Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
12.1K subscribers
37.1K photos
5.92K videos
70 files
14.2K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
❗️Мирзо Улуғбек туманидаги Саёҳат кўчасида транспортлар ҳаракати вақтинчалик чекланади

Бугун Мирзо Улуғбек туманида аҳоли турмуш кечириш даражасини яхшилаш мақсадида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Намунали кўча” лойиҳаси доирасида маҳаллалардаги кичик, тор кўчаларнинг таъмирланиб фойдаланишга топширилаётгани ҳам маҳаллаларимиз обод бўлишига замин яратмоқда.
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги Саёҳат кўчаси ҳам намунали кўча лойиҳалари доирасида реконструкция қилинади.
Бугун ушбу кўчада таъмирлаш ишлари бошланди. Шу сабабли Саёҳат кўчасида транспортлар ҳаракати вақтинчалик чекланади. Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!

***
❗️По улице Саёхат Мирзо Улугбекского района будет временно ограничено движение транспорта

Сейчас в Мирзо Улугбекском районе реализуется ряд работ, направленных на улучшение качества жизни населения. В частности, в рамках проекта «Намунали куча – Образцовая улица» ремонт дорог на внутренних улицах, проездах района тоже служит базой для благоустройства наших махаллей.
Улица Саёхат Мирзо Улугбеского района тоже будет реконструирована в рамках проекта «Образцовая улица».
Сегодня на улице начаты ремонтные работ, в связи с чем, по улице Саёхат будет временно ограничено транспортное движение.
Приносим извинения за доставленные неудобства!

✍️Пресс-служба хокимията
Мирзо Улугбекского
района
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💵 Қоғоз пуллар — инфекция ташувчиси бўлиши мумкин. Пластик карта орқали тўлов қилинг!

〰️〰️〰️〰️

💵 Бумажные денежные купюры могут быть разносчиком инфекции. Платите картой!

Анимация: Стопкоронавирус рф

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎥Карантин даврида Мирзо Улуғбек туманидаги тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини қандай амалга оширмоқда?
Ҳозирги лавҳамизда шу ҳақида сўз юритамиз..

***
🎥Как осуществляют свою деятельность субъекты предпринимательства Мирзо Улугбекского района в период карантина?
В нашем ролике мы поговорим об этом...

✍️Пресс-служба хокимията
Мирзо Улугбекского района
Савдо объектлари фаолияти ўрганилмоқда

Карантин даврида ўз фаолиятини тўғри ташкил қила олган тадбиркорлик субъектлари борки уларни қўллаб қувватлаймиз. Аммо карантин қоидалари доирасида фаолиятини тўғри ташкил қила олмаган ёки ўзбошимчалик билан савдо расталарини ўрнатиб олган фуқароларимизни огоҳликка чақирамиз.
Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги қошида ташкил қилинган ишчи гуруҳи ана шундай савдо объектлари фаолиятини ўрганмоқда. Улардаги санитар ҳолат ва ходимларнинг тиббий кўрик тўғрисидаги маълумотлари ҳамда иш фаолияти, тегишли рухсатномалар ва карантин талаблари ўрганилиб тегишли тавсиялар берилмоқда.
Бугунги коронавирус пандемияси инсон саломатлиги учун жиддий хавф, шундай экан ўзбошимчалик билан карантин талабларини бажармаслик, ишни тўғри ташкил этмасдан фаолият олиб бориш жиддий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин!

✍️Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
Савдо объектлари фаолияти ўрганилмоқда Карантин даврида ўз фаолиятини тўғри ташкил қила олган тадбиркорлик субъектлари борки уларни қўллаб қувватлаймиз. Аммо карантин қоидалари доирасида фаолиятини тўғри ташкил қила олмаган ёки ўзбошимчалик билан савдо расталарини…
Изучается деятельность объектов торговли

Мы поддерживаем деятельность всех субъектов предпринимательства, которые смогли верно организовать свою деятельность в период карантина. Но граждан, которые не смогли организовать свою деятельность в рамках требований карантина или своевольно установили торговые палатки, мы призываем к ответственности.
Рабочая группа, организованная при хокимияте Мирзо Улугбекского района, изучает деятельность таких объектов торговли. Изучается их санитарное состояние, проверяется наличие у сотрудников справок о прохождении медицинского осмотра, трудовая деятельность, соответствующие разрешения и соблюдение требований карантина, на основе которых даются соответствующие рекомендации.
Нынешняя пандемия коронавируса – серьёзная опасность для здоровья человека, исходя из этого, своевольное не исполнение требований карантина, деятельность без правильной организации работы, может привести к серьёзным последствиям!

Пресс-служба хокимията
Мирзо Улугбекского района
Бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида Президент коронавирус билан касалланганлар сони охирги кунларда кўпайганини қайд этди.
Эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудлар тоифасини қайта кўриб чиқиш, кунлик тест олишни кўпайтириш бўйича топшириқлар берилди.
Иқтисодиёт тармоқлари тиклангани натижасида май ойида тушумлар ва савдо ҳажми ошгани, карантин талабларига амал қилган ҳолда бу ишларни давом эттириш лозимлиги таъкидланди.

В начале сегодняшнего видеоселекторного совещания Президент отметил рост числа больных коронавирусом в последние дни.
Поручено пересмотреть категории территорий, эпидемиологическая ситуация в которых ухудшилась, расширить масштабы тестирования.
Отмечалось, что в результате восстановления экономики в мае вырос объем поступлений и торговли, указано на необходимость продолжения этой работы с соблюдением правил карантина.

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #iqtisodiyot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
⚡️Президент: Карантин чоралари юмшатилгани "касаллик тугади" деб, нотўғри қабул қилинмоқда

Бугун ўтказилган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди:

🚫 Аксарият ҳудуд ва корхона раҳбарлари, фуқароларимиз карантин чораларининг юмшатилганини "касаллик тугади" деб, нотўғри қабул қилмоқдалар.

〰️〰️〰️〰️

🦠 Ўтган 10 кунда
аҳоли ўртасида касалланганлар сони ҳам ошиб бормоқда. Жумладан:

👉 Навоийда — 57 та,
👉 Самарқандда — 73 та,
👉 Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида — 114 та шундай ҳолат аниқланган.

❗️Айниқса, бозорлар, савдо комплекслари, банкларда ижтимоий масофага амал қилмаслик, кўча-кўйда тиббий ниқоб тақмаслик, бемалол ва хотиржам бўлиб, уйларда турли тадбирлар ўтказиш ҳолатлари кўпаймоқда.

Бундай салбий ҳолатлар касалликни аниқлаш, олдини олиш ва даволаш учун қилаётган барча ҳаракатларимиз, бюджетдан олинаётган триллионлаб харажатларимиз натижадорлигини йўққа чиқариши мумкин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️ Шавкат Мирзиёев:

Пандемиянинг иқтисодиётга таъсирини юмшатишга қаратилган 16 та ҳужжат қабул қилдик. Лекин жойларда ушбу қарорлар ижросини ташкил этиш оқсамоқда, яратилаётган шароит ва имтиёзларни фуқаролар ва тадбиркорларга манзилли етказа олмаяпмиз.

🔍 Олий Мажлис палаталари жойларда халқ депутатлари кенгашлари билан бирга пандемияга оид Президент қарорлари ва топшириқлари ижроси юзасидан парламент ва кенгашларнинг таъсирчан назоратини йўлга қўйиш кутилган натижа бериши мумкин.

Шунингдек, туман, шаҳар, вилоят ҳокимлари, вазирлар ҳар ойда бир марта Президент қарорлари ижроси бўйича брифинг ўтказиб, оммавий ахборот воситалари, парламент вакиллари ва кенг жамоатчилик олдида ҳисобот бериб борсин.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бизнинг энг катта ҳаракатимиз - одамларни соғ-саломат сақлаш ва, шу билан бирга, иқтисодиётни тиклаш

Шавкат Мирзиёев: Главное наше стремление - сохранить людей здоровыми и вместе с тем восстановить экономику

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #iqtisodiyot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
СЎНГГИ 14 КУН ИЧИДА 49 042 НАФАР ШАХС КАРАНТИНГА ОЛИНГАН, 734 НАФАР ФУҚАРОДА КОРОНАВИРУС АНИҚЛАНГАН

Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда хориждан келган ёки касалликка гумон қилинган фуқароларни 14 кун давомида стационар ва уй карантинига олиш муҳим ўрин тутади.

Шу боис, бу борадаги саъй-ҳаракатларга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда бошқа мутасадди вазирлик ва идоралар томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– Сўнгги 14 кунни таҳлил қиладиган бўлсак, ўтган даврда 17 та чартер рейслар билан олиб келинган 4056 нафар, чегара ўтказиш постлари орқали мамлакатимиз ҳудудига кириб келган 11 216 нафар ҳамда мулоқотда бўлганлар билан биргаликда ҳисобланганда жами 20 035 нафаро фуқаролар стационар карантинга олинган, – дейди вазирлик бошқарма бошлиғи Бахромжон Игамбердиев. – Шу даврда мамлакатимизда 734 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган бўлса, шундан 283 нафари Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманидаги Карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар орасидан тасдиқланди.

Таҳлилларга кўра, хориждан чартер рейслар билан олиб келинганлар орасида энг кўп касалланганлар 14 май куни Санкт-Петербург шаҳридан олиб келинган фуқароларда аниқланиб, 86 нафарни ташкил этди.

Чегара ўтказиш постлари орқали кириб келганлар орасида энг кўп касалланиш ҳолати эса Қозоғистон Республикасидан “Ғишткўприк” чегара постидан кириб келган фуқаролар орасида аниқланди. Уларнинг сони 99 нафар.

– Эътиборли жиҳати, хориждан чартер рейслари билан олиб келинаётган, чегара ўтказиш постлари орқали юртимиз ҳудудига кириб келаётган, шунингдек, касалланганлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этилган ҳолда карантин муассасаларига жойлаштирилмоқда, – дея сўзида давом этади Бахромжон Игамбердиев. – Шахсий гигиеник ва бир марталик воситалар билан таъминланиб, мунтазам тиббий кузатувга олинади. Шу ўринда унутмаслик керакки, айни пайтда давлат бюджетидан стационар шароитда тиббий кузатувда бўлган ҳар бир фуқаронинг бир куни учун ўртача 153 минг 700 сўм сарфланмоқда. 14 кунлик карантин кузатуви муддати давомида касаллик аниқланмаган ва карантин муассасасида касалланганлар билан мулоқотда бўлмаган фуқаролар махсус ажратилган транспорт воситаларида ўз манзилларига етказиб қўйилмоқда. Умуман олганда, стационар карантинга олишдан тортиб, карантин муддати тугагач, фуқароларни ўз уйларига етказиб қўйишгача бўлган барча харажатлар давлат бюджетидан тўлиқ қопланмоқда.

‼️Эслатиб ўтамиз, стационар ва уй карантинига олиш тадбирлари бошланган илк кунлардан айни пайтга қадар карантинга олинган жами 394 181 нафар фуқародан 348 292 нафари карантиндан чиқарилган. Шундан, уй карантинига олинган 305 044 нафар фуқародан 280 006 нафари чиқарилган. Стационар карантинга олинган 89 137 нафар фуқародан эса 68 286 нафари чиқарилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекциясига қарши курашишдаги кенг қамровли чеклов тадбирлари (карантин)ни амалга оширишда яқиндан ҳамкорлик учун Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Бош прокуратура, Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва Республика махсус комиссиясининг барча аъзоларига чуқур миннатдорчилик билдиради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали — @ssvuz
Мирзо Улуғбек туман прокурори Р.Т.Хакимов, туман прокуратураси, туман ҳокимлиги, ИИО ФМБ, солиқ ва Давлат санитария-эпидемиология осайишталик маркази ходимлари билан ҳамкорликда “Lanel Group” МЧЖнинг бугунги кунда санитария қоидаларига риоя қилган ҳолда фаолият юритаётганлиги ҳамда фаолиятида юзага келаётган муаммолари ўрганилди.