Huquqshunos yordami
51K subscribers
818 photos
87 videos
79 files
1.11K links
Реклама бериш учун👉 @Akbar_1504

Ҳуқуқшуносга саволлар юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii

@telefon_orqali_maslaxat
Download Telegram
#Биласизми

❗️Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар

🔹1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” этиб белгиланган ҳамда ушбу кун байрам (дам олиш) куни ҳисобланади.

🔹Болаларга таълим-тарбия берадиган барча педагог ходимлар доимий равишда бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

🔹Педагоглар учун 56 кунлик йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътиллар берилади.

🔹Педагоглар ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади.

🔹Мактаб ўқитувчиларига фаолиятни баҳолаш мезонлари асосида 10 фоиздан 40 фоизгача, кутубхоначи ва психологларга 10 фоиздан 20 фоизгача устама белгиланади.

🔹Фан олимпиадаси ғолибини тайёрлаган ўқитувчилар рағбатлантирилади.

🔹Ўқитувчилар касал бўлиб қолганида моддий ёрдам берилади.

🔹Олимпиада ғолиби бўлган ўқитувчиларга 150 фоизгача устама берилади.

🔹Ўзи дарс берадиган фани бўйича халқаро тан олинган ва миллий сертификатга эга бўлган ўқитувчиларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

🔹“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиби бўлган мактабга ярим миллиард сўм берилади.

🔹Инклюзив синф ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади.

🔹Олис ҳудудларда дарс бераётган ўқитувчиларга 50 фоизгача устама берилади.

🔹Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади.

🔹Кўп йиллик стажга эга педагоглар мажбурий аттестацияга жалб қилинмайди.

🔹Халқаро фан олимпиадаларини тайёрлаган ўқитувчиларга малака тоифаси аттестациясиз берилади.

🔹Республика фан олимпиадаси ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар малака тоифаси бир поғона оширилади.

🔹Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади.

🔹Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.

🔹Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
❗️Сотиб олган уйингизни 3 йил ичида кайта сотсангиз, солиқ тўлайсиз!

СКнинг 378-моддасида
жисмоний шахсларнинг хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олган даромадлари солиққа тортилмайди дейилган. Бундан нотурар жойлар ва ўттиз олти календарь ойдан кам муддатда солиқ тўловчининг мулкида бўлган турар жойлар мустасно. Солиқ солинадиган база сифатида мулкнинг ҳужжатлар билан тасдиқланган сотиб олиш қиймати ва сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарк ҳисобга олинади.Сотиб олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаган тақдирда, мулкнинг кадастр қиймати ва сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарк ҳисобга олинади. СК. 375-модда.

Масалан, 200 млн.га сотиб олинган квартира бир йил ўтиб 250 млн.га сотилса, солиқ солинадиган база 250 - 200 = 50 млн.сўм бўлади. Бундан 50 х 12% = 6 млн.сўм даромад солиғи тўланади. Агар квартира 36 ойдан кейин сотилса, ҳеч қандай солиқ тўланмайди.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️⚡️“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ёшларга компьютер хариди бўйича истеъмол кредити фоизларини қоплаб бериш тартиби

⚠️ Хизмат:
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган ёшларга, шунингдек, IT-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлган ёшларга истеъмол кредити орқали компьютер харид қилиш учун кафиллик бериш ҳамда мазкур кредитларнинг фоиз тўловларини компенсация қилиш.

🙎‍♂️ Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний шахслар (31 ёшга тўлмаган Ўзбекистон фуқароси, фуқаролиги бўлмаган шахс (14 ёшдан 16 ёшгача бўлган шахс номидан мурожаат қилган унинг қонуний вакили).

💰Истеъмол кредити миқдори – ариза берувчига компьютер (шу жумладан, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаган) харидлари учун БҲМнинг 25 бараваридан кўп бўлмаган (8 млн 250 минг сўмгача) миқдорда.

📂 Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар

компьютер сотиб олиш бўйича икки томонлама тузилган олди-сотди шартномаси (pdf форматда);
“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатганлиги тўғрисида сертификат (pdf форматда).

🔄 Хизматни кўрсатиш тартиби:

1️⃣ Ариза берувчи тегишли сертификат берилган санадан бошлаб 6 ой мобайнида исталган туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали сертификатни илова қилган ҳолда мурожаат қилади.

2️⃣ Ёшлар ишлари агентлиги (ваколатли орган) ариза берувчининг мурожаати ЯИДХП орқали тушган пайтдан бошлаб 5 иш куни давомида сертификатни верификациядан ўтказади.

3️⃣ Ёшлар ишлари агентлиги томонидан берилган маълумотнома ҳамда “Бир миллион дастурчи” лойиҳасини муваффақиятли тугатганлиги ҳақидаги сертификатга эга бўлган ёшлар компьютер ҳариди учун шартнома асосида ишловчи дўкон топадилар.

4️⃣ Кредит расмийлаштириш учун АТ “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” АТБ ҳамда АТ “Алоқабанк”дан бирига мурожаат қилишлари мумкин.

🔰Банклар томонидан талаб қилинадиган ҳужжатлар:

▫️ Шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт);
▫️ Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тақдим этилган маълумотнома;
▫️“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси бўйича ўқув курсларини тугатганлиги ёки ИТ-парк резидентининг ўқувчиси ёки битирувчиси бўлганлиги тўгрисидаги сертификат нусхаси;
▫️ Вакил ҳамда унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт);
▫️ Компьютер ёки ноутбук хариди учун дўкон билан тузилган шартнома нусхаси.

🗓 Хизматни кўрсатиш муддати: 5 иш кунида.

♻️ Хизмат нархи: Бепул

📋 Ҳуқуқий асос: Ҳукумат қарори (617-сон, 04.10.2021 й.)

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 🔽🔽

@Online_maslaxatchii
⚡️⚡️Тарих фанидан олинган малака тоифаси ҳуқуқ фани учун ҳам амал қиладими?

Савол: Мен 2020 йил ЎзМУ тарих факультети тарих йўналиши магистратурасини тугатганман. Иккинчи тоифам бор. Бу ўқув йилидан бошлаб ҳуқуқ фанидан ҳам дарс беряпман.

Лекин менга ҳуқуқ фани дарси учун туман ММТБ бухгалтери мутахассис деб табелдан ўтказибди. Бухгалтерни иши тўғрими? Менинг иккинчи тоифам ҳуқуқ фани учун ўтмайдими?

Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган амалдаги низомнинг 18-бандида педагог кадрларнинг дипломида биттадан ортиқ тайёрлов ёки таълим йўналиши, мутахассислик ёки ихтисослик кўрсатилган бўлса, улар дарс бераётган ҳар бир ўқув фани бўйича алоҳида аттестациядан ўтиши назарда тутилган.

Яъни, тарих йўналишини тамомлаган педагог кадрлар "Давлат ва ҳуқуқ асослари" фанидан дарс бераётган бўлса, уларнинг тарих фанидан олган малака тоифаси ҳуқуқ фани учун амал қилмайди. Бунда улар "Давлат ва ҳуқуқ асослари" фанидан ҳам алоҳида аттестациядан ўтиши керак бўлади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️Фан ўқитувчилари томонидан тўгарак машғулотларини олиб бориш мажбурий ҳисобланади

Савол:
Фан ўқитувчилари томонидан тўгарак машғулотлари ўтилиши мажбурийми?

Жавоб: Фан тўгараклари ўқитувчининг педагогик юкламаси таркибида бўлганлиги боис ўтилган тўгарак машғулотлари учун ҳам ойлик маош ҳисобланади.

☄️ Чунки педагог ходимнинг иш юкламасини ҳисоблаб чиқаришда ўқув-тарбия жараёни ва ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёни ҳисобга олинади.

📣 Ўқув-тарбия жараёни педагог ходимларга тарификация бўйича ажратилган дарс соатларини ўтиш кирса, ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёнига эса фанларни ўзлаштиришда қийналаётган ва иқтидорли ўқувчилар билан алоҳида машғулотлар олиб бориш назарда тутилади.

🔴 Шунингдек, Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 1 июлдаги 206-сонли буйруғи билан тасдиқланган фан ўқитувчиларининг лавозим мажбуриятларида ҳам педагог ходимлар ўқувчиларнинг қобилият ва истеъдодларини ривожлантиришни назарда тутган ҳолда, фанларни ўзлаштиришда қийналаётган ва иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш мақсадида ўз фани бўйича тўгарак машғулотларини ташлкил этиш лозимлиги қайд этилган.

➡️ Шунингдек, "Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари"да ҳам ўқитувчилар фан тўгаракларида ишлаши лозимлиги қайд этилган.

🌐 Демак, хулоса шуки, фан ўқитувчилари томонидан тўгарак машғулотларини ўтиш мажбурий ҳисобланади. Бунда фанларни ўзлаштиришда қийналаётган ва иқтидорли ўқувчилар билан қўшимча машғулотлар олиб бориш мақсадга мувофиқ.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 🔽🔽

@Online_maslaxatchii
#Биласизми

📝 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 2-моддасига асосан, давлат пенсияларининг 3 та, яъни

1. Ёшга доир пенсия;
2. Ногиронлик пенсия;
3. Боқувчисини йўқотганлик пенсия турлари мавжуд.

Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ, давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️6-синфларда “Табиий фан (science)”ни қайси ўқитувчи ўтиши керак?

Савол: 6-синфдаги “Табиий фан (science)” дарсларини қайси ўқитувчи ўтса тўғри, қонуний ва адолатли бўлади? Шу ҳам кўп мактабларда маълум тушунмовчиликларни келтириб чиқармоқда. Шунга тушунтириш берсангиз.

Жавоб: Маълумки, Президентнинг 2020 йил 12 августдаги ПҚ-4805-сонли қарори билан таcдиқланган дастурнинг 6-бандига кўра, 1-6-синфларда "атрофимиздаги олам", "табиатшунослик", "география", "биология", "физика" фанлари ўрнига “Табиий фан (science)”ни ягона фан сифатида 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб тажриба-синов тариқасида ўқитилиши йўлга қўйилди.

Табиий фан (science) дарс соатлари бошланғич синфда бошланғич синф ўқитувчилари (раҳбарлари), 6-синфда А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти томонидан ташкил этиладиган ўқув курсини муваффақиятли якунлаган “Физика”, “Биология”, “География” фанлари ўқитувчилари томонидан олиб борилади.

Аммо дарс соатлари ушбу тоифадаги ўқитувчилар ўртасида “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида низоми”нинг 15-бандида белгиланган кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланиши шарт.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️Ипотека кредити бўйича субсидия бериш яна бошланди

Субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилади. Субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 марта берилади. Фуқаролар ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун my.gov.uz портали орқали электрон тарзда ариза юборишлари мумкин.

Маълумот учун:

қишлоқларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 3 бараваридан (2 млн 940 минг сўм) 6,9 бараваригача (6 млн 762 минг сўмгача);

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида белгиланган МҲТЕКМнинг 3 бараваридан (ҳозирда 2 млн 940 минг сўм) 8 бараваригача (7 млн 840 минг сўмгача);

Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЕКМнинг 3 бараваридан (2 млн 940 минг сўм) 9,2 бараваригача (9 млн 16 минг сўмгача) бўлган оилалар юқори даромадга эга эмас, дея эътироф этилади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
СУБСИДИЯ ЎЗИ НИМА?

🟢 Субсидиялар — даромади юқори бўлмаган шахсларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмайдиган маблағлар.

🟢 Бошланғич бадал — бу бирламчи бозордаги (яъни, янги қурилган) уй-жойларни сотиб олиш учун ажратиладиган пуллар. Сотиб олинадиган квартира жойлашуви, қиймати ва майдонидан қатъи назар, дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — қатъий белгиланган 32 миллион сўмни ташкил қилади.

🟢 Субсидия, шунингдек ипотека кредити бўйича фоизларни қоплаш учун ҳам берилади.

🟢 Бунда сотиб олинадиган квартира жойлашувидан қатъи назар биринчи 5 йил давомида ипотека кредити бўйича фоиз тўловлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун — 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади;

🟢 Фуқароларга ипотека кредитини олишда, биргаликда қарз олувчи сифатида улар билан бирга яшамаётган ва яқин қариндоши бўлмаган бошқа шахсларни ҳам жалб қилиш ҳуқуқи берилди;

🟢 Ҳар бир ҳудудда қуриладиган уй-жойлар сонидан келиб чиқиб, йил давомида ажратиладиган субсидиялар миқдори ҳақида Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликка қарши курашиш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда тегишли ҳокимликлари томонидан оммавий ахборот воситаларида маълумот берилади.

🟢 Субсидия олиш учун аризани Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали электрон тарзда бериш мумкин.

Субсидиялар кимга берилади?

🔴 Эслатиб ўтамиз, мазкур маблағлар фақатгина уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар ва шу тоифадаги бошқа Ўзбекистон фуқароларига ажратилади.

🟢 Субсидия олиш учун фуқаро 18 ёшга тўлган бўлиши керак. Агар фуқаро меҳнат мигранти бўлганда, унинг номидан оила аъзолари ҳам ариза бериши мумкин.

❗️ Субсидиялар фақатгина ариза берувчининг рўйхатдан ўтган ҳудуди бўйича берилади.

Субсидия ва арзон уйлар — бир хил тушунчами?

🔴 Эътибор беринг! Субсидиялар уйларни БОЗОР НАРХИДА харид қилишга берилади. Яъни, субсидия билан арзон уй-жойлар иккита бир бирига умуман алоқаси йўқ бўлган тоифадаги тушунчалар.

🟢 Шунингдек, субсидияларга тегишли Фармон чиқиши билан арзон уй-жойлар дастури ёпилгани йўқ! Ҳокимликлар фуқароларни қабул қилмасликлари бўйича қонунчиликка ўзгартириш киритилмаган.

🟢 Арзон уй-жой учун НАВБАТларингиз ДХМлар орқали ўзгартирилмайди. Ушбу масалада маҳаллий ҳокимиятларга мурожаат этиш лозим.

Субсидия олишда баллар... бу нима?

🟢 Субсидия бўйича ариза топширган ҳар бир талабгорга пул маблағи берилмайди. Бунинг учун бир қатор талаб ва ҳолатларга жавоб бериш лозим.

🟢 Субсидия берилиши учун авваламбор масъул органлар вакилларидан шакллантирилган махсус комиссия ариза берувчиларга мезонлар бўйича балл беради.

🟢 Масъул органлар — ички ишлар бўлими, молия бўлими, давлат солиқ инспекцияси, бандликка кўмаклашиш маркази, кадастр корхонаси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман (шаҳар) ҳокимликлари, иштирок этувчи тижорат банклари. Буларнинг ҳаммаси ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ҳаққоний эканлигини текшириш учун керак.

🟢 Ижтимоий мезонлар уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларни аниқлашга хизмат қилади. Балл тўплаш учун мезонларга талабгор ва (ёки) унинг оиласининг даромади (шаҳар ва қишлоқ жойлари учун алоҳида кўрсаткичлар белгиланган), турар жой мақоми (ижара ёки шахсий мулк), ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлганлар (меҳнат мигрантлари, етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ёлғиз аёллар ва ҳоказо), шунингдек, оилада ногиронлиги мавжуд бўлган шахслар инобатга олинган.

Субсидия тартиб бўйича юқори балл тўплаганларга берилади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби ҳақида 5 саволга 5 жавоб

Субсидия кимларга берилади?

👉 Субсидия олиш мақсадида ариза билан 18 ёшга тўлган фуқаролар мурожаат қилиши мумкин.

👉 Субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилади.

🔰 Даромади юқори бўлмаган оила деб эса қуйидагилар эътироф этилади:

● Қишлоқларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 бараваридан (2 млн 940 минг сўм) 6,9 бараваригача (6 млн 762 минг сўмгача);

● Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида белгиланган МҲТЭКМнинг 3 бараваридан (2 млн 940 минг сўм) 8 бараваригача (7 млн 840 минг сўмгача);

● Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 3 бараваридан (2 млн 940 минг сўм) 9,2 бараваригача (9 млн 016 минг сўмгача) бўлган оилалар.

🔹Ипотека кредитининг энг кўп миқдори қанча?

👉 2023 йил учун бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 327 млн 250 минг сўм;
Тошкент шаҳрида – 416 млн 500 минг сўм.

🔹Ипотека кредитининг фоиз ставкаси қанча ва унинг қанча миқдори қоплаб берилади?

👉 Ипотека кредитлари бозор шартлари асосида белгиланадиган фоиз ставкаларида ажратилади.

➡️ Субсидиялар:

квартира жойлашуви, қиймати ва майдонидан қатъи назар, дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – 32 миллион сўм;
кредит бўйича фоизнинг бир қисмини қоплаш учун – биринчи 5 йилда 10 фоиздан ошган қисмига тўланади.

🔹Субсидия олиш учун қаерга мурожаат қилиш керак?

👉 Субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) рўйхатдан ўтиш керак.

🔹Қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;
оила аъзоларининг шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ гувоҳномаси, фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар нусхалари (мавжуд бўлганда);
никоҳ бекор қилинганлигига оид ҳужжатлар ёки оилавий ҳолати тўғрисида ФҲДЁ органлари архивидан маълумотнома;
доимий рўйхатга олинган жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар;
доимий яшаш жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси;
ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️⚡️Уй-жой сотиб олиш учун СУБСИДИЯга ариза бериш тартиби билан қуйидаги видеороликни кўриш орқали батафсил маълумотга эга бўласиз 👇👇

https://youtu.be/E9u2NVjaExg

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Эндиликда камералар ҳаракат вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмаган ҳайдовчиларни қайд этади.

Маълумот ўрнида, қоидаларга кўра конструкциясида хавфсизлик камарлари назарда тутилган транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи ва унинг олд ўриндиғидаги йўловчилар ҳаракатни бошлашдан олдин хавфсизлик камарларини тақиб олишлари шарт.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Коллеж ва техникумларда таълим олаётган хотин-қизларга давлат гранти ажратилади

Ҳукумат қарори (516-сон, 29.09.2023 й) билан “Коллеж ва техникумларда қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги касб (мутахассислик) бўйича таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлиқ давлат гранти асосида таълим олиш тартиби тўғрисида”ги низом қабул қилинди

🔰Низомга кўра, коллеж ва техникумларга ўқишга қабул қилинган хотин-қизлар учун талаб этиладиган давлат гранти маблағлари республика бюджетидан бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида тизимида коллеж ва техникумлар бўлган тегишли вазирлик ва идораларга ажратилади.

📝 Коллеж ва техникумларга тегишли йўналишлар бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган хотин-қизлар ўқув йилининг 10 октябрига қадар ушбу коллеж ёки техникум директори номига давлат гранти асосида ўқиш учун ариза билан мурожаат қилади.

🏢Аризалар тааллуқлилиги бўйича коллеж ва техникумлар томонидан 3 иш кунида кўриб чиқилади ҳамда умумлаштирилган ҳолда, ҳудудлардаги олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаларига тақдим этилади.

📁 Ҳудудий бўлинмалар ҳар йили 15 октябргача умумлаштирилган маълумотларни кўриб чиқади ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига юборади.

🗓 Вазирлик ҳар йили 20 октябргача умумлаштирилган маълумотлар асосида давлат гранти асосида ўқиш учун ариза билан мурожаат қилган хотин-қизлар рўйхатини тааллуқлилиги бўйича тизимида коллеж ва техникумлар бўлган вазирлик ва идораларга тақдим этади.

Вазирлик ва идоралар мазкур рўйхат асосида хотин-қизларнинг давлат гранти асосида таълим олишлари учун зарур маблағ ажратиш юзасидан ҳар йили 25 октябргача Иқтисодиёт ва молия вазирлигига мурожаат қилади.

📋 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 5 иш куни ичида тегишли маблағларни мазкур вазирлик ва идораларга ажратади.

📌 Коллеж ва техникумлар директорлари 2023/2024 ўқув йилидан давлат гранти асосида таълим оладиган хотин-қизлар учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️“Яшил” истеъмол кредити фоизи учун компенсация ажратилади

Ҳукумат қарори (517-сон, 29.09.2023 й.) билан “Яшил” истеъмол кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисида”ги низом қабул қилинди

🔰 Унга кўра, Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси томонидан қиймати БҲМнинг 500 бараваридан (165 млн сўм) ҳамда фоиз ставкаси Марказий банки асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаган “яшил” истеъмол кредитлари бўйича фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган, бироқ 5 фоизли банддан кўп бўлмаган қисмини қоплаб бериш учун 3 йил муддатгача компенсация ажратилади.

▶️ Компенсация мурожаат санасида тижорат банкларининг скоринг тизимидан ижобий хулоса олган, кредитлар ва солиқлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаган жисмоний шахсларнинг “яшил” истеъмол кредитлари бўйича ажратилади.

📝 Ҳужжатлар жамғармага тушган санадан 2 иш кунида кўриб чиқилади ҳамда компенсация ажратиш ёки компенсация ажратишни рад этиш тўғрисида маълумотнома расмийлаштирилади.

Компенсация ажратиш рад этилмаган буюртма кўриб чиқилгандан сўнг 3 иш кунида тижорат банкига компенсация ўтказиб беради.

🔘 Жамғарма тижорат банкларининг кредитлари бўйича компенсация ажратишни қуйидаги ҳолатларда тўхтатади:

фоиз тўловлари компенсация қилинадиган кредитдан мақсадсиз фойдаланилганда;

қарз олувчи тўловлар жадвалига мувофиқ банкка тўловларни тўлаш мажбуриятларини 3 ой ичида кетма-кет бажармаганда;

қарз олувчидан кредит суммаси ва унга ҳисобланган фоизлар муддатидан олдин ундирилганда;

тижорат банки ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномаси бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда;

қарз олувчининг банк ҳисобварағидаги маблағлари хатловга олинганда;

қарз олувчининг ёки тижорат банкининг тақдим этган ҳужжатларида ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланганда.

📁 Компенсация ажратилган жисмоний шахснинг янги “яшил” истеъмол кредити бўйича қуйидаги ҳолларда такроран компенсация ажратилиши мумкин:

🔹амалдаги кредит шартномаси бўйича кредит қарздорлиги тўлиқ қайтарилганда;

🔹“яшил” истеъмол кредитини ажратиш тўғрисидаги шартнома бекор қилинганда ёки ҳақиқий эмас деб топилганда;

🔹жамғарма томонидан компенсация ажратишни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинганда.

📌Изоҳ: “яшил” истеъмол кредити – қуёш фотоэлектр станцияси, қуёш сув иситкичлари ва шамол электр станцияларини ўрнатиш мақсадлари учун жисмоний шахсларга миллий валютада ажратиладиган кредит.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
АЁЛЛАР ДАФТАРИГА КИРИТИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ТИКУВ МАШИНАСИ ОЛИШ УЧУН СУБСИДИЯ БЕРИЛАДИМИ?

❇️ Савол: Аёллар дафтарига кирган фуқорога ҳеч қандай кредит олмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун субсидия асосида тикув машинаси олса бўладими? Шундай имтиёзлар борми?

Жавоб: Ассалому алайкум. Тикув машинасини олиш учун субсидиялар берилади.

🔰 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 3-февралдаги ПФ-6155-сон Фармонига асосан тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача субсидиялар ажратилади.

📍 Бунинг учун Сиз 7 миллион сўмгача субсидиялар ажратилишини сўраб Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига (меҳнат биржаси) (дастлаб рўйхатдан ўтган ҳолда) ариза билан мурожаат қиласиз.
Аризангизда ўз фаолиятингизни бошлаши учун керак бўладиган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларининг номи ва тури, сони, таҳминий харид нархи ва бошқа қўшимча маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакани ошириш ва тадбиркорлик кўникмалари курсларини тугатганлиги ҳамда якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат хизматлари марказида давлат рўйхатидан ўтганлигингиз ёки ўзини ўзи банд қилиш истагидаги фуқаролар фаолият турлари бўйича солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтганлигиннгизни тасдиқловчи ҳужжат нусхасини илова қилишингиз лозим.

⌛️ Аризангиз узоғи 3 кун муддатда кўриб чиқилади.

📌 Аризангизни кўриб чиқиш натижасида ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган ва унда камчиликлар ёки ёлғон маълумотлар аниқланмаган тақдирда, сизга тегишли меҳнат қуроли далолатнома асосида топширилади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️⚡️ Талаба мактабда раҳбар ходим лавозимида ишлай оладими?

Савол: Мен ҳозирда 5-босқич талабасиман. Мактаб раҳбарияти маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимига ишга қабул қилмоқда, лекин Адлия рухсат бермаяпти шу қанчалик тўғри?

Жавоб: Олийгоҳларнинг педагогика йўналишларида ўқиётган шахслар 3-курсдан бошлаб ўқишига халақит бермаган ҳолда педагоглик ишини амалга ошириш учун мактабларга асосий ишчи сифатида ишга қабул қилиниши мумкин.

Бунда уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади. Ушбу қоида Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 8-бандида назарда тутилган.

Аммо талабаланинг раҳбар ходим лавозимида ишлашига рухсат этилмайди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 16 августдаги 247-сонли буйруғи билан "Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларида раҳбар ходимларнинг малака талаблари белгилаб берилган.

Унга кўра, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари олий бакалавр дипломга эга бўлиши, камида 5 йилдан кам бўлмаган педагогик стажга эга бўлиши лозим. Талабалар эса ушбу талабларга мос тушмайди. Чунки улар тугалланмаган тўлиқсиз олий маълумотли шахслар ҳисобланади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
Конституциямизнинг 50-моддаси: "Ҳар ким таълим олиш ҳуқуқига эга.

Давлат узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ривожланишини таъминлайди.

Давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади.

Давлат бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим олишни кафолатлайди. Умумий ўрта таълим мажбурийдир.

Мактабгача таълим ва тарбия, умумий ўрта таълим давлат назоратидадир.

Таълим ташкилотларида алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбия таъминланади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️⚡️ Уй-жой учун берилиши бошланган субсидиялар қуйидаги тоифаларга берилади:

▪️Даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга;

▪️Ўқитувчилар учун имтиёзли асосда: Имтиёздан фойдаланувчи ўқитувчилар тоифасига профессионал таълим ташкилотларининг муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳасида дарс бераётган ёки ўқув амалиёти ўтказаётган ўқитувчилар ва таълим усталари имтиёзли шартларда субсидия оладилар.

▪️Ҳоким ёрдамчилари учун 150,0 млн сўмгача: Ҳоким ёрдамчилари ва уларнинг фаолиятини самарали ташкил этишга масъул бўлган республика вакилларига ипотека кредити учун уй-жой нархининг 50 фоизигача — бироқ 150 млн сўмдан ошмаган миқдорда субсидия тўлаб берилади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Nordik universiteti talabalari safi kengaymoqda 🤩

Abituriyentlar Xalqaro Nordik universitetini tanlashmoqda va talab yuqori boʻlgani uchun 2-yangi, yanada zamonaviy, qulay va shahar markazida joylashgan o‘quv binosi ochildi!

Abituriyentlar nega aynan Xalqaro Nordik universitetini tanlashmoqda?
4 ta Phd dasturi;
double degree dasturi;
"Work and travel" imkoniyati;
12 ta bakalavriat yo‘nalishi;
6 ta magistratura mutaxassisligi;
10 ta davlat, 10 ta universitet granti;
Finlandiya, Italiya universitetlari bilan "1+3" va "2+2" dasturlari;
Xalqaro ta'lim modellari, xalqaro diplom va tajribali fin o‘qituvchilari.

Sizni ham talabalarimiz safida kutamiz! Ko‘zlagan manzilingizga biz bilan qadam bosing!

📌 Yangi binomiz G‘afur Gulom metro bekatiga yaqin masofada!  (Sirk yoniga kelib chapga qarang!)

Qoʻshimcha savollar boʻlsa, bemalol murojaat qiling:
📞 +998555084400
☎️ @nordikedu

Web-site | Telegram | Instagram | YouTube
«Қизил мактаб»га бориб ишлаган ўқитувчига катта миқдорда ойлик маош тўланадими?

Сўнги йилларда «Қизил мактаблар» атамаси амалиётда жуда кўп бора учраяпти. «Қизил мактаблар» бу — таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар ҳисобланиб, уларнинг рўйхати Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тузилади.

Агар ўқитувчи мана шундай рўйхатга киритилган мактабга бориб ишласа уларнинг ойлик маошига қўшимча устамалар тўлаб берилади.

Фақат таълим сифати паст бўлган мактабларга бориб ишлаш истагида бўлган ўқитувчи тегишли фан йўналиши бўйича олий маълумотга ва биринчи ёки олий малака тоифасига эга бўлиши, камида бир йил педагогик иш стаж ҳамда амалда фаолият юритаётган мактаби «Қизил мактаблар» рўйхатида бўлмаслиги керак.

Бошқа ҳудудлардан жалб этилган ўқитувчи-педагогларга қуйидагича миқдорда қўшимча ҳақ тўланади:

👉Бир вилоят доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;

👉Бошқа вилоятдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устама.

Бошқа ҳудуддан «Қизил мактаблар»га жалб этилган педагогларга фаолият олиб борган даврига, бироқ 2 йилдан ортиқ бўлмаган муддат давомида хизмат уй-жойлари ёки туман (шаҳар)лар маҳаллий буджет маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари (ҳозирги кунда 660 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик пуллик компенсация тўлаб берилиши ҳам таъминланади.

Агар педагог ходим амалда ишлаётган иш жойида директор жамғармаси ҳисобидан устама олаётган бўлса, бу устамалар таълим сифати паст бўлган мактабда иш бошлаган тақдирда ҳам бир ўқув йили давомида сақланиб қолади.

Бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар улар борган мактаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатидан чиқарилган йилдан кейинги ўқув йили учун ҳам тўланади.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги 646-сон қарори.

©xalqtaliminfo

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii