Islom ziyosi | Расмий канал
420 subscribers
2.27K photos
652 videos
6.77K links
Сирдарё вилояти бош имом хатиби Ҳабибуллоҳ домла Зокировнинг диний-маърифий расмий канали
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
🕋 Муфтий ҳазрат ҳаж ва умра хизматлари ажуманида иштирок этадилар

🛫 Бугун, 7 январь куни Саудия Арабистони Макка Амири, Икки муқаддас масжид ходими маслаҳатчиси Шаҳзода Холид ал-Файсал ташаббуси билан ташкил этилаётган Ҳаж ва умра хизматлари халқаро кўргазмаси ва анжуманида иштирок этиш учун Ўзбекистон делегацияси Жидда шаҳрига жўнаб кетди.

Ушбу делегация таркибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва бир қатор соҳа мутахассислари жалб этилган.

🕋 2023 йилнинг 9-12 январь кунлари анжуман доирасида хорижий делегацияларга ҳаж сафарини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар ҳамда зиёратчиларга сифатли хизмат кўрсатиш борасидаги янгича ёндашувлар ва инновацион лойиҳалар тақдимот қилинади.

🔸Сафар давомида Ҳаж ва умра вазирлиги раҳбарияти билан мулоқотлар ўтказиш, меҳмонхона, транспорт, Мино, Арафот ва Муздалифа водийларида хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш ҳамда бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш кабилар режалаштирилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ҳикмат

Сулаймон Доронийдан: «Нима учун оқил инсонлар ўзларига ёмонлик қилган одамни койишмайди?» деб сўрашди. У зот: «Чунки улар Аллоҳ уларни гуноҳлари сабаб балога гирифтор қилаётганини билишади!» деб жавоб бердилар.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy
#оят


"Аллоҳ сенга ато этган нарса билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин".
(Қасос сураси 77-оят).

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзанд тарбиясида лоқайд бўлманг!
Ҳабибуллоҳ домла Зокиров

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ҳадис

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу) ривоят қиладилар: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абу Айюб Ансорийга “Сени бир тижоратга далолат қилайми?” дедилар. У “Ҳа”, деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Инсонлар ўртасини боғла ва уларни бир-бирига яқин қил”, дедилар.

Табароний ривояти.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy
ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМ НЕЧА МАРТА УМРА ВА ҲАЖ ҚИЛГАНЛАР?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам неча марта Умра ва неча марта Ҳаж амалларини бажарганлар?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратдан сўнг тўрт марта умра, бир марта ҳаж қилганлар.

Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Анасдан: "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам неча марта ҳаж қилганлар?" деб сўрадим. "Бир марта. Тўрт марта умра қилганлар. Ҳаммаси Зулқаъдада. Аммо ҳажлари ундай эмас. Ҳудайбиядан (ёки Ҳудайбия замонидаги) қилинган умра Зулқаъдада. Ундан кейинги йилдаги умра Зулқаъдада. Жиъронадан, Ҳунайн ўлжаларини тақсим қилган жойларидан қилинган умра ҳам Зулқаъдада. Ва ҳажлари билан бирга қилинган умра", деди" (Имом Термизий ривоятлари).

Изоҳ: Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам Исломда ҳаж фарз бўлганидан кейин бир марта видолашув ҳажини адо этганлар. Аммо ҳаж фарз бўлмасидан аввал Маккада бўлган чоғларида икки марта ҳаж қилганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy
Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янгиликлар
“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (08-01-2023)

💻 “Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
🕋 ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ҲАЖ ВА УМРА ИШЛАРИ ВАЗИРИ БИЛАН УЧРАШДИ

2023 йил 8 январь куни Жидда шаҳрида Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

🔸Мулоқотда Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев иштирокида ўзаро алоқаларнинг истиқболлари ҳамда 2023 йилги ҳаж мавсумини юқори даражада ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди...
➡️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
​​​​ #Намоз_вақтлари

Ўзбекистон Мусулмонлари
          идораси тақвими
Тошкент намоз вақтлари
  Душанба 9-Январь 2023
16- Жумодус Соний 1444

Тонг            -  06:24
Қуёш          -  07:48
Пешин       -  12:35
Аср             -  15:31
Шом           -  17:13
Хуфтон      -  18:35

👉@masjiduz

❗️Эслатма:❗️Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)👇

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

️Кунлик ишончли намоз вақтлари бериб бориладиган каналга аъзо бўлинг👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw
#оят

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Сизнинг кўксингизни очиб, кенгайтириб қўймадикми? Орқангизни босиб турган
юкни олиб ташламадикми?! Зикрингизни ҳам баланд қилиб қўймадикми?! Бас,
албатта, ҳар бир қийинчиликдан сўнг енгиллик келур. Aлбатта, қийинчилиқдан сўнг енгиллик келур»
(Шарҳ сураси 1-6-оятлар).

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy
#ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки сўз тилга енгил, тарозида оғир, Роҳманга суюклидир:
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», «Субҳаналлоҳил азийм», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy
НАМОЗДА САЛОМДАН ОЛДИН БИРГИНА ДУО АЙТИШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Намозда охирги қадасида саломдан олдин бир нечта дуо айтса бўладими ёки фақат биргина дуо айтиш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намознинг охирги қаъдасида, одатда одамлардан сўралмайдиган, Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда келган дуоларни биттадан ортиқ ўқишнинг зиёни йўқ.

وَدَعَا بِمَا شَاءَ مِمَّا يُشْبِهُ أَلْفَاظَ الْقُرْآنِ وَالْأَدْعِيَةِ الْمَأْثُورَةِ لِمَا رَوَيْنَا مِنْ حَدِيثِ ابْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ لَهُ النَّبِيُّ عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامُ : ثُمَّ اخْتَرْ مِنْ الدُّعَاءِ أَطْيَبَهُ وَأَعْجَبَهُ إلَيْك ... وَلَا يَدْعُو بِمَا يُشْبِهُ كَلَامَ النَّاسِ عناية شرح الهداية

Намозни охирги қаъдасида Қуръони карим лафзларига ва ҳадиси шарифларда келган дуоларга ўхшаган хоҳлаган нарсасини дуо қилиб сўрайди. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ушбу сўзлари бунга далолат қилади: "Набий алайҳиссалам Ибни Масъудга айтдилар: Сўнгра ўзингизга энг гўзал ва ажойиб туюлган дуоларни ихтиёр қилинг". Инсонларни сўзига ўхшаган лафзлар билан дуо қилмайди. ("Иноя шарҳул ҳидоя" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy
#ҳикмат

Ҳаловатни уч нарсадан, намоздан, Қуръондан ва зикрдан қидиринглар. Агар топсангиз, давом этингиз. Агар топа олмасангиз, билингизки, эшик ёпиқдир.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/r2bswPSgL883NTcy
​​​​ #Намоз_вақтлари

Ўзбекистон Мусулмонлари
          идораси тақвими
Тошкент намоз вақтлари
Сешанба 10-Январь 2023
 17- Жумодус Соний 1444

Тонг            -  06:24
Қуёш          -  07:48
Пешин       -  12:35
Аср             -  15:32
Шом           -  17:14
Хуфтон      -  18:36

👉@masjiduz

❗️Эслатма:❗️Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)👇

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

️Кунлик ишончли намоз вақтлари бериб бориладиган каналга аъзо бўлинг👇

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE1aIxIIr6n-Ghmlnw