JIZZAX KADASTR
1.6K subscribers
14.3K photos
1.71K videos
5 files
8.13K links
Kadastr agentligi va Davlat kadastrlari palatasi Jizzax viloyati boshqarmalari ish faoliyati, sohadagi yangiliklar yoritib boriladi

📍 Manzil: Jizzax viloyati, Jizzax shahri, Yangi qo‘rg‘on ko‘chasi 2-uy

☎️ Telefon: +99872-226-77-62

@Jizzaxkadastr_bot
Download Telegram
#Jizzax_kadastr
#Sayyor_qabul

⚡️ Ayni damda Yangiobod tumani, Yangiobod SHFY, Davlat xizmatlar markazi binosida fuqaro va tadbirkorlarning kadastr masalalaridagi murojaatlarini ko'rib chiqish va hal etish maqsadida sayyor qabul bo'lib o'tmoqda.

❤️Unda  Kadastr agentligi Jizzax viloyati boshqarmasi boshlig'i o'rinbosari N. Mamasiyayev va tuman mutasaddilari ishtirok etib, fuqarolarning murojaatlarini  o'rganishmoqda.

◼️Sayyor qabul haqida  batafsil ma'lumot beriladi.

🇺🇿Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:                                                  Telegram I 📸Instagram I 💬Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилган ишлар ва 2025 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда;

↪️ Жорий йилда 102 та ижтимоий хизмат маҳалла даражасига туширилгани қайд этилди.

↪️ Маҳалладаги ижтимоий ходимлар уйма-уй юриб, шу йил реестрда бўлмаган яна 95 минг муҳтож одамга ёрдам кўрсатди. 51 минг одамга ногиронлик белгиланди, 26 минги протез олди, ногиронлиги бор 5 минг бола боғча-мактабга жойлашди.

↪️ Йиғилишда ҳамма раҳбарлар ҳам эҳтиёжманд аҳолини ишли қилиб, даромадини кўпайтириш, уларга манзилли ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатишни тўғри ташкил қила олмаётгани кўрсатиб ўтилди.

↪️ Президент бу йил ижтимоий ҳимоя бўйича қилинган 34 та муҳим янгиликка қўшимча 28 та янги ташаббусни илгари сурди.

↪️ Камбағал оила фарзандларини чет тили, IT ва касб-ҳунарга ўқитиш учун қўшимча имкониятлар яратилади.Мутасаддиларга 1 мартгача тўгараклар очиб, камбағал оиладаги 118 минг ёшларни ўқитишни бошлаш топширилди. Тўгарак харажати 80 фоизгача бюджетдан қопланади.

↪️ Камбағал оиладаги 460 минг одам тиббий ёрдамга, 6 мингта оила эса уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож. Шу боис 2025 йилда муҳтож одамларнинг жарроҳлик амалиёти учун Тиббий суғурта жамғармасига қўшимча 185 миллиард сўм ажратилади.

↪️ Президент барча ҳужжатларни ўрнини босадиган битта – ижтимоий карта жорий этилишини эълон қилди. Ижтимоий карта билан автобус ва метрода бепул юриш, электр, газ ва ўқиш харажатига компенсация олиш мумкин бўлади, нафақа ва ёрдам пуллари ҳам шу картага тушади. Бу тизим 1 июлгача Тошкент шаҳри ва Янгийўл туманида синовдан ўтказилади, йил якунигача ҳамма жойда ишга туширилади.

↪️ 12 та ногиронлик реабилитация марказида эрготерапия, физиотерапия, даволаш-гимнастика хизматлари қамрови 5 карра оширилади.

↪️ Ногиронлиги борларга бериладиган протез ва реабилитация воситалари рўйхати 18 тадан 30 тага, маблағи эса 1,5 баробарга оширилди. Бунинг эвазига йил бошидан 100 минг одамни эҳтиёжи таъминланди.

↪️ Президент фармонига мувофиқ, йиғилишда Дилором Йўлдошевага “Мардлик” ордени тантанали топширилди. Келгуси йилда бундай инсонлар ҳақида камида 5 та мотивацион ҳужжатли ва бадиий фильмлар суратга олиш муҳимлиги таъкидланди.

↪️ Жойлардаги 130 та спорт мактаби, 90 та махсус таълим муассасаси ва 29 та “Мурувват” уйидаги спорт объектлари адаптив спорт турларига мослаштирилади. Жойларда 300 та янги “воркаут” майдончалари қурилади, уларда ҳам худди шундай шароитлар бўлади.

↪️ Яна бир тажриба – шу йили ногиронлиги бор болалар учун 73 та кундузги парваришлаш ва “Ғамхўрлик” гуруҳлари ташкил қилинди.

📩 Telegram   |  📩 Instagram    |  📩YouTube    | 📩 Facebook       | 📩 Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Jizzax_kadastr
#Sayyor_qabul
#Yangiobod_tumani

✍️Yangiobod tumanida sayyor qabul o'tkazildi✍️

Yuqorida xabar berganimizdek, 🌟Kadastr agentligi Jizzax viloyati boshqarmasi boshlig'i o'rinbosari N. Mamasiyayev  ishtirokida Yangiobod tumanida aholi hamda tadbirkorlar uchun sayyor qabul bo‘lib o‘tdi.

👨‍💻  Sayyor qabul jarayonida 12 nafar fuqaroning murojaatlari ko‘rib chiqilib, 2 nafar murojaatchiga mutaxassislar tomonidan huquqiy tushuntirish berildi. Shuningdek, 4 nafar fuqaroning murojaati joyida ijobiy hal etilishi ta’minlandi. Yechimi ma’lum vaqt talab etiladigan 6 ta murojaat ijrosi nazoratga olindi.

◼️Shuningdek, aholi hamda tadbirkorlar uchun O'zbekiston Respublikasining 2024-yil 15-noyabrdagi O‘RQ-997-son Qonuni mazmun-mohiyati, ahamiyati yuzasidan ham ochiq muloqot tashkil etilib, batafsil tushunchalar berildi.

🇺🇿Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:                                                   Telegram I 📸Instagram I 💬Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание, посвященное обсуждению результатов работы в сфере социальной защиты и приоритетных задач на 2025 год.

#Mirziyoyev #videoselektor #ijtimoiyhimoya #tashabbuslar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X