JIZZAX24 | RASMIY
5.44K subscribers
17.1K photos
29.5K videos
20 files
29.4K links
Жиззахдаги энг оммабоп каналдасиз.
Энг тезкор воқеа ва хабарларни биринчилардан бўлиб хабардор қиладиган канал!
Биринчи бизда кейин бошқа каналларда
Хамкоримиз Sangzor.uz

Реклама пуллик
Реклама учун 👉 @Jizzax24kanalbot
Download Telegram
👏 Сурхондарёлик ўқитувчи бир ойлик маошини муҳтож болаларга берди

Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ММТ бошқармаси хабар берди.

Латофат Исматова бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлайди ва ойига 10 млн сўм маош олади.

У бир ойлик маошини 6 та муҳтож оиланинг фарзандларига тарқатиб, ҳар бир болага 1 млн сўмдан берди.

Қолган пулга эса байрам совғаларини сотиб олиб, уларни хурсанд қилди.

👉 @Jizzax24kanal
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEb1PYV00dCr2WDOpw
#Диққат

❗️2025 йил 1 январдан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари юқоридагича белгиланади.

Яқинларга юбориб қўйинг


👉 @Jizzax24kanal
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEb1PYV00dCr2WDOpw
Жиззах вилоятида 39 та ноқонуний чиқиндихона аниқланди.

“Ўзбеккосмос” агентлиги томонидан экология йўналишида олиб борилган космик мониторинг натижаларига кўра, вилоятда 30,44 гектар майдонда ноқонуний чиқинди полигонлари мавжуд.

Қайд этиш лозим, бу каби ноқонуний чиқинди полигонларининг ташкил этилиши аввало атроф муҳит ва экологияга катта зарар келтириб, тупроқ, сув ва ҳаво сифатига салбий таъсир кўрсатиши билан хавфлидир. Қолаверса, зарарли ҳашаротлар кўпайиши, инфекцион касалликларнинг ортиши, инсонларда ўпка саратони ва нафас олиш нуқсонларининг ривожланишига олиб келади.

👉
@Jizzax24kanal
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEb1PYV00dCr2WDOpw
#ТЕЗКОР #ТАРҚАТИНГ

ЎЗБЕКИСТОНДА КЕТМА-КЕТ 5 КУН ДАМ ОЛИШ КУНИ. ШУНИНГ УЧУН СВЕТ ВА ГАЗГА ТЎЛОВ ҚИЛИШНИ УНУТМАНГ

❗️Дам олиш кунлари уйингизда свет ёки газ ўчса тўлов қилсангиз ҳам ёнмай қолиши мумкин. Чунки бу кунлари барча давлат ходимлари ҳам дам олишга чиқишади.

Хабарни яқинларга ва маҳалла группаларига тарқатиб, хабардор қилиб қўйинглар.

👉 @Jizzax24kanal
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEb1PYV00dCr2WDOpw
Чиқиндидан қарзи борлар дарҳол электр энергиясидан узилмайди

Чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида янги тўлов механизмларини жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси қабул қилинди.

Унга кўра, истеъмолчи чиқинди хизматларидан қарздорлиги ҳақида қисқа хабар (SMS) орқали хабардор қилингандан кейин қарздорликни бартараф этиш учун истеъмолчига 5 кунлик муддат берилади. Ушбу муддат ичида қарздорлик бартараф этилмаганда электр энергияси учун тўлов қабул қилиш вақтинчалик чекланади.

👉 @Jizzax24kanal
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEb1PYV00dCr2WDOpw
❗️Янги йил байрамида беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар 6 кун дам олади

Президент қарори билан 2025 йилда 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди ҳамда 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

28 декабрь, шанба — 6 кунликлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;

29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;

30 декабрь, душанба — 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабр (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни;

31 декабрь, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;

1 январь, чоршанба — Янги йил байрами;

2 январь, пайшанба — 6 кунликлар учун дам олиш куни, 5 кунликлар учун 4 январь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни.

👉 @Jizzax24kanal
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEb1PYV00dCr2WDOpw