Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
9.55K subscribers
43.7K photos
6.94K videos
76 files
16.2K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Каронавирусга қарши кураш бўйича Республика Махсус комиссияси томонидан мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини давом эттиришга рухсат берилганидан хабарингиз бор. Мирзо Улуғбек туманидаги мактабгача таълим ташкилотлари иш фаолияти босқичма-босқич қайтадан йўлга қўйиш режалаштирилган.

Давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини қайтадан йўлга қўйиш юзасидан Халқ депутатлари туман Маҳаллий Кенгаши депутатлари иштирокидаги сессияда депутатлар томонидан муҳокамага қўйилди ҳамда сессия қарорига кўра мактабгача таълим ташкилотлари депутатлар томонидан ўрганиб чиқилди. Мирзо Улуғбек тумани санитария-эпидемиология осойишталик маркази томонидан дезинфекция қилиш ишлар олиб борилди.

Бугунги кунда туман миқёсида 10 та, 80, 193, 153, 325, 419, 422, 504, 541, 546 ва 547 – сонли Мактабгача таълим ташкилотлари ўз фаолиятларини бошлади.
14 октябрдан 332, 382, 446-сонли, 16 октябрдан 148, 410 ва 520-сонли МТТ лар очилиши режалаштирилганлигини маълум қиламиз.

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
🗓 15 октябрдан Тошкентда иситиш мавсуми бошланади

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма иккинчи сессиясида 2020-2021 йиллардаги иситиш мавсумини бошлаш масаласи депутатлар томонидан атрофлича кўриб чиқилди.

Кенгаш қарорига кўра, 15 октябрдан Тошкент шаҳридаги ижтимоий объектларга, 17 октябрдан кўп қаватли хонадонларга иссиқлик таъминоти етказиб берилади.

***

🗓 С 15 октября в Ташкенте начинается отопительный сезон

На двадцать второй сессии Ташкентского городского Кенгаша народных депутатов был рассмотрен вопрос начала отопительного сезона в 2020-2021 годах.

По решению Кенгаша, с 15 октября начнётся сезон отопления в объектах социального назначения, а с 17 октября в многоэтажных жилых домах.

🌐 Web-site 🌏 Telegram
🍂Ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда

Мирзо Улуғбек тумани 4-сектор ҳудудига қарашли «Комолот» маҳалласида ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан 50-кўп қаватли уйнинг олдида тўпланиб қолган хазон барглари, аҳоли томонидан ташлаб кетилган чиқинди қолдиқлари ва дарахт шохлари туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан тозаланмоқда.

❗️Шу ўринда куз мавсумида хазонларнинг тўпланиши, белгиланмаган жойларга чиқинди ташланиши бу ободонлаштириш ишларини икки баробарга оширилишини тақозо қилади. Шундай экан ҳурматли фуқаролар чиқиндиларни белгиланган ҳудудга ташлайлик ва ўз ҳудудимизни озодалигини, тартиблилигини асрайлик!

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
@Hokimiyat_MirzoUlugbek
Давлатимиз раҳбари Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидаги “Янги Тошкент” маҳалласини бориб кўрди.
Бу ерда 130 та коттеж таъмирланиб, коммуникация тармоқлари тикланган. Янги маҳалла гузари, савдо ва маиший хизмат шохобчалари, кутубхона, спорт мажмуаси, ички йўллар қурилган.
Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Аҳоли билан суҳбатлашди.

Глава государства посетил махаллю «Янги Тошкент» в Акалтынском районе Сырдарьинской области.
Здесь отремонтировано 130 коттеджей, восстановлены инженерно-коммуникационные сети. Построены новый махаллинский гузар, пункты торговли и бытового обслуживания, библиотека, спортивный комплекс, внутренние дороги.
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проделанной работой, поговорил с местными жителями.

#Mirziyoyev #safar #Sirdaryo #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter