JIZZAX KADASTR
1.61K subscribers
14.4K photos
1.71K videos
5 files
8.14K links
Kadastr agentligi va Davlat kadastrlari palatasi Jizzax viloyati boshqarmalari ish faoliyati, sohadagi yangiliklar yoritib boriladi

📍 Manzil: Jizzax viloyati, Jizzax shahri, Yangi qo‘rg‘on ko‘chasi 2-uy

☎️ Telefon: +99872-226-77-62

@Jizzaxkadastr_bot
Download Telegram
#OAV_biz_haqimizda
«Жиззах ҳақиқати» газетасининг 2021 йил, 14 август, №65-сонида «Мурожаат ва ечим» рукни билан «Одамларни рози қилайлик» номли мақола чоп этилди.
https://t.iss.one/Jizzax_kadastr_axborot
#Korrupsiyaga_qarshi_kurash

KADASTR TIZIMIDA KORRUPSIYA BORMI?!

Kadastr hujjatlarini tayyorlash va rasmiylashtirish borasida to‘laqonli bilim va ko‘nikmaga ega bo‘lmaganlar mavjud. Tabiiy-ki, sodda insonlarni aldash, chuv tushirish ilinjida bo‘lgan firibgarlar, ularni o‘z tuzog‘iga ilintirishlari oson. Aldov yo‘liga o‘tib, “kadastr xodimiman” deb, tanishtirish holatlari ham bor. Ishi oson bitishini xohlaganlar esa aldanib, katta miqdordagi pullarni berib yuborishganini bilmay qolishadi.
Tushunib-tushunmay kadastr xodimlarini aybdorga chiqarishadi. Aslida, qonunbuzarlikka, korrupsiyaga qo‘l urganlar boshqa.
ALDANIB QOLMANG!
Kadastr tizimida bunday qing‘irlikka yo‘l qo‘yilmaydi!
Rasmiy sahifalarimizga obuna bo'ling!

https://t.iss.one/Jizzax_kadastr_axborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #yer_nazorati #Jizzax
Кадастр агентлигининг Жиззах вилоят бошқармаси ҳамда Ш.Рашидов туман бўлими инспекторлари томонидан туман ҳудудида ноқонуний (ҳуқуқий ҳужжатсиз) эгаллаб олинган ер участкалари ва ўзбошимчалик билан қурилган қурилмаларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш юзасидан изчил чоралар кўрилмоқда.
Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
https://t.iss.one/Jizzax_kadastr_axborot
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов 15 август куни оғир хасталик туфайли вафот этди.
Президент Шавкат Мирзиёев таъзияли хонадонга ташриф буюриб, марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
Марҳумнинг ҳақига дуо ўқилди. Президентимиз муфтийнинг эзгу ишларини ёдга олди.

15 августа после тяжелой болезни скончался председатель Управления мусульман Узбекистана, муфтий Усмонхон Алимов.
Президент Шавкат Мирзиёев сегодня посетил дом покойного, выразил соболезнования его семье.
Было прочитано дуа за покойного. Президент вспомнил благие дела муфтия.

#Mirziyoyev #taziya #UzmonxonAlimov #hamdardlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ер тўғрисидаги қонунчиликда айрим ваколатлар бекор қилинади.
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот
#16aug #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
#korrursiyaga_qarshi_kurash
#kadastr
#Jizzax
Коррупцияга йўл қўймаслик ва унинг олдини олиш мақсадида Кадастр агенлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармалари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи Н.Сидиков ҳамда бошқарма масъуллари Бахмал туманида бўлдилар.
Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармасининг Бахмал тумани филиалида ўтказилган йиғилиш мазкур глобал муаммонинг ечимига бағишланди.
Очиқ ва ўзаро суҳбат тарзида ўтказилган йиғилишда соҳа ходимларининг коррупция иллатидан узоқ бўлиш ва ўз вазифасига сидқидилдан ёндашиб, фақат тўғри йўлдан юриш кераклиги тушунтирилди.
🔗Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!
https://t.iss.one/Jizzax_kadastr_axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Ер муносабатларида ҳоким ваколатлари қисқарди

“Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек ерларни ҳисобга олиш ва давлат ер кадастрини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–708-сон, 16.08.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартишга кўра, халқ депутатлари Кенгаши ҳужжатлари устидан судга шикоят қилиш ва прокурор протест келтириши мумкинлиги белгиланди.

Суғориладиган ерни қурилиш қилиб ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлик учун тўғридан-тўғри жиноий жавобгарлик (2 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш) ўрнатилди.

📌 Суғориладиган ерни сотиш ёки уни қонунга хилоф тарзда ўзгага бериш учун жавобгарлик белгиланди. Унга кўра, ушбу ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилса, 8-10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазо чораси қўлланилади.

➡️ Бундан ташқари, қонун билан ерга оид қонунчиликни бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарликлар кучайтирилди.

📝 Ер кодексида вилоят ҳокимларининг қишлоқ хўжалик эҳтиёжлари ҳамда бошқа давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун эгалик қилишга, фойдаланишга ва ижарага ер бериш ваколати бекор қилиниб, ҳокимлар фақат ерни ижарага бериш бўйича танлов якунларини тасдиқлаши мумкин.

🔎 Вилоят ҳокимларининг ерга оид қарор лойиҳалари ҳудудий адлия органлари томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши шарт.

🔰 Туман ҳокимларининг ерни ижарага бериш ҳуқуқи чекланиб, қуйидаги ерларни ижарага бериш шартномаси туман ҳокимлиги билан тузилади:

Ҳукумат томонидан илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларига, агросаноат кластерларига, инвесторларга берилган ерлар;
вилоят ҳокимининг электрон танлов натижаларини тасдиқлашга оид қарори асосида ажратилган ерлар;
электрон аукцион асосида берилган ерлар;
хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар, халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар, чет эл жисмоний ва юридик шахсларига Ҳукумат томонидан ажратилган ерлар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Сирдарё вилоятида 337 та фуқаро ва мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликга тортилди

Кадастр агенглигининг Сирдарё вилоят бошқармаси туман шаҳар инспекторлари томонидан 327 та ҳолатда "Ерга бўлган ҳуқуқини ўз вақтида давлат рўйхатидан ўтказмаганлик" учун жисмоний ва юридик шахсларга 80 млн 115 минг сўм ва 10 та ҳолатда "Хўжалик ичидаги ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқиш, давлат ер кадастри юритиш қоидаларини бузиш" учун 2 млн 450 минг сўм жарима қўлланилган.

Қўлланилган жарималардан ҳозирги кунда 157 таси 15 кун ичида ихтиёрий равишда тўлагани учун 30% имтиёзга эга бўлиб, 26 млн 925 минг 500 сўм миқдоридаги жарималар тўланган.

Шунингдек, 42 та қонун бузилиш ҳолати бўйича 10 млн 290 минг сўм жарима ундирилган (имтиёзсиз).

138 та ҳолатда 33 млн 810 минг сўм маъмурий жарима ундирилиши учун тегишли ташкилот ва идораларга юборилган деб хабар бермоқда бошқарма Матбуот котиби.

Улашинг: @humanuzofficial
Forwarded from Kadastr - Live
Энди уйимизнинг кадастр ҳужжати бор

Кадастр соҳасига оид аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, бу борада коррупцияга йўл қўймаслик мақсадида Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармалари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.