Huquqshunos yordami
51.9K subscribers
817 photos
86 videos
78 files
1.1K links
Реклама бериш учун👉 @Akbar_1504

Ҳуқуқшуносга саволлар юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii

@telefon_orqali_maslaxat
Download Telegram
АЁЛЛАР ДАФТАРИГА КИРИТИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ТИКУВ МАШИНАСИ ОЛИШ УЧУН СУБСИДИЯ БЕРИЛАДИМИ?

❇️ Савол: Аёллар дафтарига кирган фуқорога ҳеч қандай кредит олмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун субсидия асосида тикув машинаси олса бўладими? Шундай имтиёзлар борми?

Жавоб: Ассалому алайкум. Тикув машинасини олиш учун субсидиялар берилади.

🔰 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 3-февралдаги ПФ-6155-сон Фармонига асосан тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз, шу жумладан “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга фаолиятини бошлаш учун керак бўлган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларини харид қилиш учун 7 миллион сўмгача субсидиялар ажратилади.

📍 Бунинг учун Сиз 7 миллион сўмгача субсидиялар ажратилишини сўраб Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига (меҳнат биржаси) (дастлаб рўйхатдан ўтган ҳолда) ариза билан мурожаат қиласиз.
Аризангизда ўз фаолиятингизни бошлаши учун керак бўладиган асбоб-ускуна, меҳнат қуролларининг номи ва тури, сони, таҳминий харид нархи ва бошқа қўшимча маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакани ошириш ва тадбиркорлик кўникмалари курсларини тугатганлиги ҳамда якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат хизматлари марказида давлат рўйхатидан ўтганлигингиз ёки ўзини ўзи банд қилиш истагидаги фуқаролар фаолият турлари бўйича солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтганлигиннгизни тасдиқловчи ҳужжат нусхасини илова қилишингиз лозим.

⌛️ Аризангиз узоғи 3 кун муддатда кўриб чиқилади.

📌 Аризангизни кўриб чиқиш натижасида ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган ва унда камчиликлар ёки ёлғон маълумотлар аниқланмаган тақдирда, сизга тегишли меҳнат қуроли далолатнома асосида топширилади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️⚡️ Талаба мактабда раҳбар ходим лавозимида ишлай оладими?

Савол: Мен ҳозирда 5-босқич талабасиман. Мактаб раҳбарияти маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимига ишга қабул қилмоқда, лекин Адлия рухсат бермаяпти шу қанчалик тўғри?

Жавоб: Олийгоҳларнинг педагогика йўналишларида ўқиётган шахслар 3-курсдан бошлаб ўқишига халақит бермаган ҳолда педагоглик ишини амалга ошириш учун мактабларга асосий ишчи сифатида ишга қабул қилиниши мумкин.

Бунда уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси сингари базавий тариф ставкаси белгиланади. Ушбу қоида Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 8-бандида назарда тутилган.

Аммо талабаланинг раҳбар ходим лавозимида ишлашига рухсат этилмайди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 16 августдаги 247-сонли буйруғи билан "Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларида раҳбар ходимларнинг малака талаблари белгилаб берилган.

Унга кўра, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари олий бакалавр дипломга эга бўлиши, камида 5 йилдан кам бўлмаган педагогик стажга эга бўлиши лозим. Талабалар эса ушбу талабларга мос тушмайди. Чунки улар тугалланмаган тўлиқсиз олий маълумотли шахслар ҳисобланади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
Конституциямизнинг 50-моддаси: "Ҳар ким таълим олиш ҳуқуқига эга.

Давлат узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ривожланишини таъминлайди.

Давлат мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади.

Давлат бепул умумий ўрта таълим ва бошланғич профессионал таълим олишни кафолатлайди. Умумий ўрта таълим мажбурийдир.

Мактабгача таълим ва тарбия, умумий ўрта таълим давлат назоратидадир.

Таълим ташкилотларида алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбия таъминланади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️⚡️ Уй-жой учун берилиши бошланган субсидиялар қуйидаги тоифаларга берилади:

▪️Даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга;

▪️Ўқитувчилар учун имтиёзли асосда: Имтиёздан фойдаланувчи ўқитувчилар тоифасига профессионал таълим ташкилотларининг муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳасида дарс бераётган ёки ўқув амалиёти ўтказаётган ўқитувчилар ва таълим усталари имтиёзли шартларда субсидия оладилар.

▪️Ҳоким ёрдамчилари учун 150,0 млн сўмгача: Ҳоким ёрдамчилари ва уларнинг фаолиятини самарали ташкил этишга масъул бўлган республика вакилларига ипотека кредити учун уй-жой нархининг 50 фоизигача — бироқ 150 млн сўмдан ошмаган миқдорда субсидия тўлаб берилади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Nordik universiteti talabalari safi kengaymoqda 🤩

Abituriyentlar Xalqaro Nordik universitetini tanlashmoqda va talab yuqori boʻlgani uchun 2-yangi, yanada zamonaviy, qulay va shahar markazida joylashgan o‘quv binosi ochildi!

Abituriyentlar nega aynan Xalqaro Nordik universitetini tanlashmoqda?
4 ta Phd dasturi;
double degree dasturi;
"Work and travel" imkoniyati;
12 ta bakalavriat yo‘nalishi;
6 ta magistratura mutaxassisligi;
10 ta davlat, 10 ta universitet granti;
Finlandiya, Italiya universitetlari bilan "1+3" va "2+2" dasturlari;
Xalqaro ta'lim modellari, xalqaro diplom va tajribali fin o‘qituvchilari.

Sizni ham talabalarimiz safida kutamiz! Ko‘zlagan manzilingizga biz bilan qadam bosing!

📌 Yangi binomiz G‘afur Gulom metro bekatiga yaqin masofada!  (Sirk yoniga kelib chapga qarang!)

Qoʻshimcha savollar boʻlsa, bemalol murojaat qiling:
📞 +998555084400
☎️ @nordikedu

Web-site | Telegram | Instagram | YouTube
«Қизил мактаб»га бориб ишлаган ўқитувчига катта миқдорда ойлик маош тўланадими?

Сўнги йилларда «Қизил мактаблар» атамаси амалиётда жуда кўп бора учраяпти. «Қизил мактаблар» бу — таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар ҳисобланиб, уларнинг рўйхати Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тузилади.

Агар ўқитувчи мана шундай рўйхатга киритилган мактабга бориб ишласа уларнинг ойлик маошига қўшимча устамалар тўлаб берилади.

Фақат таълим сифати паст бўлган мактабларга бориб ишлаш истагида бўлган ўқитувчи тегишли фан йўналиши бўйича олий маълумотга ва биринчи ёки олий малака тоифасига эга бўлиши, камида бир йил педагогик иш стаж ҳамда амалда фаолият юритаётган мактаби «Қизил мактаблар» рўйхатида бўлмаслиги керак.

Бошқа ҳудудлардан жалб этилган ўқитувчи-педагогларга қуйидагича миқдорда қўшимча ҳақ тўланади:

👉Бир вилоят доирасида бошқа туман ва шаҳарлардан келиб фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 50 фоиз;

👉Бошқа вилоятдан келиб фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига 100 фоиз махсус устама.

Бошқа ҳудуддан «Қизил мактаблар»га жалб этилган педагогларга фаолият олиб борган даврига, бироқ 2 йилдан ортиқ бўлмаган муддат давомида хизмат уй-жойлари ёки туман (шаҳар)лар маҳаллий буджет маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари (ҳозирги кунда 660 минг сўм) миқдорида ҳар ойлик пуллик компенсация тўлаб берилиши ҳам таъминланади.

Агар педагог ходим амалда ишлаётган иш жойида директор жамғармаси ҳисобидан устама олаётган бўлса, бу устамалар таълим сифати паст бўлган мактабда иш бошлаган тақдирда ҳам бир ўқув йили давомида сақланиб қолади.

Бошқа ҳудудлардан жалб қилинган олий ва биринчи тоифага эга ўқитувчи-педагогларнинг базавий тариф ставкаларига махсус устамалар улар борган мактаб таълим даражаси юқори бўлмаган мактаблар рўйхатидан чиқарилган йилдан кейинги ўқув йили учун ҳам тўланади.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 октябрдаги 646-сон қарори.

©xalqtaliminfo

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
ЎРТАДА НИЗО БЎЛМАСА ҚАНДАЙ ТАРТИБДА АЖРИМ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

✳️ Савол: Ёшлар ЗАКСдан ўтган лекин тўй бўлмаган бўлса, ажрим қандай тартибда амалга оширилади?

Жавоб: Алоҳида яшовчи эр-хотинни никоҳдан ажратишни қайд этиш уларнинг биргаликда берган аризаларига асосан, улардан бирининг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.

Агар эр-хотиндан бири никоҳдан ажралиш тўғрисидаги аризани бериш учун ФҲДЁ органига кела олмаса, у ҳолда эр-хотин номидан биргаликда ёзилган аризани улардан бири топшириши мумкин. Кела олмаган эр ёки хотиннинг аризадаги имзоси нотариал тартибда ёки эр-хотин доимий яшаётган ёки вақтинча турган жойдаги ФҲДЁ органи мудири томонидан тасдиқланган бўлиши керак. Аризада эр-хотин ажралишга ўзаро рози эканликлари, вояга етмаган болалари йўқлиги, шунингдек улардан бири никоҳдан ажратиш қайд этилиши белгиланган кунда ФҲДЁ органига кела олмаса, никоҳдан ажратишнинг унинг иштирокисиз қайд этилишига розилиги тасдиқланади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:

1️⃣ Мулкий низолари ҳамда вояга етмаган фарзандлари (шу жумладан, фарзандликка олинганлари) бўлмаган эр-хотинларнинг никоҳдан ажралиш тўғрисидаги аризаси;

2️⃣ Шахсини тасдиқловчи ҳужжат – паспорт;

3️⃣ Никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
Конституциямизнинг 51-моддаси: "Фуқаролар давлат таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан олий маълумот олишга ҳақли.

Олий таълим ташкилотлари қонунга мувофиқ академик эркинлик, ўзини ўзи бошқариш, тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқига эга."

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️⚡️ Ўрта махсус маълумотли бошланғич синф ўқитувчисидан синфи олиниб, уни ишдан бўшатиб юбориш тўғрими?

Савол: 27 йиллик стажга эга бўлган ўрта маълумотли (бу йил олийгоҳга 1 балл эвазига супер контракт асосида қабул қилинди) бошланғич синф ўқитувчисидан 4-синфни олиб қўйиш мумкинми?

Ўқитувчи ўқишга кирганлик ҳақидаги маълумотномани олиб келгунча бошқа бир талабага синфни олиб берилди. Ҳозир жой бўшамагунча сизни ишга қабул қилмайман деяпти. Бу қанчалик тўғри?

Жавоб: Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2019 йил 30 июлда "Умумтаълим мактабларда фаолият юритаётган ўрта махсус маълумотли кадрлар ўрнини босқичма-босқич олий маълумотли педагог кадрлар билан тўлдиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар дастури” тасдиқланган.

Ушбу дастурда 2030 йилдан бошлаб умумтаълим мактабларида олий маълумотли педагоглар фаолият юритишига эришиш кераклиги ҳамда ўрта махсус маълумотли (дипломида ўқитувчи мутахассислиги қайд қилинган) ўқитувчилар умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларида дарс бериш имкониятига эгалиги, фақатгина номутахассислар билан тузилган меҳнат шартномалари 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилиниши лозимлиги қайд этилган.

Ўрта махсус маълумотли бошланғич синф ўқитувчиларини ноқонуний ишдан бўшатиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 18 июлдаги 02-01/31445-сонли кўрсатма хати ҳам имзоланган.

Ушбу хатда ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларни яратилган имтиёзлардан фойдаланиб, олий таълим муассасаларига ўқишга ҳужжат топширишга йўналтириш, уларга тест имтиҳонларига тайёргарлик ҳамда сессия жараёнларида амалий ёрдам бериш вазифаси белгиланган.

Ўрта махсус маълумотли ўқитувчиларга нисбатан қонунбузилиш ҳолатларига йўл қуйган умумтаълим мактаблари раҳбарларига нисбатан қонунчиликда белгиланган интизомий жазо чораларини қўллаш топшириғи берилган.

Шуни ҳам алоҳида қайд этиш лозимки, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 16 августдаги 247-сонли буйруғи билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларида ҳам бошланғич синф ўқитувчиси ўрта махсус педагогик маълумот билан педагоглик фаолияти билан шуғилланиши мумкинлиги қайд этилган.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, мактаб директори ўрта махсус маълумотли бошланғич синф ўқитувчисини ишдан бўшатиб қонун бузилишига йўл қўйган.

P.S: Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 18 июлдаги 02-01/31445-сонли кўрсатма хати.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
Кимлар синф раҳбари бўлиши мумкин?

Синф раҳбари қуйидаги мезонларга асосан мактаб директори томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади:

камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга бўлган;

мактабда асосий ишчи сифатида фаолият олиб бораётган;

бошқарувчилик қобилиятига эга бўлган;

ўқувчилар билан ишлаш жараёнида масъулият билан ёндаша оладиган;

бошланғич синфларда синф раҳбарлиги бошланғич синфга бириктирилган ўқитувчиларга юклатилади.

Мактабларда меҳнатни соатбай (шу жумладан ўриндошлик) асосда фаолият олиб борувчи ўқитувчиларнинг синфга раҳбарлик қилишига йўл қўйилмайди.

Бир ўқитувчига фақатгина битта синф раҳбарлиги топширилади. Директор ўринбосарлари, психологлар синф раҳбари бўлиши мумкин эмас.

Синф раҳбарлари фаолиятини маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари назорат қилади ва мувофиқлаштиради.

Асос: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2023 йил 27 июньдаги 190-сонли буйруғи.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️⚡️Уй-жой сотиб олиш учун СУБСИДИЯга ариза бериш тартиби билан қуйидаги видеороликни кўриш орқали батафсил маълумотга эга бўласиз 👇👇

https://youtu.be/E9u2NVjaExg

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
№312.pdf
6.9 MB
⚡️⚡️ Кимларнинг контракт пуллари тўлаб берилади?

Вазирлар маҳкамасининг 312-сонли қарорига асосан "Темир дафтар"га киритилган оилалар фарзандларининг, шунингдек, "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг мамлакатимиздаги профессионал таълим ва олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиши учун "Ёшлар дафтари" жамғармаси маблағлари ҳисобидан васийлик кенгашининг қарорига мувофиқ тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ БҲМнинг 50 баравари(16 млн 500 минг сўм)дан ошмаган миқдорда тўлаб берилади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
Уй-жой учун субсидия олиш тартиби ҳақида 5 саволга 5 жавоб

Субсидия кимларга берилади?

👉 Субсидия олиш мақсадида ариза билан 18 ёшга тўлган фуқаролар мурожаат қилиши мумкин.

👉 Субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилади.

🔰 Даромади юқори бўлмаган оила деб эса қуйидагилар эътироф этилади:

● Қишлоқларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 бараваридан (2 млн 940 минг сўм) 6,9 бараваригача (6 млн 762 минг сўмгача);

● Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида белгиланган МҲТЭКМнинг 3 бараваридан (2 млн 940 минг сўм) 8 бараваригача (7 млн 840 минг сўмгача);

● Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЭКМнинг 3 бараваридан (2 млн 940 минг сўм) 9,2 бараваригача (9 млн 016 минг сўмгача) бўлган оилалар.

🔹Ипотека кредитининг энг кўп миқдори қанча?

👉 2023 йил учун бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдори:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 327 млн 250 минг сўм;
Тошкент шаҳрида – 416 млн 500 минг сўм.

🔹Ипотека кредитининг фоиз ставкаси қанча ва унинг қанча миқдори қоплаб берилади?

👉 Ипотека кредитлари бозор шартлари асосида белгиланадиган фоиз ставкаларида ажратилади.

➡️ Субсидиялар:

квартира жойлашуви, қиймати ва майдонидан қатъи назар, дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – 32 миллион сўм;
кредит бўйича фоизнинг бир қисмини қоплаш учун – биринчи 5 йилда 10 фоиздан ошган қисмига тўланади.

🔹Субсидия олиш учун қаерга мурожаат қилиш керак?

👉 Субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этиш ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz) рўйхатдан ўтиш керак.

🔹Қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;
оила аъзоларининг шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ гувоҳномаси, фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар нусхалари (мавжуд бўлганда);
никоҳ бекор қилинганлигига оид ҳужжатлар ёки оилавий ҳолати тўғрисида ФҲДЁ органлари архивидан маълумотнома;
доимий рўйхатга олинган жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар;
доимий яшаш жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси;
ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️⚡️Мактабларга кутубхоначи штат бирлиги кам ажратилганми?

Савол: Мактаб кутубхонасига ажратилган ставка оз, лекин кундан-кунга талаб ортмоқда. Ставкани қандай кўпайтириш мумкин?

Жавоб: Халқ таълими вазирининг 2019 йил 28 декабрдаги 406-сон буйруғига кўра, кутубхоначи ва кутубхона мудири штат бирликлари синф комплектлари сонига қараб куйидаги миқдорларда киритилади:

6 тадан 10 тагача синф бўлганда 0.5 ставка кутубхоначи штат бирлиги;

11 тадан 16 тагача синф бўлганда 1 ставка кутубхоначи штат бирлиги;

17 тадан 30 тагача синф бўлганда 1 ставка кутубхона мудири штат бирлиги;

30 ва ундан ортиқ синф мавжуд бўлганда қўшимча 0.5 ставка кутубхоначи штат бирлиги ажратилади.

Албатта, мактабларда фаолият юритадиган кутубхоначи ва кутубхона мудири штат бирлигини кўпайтириш ҳозирги куннинг энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Ҳақиқатдан ҳам мингдан ортиқ ўқувчи контингенти учун атиги 1 ёки 1.5 ставка кутубхоначи штат бирлиги ажратилиши мақсадга мувофиқ эмас. Масалан, ўқув йили давомида уларнинг кўп вақти дарсликлар тарқатиш ҳамда ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қатнаш билан ўтиб кетади.

Натижада эса улар ўз функционал вазифаларини бажара олмайдилар. Шу сабабли, таълим муассасаларига ажратиладиган кутубхоначилар штат бирлиги сонини қайта кўриб чиқиш лозим деб ҳисоблаймиз.

Таълим муассасаларидаги кутубхоначи ва кутубхона мудири штат бирликларини кўпайтириш эса Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташаббуси орқали, Молия ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирликлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️⚡️Мактабда педагоглар етарли бўлса ҳам директор яна янги ўқитувчини ишга олишга мажбур(ми?)

Кўпчилик обуначиларимиз ўқитувчиларнинг бир ярим ставка миқдоригача белгиланган дарс соатларининг бир ставкадан ортиқ бўлган қисми энди бўш иш ўринлари сифатида қайд этилмайдими деб савол бермоқда.

Тўғри, ҳақиқатдан ҳам қонунчилик ҳужжатларида шундай қоида мавжуд. Бу ҳақда биз 2021 йил август ойида хабар берганмиз. Аммо бу ерда ноаниқликлар мавжуд. Шу сабабли мазкур қоида мана икки йилдирки ишлагани йўқ.

Таълим тизимида бир-бирини рад этувчи нормалар жуда кўп. Бунга эса на вазирлик на бошқаси изоҳ беролади. Ҳамма жимгина индамай кузатади. Мисол учун, мактабларда кадрлар етарли бўлишига қарамасдан жойларда ҳудудий аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан вакант иш ўринлари талаб қилиш ҳолати кузатилади.

Директор мактабда бўш иш ўрни йўқ деса, бандлик бўлими ходими, ўқитувчиларга 20 соатдан ортиқ дарс мумкин эмас, ана ўшаларнинг дарсидан олиб берасиз деб мажбурлайди. Хуллас, дарс тақсимотини тартибга солувчи низомга амал қилай деса қонун ҳужжатларига тўғри келмайди, ўқитувчилардаги ортиқча дарс соатларни вакант сифатида кўрсатмай деса, жаримага тортилади.

Ваҳоланки, икки йил олдин Вазирлар Маҳкамасининг 275-сонли қарорига ўзгартиришлар киритилиб, унда «Ўқитувчиларнинг тарификация рўйхати асосида уларга бир ярим ставка миқдоригача белгиланган дарс соатларининг бир ставкадан ортиқ бўлган қисми бўш иш ўринлари сифатида қайд этилмайди» деб ёзиб қўйилган.

Аммо, буни ҳеч ким тан олмайди. Чунки, бу нормага қонун ҳужжатларига зид дея баҳо берилган. Ўқитувчиларга 20 соатдан ортиқ дарс бериш мумкин бўлмаса, унда нима учун “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги (3271-сонли) низом Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилиб, амалиётга жорий қилинди деган савол ҳам очиқ қолган.

Бу масалани Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан ўзаро келишиб олса бўлади, лекин ундай қилишмайди. Бунинг ортидан кўпчилик педагоглар жабр кўриб, қачонки каттароқ аудиторияга эга бўлган ОАВда эълон қилинса, кейин эътибор қаратилса керак.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️⚡️Уй-жой сотиб олиш учун СУБСИДИЯга ариза бериш тартиби билан қуйидаги видеороликни кўриш орқали батафсил маълумотга эга бўласиз 👇👇

https://youtu.be/E9u2NVjaExg

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️⚡️ Мактабда синфлар сонига кўра раҳбар ходимларнинг штат бирлиги қай тартибда белгиланади?

Синф комлектлар сонига қараб мактабларда раҳбар ходимлар штат бирлиги қуйидаги тартибда белгиланади:

Синф комплектлари сони 8 ва ундан ортик ёки ўқувчилар сони 240 нафардан ортиқ бўлган бошланғич мактабларда директор лавозими киритилади.

Директорнинг маънавий- маърифий ишлари буйича уринбосари:

👉6 тагача синф учун – штат бирлиги ажратилмайди.

👉7-10 тагача синф учун – 0.5 штат

👉11-22 тагача синф учун – 1 штат

👉23-29 тагача синф учун – 1.5 штат

Директорнинг ўқув ишлари буйича уринбосари:

👉6 тагача синф учун – штат бирлиги ажратилмайди.

👉7-10 тагача синф учун – 0.5 штат

👉11-22 тагача синф учун – 1 штат

👉23-29 тагача синф учун – 1.5 штат

Синф комплектлари юқори бўлган тақдирда директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ва директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимлари қўшимча равишда қуйидаги миқдорларда киритилади:

👉40-49 синф комплектлари бўлганда – 0,5 бирликдан;

👉50 ва ундан ортиқ синф комплектлари бўлганда – 1,0 бирликдан ажратилади.

Директорнинг ҳўжалик ишлари буйича уринбосари:

👉6-16 тагача синф учун – штат бирлиги ажратилмайди.

👉17-30 тагача синф учун – 1 штат

❗️Бунда:

👉6-10 тагача синф учун 0.5 штат бирликда ҳўжалик мудири лавозими киритилади.

👉11-16 тагача синф учун 1 штат бирликда ҳўжалик мудири лавозими киритилади.

Психолог лавозими:

👉500 нафаргача бўлганда 1,0 бирликдан;

👉500 нафардан 1000 нафаргача бўлганда 1,5 бирликдан;

👉1000 нафардан 1500 нафаргача бўлганда 2,0 бирликдан;

👉1500 нафардан 2000 нафаргача бўлганда 2,5 бирликдан;

👉2000 нафар ва ундан ортиқ бўлганда 3,0 бирликдан.

ЧҚБТ раҳбари:
Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича директор ўринбосари - Ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбари лавозими мактабдаги мавжуд 10-11-синфлар сонидан келиб чиқиб, қуйидаги миқдорларда киритилади:

👉10 тагача синф комплектлари бўлганда 1,0 бирликдан;

👉11-15 синф комплектлари бўлганда 1,5 бирликдан;

👉16 ва ундан ортиқ синф комплектлари бўлганда 2,0 бирликдан ажратилади. Бунда ушбу лавозим мажбуриятлари таркибига ҳафталик 10 соатгача ушбу фан бўйича ўқув машғулотларини ўтказиш киритилади.

Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи:

👉6-30 ва ундан ортиқ синфлар учун ҳам 0.5 штат бирлик ажратилади.

Асос: Халқ таълими вазирининг 2019 йил 28 декабрдаги 406-сон ва 2021 йил 16 августдаги 265-сон буйруғи.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
СУБСИДИЯ ЎЗИ НИМА?

🟢 Субсидиялар — даромади юқори бўлмаган шахсларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмайдиган маблағлар.

🟢 Бошланғич бадал — бу бирламчи бозордаги (яъни, янги қурилган) уй-жойларни сотиб олиш учун ажратиладиган пуллар. Сотиб олинадиган квартира жойлашуви, қиймати ва майдонидан қатъи назар, дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — қатъий белгиланган 32 миллион сўмни ташкил қилади.

🟢 Субсидия, шунингдек ипотека кредити бўйича фоизларни қоплаш учун ҳам берилади.

🟢 Бунда сотиб олинадиган квартира жойлашувидан қатъи назар биринчи 5 йил давомида ипотека кредити бўйича фоиз тўловлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун — 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига тўланади;

🟢 Фуқароларга ипотека кредитини олишда, биргаликда қарз олувчи сифатида улар билан бирга яшамаётган ва яқин қариндоши бўлмаган бошқа шахсларни ҳам жалб қилиш ҳуқуқи берилди;

🟢 Ҳар бир ҳудудда қуриладиган уй-жойлар сонидан келиб чиқиб, йил давомида ажратиладиган субсидиялар миқдори ҳақида Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликка қарши курашиш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда тегишли ҳокимликлари томонидан оммавий ахборот воситаларида маълумот берилади.

🟢 Субсидия олиш учун аризани Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали электрон тарзда бериш мумкин.

Субсидиялар кимга берилади?

🔴 Эслатиб ўтамиз, мазкур маблағлар фақатгина уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар ва шу тоифадаги бошқа Ўзбекистон фуқароларига ажратилади.

🟢 Субсидия олиш учун фуқаро 18 ёшга тўлган бўлиши керак. Агар фуқаро меҳнат мигранти бўлганда, унинг номидан оила аъзолари ҳам ариза бериши мумкин.

❗️ Субсидиялар фақатгина ариза берувчининг рўйхатдан ўтган ҳудуди бўйича берилади.

Субсидия ва арзон уйлар — бир хил тушунчами?

🔴 Эътибор беринг! Субсидиялар уйларни БОЗОР НАРХИДА харид қилишга берилади. Яъни, субсидия билан арзон уй-жойлар иккита бир бирига умуман алоқаси йўқ бўлган тоифадаги тушунчалар.

🟢 Шунингдек, субсидияларга тегишли Фармон чиқиши билан арзон уй-жойлар дастури ёпилгани йўқ! Ҳокимликлар фуқароларни қабул қилмасликлари бўйича қонунчиликка ўзгартириш киритилмаган.

🟢 Арзон уй-жой учун НАВБАТларингиз ДХМлар орқали ўзгартирилмайди. Ушбу масалада маҳаллий ҳокимиятларга мурожаат этиш лозим.

Субсидия олишда баллар... бу нима?

🟢 Субсидия бўйича ариза топширган ҳар бир талабгорга пул маблағи берилмайди. Бунинг учун бир қатор талаб ва ҳолатларга жавоб бериш лозим.

🟢 Субсидия берилиши учун авваламбор масъул органлар вакилларидан шакллантирилган махсус комиссия ариза берувчиларга мезонлар бўйича балл беради.

🟢 Масъул органлар — ички ишлар бўлими, молия бўлими, давлат солиқ инспекцияси, бандликка кўмаклашиш маркази, кадастр корхонаси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман (шаҳар) ҳокимликлари, иштирок этувчи тижорат банклари. Буларнинг ҳаммаси ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ҳаққоний эканлигини текшириш учун керак.

🟢 Ижтимоий мезонлар уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларни аниқлашга хизмат қилади. Балл тўплаш учун мезонларга талабгор ва (ёки) унинг оиласининг даромади (шаҳар ва қишлоқ жойлари учун алоҳида кўрсаткичлар белгиланган), турар жой мақоми (ижара ёки шахсий мулк), ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлганлар (меҳнат мигрантлари, етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ёлғиз аёллар ва ҳоказо), шунингдек, оилада ногиронлиги мавжуд бўлган шахслар инобатга олинган.

Субсидия тартиб бўйича юқори балл тўплаганларга берилади.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
Субсидия асосида уй-жой олиш учун берилган аризалар қайси ҳолатларда рад этилади?

🔅Ариза қуйидаги ҳолларда рад этилади:

🔹тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;

🔹тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;

🔹илгари шаҳар ва қишлоқ жойларда арзон уй-жой қуриш дастурлари доирасида имтиёзли ипотека кредитларидан фойдаланган ҳолда квартира ёки якка тартибдаги уй-жой ҳамда субсидия олган (аввал олинган уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам) оила аъзолари (эри, хотини) такрорий мурожаат этганда;

🔹жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда;

📝ариза берувчи ва (ёки) оиланинг ўртача ойлик даромади:

🔹Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТEКМнинг 2,7 бараваридан кам ва 8,0 бараваридан юқори;

🔹Тошкент шаҳрида — МҲТEКМнинг 2,7 баравардан кам ва 9,2 бараваридан юқори бўлганда.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йилнинг 25-мартдаги 182-сон қарори.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️⚡️ФАРЗАНДИМГА АЛИМЕНТГА ҚЎШИМЧА ТЎЛОВ УНДИРИШИМ МУМКИНМИ?

❇️ САВОЛ
: Мен ёлғиз онаман. 2 нафар фарзандимга собиқ отаси алимент тўлайди. Яқинда ўғлим йиқилиб оёғини синдириб олди. Дори дармонга, даволатишимга маблағ керак бўлиб, собиқ турмуш ўртоғимдан сўрадим. Чунки у тадбиркор, даромади яхши. Лекин у алимент тўлаяпман, бошқа пул бермайман деб айтди. Алимент дори дармонларига, даволанишига етмаяпти. Қандай йўл тутсам бўлади?

ЖАВОБ: Оила Кодексининг 103-моддасига кўра фавқулодда ҳолатларда, масалан, бола оғир шикастланса, касал бўлса ва бошқа ҳолатларда она боланинг таъминоти учун зарур бўлган қўшимча харажатларни отадан талаб қилиши мумкин.

Бу моддада қўшимча харажатларда иштирок этишдан бош тортган отадан суд унинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олиб, қўшимча харажатларни қисман пул билан тўланадиган қатъий суммада ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкинлиги белгиланган.

Яъни, агар ушбу ҳаражатларни собиқ турмуш ўртоғингиз молиявий аҳволи бўла туриб, ихтиёрий тарзда тўлашдан бош тортган бўлса, суд орқали ундиришингиз мумкин.

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii
⚡️⚡️ БОЛА ПУЛИ ОЛИШДА НИМАЛРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШ КЕРАК!

1.
Бола пули олиш учун ариза намунаси худуд МФЙда тўлдириб берилади ва ушбу тўлдирилган маълумотнома, пенсия жамғармасига юборилиши;

2. Ёлғиз она бўлса, даромадлар тўғрисида маълумот сўралмаслиги, ёлғиз она деганда боқувчиси йўқ, никохи қонуний бекор қилинган аёллар тушунилади.

3. Оилада, 3 ёшга тўлмаган бола бўлса, онасидан иш хаққи тўғрисида маълумотнома сўралмаслиги, бироқ турмуш ўртоғининг иш хаққи ёки ўзини-ўзи банд қилинганлиги хақидаги маълумотномаси бўлиши кераклиги;

4. Бола пули 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб, 3 ёшгача бўлган болага 325 минг сўм, ундан кейингисига 150 минг сўм ва ундан кейингисига 100 минг сўмдан хисобланиши;

5. Оила кам таъминланган оила бўлиши, оилани хар бир аъзосига тўғри келадиган даромади 568 минг сўмдан ошмаслиги;

6. Оилада турмуш ўртоғи чет давлатда ишлаётган бўлса, унинг даромади 1.960.000 сўм деб хисобланиши, ўзини-ўзи банд қилган фуқарони даромади ҳам, худди шу миқдорда хисобланиши;

7. Оиладаги фарзандлар 3 ёшдан ошган бўлса ва ушбу оила тўлиқ оила бўлса, эр хотиндан иш хаққи тўғрисида маълумотномаси бўлиши кераклиги талаб қилиниши;

8. Бола пули юзасидан МФЙга берилган ариза, пенсия жамғармасига йўллангач, 1 ой ичида автоматик тарзда, даромад ва бошқа холатлари аниқланиши, бунда инсон омили аралашмасдан, компютер база орқали аниқлаган маълумотлар асосида тайинланиши ёки рад қилиниши;

9. Ўзини-ўзи банд қилган фуқаролар, банд қилинганлиги, рўйхатга олинганлиги аниқ бўлгач, бола пулига ариза беришлари кераклигига, бунда даромади 1.960.000 сўм деб хисобланишига, эътиборларини оила аъзосига тушадиган даромад 568 минг сўмдан ошиб кетмаслигига риоя қилишлари;

10. Оилани даромадига, 7 йил тўлмаган транспорт воситаси, номида иккита уй, ёки қўшимча бино бўлиши, қўшимча ер майдони ва томорқалар, сонидан келиб чиқиб, қора мол сигир ва қўй эчкилар ҳам оила даромади хисобига олинишини инобатга олишлари керак.

Бола нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш шартлари шу ерда https://lex.uz/docs/5688101

@Huquqshunos_yordami

Савол юбориш учун 👇👇

@Online_maslaxatchii