JIZZAX KADASTR
1.61K subscribers
14.4K photos
1.71K videos
5 files
8.14K links
Kadastr agentligi va Davlat kadastrlari palatasi Jizzax viloyati boshqarmalari ish faoliyati, sohadagi yangiliklar yoritib boriladi

📍 Manzil: Jizzax viloyati, Jizzax shahri, Yangi qo‘rg‘on ko‘chasi 2-uy

☎️ Telefon: +99872-226-77-62

@Jizzaxkadastr_bot
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
DIQQAT SO'ROVNOMA

Hurmarli kanalimiz a'zolari! Bizning rasmiy sahifamizni O'zbekistonning qaysi hududidan kuzatib bormoqdasiz?

Andijon viloyati - 63
👍👍👍 10%
Farg'ona viloyati - 45
👍👍👍 7%
Namangan viloyati - 206
👍👍👍👍👍👍👍👍 34%
Toshkent viloyati - 191
👍👍👍👍👍👍👍 32%
Toshkent shahar - 60
👍👍👍 10%
Sirdaryo viloyati - 18
👍👍 3%
Jizzax viloyati - 21
👍👍 3%
👥 604 человека уже проголосовало.
Forwarded from Kadastr - Live
Тупроқ сифати ва унумдорлик даражасини аниқлаб берадиган Ўзбекистондаги миллий ва ҳалқаро сертификатга эга бўлган ягона лаборатория ҳақида биласизми?

2019 йил 07 августдаги «Давергеодезкадастр» давлат қўмитасининг 425-09 сонли буйруғига асосан қўмита тизимида "Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлил маркази" давлат унитар корхонаси ташкил қилинди.

"Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлил маркази" давлат унитар корхонаси мураккаб ва муҳим вазифаларни бажаришда аккредитациядан ўтказилган ISO/IES 17025:2007 сертификатига эга бўлган.

Тупроқ синов лабораториясида тупроқ ва сув таркибини барча турдаги хоссалари ва хусусиятлари тез ва сифатли аниқланади. Таҳлил натижаларини 160 дан ортиқ давлатлар тан олади ва уларни хорижда такроран таҳлил қилиш талаб этилмайди.

Батафсил маълумотлар
👇👇👇
Youtube | Telegram | Instagram | Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#kun_tarixi
22-Avgust. Rossiya Federatsiyasining Davlat bayrog'i kuni. Har yili 22-avgust kuni Rossiya Federatsiyasi Prezidentining 1994 yil 20-avgustdagi 1714-sonli Farmoni asosida tashkil etilgan Rossiya Federatsiyasi Davlat bayrog'i kunini nishonlaydi.
Birinchi oq-ko'k-qizil bayroq Aleksey Mixaylovichning Dedinovskaya kemasozligida 1667-1669 yillarda qurilgan birinchi rus harbiy kemasi "Burgut" da ko'tarilganiga ishoniladi. Ammo bayroq rasmiy maqomni faqat 1896 yilda qo'lga kiritdi, o'sha paytda Nikolay II ning taxtga o'tirishi arafasida Adliya vazirligi "oq-ko'k-qizil rang, boshqa hech kim milliy hisoblanmasligi kerak" degan qarorga keldi.
Hozirgacha tarixchilar va tadqiqotchilar Rossiya bayrog'i uchun bu ranglar nima uchun tanlanganligi to'g'risida bir qator qarashlar mavjud. Bir versiyaga ko'ra, oq - olijanoblik va poklikni, ko'k - halollik va sadoqatni, qizil esa - rus xalqiga xos bo'lgan mardlik, jasorat va saxovatni anglatadi, shuningdek, vatan uchun to'kilgan qon rangidir.
Forwarded from Kadastr - Live
Yer geoportali orqali kosmik suratlar asosida yer resurslari xatlovdan o‘tkazildi

O‘tkazilgan xatlov natijalariga ko‘ra tumanlarning ma’muriy chegarasidagi yer maydonlari tahlil qilinganda, Karmana tumanida 4517 gektar, Zarbdor tumanida 4156 gektar, Qiziriq tumanida 2965 gektar, Buxoro tumanida 2524 gektar, Zafarobod tumanida 1936 gektar, Quyichirchiq tumanida 1428 gektarga umumiy yerlari yer hisobotiga nisbatan ko‘p ekanligi aniqlandi.

BATAFSIL BU YERDA
Forwarded from Kadastr - Live
"Ўздаверлойиҳа" институтида 06.01.10-“Ер тузиш, кадастр ва ер мониторинги” ихтисослиги (Фан тармоғи – қишлоқ хўжалиги) бўйича таянч докторантура ва мустақил изланувчиликка (PhD ва DSc га) қабул қилинган 1-босқич докторантларнинг 2020 йил 1-ярим йиллик ҳисоботлари видеоконференция шаклида муҳокама қилинмоқда.
Forwarded from Kadastr - Live
Ҳудудий "Ермулккадастр" давлат корхоналари туман (шаҳар) филиалларида сақланаётган кадастр йиғма жилдларининг архив нусхалари оммавий рақамлаштирлмоқда.

Ушбу жараён “Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва кадастр тизимини модернизация қилиш” лойихасининг ажралмас бир қисми бўлиб, рақамлаштирилган маълумотлар эндиликда “Маълумотларни қайта ишлаш маркази”га йиғилади ва ахборот тизимларига интеграция қилинади.

Ушбу жараён Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий марказида (ДКГКМ) амалга оширилади.

Ҳозирда https://digitization.ygk.uz/ манзили орқали ҳудудлар кесимида бажарилган ишларнинг хисобини онлайн режимда кузатиб бориш имконияти мавжуд.

Тасдиқланган режа-графикга асосан Оммавий рақамлаштириш ишлари 2020 йилнинг якунига қадар тугатилиши режалаштирилган бўлиб, кейинги босқичда уларни ахборот тизимлари билан интеграция қилиш амалга оширилади.
Forwarded from Kadastr - Live
Кўп қаватли турар жойлар қуриш учун ер участкалари

1️⃣ Тошкент шаҳридан ер 581 млн.сўмдан (кўриш)
2️⃣ Чирчиқ шаҳридан ер 100,8 млн.сўмдан (кўриш)
3️⃣ Олмалиқ шаҳридан ер 36,2 минг сўмдан (кўриш)
4️⃣ Нурафшон шахридан ер 94,7 млн.сўмдан (кўриш)
5️⃣ Бекобод шаҳридан ер 162,6 млн.сўмдан (кўриш)
6️⃣ Жиззах вилоятидан ер 4,8 млн.сўмдан (кўриш)
7️⃣ Навоий шаҳридан ер 72,2 млн.сўмдан (кўриш)
8️⃣ Нукус шаҳридан ер 7,3 млн.сўмдан (кўриш)

БАТАФСИЛ
Forwarded from Kadastr - Live
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари

1️⃣ Қорақалпоғистондан ер 1,6 млн.сўмдан (кўриш)
2️⃣ Бухоро вилоятидан ер 8,9 млн.сўмдан (кўриш)
3️⃣ Навоий вилоятидан ер 1,2 млн.сўмдан (кўриш)
4️⃣ Жиззах вилоятидан ер 2,8 млн.сўмдан (кўриш)
5️⃣ Қашқадарё вилоятидан ер 1,4 млн.сўмдан (кўриш)
6️⃣ Хоразм вилоятидан ер 1,5 млн.сўмдан (кўриш)
Forwarded from Kadastr - Live
#kun_tarixi
23-Avgust. Qul savdosini eslash va uni bekor qilishning xalqaro kuni.
Ushbu sana 1998 yilda YUNESKO Ijroiya kengashining 150 sessiyasi tavsiyasiga binoan 1791 yilda San-Domingo va Gaitida qullar qo'zg'oloni bo'lgan kunga belgilangan bo'lib, bu qullik tizimini yo'q qilish jarayonining boshlanishini belgilab qo'ygan.
2007 yil 23 avgustda Liverpulda asosan transatlantik qul savdosiga qaratilgan Xalqaro qullik muzeyi ochildi. Senegal qirg'og'idagi Gori oroli, qul savdogarlari uchun asosiy tranzit punkti bo'lgan, har yili qul savdosi qurbonlari xotirasi marosimi o'tkaziladi.
Garchi qullik xalqaro miqyosda yo'q qilingan va qoralangan bo'lsa ham, u hali ham yangi shakllarda mavjud va bugungi kunda butun dunyo bo'ylab millionlab odamlarga ta'sir ko'rsatmoqda.
Ba'zi mamlakatlarda o'z bayramlari - qullikdan ozod bo'lish kunlari nishonlanadi. Masalan, Yamaykada ozodlikka chiqarish kuni 1 avgustda nishonlanadi.
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Жиззах вилояти касалхоналарида россиялик шифокорлар ўз тажрибалари билан алмашмоқдалар
#uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖИЗЗАХ АХЛИ ХАМ МУСТАҚИЛЛИКНИНГ 29 ЙИЛЛИГИНИ МУНОСИБ КУТИБ ОЛИШ ТАРАДУДИДА
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилоятида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича Ер ресурслари ва давлат кадастри йўналиши амалга оширилаётган ишлар ҳақида лавҳа.
Forwarded from Kadastr - Live
““ГЕОДЕЗИЯ ВА КАРТОГРАФИЯ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ги Ҳукумат қарори муҳокамага қўйилди.

Муаллиф Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси.

Муҳокамага чиқариш санаси 24 август 2020 йил.

Якунланиш санаси 8 сентябрь 2020 йил.

ID-21214

Қарор билан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган умумдавлат аҳамиятига молик геодезия ва картография ишларини бажариш натижасида олинган геодезия ва картография материалларини (маълумотларини) экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланиши кўзда тутилган.

ҚАРОР ЛОЙИҲАСИ БИЛАН ТАНИШИНГ
Forwarded from Kadastr - Live
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари

1️⃣ Қорақалпоғистондан ер 1,6 млн.сўмдан (кўриш)
2️⃣ Бухоро вилоятидан ер 8,9 млн.сўмдан (кўриш)
3️⃣ Навоий вилоятидан ер 1,2 млн.сўмдан (кўриш)
4️⃣ Жиззах вилоятидан ер 2,8 млн.сўмдан (кўриш)
5️⃣ Қашқадарё вилоятидан ер 1,4 млн.сўмдан (кўриш)
6️⃣ Хоразм вилоятидан ер 2,9 млн.сўмдан (кўриш)
Forwarded from Kadastr - Live
Yer geoportali orqali kosmik suratlar asosida yer resurslari xatlovdan o‘tkazildi.

Xatlov natijalari inforafikada
Forwarded from Kadastr - Live
Давергеодезкадастр қўмитаси раси ўринбосари Ш.Ҳабибуллаев бошчилигида Давлат кадастрлари юритишни такомиллаштириш ва рақамлаштириш, кадастр объектларини хатловдан ўтказиш, кадастр объектларининг геоахборот базасини шакллантириш, соҳада кадрлар малакасини ошириш ишларини жадаллаштириш бўйича видео селектор йиғилишлар бир неча кундан бери ўтказиб келинмоқда.

Йиғилишда Ўрмон хўжалиги қўмитаси, "Ўзгидромет" маркази, Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Иссиқлик электр станциялари" АЖ, Фанлар академияси, Маданият вазирлиги, Автомобил йўллари давлат қўмитаси вакиллари ҳамда Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этмоқда.

Бўлиб ўтаётган видео селектор йиғилишда кадастр объектларини рақамлаштиришда бир қатор ҳамкорликдаги ишлар йўлга қўйиш бўйича келишувлар амалга оширилмоқда.
Forwarded from Kadastr - Live
Географик объектларнинг номлари давлат реестри «geonames.uz» ахборот веб-портали ишга туширилди.

💻 geonames.uz веб-портали географик объектларнинг жойлашган жойи, номи тўғрисида маълумотлар беради ва фойдаланувчилар номлар бўйича ўз таклифлари ва тавсияларини жойлаштириш имконияти мавжуд.

🌐 Унда 200 га яқин географик объект турлари ҳақидаги маълумотларни харитадан танлаб акс эттириш имконияти яратилди.

Веб порталга ҳозирги кунгача жами 57 979 та ном тўғрисидаги маълумотлар киритилган бўлиб, шундан 13 047 та аҳоли пункти, 6340 та маҳалла, 33 196 та кўча ва 5396 та табиий ва техника инфратузилма объектлари тўғрисидаги маълумотлар юкланди.


Маълумотларни юклаш ишлари давом эттирилмоқда.