JIZZAX KADASTR
1.6K subscribers
14.3K photos
1.71K videos
5 files
8.13K links
Kadastr agentligi va Davlat kadastrlari palatasi Jizzax viloyati boshqarmalari ish faoliyati, sohadagi yangiliklar yoritib boriladi

📍 Manzil: Jizzax viloyati, Jizzax shahri, Yangi qo‘rg‘on ko‘chasi 2-uy

☎️ Telefon: +99872-226-77-62

@Jizzaxkadastr_bot
Download Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
#kun_tarixi
21-Avgust. Mashhur "Mona Liza" asari Luvrdan o'g'irlangan. 1911 yil 21-avgustda rasm Luvrning xodimi, italyan oyna ustasi Vincenzo Perugia tomonidan o'g'irlangan. Yo'qotish faqat ertasi kuni aniqlandi, shundan so'ng muzey yopilib, qidiruv ishlari boshlandi. Matbuot orqali o'g'irlab ketuvchiga mukofot va to'liq maxfiylik va'da qilindi, chunki bu asarni sotish imkoniyati topilmasa, jinoyatchi uni yo'q qilishi mumkin degan qo'rquv bor edi. Ushbu bayonotga hech qanday javob bo'lmadi. Faqat 2 yil o'tgach, o'g'irlab ketuvchi ushbu rasmni Italiyadagi san'at galereyalaridan birining egasiga sotib olishni taklif qildi, u politsiyaga murojaat qildi va jinoyatchi hibsga olindi. So‘roq paytida Perugiya rasmni o‘g‘irlaganini tan olgan, chunki u milliy xazinani vataniga qaytarishni xohlagan. Sud uni bir yilga ozodlikdan mahrum qildi.
Forwarded from Kadastr - Live
20 август санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси

Бугун 392 та мулк савдога чиқарилиб, бошланғич нархи 2 млрд.сўмлик 213 та мулк 3,6 млрд.сўмга реализация қилинди.

1 та давлат активи:
- Қашқадарё вилояти, Миришкор туманидан бошланғич нархи 1 сўмлик Марказий таъмирлаш устахона биноси учун 61 млн.сўм нарх тасдиқланди.

1 та кўп қаватли турар жой қуриш учун ер участкаси:
- Фарғона вилояти, Фарғона шаҳридан нархи 100 млн.сўмлик ер участкаси учун 106 млн.сўм нарх тасдиқланди.

66 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Хоразм вилояти, Хива туманидан нархи 2,8 млн.сўмлик ер участкаси учун 204 млн.сўм нарх тасдиқланди.

118 та якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари:
- Жиззах вилояти, Мирзачўл туманидан нархи 3,3 млн.сўмлик ер участкаси учун 40,9 млн.сўм нарх тасдиқланди.

Бундан ташқари, бугунги савдоларда 2 та кўчмас мулк, 1 та махсус техника, 3 та асбоб-ускуналар, 15 та автотранспорт воситалари реализация қилинган ҳамда 8 давлат мулкини ижарага бериш бўйича аукцион савдолари ўтказилди.
Forwarded from Kadastr - Live
Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар диққатига!

Ер муносабатлари бўйича сизларни қийнаб келаётган саволларга ечим топиш ва саволларга жавоб бериш мақсадида 2020 йил 21-Август Жума куни соат 15:00 да Давергеодезкадастр қўмитасининг малакали мутахассислари иштирокида “Ер муносабатлари ва кадастр хизматлари”мавзусида видеовебинар ташкил этилмоқда.

Ушбу вебинарда ўзингизни қизиқтирган савол билан иштирок этишингиз мумкин.

Zoom орқали вебинарга уланиш учун
https://zoom.us/j/94029249269
ушбу ҳаволасига ўтинг!

Бошланиш вақти 21 Август соат 15-00 да

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва Давлат кадастр Давлат қўмитаси
#uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр соҳаси кеча ва бугун

Сўнгги йилларда кадастр соҳасида бюрократияни камайтиришга, хизмат кўрсатиш муддатларини қисқартиришга эришилди; идорага келмасдан онлайн мурожаат қилиш имконияти яратилди.

Батафсил ☝️ видеолавҳада.

Мурожаат учун:
+998 71 2316851
+998 71 2316852

Манзил: Миробод тумани, Кичик халқа йўли кўчаси, 9-уй

Сайт: www.kadastr.uz
Email: [email protected]

Каналга уланиш:👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Kadastr - Live
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 23 июлда киритилган “Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмаси тўғрисида"ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Маълумот учун: Ушбу Қонун лойиҳаси 5 та боб ва 30 та моддадан иборат бўлиб, Марказий осиё давлатлари ичида биринчилардан бўлиб ишлаб чиқилди. Қонун лойиҳасини тайёрлашда чет эл давлатларининг, жумладан Россия Федерацияси, Европа иттифоқи мамлакатлари, Украина, Беларусь ва Корея Республикалари, Буюк Британия, Канада ва АҚШ қонуният тажрибалари ўрганилган.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида бажарилаётган ишлар, саноат корхоналари фаолияти билан танишмоқда.
Давлатимиз раҳбари дастлаб “Бектемир металл конструкциялари” масъулияти чекланган жамият заводига борди. Ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечириб, мутасаддиларга қўшимча кўрсатмалар берди.
Европа мамлакатлари, хусусан, Германия тажрибаси асосида корхонани саноат кластерига айлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев посещает Бектемирский район города Ташкента и знакомится с деятельностью промышленных предприятий.
Сперва глава государства посетил завод общества с ограниченной ответственностью "Бектемир металл конструкциялари". Ознакомился с производственным процессом, дал дополнительные указания ответственным лицам.
Отмечена необходимость превращения предприятия в промышленный кластер по опыту европейских стран, в частности Германии.

#Mirziyoyev #safar #Bektemir #korxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Kadastr - Live
Корея Кўчмас-мулкни баҳолаш кенгашининг инсонпарварлик ёрдами қабул қилиб олинди.

Кореянинг Кўчмас-мулкни баҳолаш кенгаши (KAB) Глобал ҳамкорлик департаменти Давергеодезкадастр қўмитаси ходимларини пандемия даврида қўллаб-қувватлаш мақсадида нано-маскалардан иборат ўз инсонпарварлик ёрдамини жўнатди.

Мазкур Кенгаш билан Давергеодезкадастр қўмитаси алоқаларни 2019 йил KOICA ташкилоти томонидан ташкиллаштирилган “Солиқ, компенсация ва бошқа ижтимоий мақсадларда мулкни баҳолаш” ўқув курси доирасида ўрнатган бўлиб, ҳозирда ташкилотлар ўртасида кўчмас мулкни баҳолаш, уларни солиққа тортиш ва ахборотлаштириш борасида мутахассисларни малакасини ошириш ва Корея тажрибасини ўрганиш юзасидан биргаликда лойиҳа ишлаб чиқилмоқда.
Forwarded from Kadastr - Live
"Даракчи" газетаси муҳбири Садоқат Аллаберганова Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий маркази директори Мохирхўжа Валиев билан долзарб мавзуда суҳбатлашди.

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
DIQQAT SO'ROVNOMA

Hurmarli kanalimiz a'zolari! Bizning rasmiy sahifamizni O'zbekistonning qaysi hududidan kuzatib bormoqdasiz?

Andijon viloyati - 63
👍👍👍 10%
Farg'ona viloyati - 45
👍👍👍 7%
Namangan viloyati - 206
👍👍👍👍👍👍👍👍 34%
Toshkent viloyati - 191
👍👍👍👍👍👍👍 32%
Toshkent shahar - 60
👍👍👍 10%
Sirdaryo viloyati - 18
👍👍 3%
Jizzax viloyati - 21
👍👍 3%
👥 604 человека уже проголосовало.
Forwarded from Kadastr - Live
Тупроқ сифати ва унумдорлик даражасини аниқлаб берадиган Ўзбекистондаги миллий ва ҳалқаро сертификатга эга бўлган ягона лаборатория ҳақида биласизми?

2019 йил 07 августдаги «Давергеодезкадастр» давлат қўмитасининг 425-09 сонли буйруғига асосан қўмита тизимида "Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлил маркази" давлат унитар корхонаси ташкил қилинди.

"Тупроқ таркиби ва репозиторийси, сифати таҳлил маркази" давлат унитар корхонаси мураккаб ва муҳим вазифаларни бажаришда аккредитациядан ўтказилган ISO/IES 17025:2007 сертификатига эга бўлган.

Тупроқ синов лабораториясида тупроқ ва сув таркибини барча турдаги хоссалари ва хусусиятлари тез ва сифатли аниқланади. Таҳлил натижаларини 160 дан ортиқ давлатлар тан олади ва уларни хорижда такроран таҳлил қилиш талаб этилмайди.

Батафсил маълумотлар
👇👇👇
Youtube | Telegram | Instagram | Facebook
Forwarded from Kadastr - Live
#kun_tarixi
22-Avgust. Rossiya Federatsiyasining Davlat bayrog'i kuni. Har yili 22-avgust kuni Rossiya Federatsiyasi Prezidentining 1994 yil 20-avgustdagi 1714-sonli Farmoni asosida tashkil etilgan Rossiya Federatsiyasi Davlat bayrog'i kunini nishonlaydi.
Birinchi oq-ko'k-qizil bayroq Aleksey Mixaylovichning Dedinovskaya kemasozligida 1667-1669 yillarda qurilgan birinchi rus harbiy kemasi "Burgut" da ko'tarilganiga ishoniladi. Ammo bayroq rasmiy maqomni faqat 1896 yilda qo'lga kiritdi, o'sha paytda Nikolay II ning taxtga o'tirishi arafasida Adliya vazirligi "oq-ko'k-qizil rang, boshqa hech kim milliy hisoblanmasligi kerak" degan qarorga keldi.
Hozirgacha tarixchilar va tadqiqotchilar Rossiya bayrog'i uchun bu ranglar nima uchun tanlanganligi to'g'risida bir qator qarashlar mavjud. Bir versiyaga ko'ra, oq - olijanoblik va poklikni, ko'k - halollik va sadoqatni, qizil esa - rus xalqiga xos bo'lgan mardlik, jasorat va saxovatni anglatadi, shuningdek, vatan uchun to'kilgan qon rangidir.
Forwarded from Kadastr - Live
Yer geoportali orqali kosmik suratlar asosida yer resurslari xatlovdan o‘tkazildi

O‘tkazilgan xatlov natijalariga ko‘ra tumanlarning ma’muriy chegarasidagi yer maydonlari tahlil qilinganda, Karmana tumanida 4517 gektar, Zarbdor tumanida 4156 gektar, Qiziriq tumanida 2965 gektar, Buxoro tumanida 2524 gektar, Zafarobod tumanida 1936 gektar, Quyichirchiq tumanida 1428 gektarga umumiy yerlari yer hisobotiga nisbatan ko‘p ekanligi aniqlandi.

BATAFSIL BU YERDA
Forwarded from Kadastr - Live
"Ўздаверлойиҳа" институтида 06.01.10-“Ер тузиш, кадастр ва ер мониторинги” ихтисослиги (Фан тармоғи – қишлоқ хўжалиги) бўйича таянч докторантура ва мустақил изланувчиликка (PhD ва DSc га) қабул қилинган 1-босқич докторантларнинг 2020 йил 1-ярим йиллик ҳисоботлари видеоконференция шаклида муҳокама қилинмоқда.
Forwarded from Kadastr - Live
Ҳудудий "Ермулккадастр" давлат корхоналари туман (шаҳар) филиалларида сақланаётган кадастр йиғма жилдларининг архив нусхалари оммавий рақамлаштирлмоқда.

Ушбу жараён “Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш ва кадастр тизимини модернизация қилиш” лойихасининг ажралмас бир қисми бўлиб, рақамлаштирилган маълумотлар эндиликда “Маълумотларни қайта ишлаш маркази”га йиғилади ва ахборот тизимларига интеграция қилинади.

Ушбу жараён Давлат кадастрлари, геодезия ва картография миллий марказида (ДКГКМ) амалга оширилади.

Ҳозирда https://digitization.ygk.uz/ манзили орқали ҳудудлар кесимида бажарилган ишларнинг хисобини онлайн режимда кузатиб бориш имконияти мавжуд.

Тасдиқланган режа-графикга асосан Оммавий рақамлаштириш ишлари 2020 йилнинг якунига қадар тугатилиши режалаштирилган бўлиб, кейинги босқичда уларни ахборот тизимлари билан интеграция қилиш амалга оширилади.
Forwarded from Kadastr - Live
Кўп қаватли турар жойлар қуриш учун ер участкалари

1️⃣ Тошкент шаҳридан ер 581 млн.сўмдан (кўриш)
2️⃣ Чирчиқ шаҳридан ер 100,8 млн.сўмдан (кўриш)
3️⃣ Олмалиқ шаҳридан ер 36,2 минг сўмдан (кўриш)
4️⃣ Нурафшон шахридан ер 94,7 млн.сўмдан (кўриш)
5️⃣ Бекобод шаҳридан ер 162,6 млн.сўмдан (кўриш)
6️⃣ Жиззах вилоятидан ер 4,8 млн.сўмдан (кўриш)
7️⃣ Навоий шаҳридан ер 72,2 млн.сўмдан (кўриш)
8️⃣ Нукус шаҳридан ер 7,3 млн.сўмдан (кўриш)

БАТАФСИЛ