JIZZAX KADASTR
1.6K subscribers
14.3K photos
1.71K videos
5 files
8.13K links
Kadastr agentligi va Davlat kadastrlari palatasi Jizzax viloyati boshqarmalari ish faoliyati, sohadagi yangiliklar yoritib boriladi

📍 Manzil: Jizzax viloyati, Jizzax shahri, Yangi qo‘rg‘on ko‘chasi 2-uy

☎️ Telefon: +99872-226-77-62

@Jizzaxkadastr_bot
Download Telegram
#ер_назорати_лойиҳаси #Жиззах #Дўстлик_тумани
Кадастр агентлигининг Жиззах вилояти бошқармаси ҳамда Дўстлик туман бўлими томонидан "Чинобод" МФЙ ҳудудида ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганишлар давомида фуқаро С.Бердимуратов томонидан ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилма қуриб олинганлиги аниқланди.
🔹Аниқланаган ҳолат юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судига мазкур ҳолат юзасидан даъво аризаси киритилди.
Натижада даъво ариза қаноатлантирилиб, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган қурилмани фуқаро С.Бердимуратов ҳисобидан буздириш тўғрисидаги ҳал қилув қарори қабул қилинди.
🇺🇿 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг! Telegram I Instagram I Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
DAVLAT KADASTRLARI PALATASI videopasporti

🏢Davlat kadastrlari palatasi markaziy apparati - 8 ta boshqarma 19 ta bo‘limdan tashkil topgan.

🇺🇿Respublika bo‘yicha 14 ta hududda boshqarma va 203 ta filial, shundan 174 ta tuman hamda 29 ta shahar filiallarini o‘z ichiga oladi.

🏙Davlat kadastrlari palatasining hududiy boshqarmalari:
🔹 Toshkent shahar
🔹 Toshkent viloyati
🔹 Jizzax viloyati
🔹 Qoraqalpog'iston Respublikasi
🔹 Qashqadaryo viloyati
🔹 Namangan viloyati
🔹 Samarqand viloyati
🔹 Surxondaryo viloyati
🔹 Farg'ona viloyati
🔹 Andijon viloyati
🔹 Buxoro viloyati
🔹 Navoiy viloyati
🔹 Xorazm viloyati
🔹 Sirdaryo viloyati

☎️Murojaatlar uchun: +99871 207 00 03 yagona aloqa markazi;
📱@Dkpuz_boti telegram boti doimo faoliyatda.

📍DKP Markaziy apparati: Toshkent shahar Chilonzor tumani Bunyodkor shoh ko‘chasi 28 uyda joylashgan.

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram |Facebook|Instagram|YouTube
#сайёр_қабул

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар!

🏠Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Жиззах вилояти Мирзачўл туманида сайёр қабул ўтказилади.

Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, давлат рўйхатидан ўтказиш, умуман кадастр билан боғлиқ бошқа муаммоларингиз бўлса, жорий йилнинг 21 октябрь куни, соат 10:00 да сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

📝Сайёр қабул Кадастр агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи Шукур Қуқонбоев бошчилигида бўлиб ўтади.

➡️Манзил: Жиззах вилояти, Мирзачўл тумани, Гагарин шаҳри, Ўзбекистон кўчаси, Мусиқа ва санъат мактаби, 29-а уй биноси.

🇺🇿 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг! Telegram I Instagram I Facebook
🟢 Ayni damda Toshkent geodeziya va kartografiya kollejida Kadastr agentligi tomonidan Moskva davlat geodeziya va kartografiya universiteti (МИИГАиК) bilan birgalikda “Hududlarni rivojlantirish uchun geofazoviy texnologiyalarni qo‘llash bo‘yicha eng yaxshi amaliyotlar” (Лучшие практики применения геопространственных технологий для развития территорий) mavzusida ilmiy-amaliy anjuman o'z ishini boshladi.

🔰 Mazkur seminardan ko'zlangan maqsad Geofazoviy texnologiyalarni qo‘llash sohasida ilg‘or tajribalardan foydalanish va axborot almashish masalalariga bag‘ishlangan ilmiy-amaliy anjumanning o‘tkazilishi bilan davlatlarimiz o‘rtasida soha bo‘yicha hamkorlikni mustahkamlash hamda Kadastr agentligi, davlat kadastrlarini yuritishga mas’ul bo‘lgan vazirlik va idoralar mutaxassislari hamda oliy ta’lim muassasalari o‘qituvchilari tomonidan ishlab chiqarishda va sohada kadrlar tayyorlash jarayonlarida yangi zamonaviy texnologiyalardan foydalanishida amaliy ko‘nikmalarini oshirishga xizmat qiladi.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔹Ayollarning ijtimoiy faolligi🔹

⚪️ Kadastr agentligi va Davlat kadastrlari palatasi hamda tizim tashkilotlarida faoliyat yuritayotgan xotin-qizlar ozchilikni tashkil etsa-da, tizimda ayollarga e’tibor alohida ekanligini e’tirof etish muhim.

⚪️ O‘tgan hafta 7-8 oktabr kunlari hududiy boshqarmalarning Oila va xotin-qizlar boshlang‘ich tashkiloti raislari uchun uyushtirilgan seminar trening yuqori saviyada tashkil etilganligi so‘zimiz isbotidir.

⚪️ Shuningdek, mazkur tadbir tashqi OAVlari nigohida alohida talqin etildi:

▫️Uza.uz
▫️O‘zbekiston Yozuvchilar
▫️Oila va xotin-qizlar davlat qo‘mitasi

#DavKadastrPalata #oav_biz_haqimizda

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram |Facebook|Instagram|YouTube
#Bilgan_afzal

Amaldagi tartibga ko‘ra, yer uchastkasiga meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik qilish huquqini ro‘yxatdan o‘tkazish uchun quyidagi hujjatlar asos bo‘ladi (https://lex.uz/docs/4135063):
🔹davlat hokimiyati organlarining yer uchastkasini berish to‘g‘risidagi qarori;
🔹meros qilib olish huquqi to‘g‘risidagi notarial idora tomonidan berilgan guvohnoma;
🔹auksion asosida sotib olinganligi to‘g‘risidagi davlat orderi.
🇺🇿Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring! Telegram I Instagram I Facebook
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллаларни обод қилиш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется видеоселекторное совещание по проделанной работе и дальнейшим приоритетным задачам в области благоустройства махаллей и реализации общенационального проекта «Яшил макон».

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллаларда тизимли муаммоларни ҳал қилиш бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.

Тадбир аввалида бошланган ислоҳотлар, амалга оширилаётган лойиҳаларнинг барчаси инсон қадрини таъминлаш орқали аҳолини рози қилишга қаратилгани яна бир бор таъкидланди.

Жорий йилги дастурлар доирасида 4 100 та маҳаллани обод қилиш, боғча, мактаб, соғлиқни сақлаш, сув, электр, канализация билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилишга бюджетдан қарийб 29 триллион сўм маблағ ажратилгани кўрсатиб ўтилди. Бунинг натижасида:

- 434 та маҳаллада ички йўллар таъмирланди;

- 672 та маҳаллага ичимлик суви тармоғи тортилгани ҳисобига, 1,5 миллион аҳоли илк бора тоза ичимлик суви билан таъминланди;

- жорий йилда 2 мингдан ортиқ маҳаллага хизмат қиладиган 34 та янги мактаб ишга туширилди, 338 таси реконструкция қилиниб, 360 таси таъмирланди. Буларнинг ҳисобига 78 мингта янги ўқувчи ўринлари яратилди;

- жойларда 580 та трансформатор, 20 минг километр тармоқлар янгиланиб, 413 та маҳалладаги 1,5 миллион нафар аҳолининг электр таъминоти яхшиланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Аҳолини рози қилиш бўйича ҳали олдимизда кўплаб вазифалар турибди” – Президент.

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига мувофиқ ҳудудларга ишчи гуруҳлар юборилиб, улар 9 370 та маҳалланинг ҳар бирига кириб, аҳолининг кайфиятини ўрганиб, уни қийнаётган муаммолар рўйхатини шакллантирди.

Аҳоли томонидан йўл, ичимлик суви, суғориш тизими, электр, таълим ва тиббиёт билан боғлиқ 12 мингта масала ва таклиф кўтарилган.

Барча ҳоким ва вазирлар эшитиб олсин. Президент сиёсати ва талаби шундай: ҳеч бир фуқаро ўзининг муаммолари билан ёлғиз қолмаслиги керак. Аҳоли кайфияти – ислоҳотларимиз ва сиёсатимизнинг кўзгуси.

Катта-кичик бўладими, аҳолимиз кўтарган ҳар бир муаммога ўз вақтида муносабат билдириш, уларни босқичма-босқич ҳал қилиш барча даражадаги раҳбарларнинг энг устувор вазифаси бўлиши шарт ва зарур
”, деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Шу билан бирга, келгуси йилдан вилоят бюджетлари қўшимча маблағларининг 30 фоизи ҳам “Ташаббусли бюджет” лойиҳаларига берилади.

Умуман, келгуси йилдан бошлаб маҳаллалардаги инфратузилма учун маблағлар фақатгина “Ташаббусли бюджет” орқали аҳоли овоз берган лойиҳаларга ажратилиши белгиланди. Бунда “Ташаббусли бюджет” лойиҳалари учун маблағлар 3,5 бараварга оширилиб, 8 триллион сўмга етказилади.

Шунда адолат бўлади, одамлар ўзлари ҳисса қўшган лойиҳаларни албатта асраб-авайлайди”, деди Президент.

Давлатимиз раҳбари мутасаддилар эътиборини республика бўйича 1,5 мингта маҳалла аҳолиси бирорта лойиҳага овоз бермаганига қаратди. Яқинда маҳаллаларда раислар сайлови бўлиб ўтгани, янгидан сайланган раислар одамларга ваъдалар бергани, лекин тақдим этилаётган бу имкониятдан фойдаланмаётганини кўрсатиб ўтди. “Мудраб ўтирган” раисларни фаолликка чақириш, керак бўлса ўқитиш кераклиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллаларни обод қилиш ва аҳолини ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по приоритетным задачам благоустройства махаллей и решения волнующих население вопросов.

#Mirziyoyev #videoselektor #mahalla #Yashilmakon

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter