ISLAH.UZ | Rasmiy kanal
317 subscribers
7.65K photos
2.24K videos
196 files
11.4K links
© ЎМИ Поп тумани Вакиллиги ҳамда Поп тумани "Кичик Хўжаобод" жоме масжиди расмий телеграм канали!

Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатиш шарт!

Таклиф ва мулоҳзалар ҳамда саволлар учун Мурожаат манзили @ISLAH_UZ_ADMIN
Download Telegram
#Хайрли || #Кун || #Ҳикмат

#Ибратли_ҳикматлар_0026
#Ибратли_ҳикматлар_0027

📲 Яқинларингизга ҳам улашинг! Бизнинг манзил ⤵️
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
➡️https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFk2z10QuO0y0PuZKQ
#Хайрли || #Кун || #Мақола

#МАВЛИД_ҲАҚИДА_ЎЙЛАР_03

📜 ПАЙҒАМБАРЛАРНИНГ САЙЙИДИ МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ МАВЛИДЛАРИ ҲАҚИДА УЛАМОЛАРНИНГ САМИМИЙ СЎЗЛАРИ

Шайхулислом Ҳофиз ибн Ҳажар ал-Асқалонийдан Мавлид қилиш ҳақида сўралганида, у зот насс билан жавоб бердилар: "Мавлид қилиш аслида, уч асрда ўтган салафи солиҳлар томонидан нақл қилинмаган кейинчалик пайдо бўлган амалдир. Лекин, шу билан бирга, бу амал яхши томонини ва унинг зиддини ўз ичига олади. Бас, ким амалида яхши томонини қасд қилса ва унинг зиддидан четланса, бидъати ҳасана бўлади, аксинча бўлса, албатта, унинг зидди бўлади. Менга унинг кўриниб турган асосини (юзага) чиқариш муяссар бўлди ва у икки саҳиҳда (Имом Бухорийнинг "Ал-жомеъ ас-саҳиҳ" ва Имом Муслимнинг "Саҳиҳи Муслим" китобларидир) собитдир.

Батафсил...

👇
https://telegra.ph/MAVLID-ҲAҚIDA-ЎJLAR-11-05

📲 Яқинларингизга ҳам улашинг! Бизнинг манзил ⤵️
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
➡️https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFk2z10QuO0y0PuZKQ
#Хайрли || #Кун || #Мутолаа_0006

@ISLAH_UZ каналида мутоалаа вақти.

📖 Мавзу: Бу ишлар қабрдан бошланади.

#Мутолаа_0001
#Мутолаа_0002
#Мутолаа_0003
#Мутолаа_0004
#Мутолаа_0005

📲 Яқинларингизга ҳам улашинг! Бизнинг манзил ⤵️
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
➡️https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFk2z10QuO0y0PuZKQ
#Хайрли || #Кеч || #Мақола

📜 Қадимий экстремистик оқимларга тақлид. Мусулмонларни имонсизликда айблаш (такфир).

Бугунги экстремизмнинг яна бир кўриниши одамларга шубҳа билан қараш, фақат қора томонларини кўриш, яхши томонларини кичик санаб, ёмон томонларини кўп ҳисоблашдир. Экстремизм айблашга асосланади. Атрофдагиларга узр қидирмай, лекин айбларини синчиклаб излаш, карнай чалиб, ноғора уриш учун амалларни бирма-бир текшириш, хатодан ўлимга буюрадиган катта гуноҳ ясаб, гуноҳдан эса куфр ясаш уларнинг одатидир.

Батафсил...

👇
https://telegra.ph/Қadimij-ehkstremistik-oқimlarga-taқlid-Musulmonlarni-imonsizlikda-ajblash-takfir-11-05

📲 Яқинларингизга ҳам улашинг! Бизнинг манзил ⤵️
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
➡️https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFk2z10QuO0y0PuZKQ
#Хайрли || #Кеч || #Мақола

📜 ҚАРИНДОШ-УРУҒЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Ҳазрат Оиша розийаллоҳу анҳодан ривоят этилган саҳиҳ ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом марҳамат қилиб айтдилар: “Қариндошлик Аршга осилиб олган ҳолда бундай дейди: “Менга кимки силайи раҳм айласа, Аллоҳ унга боғланади ва кимки мендан узилса, Аллоҳ ҳам ундан узилади”. Имом Бухорий ва Муслим, Табароний, Байҳақий ривоятлари.

Батафсил...

👇
https://telegra.ph/ҚARINDOSH-URUҒLAR-ҲUҚUҚLARI-TЎҒRISIDA-11-05

📲 Яқинларингизга ҳам улашинг! Бизнинг манзил ⤵️
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
➡️https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFk2z10QuO0y0PuZKQ
Audio
#Хайрли || #Кеч || #Янгилик

🔘#Меҳмон_0001
🔘#Меҳмон_0002
🔘#Меҳмон_0003
📚Пайғамбар уйида бир кун.
🎙"Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гапириш ва сўзлаш услублари.
🕰06:19 дақиқа
🗣Адҳамжон Абдураҳмонов, Поп тумани бош имоми ва "Кичик Хўжаобод" жоме масжиди имом-хатиби

📲 Яқинларингизга ҳам улашинг! Бизнинг манзил ⤵️
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
➡️https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFk2z10QuO0y0PuZKQ
Audio
#Хайрли || #Тонг || #Эслатма

📀 Бугун 06 - ноябрь ҳафтанинг чоршанбаси. Барчамизга тонг хайрли бўлсин!

👧 @ISLAH_UZ канали ходимаси

📲 Яқинларингизга ҳам улашинг! Бизнинг манзил ⤵️
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
➡️https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFk2z10QuO0y0PuZKQ
#Хайрли || #Кун || #Тилак

🌷 Хайрли тонг!

🦚 Ассалому алайкум

🤲 Парвардигорим менга ширин ҳаёт, гўзал насиба, кенг ризқ, кўнгил роҳатини ризқ қилгил!!!


🤲 Мени ва ушбу дуони ўқиётганни розилигингдан ва жаннатингдан маҳрум қилма!!!

🤲 Омиин, эй оламларнинг парвардигори!!!

📲 Яқинларингизга ҳам улашинг! Бизнинг манзил ⤵️
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
➡️https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFk2z10QuO0y0PuZKQ
#Хайрли || #Кун || #Ҳикмат

"Дарахтга ўз мевасининг оғирлиги сезилмаганидек, инсон ҳам ўз айби ва гуноҳларининг оғирлигини сезмас".

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий


📲 Яқинларингизга ҳам улашинг! Бизнинг манзил ⤵️
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
➡️https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFk2z10QuO0y0PuZKQ
#Хайрли || #Кун || #Ибрат

Паҳлавон Маҳмуд дедилар:

Кўнглим оппоқ, на кек, на кинам бор,
Душманим кўп ва лекин мен ҳаммага ёр.
Мевали дарахтман, ҳар бир ўткинчи,
Тош отиб ўтса ҳам менга бўлмас ор.


📲 Яқинларингизга ҳам улашинг! Бизнинг манзил ⤵️
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
➡️https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFk2z10QuO0y0PuZKQ
#Хайрли || #Кун || #Насиҳат

"Гуноҳкорлардан яхши гумонда бўлиш авлиёлар ишидир".

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий


📲 Яқинларингизга ҳам улашинг! Бизнинг манзил ⤵️
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
➡️https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFk2z10QuO0y0PuZKQ
Қайдасиз, ё Расулаллоҳ!
Шуҳрат Қаюмов
#Хайрли || #Кун || #Соғинч

#Қайдасиз_ё_Расулаллоҳ?

ЎМИ Наманган вилояти Поп тумани вакилигининг расмий канали.

📖┠ Қайдасиз, ё Расулаллоҳ?
💾┠ 3.8 КB
┠ 04 : 06
🎙┠ Шуҳрат Қаюмов


📲 Яқинларингизга ҳам улашинг! Бизнинг манзил ⤵️
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
➡️https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFk2z10QuO0y0PuZKQ
Forwarded from Ravza.uz | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Мустаҳкам_оила


ЎМИ Наманган вилояти вакиллигининг расмий канали.

📖┠ Пайғамбар алайҳиссаломнинг оилага бўлган гўзал муносабатлари ҳақида
💾┠ 16.6 KB
┠ 08 : 10
🎙┠ Абдулҳай ҳожи домла Турсунов

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
#Хайрли || #Кун || #Тавсия

Барча муштарийларимизга ушбу гуллар совға бўлсин!!!
Каналимизга ташриф буюринг ва каналимиздаги ҳикмат дурдоналаридан баҳра олинг!!!
Киринг, иштирокингизда асло пушаймон бўлмайсиз!!
Қалбингизга сурур бағишлайдиган қироатлар, дуолар, маъруза ва табриклар эшитишга марҳамат!!

📲 Яқинларингизга ҳам улашинг! Бизнинг манзил ⤵️
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
➡️https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFk2z10QuO0y0PuZKQ
#Хайрли || #Кун || #Мақола

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА МУНОЗАРАГА САБАБ БЎЛАЁТГАН МАСАЛАГА АНИҚЛИК КИРИТИЛДИ

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги “Искандархўжа” масжиди имом ноиби Мажидов Муроднинг маърузасидаги Нажмиддин Кубро ҳазратлари билан бўлган ит воқеаси кенг тарқалмоқда. Ундаги улуғ зотнинг назари тушган итнинг қабрини айланган инсон қутуриш касаллигидан халос бўлиши тўғрисидаги ривоят баҳсларга сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассислари Мажидов Мурод билан мазкур масала юзасидан суҳбат олиб борганда маълум бўлдики, имом-домла мутасаввиф олимлар асарларида келган воқеаларни баён қилиш асносида ит қабрини айланиш масаласини асоссиз маълумотларга таянган ҳолда нотўғри гапни айтиб юборганини эътироф этди.

Ўз навбатида билдириб ўтмоқчимизки, Аҳли Сунна вал Жамоа эътиқодига кўра, авлиёларнинг кароматлари ҳақ эканига имон келтирамиз. Бу ҳақда, Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг “Фиқҳул акбар” китобида “Пайғамбарларга берилган мўъжизалар ва авлиёларга ато этилган кароматлар ҳақ ва ростдир”, дейилган.

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, инсон хатосини оммага кенг ёйиш ёки турлича талқин қилиш мўминлик сифати эмас. Чин маънода ислоҳ қилишни хоҳлаган одам бировнинг хатосини оммага кўтариб чиқмай, балки ўша одамнинг ўзига айтади. Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ “Агар менга ёлғиз ўзим турганимда насиҳат қилсанг, чиндан насиҳат қилган, агар одамлар ичида турганимда насиҳат қилсанг, шарманда қилган бўласан” деганлар.

Таъкидлаш зарурки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси имом-домлаларни доимо ҳужжат-далил билан гапиришга ундайди. Зеро, динимизни тарғиб қилишда асоссиз ривоятларга ҳожат йўқ. Шунингдек, Диний идора мана шундай тариқат аҳлининг ботиний ҳикматлари ва кароматларини тушунтиришда жуда ҳам эҳтиёт бўлишга чақиради.

Аллоҳ таборака ва таоло динимиз ривожи йўлида хизмат қилаётган барча ходимларнинг тиллари ва дилларини саҳву хатодан Ўзи асрасин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг

📲 Яқинларингизга ҳам улашинг! Бизнинг манзил ⤵️
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
➡️https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFk2z10QuO0y0PuZKQ
#Хайрли || #Кун || #Сухбат

НАФС ВА ИНСОН!

• Нафс: - "Мана сенга керак бўлса тахт".
• Инсон: - "Йўқ керакмас. Исломим бор! Мен учун бу бахт".
• Нафс: - "Балки ёқар ойсулув қизлар?".
• Инсон: - "Йўқ ёрим бор, бахтлимиз бизлар".
• Нафс: - "Балки сенга керакдир бойлик?".
• Инсон: - "Қаноатла холим чиройлик".
• Нафс: - "Ундан кўра сен ўйнаб кулгин...".
• Инсон: - "Қиёмат бор сен хаё қилгин".
• Нафс: - "Бу дунё беш кунлик билгин".
• Инсон: - "Хақни айтдинг. Сен тақво қилгин".
• Нафс: - "Балки сенга ёқар кайф сафо?".
• Инсон: - "Ҳалолга хўп, қолгани жафо".
• Нафс: - "Шароблар бор. Маст бўлиб кўргин!".
• Инсон: - "Уни қўй. Иймон лаззатин туйгин".
• Нафс: - "Кўзингни оч дунё макрдир...".
• Инсон: - "Макрларга тўсиқ зикрдир".
• Нафс: - "Ахмоқсан сени ҳаётинг ғурбат".
• Инсон: - "Йўқ умидим абадий Жаннат".
• Нафс: - "Мен нафсингман енгилдим сенга".
• Инсон: - "Кел Ҳақ йўлда ёрдам бер менга".
• Нафс: - "Розиман ҳўп. Иймон шартларин билдир".
• Инсон: - "Махлуқ борки Роббига қулдир".
• Нафс: - "Қуллик қандай бўлади айтгин?".
• Инсон: - "Амрига юр. Нахийдан қайтгин!".
• Нафс: - "Гуноҳларим кечарми Қаххор?!".
• Инсон: - "У меҳрибон раҳмли Ғаффор!"


📚 Ҳикматлар Хазинаси

📲 Яқинларингизга ҳам улашинг! Бизнинг манзил ⤵️
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
➡️https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFk2z10QuO0y0PuZKQ
#Хайрли || #Кун || #Тавсия

Баъзан сизнинг биргина табассумингиз айрим инсонларнинг ҳаётини тубдан ўзгартириб юбориши мумкин. Шундай экан, ҳеч қачон табассумни аяманг. Зеро, табассум ҳам садақадир.

"Ҳикматлар чашмаси" китобидан


📲 Яқинларингизга ҳам улашинг! Бизнинг манзил ⤵️
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
➡️https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFk2z10QuO0y0PuZKQ
#Хайрли || #Кеч || #Мулоҳаза

Ўтиб кетган йилингдан топ-чи бир кун,
Бугун қайтиб келурму кечаги кун!?

Хусрав Деҳлавий


📲 Яқинларингизга ҳам улашинг! Бизнинг манзил ⤵️
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
➡️https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFk2z10QuO0y0PuZKQ
#Хайрли || #Кеч || #Мақола

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот саломлар бўлсин. Аммо баъд Аллоҳ йўлидаги дўстларим...
Сизларга қуръонни ёд олишга ва уни мустаҳкамлашга ёрдам берадиган 100 васиятни бешдан бирини ҳавола қиламан.


🌷 21 - Ўз нафсингизни камчиликлари учун маломат қилинг, бошқалар (аёлингиз, фарзандларингиз, ота-онангиз, ишларингиз, ҳаётий заруриятларингиз)дан шикоят, маломат қилаверманг!
🌷 22 - ота-онангиздан ёд олишингиз осон бўлишини тилаб дуо қилишларини сўранг!
🌷 23 - Ёд олганларингиз (хотирангизда) мустаҳкам сақланиши учун ёзиб боришдан фойдаланинг, ёд олганингизни ёзиб қўйинг, хато қилган ўринларни билиб олинг, такрорлаётганда хатоларингизни аниқ билиб олишингиз учун уни алоҳида вараққа ёзиб ёнингизда сақланг, бунда лавҳ (доска) дан фойдаланинг варақдан кўра ишлатиш осонроқ бўлади.
🌷 24 - Агар ишбоши ёки муаллим бўлсангиз ёд олишда ҳимматни кучайтириш учун мусобақа, қизиқтириш, мукофотлаш йўлини тутинг!
🌷 25 - Ёд олишда тайинли чегараланган вақт ажратиб олинг (бир кунда бир варақдан, бир ойда бир пора бўлади) агар ундан озроқ бўлса ҳам зарари йўқ, муҳими қироатни кўпрок вақт такрорлайсиз.
🌷 26 - Ўзингизни ёдлаб олгандек хаёл қилинг, бу хотира қувватини оширади.
🌷 27 - Ёд олишни ният қилган (қисм)ни кейинга қолдиришдан сақланинг, токи ёд олишдан малолланиб тўхтаб қолманг.
🌷 28 - Умидсизлик сизга ҳукмини ўтказмасин, билинки, ким астойдил ҳаракат қилса, етишади.
🌷 29 - Оз-оздан бўлсада ёд олишда давом этинг! Димоғда хотирани кучайтиришга хос бўлган протеин моддаси мавжуд. Кўп ёдлаш эса протеин моддасини кўпроқ ажралиб чиқишига сабаб бўлади, бу ёд олишни янада осонлашишига ёрдам беради.
🌷 30 - Ўзингиз дуч келган мушкилотлар ечимини қуръон ҳофизларидан сўранг, улардан керакли жавобни топасиз.
🌷 31 - Қуръони каримдан ўз имкониятингиз даражасида ёд оладиган бўлакни мақсад қилиб олинг, нафсингизга тоқатидан ташқари юкни юкламанг!
🌷 32 - Ёд олиш учун ижозат қилинган ва бўш вақтларингизни ҳам ғанимат билинг.
🌷 33 - Ёддошлигингиз мустаҳкам бўлиши, ёд олганларингизни такрори учун суннат ва нафл намозлар ўқишни, кечаси қиём туриш (таҳажжуд намозлари ўқиш)ни одат қилинг!
🌷 34 - Қизиқишингизни сўндирадиган, бекорга чиқарадиган салбий ибораларни алмаштиринг, Қуръон ёдлаш менга мушкул бўляпти деманг, фақат мен қодирман, мени имкониятим бор, мени хотирам яхши денг! Унутманг, илм ўрганиш билан эгалланади.
🌷 35 - "Ла илоҳа иллаллоҳ" ни ўн дақиқа такрорланг, зеҳнингиз уйғонади.
🌷 36 - Қироатингизни санадда келганидек тузатиб мустаҳкам қилинг, ҳарфлар махражларини, тажвид қоидаларини яхши эгаллаб олинг!
🌷 37 - эскисини яхши ёд олмагунингизча янги дарсга ўтманг! Билинки тез ёдланганингиз тез эсдан кўтарилади.
🌷 39 - Оятлар тафсирини билишга ҳаракат қилинг бу ёд олишни осон қилади.
🌷 38 - ҳар бир саҳифани шаклигача ёд бўлиб кетиши учун доимо битта мусҳафдан ўқинг! Мусҳафларнингиз афзали Мадина мусҳафидир.
🌷 40 - оятларни ёдлаш енгил бўлиши учун тақсимлаб олинг.

👤 Адҳамжон Абдураҳмонов, Поп туман бош имоми ва "Кичик Хўжаобод" жоме масжиди имом-хатиби

📲 Яқинларингизга ҳам улашинг! Бизнинг манзил ⤵️
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
➡️https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFk2z10QuO0y0PuZKQ
Audio
#Хайрли || #Тонг || #Эслатма

📀 Бугун 07 - ноябрь ҳафтанинг пайшанбаси. Барчамизга тонг хайрли бўлсин!

👧 @ISLAH_UZ канали ходимаси

📲 Яқинларингизга ҳам улашинг! Бизнинг манзил ⤵️
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
➡️https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFk2z10QuO0y0PuZKQ