - 1 269 та
Хоразм вилояти - 621 та
Тошкент шаҳар - 379 та

Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#seminar #davlat_tili

📚2021-yil 9-10-sentabr kunlari Kadastr agentligi va Davlat kadastrlari palatasining Qoraqalpog‘iston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boshqarmalarining Davlat tili to‘g‘risidagi qonunlarga rioya qilish masalalari bo‘yicha biriktirilgan xodimlari ishtirokida ZOOM orqali o‘quv-seminar bo’lib o’tdi.

📖 Unda “Yangi O‘zbekiston” gazetasining 2021-yil 17-avgustdagi 165-sonida chop etilgan O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning “Yangi O‘zbekiston demokratik o‘zgarishlar, keng imkoniyatlar va amaliy ishlar mamlakatiga aylanmoqda” maqolasi hamda Davlat tili to‘g‘risidagi qonunchilik talablariga muvofiq ish yuritish mavzulari bo‘yicha taqdimot materiallar bilan chiqishlar qilindi.

📌Keyingi bosqichda hududiy boshqarmalarning joylarda Davlat tili to‘g‘risidagi qonunlarga rioya qilish masalalari bo‘yicha biriktirilgan mutaxassislar tomonidan barcha xodimlar uchun o‘quv-seminarlar tashkil etiladi.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Бугун туғилган кун – Абдушукур Абдуллаев

Кадастр агентлиги директори ўринбосари, "Геоинновация" маркази директори, техника фанлари доктори Абдушукур Абдуллаев 1959 йил 13 сентябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган.

📍 https://uza.uz/posts/301243

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
Forwarded from TOSHKENT SHAHAR KADASTR
ТОШКЕНТ ШАҲРИ ЧЕГАРАЛАРИ ЎЗГАРТИРИЛМОҚДА

💠Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисида Тошкент вилоятининг Зангиота, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ ва Қибрай туманлари ҳамда Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларининг, шунингдек Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масала кўриб чиқилгани ҳақида хабар берган эдик.

💠Ялпи мажлисда муҳокама қилинган ушбу масала Сенат қарори билан Тошкент вилоятидан 7 853,3 гектар ер майдони Тошкент шаҳрига, Тошкент шаҳридан 171,3 гектар ер майдони Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилаётганмоқда. Худуд ерларини қабул қилиб олиш жараёнлари бошланган.

💠Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси мутасаддиларининг жойларга чиқиб ажратилаётган худудларни хатлов жараёнлари бўйича яна хабар берамиз.
#Xalq_bilan_birga
AHOLI MUROJAATLARI O'RGANILMOQDA

Kadastr sohasi bo'yicha aholi murojaatlarini o'rganish, ularning ijobiy va qonuniy yechimi borasidagi harakatlarni yanada rivojlantirish ishlari amalga oshirilmoqda.

Kadastr agentligi Farg'ona viloyati boshqarmasi boshlig'ining navbatdagi sayyor qabuli Farg'ona shahrida o'tkazildi. Unda aholi va tadbirkorlar sohaga oid masalalari bilan ishtirok etishdi.
Murojaatlarni Kadastr agentligi Farg'ona viloyati boshqarmasi boshlig'i, Davlat kadastrlari palatasi Farg'ona viloyati boshqarmasi boshlig'i va mas'ullar qabul qilishib, ijro uchun belgilab olishdi.

Shuningdek, DXM mutasaddilari ham ishtirok etishib, aholining kadastr hujjatlarini tayyorlash tartibi borasida ma'lumotlar berib o'tishdi.

Rasmiy sahifalarimizga obuna bo'ling!
YouTube | Telegram | Instagram | Facebook | TikTok