Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
11.9K subscribers
37.3K photos
5.96K videos
70 files
14.3K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
❗️Ўзбекистонда таълим тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантириш масаласида қабул қилиниши кутилаётган фармон лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистонда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси юзасидан матбуот анжумани ўтмоқда.

Айни дақиқаларда Фармон лойиҳаси Regulation.gov.uz муҳокамалар порталига қўйилди. Бу ҳақда ХТВ ахборот хизмати хабар берди.

Фармоннинг тўлиқ лойиҳаси билан ушбу портал орқали танишган ҳолда у бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

@Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Педагогларнинг навбатдаги (мажбурий) аттестацияси учун йиғим бекор қилинади — Президент фармони лойиҳаси

Айни дақиқаларда АОКАда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Президент Фармони лойиҳаси юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

🚫 Анжуманда иштирок этаётган Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоевнинг қайд этишича, педагог кадрларга иккинчи, биринчи ва олий малака тоифаси, катта, етакчи ва бош ўқитувчи лавозими бериш, шунингдек мазкур малака тоифаларига ва лавозимларга талабгорларга тегишли малака тоифаси (лавозим) бериш бўйича навбатдаги аттестациядан ўтказганлик учун йиғим ундирилмайди.

💵 Навбатдан ташқари яъни ўз ихтиёри билан муддатидан аввал аттестациядан ўтказганлик учун эса базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Таълим инспекцияси раҳбарининг таъкидлашича, ушбу янгилик ўқитувчи-мураббийларни қўллаб-қувватлаш мақсадида киритилмоқда. Амалдаги тартиб бўйича ҳар иккала ҳолатда ҳам педагоглардан йиғим ундирилаётган эди.

@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Мактаб директорларини тайинлаш 2021 йил 1 январдан бошлаб янги тизим асосида ташкил этилади

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Халқ таълими ходимларини рағбатлантириш

@aoka_uz
Forwarded from Hudud Inform
Кам таъминланган оилаларга
тўланадиган нафақа ва моддий ёрдам

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⭐️Карантин чекловларидан сўнг аҳоли ташрифи учун ўз эшикларини очган "Ғалаба боғи" барчани сайрга чорлайди. 7 ёшдан 70 ёшгача бўлганлар учун қизиқарли бўлган мажмуадан бир олам таасуротлар олишингиз аниқ.

🎥Агар сайр учун вақт топа олмаётган бўлсангиз бизнинг репортажимизни томоша қилишингиз мумкин. Бироқ 2-жаҳон урушига оид экспонатларни жонли кўрганга нима етсин...

***

⭐️Совсем недавно открыл свои двери для посетителей новый парк Победы: удивительный, яркий, насчитывающий несметное количество потрясающих экспонатов — в нём будет интересно абсолютно всем гостям!

🎥По каким-то причинам не можете найти время на прогулку в ближайшее время? Тогда смотрите наш репортаж!

🌐 Web-site 🌏 Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мирзо Улуғбек туманида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш бўйича бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Сектор раҳабарлари томонидан мунтазам назорат олиб борилмоқда.

«Наврўз» деҳқон бозорида ташкил этилган «Элга хизмат» арзонлаштирилган озиқ – овқат маҳсулотлари ярмаркаси.

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
❗️Ҳурматли Мирзо Улуғбек туман фуқаролари!

Куз-қиш мавсумига қизғин хозирлик кўриш мақсадида Мирзо Улуғбек тумани Т.Малик кўчаси “Макро” гипермаркети олдида ва 2 а уй олдида ичимлик суви тармоғи носозлигини бартараф этиш ишлари олиб борилишини маълум қиламиз. Шу муносабат билан қуйида келтирилган манзилларда эртага 27 – октябрь куни соат 09:00дан кечки соат 20:00га қадар вақтинча ичимлик суви тармоқдан узилади.

📍2-берк Неъмат кўчаси:
Ерли хонадонлар 37 дона

📍Т.Малик кўчаси:
Кўп қаватли уйлар 7 дона
Макро гипермаркети
Экобозор
Локомотив парки

📍Мирзо Улуғбек кўчаси:
Кўп қаватли уйлар 4 дона

📍Ялонғоч мавзеси:
Кўп қаватли уйлар 22 дона
Мактабгача таълим ташкилотлари - 312, 367, 325 ва Киндергарден.
Теннис корди

Мирзо Улуғбек туман сув тармоқлари бўлими келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди!

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
#Эътироф

Ижтимоий тармоқларда “Онлайн мактаб” лойиҳасида бериб борилаётган дарслар юзасидан билдирилган салбий фикрлар ортидан лойиҳа доирасида тун-у-кун меҳнат қилаётган ўқитувчиларимиз ҳақида ижобий фикрларни ўқиш, нафақат ўқитувчиларимиз балки жуда катта меҳнати ётган жамоани хурсанд қилади.

Бугун икки нафар ўқувчининг бувиси бўлган Ильмира Кунакасова Фейсбукдаги гуруҳлардан бирида бошланғич синф инглиз тили ўқитувчиси ва унинг дарсларга ёндошуви тўғрисида ўзининг ижобий фикрларини ёзиб қолдирди.

Тахмина Самадова Мирзо Улуғбек туманидаги 142 – сонли умумтаълим мактабда инглиз тили фанидан дарс беради. 2020-2021- ўқув йилида у “Онлайн мактаб” лойиҳасида таълим рус тилида бўлган 1-4-синфлар учун инглиз тилидан дарс бериб келмоқда.

Ўзининг қизиқарли дарслари учун Тахмина Самадова Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилда “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Эҳтимол, сиз ҳам онлайн дарcларини эътироф этадиган ўқитувчиларимиз бордир, албатта бизга бу ҳақда ёзиб юборинг.

@uzedu
Президент Шавкат Мирзиёев электр энергетикаси корхоналарини трансформация қилиш бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Модернизация ишларини давом эттириш, бунга хусусий капитални жалб қилиш зарурлиги қайд этилди. Тармоқдаги 4 та компаниянинг уч йиллик молиявий модели ва бизнес режаларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Соҳага илғор технологияларни кенг жорий этиш, “рақамли трансформация”ни амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по приоритетным задачам трансформации предприятий энергоэнергетической отрасли.
Подчеркнута необходимость продолжения работ по модернизации, привлечения к ним частного капитала. Поставлена задача разработать трехлетнюю финансовую модель и бизнес-планы 4 отраслевых компаний.
Даны поручения по широкому внедрению передовых технологий, «цифровой трансформации» отрасли.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #elektrenergetikasi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
📣 Ҳурматли Мирзо Улуғбек туман фуқаролари!

Кундалик эҳтиёж учун муҳим бўлган асосий турдаги истеъмол маҳсулотларининг арзонлаштирилган ярмаркаси маҳаллаларда давом этмоқда. Туман маҳаллалари аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида мазкур ярмаркалар 4та сектор ҳудудидаги маҳаллалар ҳар куни ташкил қилинмоқда.

Жумладан, эртага 27–октябрь куни тумандаги:
📍"Султония”
📍 “Яланғоч”
📍" Оқибат "
📍" Олимлар"
маҳаллаларида ана шундай кўчма савдо ярмаркалари бўлиб ўтади.

✔️ Эслатиб ўтамиз, туманимиздаги «Наврўз» деҳқон бозори ва «Экобозор» ҳудудида ҳар куни эрталаб соат 8.00дан кеч соат 20.00га қадар «Элга хизмат» савдо расталарида шакар, ўсимлик ёғи, тухум, гуруч ва гўшт маҳсулотлари арзонлаштирилган нархларда сотилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар ярмаркаларда карантин қоидаларига асосан масофа сақлаган ҳолда ўз харидингизни олиб боришингизни сўраб қоламиз!

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
Президент қурилиш соҳасидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Беш қаватли арзон уйларни мамлакатимизнинг аҳоли зич жойлашган барча туманларида қуриш зарурлиги таъкидланди.
Тошкент давлат техника университети ҳудудида инновацион ўқув-амалий комплекс барпо этиш лойиҳаси ҳам тақдим этилди.
Нукус шаҳрининг замонавий марказини бунёд этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Президент ознакомился с проектами ряда строительных объектов.
Отмечена необходимость возведения пятиэтажных домов по доступным ценам во всех густонаселенных районах страны.
Представлен проект организации инновационного учебно-практического комплекса на территории Ташкентского государственного технического университета.
Даны указания по строительству современного центра города Нукуса.

#Mirziyoyev #taqdimot #qurilish #loyihalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter