Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
13.2K subscribers
36.7K photos
5.85K videos
69 files
14K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O'zbekistonda ilk bor ko'cha sporti bo'yicha "Street workout" musobaqasi o'tkazilmoqda

🏃‍♂🏃 Toshkent shahri va viloyatida tanlovning 1-bosqichi yakunlandi.

🎬 Eng qizg'in lavhalar bilan ushbu videorolik orqali tanishishingiz mumkin.

Telegram sahifamiz👉@yoshlaragentligi
Эртага Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгашининг йигирма саккизинчи сессияси иш бошлайди

Эртага Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгашининг 28 сессияси бўлиб ўтиши режалаштирилган. Унда туман ҳокимининг 2020 йил якунлари ва 2021 йилга мўлжалланган истиқболли режалари тўғрисидаги ҳисоботи ва туман фуқароларига мурожаати ўқиб эшиттирилади.

Сессиядан сўнг Оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этилади.

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Суҳбатда кўп қиррали муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Пандемия даврида мамлакатларимиз бир-бирини қўллаб-қувватлагани катта мамнуният билан қайд этилди.
Давлат раҳбарлари глобал ва минтақавий тузилмалар доирасидаги яқин мулоқотни қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар, шунингдек, бўлажак олий даражадаги тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.

Президенты Узбекистана и Азербайджана провели телефонный разговор.
Обсуждены современное состояние и перспективы развития многоплановых отношений. С глубоким удовлетворением отмечена взаимная поддержка двух стран, оказанная в непростой период пандемии.
Лидеры условились поддерживать тесный диалог в рамках глобальных и региональных структур, рассмотрели график предстоящих мероприятий на высшем уровне.

#Mirziyoyev #muloqot #Ozarbayjon #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига жўнаб кетди.
Ташрифдан асосий мақсад - ислоҳотларнинг маҳаллабай тизимда йўлга қўйилганини, одамлар ҳаётидаги ифодасини кўриш, навбатдаги режаларни белгилаш.
Сафар давомида қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналари фаолияти билан танишиш, вилоят фаоллари, ёшлар билан учрашувлар ўтказиш мўлжалланган.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев вылетел в Хорезмскую область.
Главная цель поездки - изучить в разрезе махаллей, как проводимые реформы отражаются на жизни людей, определить дальнейшие планы.
В ходе поездки намечено ознакомиться с деятельностью сельскохозяйственных и промышленных предприятий. Запланированы встречи с активом области и молодежью.

#Mirziyoyev #safar #Xorazm

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгашининг йигирма саккизинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессияда депутатлар Мирзо Улуғбек туманида 2020 йилдаги ижтимоий-иқтисодий, маъданий-маърифий соҳаларда амалга оширилган ишлар ва 2021 йилга мўлжалланган истиқболли режалар тўғрисида туман ҳокими Иргашев Шавкатбек Турдиевичнинг ҳисоботини тингладилар. Шу ўринда туман ҳокимининг Мирзо Улуғбек туман фуқароларига мурожаати ҳам ўқиб эшиттирилди.

Депутатлар туман миқёсида 2020 йилда амалга оширилган ишлар, коронавирус оқибатлари ва унга қарши курашиш, тиббиёт, таълим ҳамда спорт, маҳаллалар тақдирига дахлдор бўлган бир қатор масалаларга ойдинлик киритиб олишди. 2021 йилдаги истиқболли режаларга ўз муносабатларини билдиришди.

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek