JIZZAX KADASTR
1.61K subscribers
14.5K photos
1.73K videos
5 files
8.23K links
Kadastr agentligi va Davlat kadastrlari palatasi Jizzax viloyati boshqarmalari ish faoliyati, sohadagi yangiliklar yoritib boriladi

📍 Manzil: Jizzax viloyati, Jizzax shahri, Yangi qo‘rg‘on ko‘chasi 2-uy

☎️ Telefon: +99872-226-77-62

@Jizzaxkadastr_bot
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
Қашқадарё вилоятида 94 фоиз ерга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилмаган.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига бўлиб ўтган ташрифи давомида Кадастр агентлиги ва Кадастр палатасига вилоятда ерга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш топшириғи берилган.

Унда кўчмас мулк обектлари, қишлоқ ва фермер хўжаликлари ерлари ҳамда захира ерлари тўлиқ қамраб олинади.

Бугун вилоятнинг Касби туманида 🏢 Кадастр агентлиги раҳбари Халилилло Турахужаев ишчи гуруҳ билан учрашиб аниқ топшириқ ва йўналишларни белгилаб берди.

Бугундан Касби, Яккабоғ ва Қарши туманларида ишлари бошлаб юборилди.

Ерга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари биринчи бўлиб Қашқадарё вилоятида амалга оширилмоқда.
Forwarded from Kadastr - Live
🏢 Жиззах вилоятида ўтказилган аттестация натижалари

Жиззах вилояти бошқармасининг туман бўлимлари
ҳамда Кадастр Палатасининг туман (шаҳар) филиалининг раҳбарлари аттестациядан ўтказилди.


26 % раҳбар аттестациядан ижобий ўтган бўлса, ‼️ 16 % шартли ўтган. 58 % раҳбар аттестациядан ўта олмаган.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
💳 Кадастр паспортини тайёрлаш объектнинг мураккаблигига қараб қуйидаги муддатларда амалга оширилади:

🏠 🏢 кўчмас мулк объектларининг турар жойга оид қисми бўйича:

🏢 кўп квартирали уйдаги квартира — 3 иш кунигача;
🏠 якка тартибдаги турар жой — 5 иш кунигача;

🏬🏫 кўчмас мулк объектларининг нотурар жойга оид қисми бўйича:

умумий майдони 100 кв.м. гача5 иш кунигача;
умумий майдони 100 кв.м дан 1 000 кв.м. гача7 иш кунигача;
умумий майдони 1 000 кв.м дан 5 000 кв.м. гача10 иш кунигача;
умумий майдони 5 000 кв.м дан 15 000 кв.м. гача15 иш кунигача;
умумий майдони 15 000 кв.м дан 50 000 кв.м гача20 иш кунигача;
умумий майдони 50 000 кв.м дан ортиқ — 25 иш кунигача;

ажратилган ер участкалари бўйича3 иш кунигача.

Кадастр (йиғмажилди) паспорти йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда),
қоғоз ёки пластик шаклда янги кадастр паспорти икки иш куни мобайнида берилади.
Forwarded from Kadastr - Live
19 ноябрь санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси

Бугун 141 та мулк савдога чиқарилиб, бошланғич нархи 1,8 млрд.сўмлик 185 та мулк 3,5 млрд.сўмга реализация қилинди.

Реализация қилинган мулклар:

6 та давлат мулки объектлари ижараси бўйича:
- Тошкент шаҳар, Яшнобод туманидан йиллик ижара ставкаси 20,6 млн.сўм бўлган давлат объекти 21,6 млн.сўмга реализация қилинди.

66 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳридан нархи 15,3 млн.сўмлик ер участкаси учун 263,5 млн.сўм нарх тасдиқланди.

99 та уй-жой қуриш учун ер участкалари:
- Хоразм вилояти, Шовот туманидан нархи 2,9 млн.сўмлик ер участкаси учун 14 млн.сўм нарх тасдиқланди.

Бундан ташқари, ижро ҳужжатлари бўйича 14 та мулк реализация қилинди.

❗️19 ноябрь куни савдоси тўхтатилган мулклар ҳақида маълумот ➡️ e-auksion.uz/news-view?news_id=167

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
Кадастр агентлигида “Коррупцияга қарши курашиш ва бу борадаги қонунчилик нормалари” мавзусида матбуот навбатдаги анжуман бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Кадастр агентлиги масъуллари иштирок этишди.

Матбуот анжумани мавзуси долзарблигини инобатга олиб 14 та ҳудудий бошқармалар видеоалоқа орқали иштирок этишди.
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро пресс-клубнинг "Замонавий шаҳарсозлик: муаммолар, таҳлил ва ечимлар" мавзусидаги сессиясидан.
"Собиқ кадастр қўмитаси тизимидаги кўпгина ходимлар идорани ер олди-сотдиси “бозор”ига айлантириб олишган"

#ЖИНОЯТ

👉 https://darakchi.uz/uz/108355

Darakchi.uz расмий саҳифалари

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
Эндиликда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказмаган ердан фойдаланувчи субъектлар тўғрисидаги маълумотлар Миллий геоахборот тизимидан олинади

#ЖАМИЯТ

👉 https://darakchi.uz/uz/108378

Darakchi.uz расмий саҳифалари

Telegram | YouTube | Facebook | Instagram
Forwarded from Kadastr - Live
26 ноябрь санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси

Бугун 166 та мулк савдога чиқарилди. Бошланғич нархи 11,2 млрд.сўмлик 195 та мулк 14,3 млрд.сўмга реализация қилинди.

Реализация қилинган мулклар:

4 та давлат активи:
- Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманидан бошланғич нархи 1 сўм бўлган давлат объекти 25 млн.сўмга сотилди.

60 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Фарғона вилояти, Учкўприк туманидан нархи 67,7 млн.сўмлик ер участкаси учун 700,7 млн.сўм нарх тасдиқланди.

79 та уй-жой қуриш учун ер участкалари:
- Хоразм вилояти, Янгибозор туманидан нархи 2,6 млн.сўмлик ер участкаси учун 42,8 млн.сўм нарх тасдиқланди.

Бундан ташқари, ижро ҳужжатлари бўйича 11 та, юридик ва жисмоний шахсларнинг 25 та мулки, 2 та ташқи реклама объектларини ўрнатиш ҳуқуқи, 2 та норуда қазилмаларни қазиш ҳуқуқи реализация қилинди.
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Новости 24 | В Агенстве по противодействию коррупции был подписан меморандум о соотрудничестве с рядом организации
#27nov #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
27 ноябрь санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси

Бугун 184 та мулк савдога чиқарилди. Бошланғич нархи 24,1 млрд.сўмлик 143 та мулк 25,9 млрд.сўмга реализация қилинди.

Реализация қилинган мулклар:

2 та давлат активи:
- Тошкент вилояти, Нурафшон шахридан "Тўйтепа металл қурилмалари" АЖнинг устав капиталидаги 84,4 фоиз давлат акция пакетлари учун Агентлик томонидан 20 млрд.сўмга олди-сотди шартномаси имзоланди.

21 та давлат мулки ижараси бўйича:
-
Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳридан бошланғич йиллик ижара ставкаси 19,8 млн.сўм бўлган бўш турган давлат биноси 215,8 млн.сўмга ижарага берилди.

73 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Хоразм вилояти, Хива туманидан нархи 7,5 млн.сўмлик ер участкаси учун 179,8 млн.сўм нарх тасдиқланди.

16 та уй-жой қуриш учун ер участкалари:
- Қорақалпоғистон Республикаси, Тахиатош туманидан нархи 3,8 млн.сўмлик ер участкаси учун 5,9 млн.сўм нарх тасдиқланди.

Бундан ташқари, ижро ҳужжатлари бўйича 8 та, юридик ва жисмоний шахсларнинг 19 та мулки, 4 та норуда қазилмаларни қазиш ҳуқуқи реализация қилинди.

❗️27 ноябрь куни савдоси тўхтатилган мулклар ҳақида маълумот ➡️ e-auksion.uz/news-view?news_id=178
Forwarded from Kadastr - Live
2019 йилнинг декабрь ойидан 2020 йилнинг 1 октябргача республика бўйича 49 403 та ҳолатда жами 11 287 гектар ер майдони юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ерлардан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги Ер назоратчилар томонидан аниқланди.

Аниқланган ер қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва чоралар кўриш мақсадида:

- ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганларга нисбатан
35 565 маротаба кўрсатма ва огоҳлантиришлар берилди;
- аниқланган 5 900 та ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жойлардаги прокуратура органларига киритилди;

- ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонларини ҳамда қурилган ноқонуний қурилишларни буздириш ва тегишли чоралар кўришни сўраб 19 886 та ҳолат бўйича Судларга даъво аризалар киритилди;

- “Ер кодекси”нинг 85-моддаси талабларидан келиб чиқиб,
10 000 та ҳолат бўйича ҳокимликларга тақдимномалар киритилди.

Натижада 49 403 та ҳолатда аниқланган қонун бузилиш ҳолатларидан 25 862 таси ёки 52 фоизи бартараф этилди.
Forwarded from Kadastr - Live
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун бўш ер участкалари

1 батафсил
2 батафсил

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
Кадастр агентлиги бошқарма бошлиғи Фарҳод Тухташевнинг "Даракчи" газетаси мухбири билан суҳбати.
Forwarded from Kadastr - Live