Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati|Rasmiy kanali
12.1K subscribers
37.1K photos
5.92K videos
70 files
14.2K links
Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi Matbuot xizmati
Пресс-служба хокимията Мирзо-Улугбекского района




Мурожаатлар: [email protected]
Download Telegram
#СПОРТ

Мирзо Улуғбек туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан туман хотин –қизлари учун турли семинарлар ва спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.

Навбатдаги спорт мусобақаси 2-сектор ҳудудидаги 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ҳам 4-сектор ҳудудидаги 27-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилди. Унда туманимизнинг 17та маҳалласидан келган хотин қизлар ўзаро беллашдилар.

Ғолибликни қўлга киритган жамоаларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
🌳“Менинг дарахтим”🌳 акциясида муносиб иштирок этинг!

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси – бу бир йиллик тадбир эмас"
Шавкат Мирзиёев.

🌳 Мирзо Улуғбек инновацион туманимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари бошланди.

💠 Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек кўчат ўтқазиш ва уни парваришлаш ота-боболаримиздан қолган қадрият, удум ҳисобланади. "Яшил макон" лойиҳаси асосида туманимиз бўйлаб фуқароларимиз ташаббуси, корхона ва ташкилотларлар томонидан 30 мингдан ортиқ кўчатлар ўтқазилди ва парвариш қилинмоқда.

👉 Мазкур тадбирда Туман ҳокимининг Инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари Б.Раджабов бошчилигида Алишер Навоий МФЙ ходимлари ва ИИВ Академияси маъсуллари билан биргаликда кўкаламзорлаштириш ишлари  ташкиллаштирилди.

✔️ Мирзо Улуғбек туманида 🌳"Менинг дарахтим"🌳 акциясида иштирок этиш орқали кўчат ўтқазинг! Маҳалламиз, туманимиз чиройига чирой қўшадиган, табиатимиз гўзаллигига ўз ҳиссангизни қўшинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#yashil_makon
#dolzarb_40_kun
#Mirzo_Ulugbek_tuman

🌳 “Yashil makon” umummilliy loyihasi doirasida tumanimiz hududiga 20 mingdan ortiq daraxt ko'chatlari o‘tqazildi.

👉 Bugun Mirzo Ulug‘bek tuman hokimligi, tuman prokuraturasi, tuman soliq inspeksiyasi, obodonlashtirish boshqarmasi va tuman Yoshlar ishlari Agentligi tashabbusi bilan “Mening daraxtim” aksiyasi davom etmoqda.

🌳 Tumandagi “Milliy bog‘” ko‘chasida 300 tubga yaqin manzarali daraxt ko‘chatlari o‘tqazilgan bo‘lsa, G‘azalkent va Temur Malik ko‘chalariga va boshqa markaziy ko‘chalarimizga 300 tubga yaqin manzarali ko‘chatlar ekish rejalashtirilgan.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram / Facebook / Instagram / YouTube
Жамоатчилик сўровномаси (2 босқич) Мирзо Улуғбек туманида 2022 йил давомида аҳил жамоа сифатида (раис, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва хотин қизлар фаоли) Маҳалла тизимида аҳоли ишончини қозона олган маҳаллани аниқлаб беринг?! @Hokimiyat_MirzoUlugbek
anonymous poll

Ахмад Югнакий – 2K
👍👍👍👍👍👍👍 37%

Ватанпарвар (Жасорат) – 2K
👍👍👍👍👍 24%

Боғишамол (Заковат) – 1K
👍👍👍👍 20%

Оқибат – 893
👍👍👍 14%

Алишеробод мфй – 90
▫️ 1%

Буюк Ипак Йўли – 78
▫️ 1%

Гулбоғ (Сарбон) – 47
▫️ 1%

Янги Камолот – 25
▫️ 0%

Янги Олмачи – 13
▫️ 0%

Хабиб Абдуллаев – 8
▫️ 0%

👥 6175 people voted so far.
🥇Karate bo‘yicha Jahon chempionatida O‘zbekistonlik sportchi birinchi o‘rinni egalladi.

🥋Joriy yilning 4-6 noyabr kunlari Moskva shahrida karate bo‘yicha “Shogun” kubogi bo‘yicha ikkinchi jahon chempionati bo‘lib o‘tdi. Musobaqada O‘zbekistonlik sportchilar ham ishtirok etishdi va 8-9 yosh toifasida Oltin va 9-11 yosh toifasida kumush medallar g‘olibi bo‘lishdi.

🏆Alisher Navoiy mahallasida yashovchi Mirzaahmedova Amina raqiblarini mag‘lub qilib birinchi o‘rinni egallab oltin medal sohibi bo‘ldi.

🎊Alisher Navoiy MFY binosida Oltin medal sohibi Mirzaahmedova Aminani taqdirlash marosimi bo‘lib o‘tdi.
Ҳурматли тошкентликлар ва пойтахтимиз меҳмонлари!

Давлат байроғи кун муносабати билан жорий йилнинг 13 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг 3 та ҳудудида (“Янги Ўзбекистон” боғи, Humo arena спорт мажмуаси, “Ашхобод” боғи) “Янги нафас” югуриш спорт мусобақаси ўтказилади.

Тадбир муносабати билан шаҳримизнинг бир неча кўчалари вақтинча ёпилади.

2022 йил 12 ноябрь куни соат 15:00 дан 13 ноябрь куни соат 15:00 гача:

• Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов кўчаси билан кесишмасидан Бешёғоч кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисми;

2022 йил 13 ноябрь куни соат 11:30 дан 14:00 гача:

• Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов кўчаси билан кесишмасидан Шароф Рашидов шоҳкўчаси билан кесишмасигача бўлган қисми;

• Шароф Рашидов шоҳкўчасининг Афросиёб кўчаси билан кесишмасидан Ислом Каримов кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисми;

• Ислом Каримов кўчасининг Шароф Рашидов шоҳкўчаси билан кесишмасидан Афросиёб кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисми;

соат 6:00 дан 12:00 гача:

• Янги Ўзбекистон кўчасининг “Янги Ўзбекистон” боғидан Жасорат кўчаси кесишмасигача бўлган қисми (Тошкент шаҳрига кириш қисми, йўлнинг бир томони);

шунингдек, соат 8:30 дан 11:00 гача:

• Янги Ўзбекистон кўчасининг Жасорат кўчаси кесишмасидан (Тошкент вилоятига кириш қисми, йўлнинг иккинчи томони) “Янги Ўзбекистон” боғигача бўлган қисми.

Ноқулайликлар учун узр сўраб, ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этамиз.


📹 YouTube 💬 Telegram 🌐 Web-site