Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
Photo
Фавқулодда вазиятларни олдини олиш бугунги куннинг энг асосий мақсадидир!
Қиш мавсумининг бошланиши ва унда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш мутасадди раҳбарларнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Жорий йилнинг 25 ноябрдан 25 декабрга қадар «Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги» эълон қилинганлиги, аҳоли ва масъулларни янада сергакликка чорлайди.
Мирзо Улуғбек туманида ушбу ойликни муносиб ўтказиш бўйича секторлар, округлар ва маҳаллалар кесимида бир қатор амалий ишлар белгилаб олинган. Хусусан корхона ва ташкилотлар, умумий фойдаланиш объектлари, айниқса аҳолининг кенг қатламига тарғибот ва ташвиқот орқали тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли туманимиз аҳолиси ҳамда шаҳримиз меҳмонлари табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларни олдини олиш сизу бизнинг кўлимизда. Шундай экан Сиздан қўлбола иситиш мосламаларидан фойдаланмасликни, табиий газ таъминотидаги носозликларни ўз вақтида бартараф этишингизни, ҳаётингизга ва саломатлигингизга хавф солиши мумкин бўлган ҳолатларнинг юзага келишини олдини олишингизни, носоз дудбўронларни таъмирлашингизни, ис гази тарқалишидан эҳтиёт бўлишингизни сўраб қоламиз. Зеро ҳар биримизнинг хавфсизлигимиз ўз қўлимизда эканлигини унутмаслик керак.
✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek

Онлайн мактаб ўқитувчилари учун муҳим учрашув
Франциянинг Ўзбекистондаги Ҳамкорлик ва маданий тадбирлар бўйича элчиси маслаҳатчиси Лаурент Ориол Мирзо Улуғбек туманидаги онлайн мактабда француз тили фанидан дарс берган ўқитувчилар билан учрашди.
Ўзаро мулоқот чоғида онлайн дарсларнинг сифати, уларнинг мураккаб томонлари ва ўқувчиларининг дарсларни ўзлаштириши билан боғлиқ қизиқарли мулоҳазалар юритилди.
Учрашув якунида маслаҳатчи томонидан онлайн мактаблар ўқитувчиларига планшет ва эсдалик совғаларини тақдим этди.

5 ташаббус 5 имконият
«Ёшлар ойлиги» доирасида Мирзо Улуғбек тумани ёшлари учун муҳим учрашувлар, кўнгил очар тадбирлар, меҳнат ярмаркалари ва бошқа бир қатор тадбирлар ташкил этилмоқда. Шулар қаторида Президентимизнинг 5та муҳим ташаббуслари доирасида умумтаълим мактабларида ҳам турли тўгараклар ва фан ойликлари бўлиб ўтмоқда.
Туманимиздаги 205-сонли умумтаълим мактабида «5 ташаббус 5 имконият» шиори остида тадбир ташкил қилинди. Унда мактаб ўқувчилари ўз қобилиятларини намойиш этишган бўлса. Спорт севар ёшларимиз кўтаринки кайфият улашишди.
«Ёшлар ойлиги» доирасида тадбирлар давом этади.

Forwarded from Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма еттинчи сессияси бўлиб ўтмоқда
Сессияда ўндан ортиқ масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Йиғилишда дастлаб Тошкент шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда мазкур тизимда дуч келинаётган муаммоларни ҳал этиш масаласи муҳокама этилди.
Шунингдек, депутатлар Тошкент шаҳрида 2020 йилнинг 9 ойи давомида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ишлар, марказий кўчаларда ҳаракат хавфсизлигини ҳамда автотранспорт воситаларининг қатновини яхшилаш каби қатор саволлар кўриб чиқилади.
🌐 Web-site 🌏 Telegram

Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгашининг йигирма еттинчи сессияси онлайн тарзда ўтказилди
Депутатлар сессия бошида Коронавирус пандемияси шароитида, карантин чораларининг юмшатилиши муносабати билан Мирзо Улуғбек туманидаги таълим муассасаларининг янги 2020-2021 ўқув йилини бошлаши тўғрисидаги ҳисоботни тинглашди ва ўз мулоҳазаларини билдириб ўтишди.
Сессия давомида туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 3-чорак даромадлар ва харажатлар ижроси, бюджет даромадлари базасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар натижалари ва маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларини харажатларга йўналтириш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишди.
Хусусан депутатлар Мирзо Улуғбек туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2020 йилнинг 10 ойи давомида тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни тинглашди.
✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
Депутатлар сессия бошида Коронавирус пандемияси шароитида, карантин чораларининг юмшатилиши муносабати билан Мирзо Улуғбек туманидаги таълим муассасаларининг янги 2020-2021 ўқув йилини бошлаши тўғрисидаги ҳисоботни тинглашди ва ўз мулоҳазаларини билдириб ўтишди.
Сессия давомида туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 3-чорак даромадлар ва харажатлар ижроси, бюджет даромадлари базасини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар натижалари ва маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларини харажатларга йўналтириш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишди.
Хусусан депутатлар Мирзо Улуғбек туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан 2020 йилнинг 10 ойи давомида тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни тинглашди.
✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгашининг йигирма еттинчи сессияси онлайн тарзда ўтказилди Депутатлар сессия бошида Коронавирус пандемияси шароитида, карантин чораларининг юмшатилиши муносабати билан Мирзо Улуғбек туманидаги таълим муассасаларининг…
Сессияда
Мирзо Улуғбек туманидаги академик лицей, касб-ҳунар таълим муассасалари ҳамда В.А.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабининг 2020-2021 йил ўқув мавсумини бошлаши тўғрисида сўз борди.
Мирзо Улуғбек туманида жами 6 та академик лицей ҳамда касб-ҳунар таълим муассасалари фаолият олиб боради. Шулардан, 1 та Тошкент геодезия ва картография касб - ҳунар коллежи, 2 та академик лицейлар (ТИҚХММИ қошидаги «INTER HOUSE» академик лицейи, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 1-сонли Тошкент академик лицейи), 2 та имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари, 1 та Тошкент ахборот технологиялари техникуми. Шунингдек, туманда Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги тасарруфидаги В.А.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби фаолият юритиб келмоқда.
Мазкур таълим муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари амалга оширилган, антисептик воситалари билан тўлиқ таъминланган.
Жорий йилнинг 26-27-28 ноябрь кунлари тумандаги Тошкент геодезия ва картография касб-ҳунар коллежи ҳамда Тошкент ахборот технологиялари техникумида кириш имтиҳонлари ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, ташкилий масалалар амалга оширилмоқда. Депутатлар ушбу таълим муассасалари тўғрисида тўлиқ маълумот олишди ва анъанавий тарздаги таълим жараёнига ўтилиши билан боғлиқ ҳолатларни муҳокама қилишди.

Forwarded from O'zbekiston 24 ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM