Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
11.9K subscribers
37.3K photos
5.95K videos
70 files
14.2K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
Forwarded from Hudud Inform
Эртага, 30 май куни ташкил этиладиган чартер рейслар

✈️ Тошкент — Москва — Тошкент

❗️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент ҳамда Тошкент – Москва – Тошкент чартер рейслари амалга оширилади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Коронавирус инфекцияси юртимизда кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида Республика махсус комиссияси томонидан зурур чора-тадбирлар белгиланиб, уларнинг ижроси тегишли органлар томонидан қатъий назорат қилинмоқда.

Хусусан, йўловчи ташиш билан шуғулланувчи транспорт воситаларининг инфекция тарқалишида ўчоқ вазифасини ўташи мумкинлигини инобатга олиб, ушбу фаолият тури билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига нисбатан қатъий талаблар белгиланди.

Унга кўра маълум муассаса ёки ташкилот ходимларига транспорт хизмати кўрсатаётган автобуслар ҳамда йўналишсиз таксилар ҳар куни дезинфекция қилиниши шарт.

Тошкент шаҳрида мазкур дезинфекция ишлари “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибидаги 8 та автобус саройида ташкил этилган. Йўловчи ташиш билан шуғулланувчи тадбикорлар ўз транспорт воситаларини ушбу автосаройларда бепул дезинфекция қилдиришлари мумкин.

Айни кунда автобус саройларида мазкур жараёнлар қизғин давом этмоқда. Хусусан, ҳар куни 4 мингдан ортиқ йўналишсиз таксилар ҳамда Тошкент шаҳридаги тиббиёт ҳамда бошқа муассаса ва ташкилотларга транспорт хизмати кўратаётган “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тасарруфидаги 500 га яқин автобусларда қатъий тартибда дезинфекция ишлари бажарилмоқда.

Белгиланган талабга кўра йўналишсиз таксиларда йўловчилар ташишда яна бир қатор меъёрларга амал қилиш лозим. Хусусан, йўловчиларни фақат орқа ўриндиқда олиб юриш, ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилиши, ҳайдовчилар ва йўловчилар ниқобда бўлишлари шарт.

Мазкур меъёрлар ижроси Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси томонидан қатъий назоратга олинган. Бошқарманинг автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш бўлими ҳамда ички ишлар ва миллий гвардия ва санинатирия ва эпидемология осойишталик маркази ходимларидан иборат 30 дан ортиқ гуруҳлар ҳар куни йўлларда рейд тадбирлари ўтказмоқдалар. Бу жараёнда белгиланган меъёрларни четлаб ўтиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилмоқда.

Азиз ҳайдовчилар ва тадбиркорлар!
Сиз йўловчи ташиш билан шуғулланасизми? Унда коронавирус инфекцияси бўйича юртимиздаги бугунги мураккаб вазиятни ҳисобга олиб ўзингиз ва яқинларингиз ҳамда юртдошларимизни касалликдан сақлаш мақсадида белгиланган меъёр ва талабларга тўлиқ амал қилинг.

Қадрли юртдошлар!
Сиз ҳам зарурат юзасидан кўчага чиқиб, транспортдан фойдаланишда юқоридаги талабларни инобатга олинг. Белгиланган санитария ва карантин меъёрлари талабларига амал қилмаётган таксилардан ёки ноқонуний тарзда йўловчи ташиётган транспортлардан фойдаланманг.

Агар сиз антисанитария ҳолатидаги ёки карантин талабларига бўйсунмай йўловчи ташиётган транспорт воситаларига дуч келсангиз бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бошқармасининг 71-202-05-01 (ички қўшимча рақам 316) телефон рақамига хабар беринг. Шу йўл билан коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетмаслигига ўз хиссангизни қўшинг.
Зеро, бугун барчамиз бир тану бир жон бўлиб бу балога қарши турмас эканмиз кутилган натижага эришишимиз қийин кечади.
Forwarded from Times.uz
⚡️(+5) — 2020 йил 29 май соат 16:45 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3468 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 4 нафари — Тошкент шаҳрида қайд этилди. Уларнинг 2 нафари аҳоли орасидан, 2 нафари эса карантиндаги фуқаролар орасидан аниқланган. Тошкент вилоятидан касаллиги аниқланган 1 нафар бемор ҳам стационар карантиндаги фуқаролар орасидан тасдиқланган.

🔎 Соғайганлар — 2773.

💉 Даволанаётганлар — 731.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Президент Шавкат Мирзиёев Зангиота туманида барпо этилаётган кўп тармоқли шифохона қурилиши билан танишди.
Лойиҳанинг умумий қиймати 504 миллиард сўм бўлиб, 33 гектарда 2 та комплекс қурилмоқда. Муассаса 2 минг ўринга мўлжалланган. Лекин 4 минг ўрингача трансформация қилиш имконияти бор.
Давлатимиз раҳбари бу ерда яратилган шароитлар билан танишди. Шифохонадан оқилона фойдаланиш, тиббиёт ходимларини рағбатлантириш муҳимлигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился со строительством многопрофильной больницы в Зангиатинском районе.
Общая стоимость проекта составляет 504 миллиарда сумов. На площади в 33 гектара строятся 2 комплекса. Больница рассчитана на 2000 коек, при необходимости может быть расширена до 4000 мест.
Глава государства ознакомился с созданными здесь условиями, отметил важность эффективного использования нового объекта, стимулирования медицинских работников.

#Mirziyoyev #safar #Zangiota #shifoxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter